Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc
-§. Криминал йўналишдаги шахслар ва гуруҳларга
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Ichki ishlar psixologiyasi
3-§. Криминал йўналишдаги шахслар ва гуруҳларга
таъсир этишнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари Жамиятимизнинг бозор иқтисодиёти муносабатлари ва жиноят қонунига оид ҳозирги либераллаштириш сиёсатидан келиб чиққан ҳолда, жиноий фаолият билан шуғулланувчи уюшган гуруҳ қат- нашчиларига жазо ва бошқа жиноий-ҳуқуқий таъсир чоралари қўллашнинг икки йўналишини ажратиш мумкин: 1) жиноий фаолият билан шуғулланувчи уюшган гуруҳ аъзола- рига жазо тайинлаш ва айрим моддаларга жазони оғирлаштирувчи белгиларни киритиш; 2) уюшган гуруҳнинг айрим аъзолари ҳаракатига енгиллашти- рувчи ҳолат тусини бериш ҳамда рағбатлантирувчи нормаларни қўллаш. Ҳозирги вақтда жиноий гуруҳлар коммуникациясининг саккиз- та тури мавжуд. Улар қуйидагилар: 1) тўлиқ – бунда барча гуруҳ аъзолари бир-бири билан боғлиқ; 2) доира – ҳар бир гуруҳ аъзоси икки ва ундан ортиқ бошқа шахслар билан боғлиқ; 3) занжир – бу бир-биридан ажралмаган доира ҳисобланиб, бун- да кетма-кетлик мавжуд; 4) юлдуз – бунда етакчи барча билан боғланган, қолганлар бир- бирини танимайди; 248 5) ўзакли – бунда раҳбар бошқа аъзоларга битта шахс орқали чиқади; 6) ўзаги ажратилган – бунда раҳбар битта шахс орқали боғла- нади, лекин гуруҳ аъзолари бир-бирларини танимайди; 7) аралаш – лидер-ташкилотчи иштирокчилар ва воситачилар орқали боғланади; 8) мураккаб – аралашга яқин, бунда лидерни топиш анча қийин, чунки ўзи гуруҳ ичида бўлади аммо бошқа шахслар орқали бошқа- риб юради. Жиноий гуруҳларнинг зарур элементларидан бири уларда ли- дернинг мавжудлигидир. «Лидер» тушунчаси «ташкилотчи», «раҳ- бар» деган маънони билдиради. «Лидер» маълум бир вазиятда но- расмий раҳбар ролини бажаради. Бундай шахсларда асосий раҳбар- лик, ташкилотчилик қобилияти устун туради. Шу боис ҳам жино- ий-ҳуқуқий нуқтаи назардан баҳо берилганида лидер гуруҳнинг ташкилотчиси ва раҳбари ҳисобланади. Лидер юқоридаги баъзи бир сифатлари учунгина танланади, Агар лидер ўзининг қайсидир томонлари билан жиноий фаолиятда панд берса, уни алмаштириш чоралари кўрилади. Лекин лидерлик- дан кетказиш, албатта, кураш, керак бўлса қурбонликлар талаб қилади. Лидернинг функциясига қуйидагилар киради: ташкилотчилик, хабар бериш (маълумотларни стратегик ишлаш, тартиб ўрнатиш). Раҳбарлиги қуйидаги ҳолатларда кўринади: жиноий гуруҳни ташкил этади, унга раҳбарлик қилади, жиноятни содир қилишда гу- руҳнинг ҳар бири аъзосига вазифаларни бўлиб беради. Хабар бе- риш, олиш, хабардор бўлиш раҳбарнинг энг асосий сифатларидан биридир. Раҳбар хабарни ташқаридан олиши билан бирга гуруҳ ичидаги вазиятдан (ким рози, ким норози) ҳам хабардор бўлиб ту- ради. Гуруҳ аъзолари ўртасидаги муносабатни билиш ҳам муҳим ҳисобланади. Стратегик ишларда гуруҳ шу лидернинг ғоялари би- лан яшайди, уларни амалга оширади, олдиндаги қийинчиликларни кўра билади, гуруҳга ўзгартиришлар киритади, ўлжани бўлади. Ли- дернинг кўрсатмаларини бажармаган ёки бажаришидан бош торт- ган шахслар қаттиқ жазоланадилар, лидер жазонинг турини белги- лайди, амалга ошириш йўлларини таклиф қилади ва жазоловчини тайинлайди. Лидернинг бу сифати айниқса уюшган жиноий гуруҳ- ларга тааллуқлидир. Мисол, жиноий гуруҳларда содир этилиши 249 зарур бўлган жиноят операциясини амалга оширишга кетаётганда, гуруҳ орасида бир иштирокчи «Операцияда баъзи носозликлар бор, асосийси режани аниқлаштириш керак», деган фикрни шипшитиб қўяди, бу лидернинг қулоғига етганидан кейин шу шахсни жуда қаттиқ жазолашни буюради, чунки гуруҳ орасида иккиланиш пайдо бўлгач, операция муваффақиятсиз чиқиши ва бояги фикрни тарқат- ган одам ҳақ бўлиб, қаҳрамонга айланиб қолиши мумкин. Мазмунига кўра жиноий гуруҳ раҳбари ташкилотчи лидер руҳ- лантирувчига лидерга бўлинади. Раҳбарлик услубига кўра демократ ва авторитар лидерлар фарқ- ланади. Демократик раҳбарликда ҳам авторитар, ҳам демократик йўл тутилади, авторитар лидерликда эса барча вазифаларни шахс- нинг ўзи ҳал қилади, тартибни жуда қаттиқ ушлайди. Жиноий гуруҳларда қуйидагилар ўртасида зиддиятлар бўлган ва бўлиб келади: – лидер ва барча гуруҳ аъзолари; – лидер ва тарафкашлар; – гуруҳнинг янги ва эски аъзолари; – жиноий фаолиятини тугатмоқчи бўлган шахс ва гуруҳдаги аъзолар; – ҳар хил жиноятларни содир этишда ҳар хил вазифаларни бажарувчи жиноятчилар; – гуруҳда юқорироқ мавқени эгалламоқчи бўлган шахс ва гуруҳ аъзолари; – жиноий гуруҳ ва бошқа бир жиноий гуруҳ. Психологияда зиддият ҳар хил талқин этилади ва ҳар хил давом этиши мумкин. Масалан, зиддият очиқ жанжал чиқмагунча узоқ давом этиши мумкин, очиқ жанжал доимо фожиага олиб келади. Жиноят оламининг бошқа ўзига хос белгиларига қуйидагилар киради: 1) махсус жаргонни билиш; 2) лақаб қўйиш; 3) татуиров- калар. Бу белгилар ўз мазмун-маъносига эга бўлиб, йиллар давомида шаклланган. Жаргонларнинг жиноят олами учун умумий бўлган жаргон, қамоқдаги жаргон ва фақат профессионалларга хос бўлган махсус жаргон турлари ажратилади. Ҳозирги кунда уюшган жиноий тузилмаларнинг фаолияти ҳам, улар содир этадиган жиноятларнинг олини олиш соҳасидаги ҳам- 250 корлик ҳам қуйидаги тўрт даражада амалга оширилади: а) ички идоравий ҳамкорлик, б) идоравий ҳамкорлик, в) жамоатчилик билан ҳамкорлик, г) халқаро ҳамкорлик 1 . Жиноий уюшма ва уюш- ган гуруҳларнинг аъзоларига жазо ва бошқа жиноий-ҳуқуқий таъ- сир чораларини қўллашдан асосий мақсад жиноятчиликнинг олди- ни олиш, содир этилган жиноятларни тез ва ҳар томонлама кўриб чиқиб, айбдорларни аниқлаш ҳамда уларга қонунда белгиланган тегишли жазо тайинлашдан иборат. Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling