Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc
Криминоген гуруҳларда етакчилик (лидерлик) муаммоси
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Ichki ishlar psixologiyasi
Криминоген гуруҳларда етакчилик (лидерлик) муаммоси.
Уюшган гуруҳ йўлбошчиси иштирокчиликнинг бошқа (оддий ва мураккаб) шаклларидаги гуруҳ раҳбаридан (ташкилотчисидан, йўлбошчисидан) фарқ қилади. Уюшган гуруҳ йўлбошчиси бутун фаолиятни назорат қилади, жиноят содир этишга розилик беради ёки бермайди, жиноий режаларни кўпинча ўзи тузади, жиноят содир этиш вақтини белгилайди, жиноий фаолият орқали топилган моддий бойликларни тақсимлайди, гуруҳ ичида «норасмий» тар- тиб-қоидаларга риоя этилишини назорат қилади, уни бузганларга чора кўради. Жиноий уюшма таркибига кирадиган уюшган гуруҳ- ларда йўлбошчи ҳар бир жиноятдан тушган «даромад»дан уюшма аъзоларига ҳисса бериб туради ҳамда уюшма кўрсатмаларининг бажарилишини таъминлайди. Бундан ташқари, йўлбошчи бевосита гуруҳ йиғиладиган жойни тайинлаши мумкин. Биз юқорида санаб ўтган белгилари бўлган гуруҳни уюшган гуруҳ деб аташ мумкин. Чунки бу белгилар гуруҳ фақат жиноий фаолият билан шуғуллангандагина мавжуд бўлади. Жиноят кодек- сида берилган таърифда ҳам гуруҳнинг фақат жиноий фаолият билан шуғулланган вақтда уюшган бўлиши мумкинлиги эътироф этилган. Амалиётдаги жиноий ишларни таҳлил қилиш шуни кўрсатади- ки, кўп ҳолларда бевосита жиноят содир этган шахсларнинг ҳара- катларини квалификация қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш хо- димлари гуруҳни уюшган деб баҳолаганлар, аммо қайси белгила- рига қараб бундай хулосага келганликларини баён қилмаганлар. Жиноий гуруҳлардаги шахслар ўртасида тенглик йўқ, бўлиши ҳам мумкин эмас, акс ҳолда у гуруҳ бўлмайди. Улар ўртасида ёпиқ 1 Қаранг: Исмоилов И., Бухаров Д. Уюшган жиноий тузилмалар шакл- ланиши ва фаолиятининг олдини олишда ҳамкорликни ташкил этиш (муаммо ва ечимлар). – Т., 2007. – Б. 11. 251 психологик бир-бирини кўра олмаслик ётади. Улар ўртасида ядро мавжуд бўлиб, у энг фаол иштирокчилардан ташкил топган бўлади. Гуруҳ етакчиси жамиятга қарши хатти-ҳаракати билан аниқ аж- ралиб туради. У ички тартибни ўрнатади, бошқарув вазифасини бажаради. Бундай шахслар ўлжанинг кўпроқ қисмини олишга ҳа- ракат қиладилар, лидерликда асосан ядронинг фаолиятини тартибга солиш билан бирга, кўп масъулиятни ҳам ўзига олади. Жиноий гуруҳ тузилишини қуйидагича тасаввур қилишимиз мумкин: 1) лидер; 2) иккинчи даражали шахслар; 3) бажарувчилар; 4) романтиклар. Лидер – жамиятга қарши гуруҳ тузувчи ёки тузилган гуруҳ те- пасига ўз фаолияти билан чиқиб олувчи ва жиноий фаолият ташки- лотчисидир. Ижтимоий психология лидернинг қуйидаги хислатларини аниқ- лайди: а) ғоя беришига кўра фаоллиги; б) ташкилотчилик қобилия- ти; в) мулоқотга кириша билиши, ўзига жалб қила олиши; г) баъзи масалаларни еча олиши. Ҳозирги вақтда лидерларнинг қуйидаги ижтимоий-психологик таснифи мавжуд: – ҳаракат дастурини бериб, руҳлантирувчи; – бажарувчи (мураккаб нарсани бажаради); – аралаш шахс (ташкилотчи ва руҳлантирувчи). Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling