Бир томонлама таъсир этиш – бошлиқнинг қўл остидаги
ходимларга психологик таъсир кўрсатиши бўлиб, асосан йиғилиш
ёки маърузаларда кўринади. Бунда раҳбарнинг нутқи эркин, сер-
маъно ва мантиқан изчил бўлиши шарт. Психологик таъсир этишда
«баҳслашув» ва «тортишув» тушунчалари ҳам мавжуд бўлиб, тор-
тишувда ҳар бир шахс ўз фикрини маъқуллашга ҳаракат қилади. Ўз
моҳиятига кўра тортишув очиқ ва ёпиқ турларга бўлинади. Очиқ
тортишувда барча имкониятлар, далиллар ишлатилиб, ҳар бир шахс
ўз фикрини ошкора ҳимоя қилишга ҳаракат қилади.
Ишонтириш усули. Бир вақтлар психология ва педагогика со-
ҳасидаги олимлар тарбия усули сифатида ишонтириш усулини тан
олмай қўйдилар. Ишонтириш тарбия усули эканлигини олим
В. М. Бехтерев исботлашга ҳаракат қилган. Ишонтириш инсон
онгига кириб бориш, инсоннинг онгига бевосита таъсир этишдир.
Бунда таъсир этаётган шахс ўзи англамаган ҳолда, иштирокини
сезмаган ҳолда ишонтириш усулини амалга оширади.
Психология фанида шахсга таъсир этиш бевосита ва билвосита
амалга оширилади. Бевосита таъсир этишда сўз орқали ҳиссиётга
таъсир кўрсатилади. Бунда нутқ асосий кучга эга бўлади. Сўзлар
қатъий оҳангда айтилса, эсда кўпроқ сақланиб қолади. Бунда керак-
ли ва асосий жумлаларни бир неча бор қайтариш керак. Таъсир эта-
ётган шахснинг нутқи имо-ишоралар, мимика ва интонациялар би-
лан бирга кечса, таъсир кучи ортади. Овоздаги кескинлик таъсир
этиш вақтида шахс қайси ҳолатда эканлигига ҳам боғлиқдир.
Баъзида раҳбар ишонтиришни таъсир этиш усули билан қўшиб
олиб боради. Масалан, салбий ҳолатлар, вазиятларни мисол тариқа-
сида келтиради.
Раҳбарнинг аудитория олдида чиқиш қилаётганида ҳаяжонла-
ниши аудиториядаги ходимларнинг ҳурмати, салобати унинг пси-
хикасига таъсир қилаётганидан ёки унинг шахсий таркиб олдида
чиқиш қилишга тайёр эмаслигидан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |