Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Ichki ishlar psixologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Тафаккур
Кудрявцев Т.В., Шегурова В.Ю. Психологический анализ динамики про-
фессионального самоопределения личности // Вопросы психологии. – 1983. – №2. – С. 51–60. 221 молик эканлиги билан ҳамда ўз ақлий ва ташкилий қобилияти бў- йича бошқа ходимлардан устун туриши лозим. Ички ишлар идоралари ходимлари фаолиятида раҳбар кадрлар- ни касбий маҳоратларининг психологик жиҳатлари муаммосини ўрганиш раҳбар кадрлар бошқарувида муҳим ва масъулиятли ўрин тутади. Раҳбар кадрларнинг касбий маҳоратларини ўрганишга юк- сак талаблар қўяди. Энг муҳими, ҳар бир раҳбар ички ишлар идора- лари барча ходимларига қўйиладиган умумий талабларига тўлиқ жавоб бериши керак бўлади. Аммо раҳбарга бунинг ўзи етарли эмаслиги аниқ. У ўзининг функционал вазифаларини муваффақият- ли амалга ошириши учун қўшимча психологик билимларга, зарур ва етарли маълумотлар мажмуига, кўникмага, уқув ва юқори дара- жадаги малака ҳамда касбий маҳоратга эга бўлиши талаб этилади. Касбий маҳоратлар эса билим ва кўникмага нисбатан анча мураккаб психологик омил ҳисобланади. У раҳбарларда илгари тўпланган билим ва кўникмалар асосида раҳбарлик вазифасини бажариш қобилиятидир. Раҳбарнинг бошқарув аппаратларини амалга ошириш жараё- нида истиқболга мўлжалланган ва режалаштирилган бошқарув ахборотларини тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, бошқарув қарорларини қабул қилиш, оператив вазиятни баҳолаш, шахсий таркибни қўйилган вазифаларни бажаришга сафарбар этиш ҳамда ходимларни рағбатлантириш ва жазолаш чораларини тўғри қўллаш билан бевосита боғлиқ бўлади. Ички ишлар идоралари раҳбарларининг муҳим касбий хислат- лари улар касбининг моҳиятидан келиб чиқади. Касбнинг моҳияти раҳбар ходимда касбий хислатлар шаклланишига таъсир этади. Раҳбарнинг шахсий-касбий хислатлари деганда, аввало, унинг ўз касбига меҳр қўйиши натижасида касбий маҳоратини шаклланти- ришига хизмат қилувчи характерига хос жиҳатлар мажмуини тушу- намиз. Масалан, раҳбар ходимда, энг аввало, касбий хотира, касбий тафаккур, касбий идрок, касбий сезги, касбий диққат, касбий хаёл каби қобилиятлари ривожланган бўлиши керак. Касбий хотира раҳбар ходим фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлиб, унинг касбий фаолияти даврида ўз фаолиятидаги воқеа-ҳо- дисаларни, касбга оид далилларни эсда сақлаб қолиши, кейинчалик яна эсга туширишини билдиради. Унинг индивидуал ўзига хослиги касбий тажрибасининг кўлами, билим савияси ва ақл-заковати да- 222 ражасига боғлиқ. Касбий фаолият, шахсий муносабатлар билан боғлиқ воқеа-ҳодисаларни эсга тушириш учун мнемик хотира зарур бўлади. Раҳбарнинг воқеа, ҳодиса, рақам, ранг ва бошқа далиллар- ни ҳамда содир этилган жиноятларни эсда сақлаб қолиши унинг фаолиятида қандай жараён акс этишига, унинг билиш фаолияти, хулқ-атвори, ҳаётий тажрибаси ва касбий маҳоратига боғлиқ. Умумий психологияда хотиранинг турлари ўрганилади. Улар ичида раҳбар ходимнинг касбий хотираси раҳбарлик фаолиятини олиб бориш жараёнида муҳимдир. Ички ишлар раҳбар ходими ўзи- нинг касбий фаолиятида бирон-бир воқеа-ҳодисани хотирасида узоқ вақт сақлаб қолиши узоқ муддатли хотира дейилади. Узоқ муддатли хотиранинг қанча вақтгача амал қилишини ҳеч ким аниқ айта олмайди. Узоқ муддатли хотира доимо шахснинг индивидуал- психологик онги ва тафаккури билан боғлиқ бўлади. Қисқа муддат- ли хотира эса ички ишлар идоралари раҳбар ходимининг касбий фаолиятида маълум бир воқеа-ҳодиса билан боғлиқ хотира бўлиб, бу воқеа-ҳодиса маълум бир соат, кун, ҳафта, ойлар ўтганидан кейин хотирадан чиқиб кетади. Хотирадан бошқа муҳим шахсий касбий хислатларга касбий тафаккур ҳам бевосита тааллуқлидир. Тафаккур фақат умумий психологияда ўрганилмайди, балки мантиқ, фалсафа, кибернетика фанларининг ҳам баҳс мавзуидир. Тафаккурга турли олимлар турлича таъриф берганлар. Жумла- дан, А. Петровский таҳрири остида ёзилган «Умумий психоло- гия»да қуйидаги таъриф берилган: «Тафаккур – воқеликдаги маъ- лумотларни анализ ва синтез қилишда уни бевосита ва умумлашти- риб акс эттириш жараёни». Раҳбар ходимнинг касбий тафаккури аввало тафаккур шакллари орқали ҳам намоён бўлади. «Нарса ва ҳодисаларнинг белги ва хусусиятлари ҳақида тас- диқлаб ёки инкор қилиб айтилган фикр ҳукм деб аталади» 1 . Тас- диқланган ёки инкор қилинган нарсалар, ҳодисалар, аломатлар ҳукмнинг мазмунини ташкил этади. Нарса билан белги ўртасидаги бирор боғланиш йўқлигини акс эттирувчи ҳукм инкор ҳукм деб аталади 2 . Бошқарув психологиясида ҳукмлар иккита асосий йўл билан ҳосил бўлиши мумкин. Биринчисида идрок қилиниши зарур бўлган 1 Ғозиев Э.Ғ. Умумий психология. 2-қисм. – Т., 2002. – Б. 153. 2 Ўша жойда. 223 нарсалар бевосита ифодаланади. Иккинчисида эса бевосита муло- ҳаза юритиш орқали ҳукм акс этади. Раҳбар фикрлаш жараёнида воқеа-ҳодисаларни ўзаро таққослайди, уларнинг ўхшаш ва фарқли томонларини аниқлайди, анализ ва синтез йўли билан воқеа-ҳоди- саларнинг моҳиятини очади, шахсий фикри юзага келади. Раҳбар ходим тафаккурининг чуқурлиги, кенглиги мантиқан тўғри хулоса чиқаришида ёрдам беради. Ички ишлар идораларининг раҳбар хо- димида интуитив ва аналитик тафаккур яхши шаклланган бўлиши керак. Интуитив тафаккур ихтиёрсиз ва ихтиёрий аналитик тафак- курга бўлинади. Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling