Microsoft Word Махмудов Р. Ииида бошкарув психол. Дарслик doc
ходимлар билан мулоқотга киришишининг психологик
Download 1.38 Mb. Pdf ko'rish
|
Ichki ishlar psixologiyasi
ходимлар билан мулоқотга киришишининг психологик
усуллари С. Л. Рубинштейн, А. Н. Леонтьев, Б. Г. Ананьев, А. А. Смир- нов, Б. М. Теплов ва бошқа психологлар томонидан «онг» тушун- часи, унинг фаолият билан боғлиқлиги чуқур тадқиқ этилган. Ички ишлар идоралари фаолиятида раҳбар кадрларнинг шахсий хислат- лари ва камолоти масалалари ҳам уларнинг тадқиқот предметини ташкил қилган. Раҳбар кадрлар муаммосини ўрганиш психология тарихида се- зиларли ўрин эгаллайди. Бунинг асосий сабаби социология, ижти- моий психологиянинг тарихий босқичларида раҳбарнинг ижтимоий турмушдаги роли, мамлакат, халқ тақдири учун масъуллиги, халқ- нинг бахтли турмуши кўп жиҳатдан унинг шахсий-касбий хислат- ларига, қобилиятига, ақл-заковатига боғлиқ эканлиги баён қилин- ган. Мутафаккир аждодларимизнинг тарихий таълимотларида, халқ ижодиётида адолатли ва адолатсиз шоҳ тўғрисидаги маълумотлар ниҳоятда кўп. Абу Райҳон Беруний, ал-Форобий асарларида раҳбар инсонларнинг шахсий фазилатлари, уларнинг олдида турган мурак- каб, масъулиятли вазифалар, айрим иллатларнинг олдини олиш ва бартараф қилишга доир йўл-йўриқлар хусусида ибратли фикрлар билдирилган. Айниқса, раҳбарнинг шахсий-касбий хислатлари ва касбий камолоти илмий-амалий намуналар асосида таъкидлаб ўтилган. 165 Жумладан, буюк аллома Аҳмад Донишнинг илмий мероси, ўл- мас таълимоти ҳозирги даврда ҳам ўз қимматини мутлақо йўқотган эмас, аксинча, аллома илгари сурган илғор ғоялар ҳуқуқий демо- кратик давлат қуриш ва адолатли фуқаролик жамиятини барпо этишда беқиёс аҳамиятга эга. Аҳмад Дониш ўзининг энг йирик аса- ри «Наводир ул-вақое»да ёзишича, ҳукмдор бўлиш, мамлакатни бошқариш, фуқаро устидан ҳукмронлик қилиш инсоният жамия- тидаги энг улуғ, айни вақтда жуда қийин ва масъулиятли вазифа- лардандир. Бу мураккаб ва масъулиятли хизматни ҳар бир давлат бошлиғи юксак илмий маърифат, теран ақлу тафаккур, бой тажриба соҳиби бўлганда ҳам адолатни ўз фаолиятининг асосий мезонига айлантиргандагина уддалай олади. Халқ манфаатини ўйлайдиган, унга шафқат ва меҳрибонлик кўрсатувчилар юксак даражаларга эришадилар, айниқса, давлат бошлиқларининг олдида адолатли ҳукуматдан ортиқ мартаба йўқ- дир, – деб уқтиради Аҳмад Дониш ва қуйидагиларни мисол қилиб келтиради: «Одил подшоҳнинг бир соатлик қилган адолати бошқа- ларнинг олтмиш йиллик тутган рўзаси ва ўқиган намозидан ортиқ- роқдир. Оллоҳга энг яқинроқ ва энг дўстроқ бўлган киши адолатли ва инсофли подшоҳдир». Асосий мулоҳазаларимизни илмий психологияга муносиб ҳисса қўшган рус психологлари асарларининг таҳлилидан бошлаймиз. С.Л. Рубинштейн ўзининг кенг қамровли қарашларида психо- логия фанининг принциплари бўлмиш детерминизм, онг ва фаолият бирлиги, тараққиёт, монизм кабилардан ташқари шахс камолоти муаммосига ҳам алоҳида эътибор берган. С.Л. Рубинштейн «Инсон олами» асарида инсон – биосфера (ноосфера) муносабатлари нафақат алоҳида олинган шахсга боғлиқ эканлиги, балки жамоа ва унинг раҳбари ҳамкорлигининг натижа- си, маҳсули, ана шу муносабатларнинг негизи бўлишини далиллар билан асослаб берган. Унинг фикрича, раҳбарнинг энг муҳим хусу- сияти унинг атроф муҳитни субсенсор тарзда акс эттира олишидир. Иродавий сифатлар негизи мотивацион-ҳиссий, когнитив ва регуля- тив жабҳаларнинг ҳаракатлантирувчи кучи эканлиги шахснинг ўзи- ни ўзи бошқариш имкониятидан келиб чиқиб билдирилган фикр- дир. Раҳбарнинг регулятив хусусияти жамоа фаолияти ва уни мақ- 166 садга мувофиқ равишда йўналтириш туфайли ижобий натижаларга эришиши мумкин 1 . С. Л. Рубинштейн асарларида шахслараро муносабат хусусият- лари (горизонтал, вертикал, шахсий, расмий ва ҳ.к.), шунингдек, раҳбарнинг иш услублари тўғрисида (демократик, авторитар, либе- рал) муайян фикрлар билдирилган ва уларни такомиллаштириш йўллари кўрсатиб ўтилган. Шу ўринда ички ишлар идоралари раҳбар ходимлари иш услуб- ларининг психологик турларига тўхталиб ўтамиз. Бошқарув таъ- сирларини амалга ошириш усулидан келиб чиқиб, ҳар бир дара- жадаги раҳбарни шартли равишда учта психологик турга бўлиш мумкин. Улар либерал (муросасоз), авторитар ҳамда демократ раҳбарлардир. Либерал раҳбар бошқарув фаолиятини қўл остидаги ходимлар билан муроса асосида олиб боради, раҳбарлик даражасини юқори қўйишга интилмайди, аксинча, гўё бундан уялгандек туюлади. Хо- димларга буйруқ ва кўрсатмаларни илтимос шаклида беради, қўл остидагилар билан муомаласи ўта мулойим, зиёлиларча бўлади. Авторитар раҳбар эса либерал раҳбарнинг тескарисидир. Унга раҳбарлик қилиш, буйруқлар бериш, ҳатто амалнинг ўзи ҳузур ба- ғишлайди. У жамоани бошқаришни ғайрат билан, дадил амалга оширади, ўзига ўта ишонади, қўл остидагилар билан баҳсларда қар- ши фикрларга жуда қийинчилик билан тоқат қилади. Бундай раҳбар учун қўл остидагилар билан мулоқотнинг фақат расмий шакли хос бўлади. Таъкидлаб ўтиш жоизки, бундай раҳбарларда касбий би- лим, умумий маданиятнинг етишмаслиги кўринади, улар ўзбошим- чалик хислатларини намоён этиб, қўл остидагиларнинг шаънини таҳқирлашгача бориб етадилар. Бу эса ички ишлар идоралари жа- моасида номақбул ижтимоий-психологик муҳит шаклланишига, бошқарув тизимида низоли вазиятлар юзага келишига олиб кели- ши, ходимларда ўз кучига ишонмаслик, сусткашлик, расмиятчилик, лаганбардорлик ва хушомадгўйликни келтириб чиқариши мумкин. Демократ раҳбарда либерал раҳбарнинг сабр-бардошлилиги, киришимлилиги ва умумий маданияти авторитар раҳбардаги дадил- лик, ғайрат ва одамларни бошқариш маҳорати билан уйғунлашган 1 Қаранг: Рубинштейн С. Л. Проблемы общей психологии. – М., 1983. – С.443 167 бўлади. Бундай раҳбар ҳар қандай ички ишлар идоралари учун энг мақбулидир. Шуни таъкидлаш лозимки, либерал раҳбарлар ички ишлар идо- раларининг баъзи бўлинма ва хизматларига бошчилик қилишлари мумкин. Лекин уларга қатъий тартиб-интизомга бўйсуниш талаб қилинадиган саф бўлинмаларига раҳбарликни ишониб топшириш мақсадга мувофиқ бўлмайди; шунингдек, унга жасурлик, дадиллик ва таваккалчилик билан ҳаракат қилиш зарур бўлган бирор опера- тив тадбирни ўтказиш учун жавобгарликни ўйлаб топшириш керак. Раҳбарнинг либерал намунаси илмий-педагогик фаолият билан шу- ғулланадиган бўлинма ва хизматлар учун мақбулдир. Бундай ти- зимларда унинг камчиликлари юқори даражадаги ишчанлиги, ил- мий, касбий фазилатлари билан тўлдирилиши табиий, лекин бунга ҳам қобилият керак. Албатта, ҳар қандай бошқарув тизими учун ҳам авторитар раҳ- бар унчалик маъқул бўлмайди. Башарти у чиндан ҳам ўз соҳаси- нинг устаси, яхши мутахассис бўлса, унга фақат муайян вақтгача тоқат қилиш мумкин. Бироқ, барча ҳолларда ҳам унинг бошқарув фаолиятига ички ишлар идораларининг юқори лавозимлардаги раҳ- барлари жиддий эътибор беришлари ва уни назоратга олишлари керак. Ички ишлар идораларида бошқарувнинг асосан авторитар шакли устунлик қилади.. А.Н.Леонтьев таълимотига биноан, раҳбар эмоцияси, мотива- цияси, эҳтиёжи унинг шахсий хислатларини белгиловчи асосий омиллар ҳисобланади. Ички қўзғатувчиларнинг қатъиятлилиги, барқарорлиги шахснинг мукаммаллигини билдиради ва ҳамкорлик фаолияти учун пухта замин ҳозирлайди. Субъектда бошқарув фао- лиятини амалга ошириш давомида раҳбарликнинг муайян сифат- лари шаклланиб боради ва у аста-секин иш услублари, шахслараро муносабатлар шаклларини эгаллайди. Раҳбар учун маъно касб этувчи мотивация унинг фаолиятини бошқаришга зарур шарт-ша- роитлар яратади, бунинг натижасида низоли вазиятларни бартараф этиш имконияти туғилади 1 . Б.Г.Ананьев ўзининг ижтимоий психологияга бағишланган асарларида асосан учта омилга, яъни шахслараро муносабатдаги ижтимоий-психологик ҳолатга, мазкур муносабатдаги лидерлик 1 Download 1.38 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling