230
уларнинг таркибида таёқсимон ҳужайралардан тузилган махсус
таъм билиш куртаклари мавжуд.
Тери сезгиси орқали инсон организми ҳароратни,
жисмнинг
металл, ёғоч, юнг ёки бошқа материалдан эканлигини идрок этади.
Шахсда мушаклар орқали қаршилик, оғирлик, тана аъзолари-
нинг ҳаракати сезилади. Организм мускуллари пай ва бўғинлардан
иборатдир.
Органик сезги аъзолари меъда, ичак, қон
томирлари, ўпка ва
шу кабиларда жойлашган бўлади. Улар қуйидагилардир: оғриқ сез-
гилари, хуш туйғулар, нохуш туйғулар.
Сезгининг барча турлари ўзаро бевосита боғлиқ бўлиб, барча
соғлом шахсларда мавжуддир.
Булар касби, жинси, ёшидан қатъи
назар, барча шахсларга хос табиий-психологик жараёндир.
Психологияда хаёл, диққат, идрок, тафаккур билиш жараёни
ҳисобланади. Хаёлнинг асосий вазифаси башорат қилишдан ибо-
рат. Тажрибали раҳбар касбий фаолияти бошланмасидан туриб,
унинг маҳсулини олдиндан тахмин қилиши мумкин. Масалан, ички
ишлар идоралари ходимлари содир этилган жиноятнинг турига қа-
раб, жиноятчи шахснинг ким эканлигини, баъзида у билан бўлади-
ган савол-жавобни ҳам хаёлан тасаввур қиладилар.
Ички ишлар идоралари раҳбар
ходимларининг билиш жара-
ёнларидан яна бири
– диққатдир.
Диққат, бир қараганда, оддий,
тушунарлидек туйилади, аслида эса мураккаб билиш жараёнидир.
Диққат орқали ходим воқеа-ҳодисага тўғри баҳо беради. Диққат
ходимнинг қизиқишларига боғлиқ бўлади. Диққат ҳам
ихтиёрий
Do'stlaringiz bilan baham: