Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


XVII боб  ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШДА ИЖТИМОИЙ-


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

XVII боб 
ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШДА ИЖТИМОИЙ-
ПСИХОЛОГИК ВАЗИЯТЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ
1-§. Оммавий тадбирларни ўтказиш жараёнида 
психологик билимларнинг ўрни 
Республика миқёсида ўтказиладиган барча оммавий тадбирлар-
ни талаб даражасида ўтказиш, тадбир жараёнида тинчлик ва осо-
йишталикни сақлаш асосан ички ишлар идоралари зиммасига юк-
латилади. Шунинг учун ички ишлар идоралари раҳбарлари омма-
вий тадбирларни ўтказиш жараёнига оид психологик билимларни 
мукаммал ўрганиши, билим олиш жараёнида малака ва кўникмалар 
ҳосил қилиши ҳамда барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланиши 
зарур. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидла-
ганидек, жамоат тартибини ва фуқароларнинг ўз шахсий хавфсиз-
лигини сақлаш, уларнинг ҳушёр ва огоҳлигига, теварак атрофда 
рўй бераётган воқеаларга фаол муносабатига нақадар боғлиқ 
эканини одамларнинг онгига етказиш ўта муҳимдир
1

Ҳуқуқий демократик жамият қуришнинг асосий шарти бўлган 
эркинлаштириш ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида, айниқса 
сиёсий ва иқтисодий фаолиятда, бир томондан, ошкоралик, иккин-
чи томондан, ҳуқуқий асосда тартибга солинган ижтимоий ҳуқуқий 
назорат ўрнатилишини тақозо этади. 
Ўзбекистонда бугун жиноятчилик устидан ижтимоий ҳуқуқий 
назорат шартли равишда қуйидаги уч йўналишда амалга оширил-
моқда: 
1) жиноятлар содир этилишининг олдини олишга қаратилган 
иқтисодий, ижтимоий, маънавий-тарбиявий, ҳуқуқий, ташкилий ва 
бошқа тадбирлар; 
2) содир этилган жиноятлар учун жазонинг муқаррарлигини 
таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган оператив қидирув, 
суриштирув, дастлабки тергов ва суд терговини амалга ошириш 
билан боғлиқ тадбирлар мажмуи; 
1
Қаранг: Каримов И. А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – 
пировард мақсадимиз. Т.8. – Т., 2000. – Б. 350. 


254 
3) содир этилган жиноятлар учун суд белгилаган жазонинг 
ижросини таъминлашга қаратилган тадбирлар. 
Демократик жамиятда юқорида кўрсатиб ўтилган ҳар учала йў-
налиш бўйича ҳам фаолият амалдаги Конституция ва қонунларга 
тўлиқ риоя қилинган ҳолда, уларнинг ҳеч бирига иккинчи даражали 
деб қарамасдан амалга оширилиши таъминланиши керак. Акс ҳол-
да жамиятда бир қатор салбий оқибатлар юзага келиши муқаррар. 
Бундай вазиятларда жамоадан ташқари хатти-ҳаракат, шахсларнинг 
қонун доирасидан чиқиши, маълум маънода қонунчиликка зид ҳа-
ракатлар бўлиши мумкин. Уларга қарши курашгандан кўра, улар-
нинг олдини олиш, хатти-ҳаракатини назоратга олиш, ўз вақтида 
бартараф этиш мақсадга мувофиқ. Бунинг учун эса ички ишлар 
идоралари раҳбар ва ходимлари жамоадан ташқари хатти-ҳаракат-
даги шахсларнинг психологиясини, уларнинг руҳий кечинмалари-
ни, мақсад ва вазифаларини аниқлаш, билиш ҳамда уларни барта-
раф этишлари лозим бўлади. 
Жамоадан ташқари хатти-ҳаракат – инсон хатти-ҳаракатининг 
жамиятда маълум ўрнатилган тартибга ва жамиятдаги мавжуд 
қонунчиликка маълум маънода зид ҳаракатидир. 
Инсоннинг жамоадан ташқари хатти-ҳаракатлари турли-туман 
бўлиб, улардан асосий иккитасига – миш-миш гаплар ва оломонга 
тўхталиб ўтамиз. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling