Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc


-§. Ички ишлар идоралари бошқарувида миш-миш


Download 1.38 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/130
Sana31.03.2023
Hajmi1.38 Mb.
#1310725
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   130
Bog'liq
Ichki ishlar psixologiyasi

2-§. Ички ишлар идоралари бошқарувида миш-миш 
гаплар ва уларнинг олдини олиш 
Миш-миш гаплар психологик тузилишга кўра ижтимоий ҳодиса 
бўлиб, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитлари 20-
йиллардан бошлаб махсус ўрганиб келинмоқда.
Миш-миш гаплар маълум маънода хабар ролини ўйнайди, шу-
нинг учун ҳам баъзи шахслар ҳаётида муҳим ва зарур ҳисобланади. 
Кўп ҳолларда миш-миш гапларнинг кучи ҳақиқий маълумотдан 
ҳам кучли бўлиши мумкин ва баъзи ҳолларда маълум вақт шундай 
бўлади ҳам. 
Баъзи ҳолларда миш-миш гаплар ҳудуддаги оператив вазиятга 
ҳам таъсир ўтказади. Масалан: кучайтирилган колониялардан бири-
да маҳкум этилган шахс салбий хулқи билан кўпчиликнинг руҳия-
тига ёмон таъсир қилади ва шу боис ҳибсхонага қамаб қўйилади. У 


255 
ерда ушбу маҳкум эски касали қўзғаб, юраги уюшиб ўлиб қолади, 
колонияда эса уни контролёрлар калтагининг зарбидан ўлган деган 
миш-миш тарқалади. Маҳкумлар икки кун ишга чиқмайдилар ва 
мурдани олиб чиқиб кетишга йўл бермайдилар. Бунинг оқибатида 
танг ҳолат юзага келади. 
Бундай ҳолатларда миш-миш гапларнинг нотўғри тарқатилиши-
га нафақат маҳкумлар, балки ички ишлар идораларида фаолият 
олиб бораётган баъзи бир ходимларнинг нотўғри хабар беришлари 
ҳам сабаб бўлиши мумкин. Яна бир мисол. 1980-йиллар охири 
1990-йиллар бошида шундай воқеа бўлган. 6-синфда ўқийдиган қиз 
касалхонага олиб келинади ва тиббиёт экспертизаси унинг номуси-
га тегилганини аниқлайди. Қиздан нима бўлгани сўралганида у: 
«Кечқурун мени бир киши уйимиз йўлаги олдида ушлаб олди ва 
оғзимни маҳкам бекитиб қўлимга нина санчди ва мен хушимдан 
кетиб қолдим, кейин нима бўлганини билмайман», – дейди. 
Бунинг тагига етиш ва профилактика қилиш учун ички ишлар 
идораларининг ходимлари мактабларда юриб, ўқитувчи ва ўқув-
чилар ўртасида гумон қилинаётган шахснинг белгиларини айтиб, 
суриштирув ишлари олиб борадилар. Бу воқеани эшитган болалар 
ота-оналарига айтиб берадилар. Натижада шаҳарда миш-миш гап 
тарқалади: «нима эмиш, автобусларда шундай шахслар пайдо 
бўлибдики, аёлларнинг баданига нина санчиб, кейин уларнинг 
номусига тегар экан». Оқибатда айрим ўсмирлар автобусларда 
қўлларида нина олиб юриб, қитмирлик қила бошлайдилар. Бундан 
кейин миш-миш гаплар янада жонли тус ола бошлайди.
Бу каби миш-миш гаплар ғаразли миш-миш гапларга киради. 
Ички ишлар идоралари ходимлари маълум вақтгача хабарнинг 
асосини топишга қийналадилар, ваҳоланки шаҳарда оператив ҳолат 
кучайтирилади. 
Шунинг учун ҳам миш-миш гапларга ички ишлар органлари-
нинг ходимлари маълум даражада эътибор беришлари шарт. Бун-
дай шароитларда хизмат олиб бораётган ҳар бир раҳбар масъулият-
ни сезган ҳолда миш-миш гапларнинг олдини олиш чораларини 
излаши керак. Профилактик ишлар билан радио, телевидение, 
матбуотда чиқишлар қилиш орқали унинг олдини олиш мумкин. 
Шу ўринда миш-миш гаплар нима ва уларни бошқа гаплардан 
ажратиб турадиган қандай белгилари бор, миш-миш гаплар нима 
мақсадда ва ким томонидан тарқатилади, ички ишлар идоралари-


256 
нинг раҳбарлари уларга қарши қандай курашиши керак, деган бир 
қатор муаммоли саволларга аниқлик киритиш лозим бўлади. 
Миш-миш гап воқеа-ҳодисалар ҳақидаги ҳеч ким томонидан 
тасдиқланмаган ва бир киши бошқа бир кишига етказадиган оғзаки 
хабардир. Миш-миш гап бўлган воқеа ва ҳодисалар тўғрисида бў-
лиши ҳам, баъзи шахслар томонидан ўйлаб топилган бўлиши ҳам 
мумкин. 
Миш-миш гаплар мазмунига кўра иқтисодий, сиёсий, маиший 
соҳадаги миш-миш гапларга бўлинади. 
Миш-миш гаплар хабар бўлиб, одамларнинг маълум бир муам-
мо, воқеа ёки ҳодиса ҳақидаги маълумотга талабини вақтинчалик 
қондиради. 
Миш-миш гапнинг келиб чиқишига сабаб шахсларни қизиқти-
раётган муаммо бўйича хабарнинг етишмаслигидир. 
Ғаразли миш-миш гаплар бир ёки бир неча шахснинг атайлаб 
тўқиган ва тарқатган миш-миш гапларидир. Масалан, аэропортда 
шундай ҳолларга дуч келишимиз мумкин. Ҳаво туман бўлиб, само-
лёт учмасдан турганида, бошқа бир аэропорт самолётни қабул қил-
маганида энг ёқимсиз миш-миш гаплар юзага келади. Миш-миш 
гапларда ижобийликдан кўра, салбийлик ҳолатлар кўпроқ бўлади. 
Мабодо, миш-миш гаплар долзарб мавзуга бағишланган бўлса, 
у ҳолатда вақт жиҳатидан анча чўзилиши мумкин, долзарблигини 
йўқотса, миш-миш гаплар ҳам ўз кучини йўқотади. Миш-миш гап-
нинг умри узоғи билан бир ойга чўзилади. Пул алмашганида худди 
шундай ҳолатлар учрайди. 
Миш-миш гаплар тасдиқланишига кўра асосан уч турга бўли-
нади: 
1) умуман ҳақиқатга тўғри келмайдиган миш-миш гаплар; 
2) маълум маънода тасдиқланган (ҳақиқати бор) миш-миш гап-
лар; 
3) ҳақиқатга тўлиқ мос келадиган миш-миш гаплар. 
Умуман, миш-миш гаплар ўз характерига кўра тўғри хабарнинг 
айнан ўзини ташкил қилмайди, чунки миш-миш бир шахсдан ик-
кинчи шахсга ёки бир гуруҳдан иккинчисига ўтишда сўзларда 
қандайдир қўшимча ва ўзгаришлар бўлади, масалан «миш» қўшим-
часи қўшилади. 
Миш-миш гаплар тажовузкор бўлади. Бундай ҳолатларда одам-
лар ҳеч нарсага ишонмайдиган бўлиб қоладилар. Кичик-кичик гу-


257 
руҳлардаги одамлар орасида бу ҳол кўпроқ учрайди. Миш-миш 
гаплар ўз характерига кўра махсус уюштирилиши ва қўққисдан 
юзага келиши мумкин. 
Махсус уюштирилган миш-миш гаплар ғараз мақсадларда таш-
кил этилади. 
Миш-миш гаплар шахслар онгига етиб борганидан кейин қуйи-
дагича ўзгаришлар юз беради: 
1) шу муаммо бўйича онгда маълум тасаввур ҳосил бўлади; 
2) аҳоли орасида гуруҳ-гуруҳ бўлиб юриб, жамиятдаги мавжуд 
тартибни бузиш ҳоллари юз беради. 
Ер қимирлаши ва бошқа табиий офатлар юз бериши натижаси-
да ҳам миш-миш гаплар тарқалади. Бундай ҳоллар ўз моҳиятига 
кўра аҳоли кўп тўпланадиган жойларда юзага келади. Миш-миш 
тарқатувчи шахс миш-миш вақтида одамлар кўзидаги ҳаяжоннинг 
ўзгаришини кўрса, уларда илҳом яна кўпроқ келади, унинг гапири-
шида, қўл ҳаракатида, нутқи, имо-ишора ва мимикаларида маълум 
ўзгаришлар бўлади. Миш-миш тарқатувчи шахс ҳамиша бу хабар 
ишончли манбалардан олинган деб айтади. Бу билан у одамлар ора-
сида ўзини билағон қилиб кўрсатишга ҳаракат қилади, баъзи ҳол-
ларда одамлар шундай деяпти дейди-ю, лекин кимлигини айта 
олмайди. 
Миш-миш гаплар ҳам ўз циркуляциясига эга бўлади: пайдо бў-
лади, куч олади ёки янгиланади. Масалан, нарх-наво ошиши билан 
бу миш-миш гаплар маълум маънода янгиланади ва маълум дара-
жада ҳақиқатга айланади. Буни психологик жиҳатдан қуйидагича 
таърифлаш мақсадга мувофиқ. 
Хўш, бугунги кунда ички ишлар идораларида миш-миш гаплар 
тарқалишига қарши қандай курашиш лозим?
1. Бундай кураш ошкора бўлиши керак.
2. Радио, телевидение, матбуот орқали профилактик тадбирлар 
олиб борилиши лозим. 
3. Миш-миш гапларнинг географик ҳолатини кузатиш ва унга 
қарши иш олиб бориш зарур. 
Профилактик тадбирлар оммавий ахборот воситалари орқали 
олиб борилади. Бу энг кўп тарқалган ва ниҳоятда қулай ҳамда 
ишончли йўл ҳисобланади, у орқали маълум даражада миш-миш 
гапларга чек қўйиш мумкин. 


258 
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб қуйидаги хулосани чиқа-
ришимиз лозим бўлади. 
1. Миш-миш гаплар ижтимоий-психологик ҳодиса бўлиб, ички 
ишлар идоралари ходимлари фаолиятини қийинлаштиради, жамо-
атчилик онгига салбий таъсир кўрсатади. 
2. Миш-миш гаплар кишиларда эмоционал реакцияни юзага 
келтиради, ўз кучи, мазмуни, характеридан келиб чиқиб тасдиқлан-
маган хабар ҳисобланади. 
3. Миш-миш гап тарқатилишининг асосий сабаблари маълум 
тоифадаги шахслар, гуруҳлар, жамоалар орасида ўзини кўрсатиш, 
миш-миш гапларнинг қаёқдан келишини билган ҳолда бошқаларни 
содир қилмоқчи бўлган воқеалардан хабардор қилиш, энг муҳими 
эса ўзларидаги зўриқишни камайтириш ҳисобланади. 
4. Миш-миш гапларга қарши кураш учун ҳар бир ички ишлар 
идоралари раҳбарлари амалиётда ўз тасдиғини топган асосий ва 
оптимал йўл мавжудлигини ёддан чиқармасликлари ҳамда уларга 
қарши кураш олиб боришда қўллай олишлари талаб этилади. 

Download 1.38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   130




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling