Microsoft Word Ma'naviy axloqiy tarbiya-mq doc


Ёш ота-оналар учун эсдалик


Download 1.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/56
Sana25.01.2023
Hajmi1.6 Mb.
#1120773
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   56
Bog'liq
a2c1bf1e2c8668c1f7b89464938633e9 Маънавий-ахлоқий тарбия асослари

Ёш ота-оналар учун эсдалик 
Ҳар бир инсон фарзанд кўриш ва уни вояга етиб боришини кўзлаб иш 
тутаётган экан, Оллоҳга ҳамду санолар айтиб, бу буюк неъматнинг қадрига ета 
билиши лозим. Бу неъмат боланинг илм маскани-мактабга биринчи қадамидир. 
Ғуломиддин Акбарзода “Таълими соний” рисоласида: “Илм демак жон. 
Илм демак ҳаёт, (тириклик) демак. Илм демак миллат, дин демак. Илм демак 
маданият, дин одобига сабаб демак”, деб ёзган эди. 
Бас, шундай экан, ота-она 1-синф ўқувчисининг илм даргоҳида кўп билим 
ва тарбияга эга бўлиши учун нималар қилиши керак: 
1. Ўқитувчи муқаддас сиймо. У сизнинг маслаҳатчингиз, уни ардоқлаб, 
обрў-эътиборини оширинг. 
2. Синф ва мактаб жамоасининг таълимий-тарбиявий тадбирларида фаол 
қатнашиб, таклиф ва мулоҳазаларингизни айтинг. 
3. Болангизга нима яхши, нима ёмон эканлигини уқтириб, шарқона расм-
русум, удум, анъаналаримиздан уни хабардор қилсангиз, ўқитувчига кўмакдош 
бўлган бўлар эдингиз. 
4. Болангизнинг ўқув ишларига ёрдам бериб боринг. Уйга бериладиган 
топшириқларни бажаришда у ҳозирча сизнинг ёрдамингизга муҳтождир. (83) 
5. Болангизда мактаб, синф, ўқитувчи ва ўртоқлари ҳақида яхши фикр 
уйғотинг, чунки 1-синф ўқувчисини мактаб шароитига мослаштириш анча 
мураккаб руҳий ҳолатдир. 
6. Фарзандингиздан кундалик иш фаолиятига муносабатини кузатиб 
сўраб боринг. Бундай суҳбатда “яхши”, “жуда яхши”, “марҳамат”, “раҳмат”, 
“барака топ” каби сеҳрли сўзларни топиб айтинг. Ножўя ҳаракат содир бўлган 
бўлса, “чакки иш бўлибди”, “мен кутамаган эдим” кабиларни ишлатишни 
унутманг. 
7. Ота-она мактабнинг яқин ёрдамчиси, кўмакдоши бўлиши, ўз 
фарзандининг камолини ўйлаб яшаши керак. 


68 
Ота-оналар синф мажлисини ташкил қилиш
методикаси 
Ҳар бир ўқув йилининг бошида ўтказиладиган ота-оналарнинг синф 
мажлисини илмий, назарий, маънавий ва методик жиҳатдан мазмундор ташкил 
қила билиш, ота-онанинг бундай мажлисларни орзиқиб кутиб, доимий 
қатнашувчи бўлишига замин ҳозирлайди. Бундай мажлис ўқитувчидан кўп 
билим ва маҳорат талаб этади. 
Ундаги масалалар юзасидан тайёргарликни бир ой олдин бошлаш керак. 
Булар: 
- ҳар бир оила аъзоси ва унинг шарт-шароити ҳақидаги маълумотга эга 
бўлиш; 
- оила ва атрофдаги ижтимоий муносабат муҳитининг соз ёки 
носозлигини аниқлаш; 
- ҳар бир ўқувчи шахси ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиш; 
- оилада болани мактабга тайёрлаш тартиби кабилар. 
Биринчи мажлисни ўтказишдан олдин ўқитувчининг тайёргарлиги: 
1. Мажлис мавзуи ва мақсадини аниқлаш. 
2. Мажлис ўтадиган жойни жиҳозлаш. 
3. Мажлис ўтказиш методини танлаш: суҳбат, тушунтириш. 
4. Мактаб тарихи ва келажакдаги истиқболи ҳақида қисқа маълумот 
тайёрлаш. 
5. Донолар бисотидан фойдаланиш. 
Синф ота-оналар мажлисини ўтказиш тартиби: 
Синф ўқитувчиси ва ота-оналар қўмитаси аъзоларининг олдинги 
мажлисларида қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши ҳақида ахборотлари 
эшитилади. (84) 
Мажлис мақсадига кўра, мавзунинг эълон қилиниши (юқорида 
кўрсатилган мажлис турига кўра унинг мазмуни асослаб берилади). 
Ота-оналар фикр ва мулоҳазалари эшитилади. 
Ўқув-тарбия ишлари юзасидан савол ва талабларни муҳокама этиш. 
Турли масалалар ҳал қилинади. 
Синф мажлиси қарори чиқарилиб, тасдиқланади. 
Ўқитувчи келгуси мажлис режаси билан таништиради. 
Мажлис ўтказиш тартиби мавзуининг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. 

Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling