Microsoft Word Ma'naviy axloqiy tarbiya-mq doc


ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРЛАРИНИНГ ИШ РЕЖАСИ


Download 1.6 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/56
Sana25.01.2023
Hajmi1.6 Mb.
#1120773
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   56
Bog'liq
a2c1bf1e2c8668c1f7b89464938633e9 Маънавий-ахлоқий тарбия асослари

ДИРЕКТОР ЎРИНБОСАРЛАРИНИНГ ИШ РЕЖАСИ 
(Тошкент вилояти, Тошкент тумани илғор мактаблари иш тажрибасидан) 
Мактабда тарбиявий ишларни маънавий-ахлоқий негизлар асосида 
ташкил этиш 
 
Ўзбекистон Президенти И.А.Каримовнинг “Ўзбекистоннинг ўз истиқлол 
ва тараққиёт йўли” (1992 й. 65-бет) асарида мустақил Ўзбекистонни 
ривожлантиришнинг маънавий-ахлоқий негизлари қуйидагича кўрсатилган: 
1. Умуминсоний қадриятларга содиқлик. 
2. Халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш. 
3. Инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоён қилиши. 
4. Ватанпарварлик. 
Президентнинг бу ғоялари Ўзбекистон Республикасининг “Таълим 
тўғрисида”ги Қонунида қуйидагича ифодаланади: “Ўзбекистон Республикаси 
таълим соҳасидаги (87) давлат сиёсатини умуминсоний қадриятларни, халқнинг 
тарихий тажрибасини, маданият ва фан бобидаги кўп асрлик анъаналарини, 
жамиятнинг истиқболлари ривожини ҳисобга олган ҳолда юргизади”. 
Таълим-илм бериш ва тарбияни ўз ичига олади. У Республиканинг 
заковати, жамият, оила ва давлат олдидаги ўз масъулиятини англайдиган ҳар 


71 
жиҳатдан баркамол эркин шахсни шакллантириш мақсадини кўзлайди. Тарбия 
жараёнида маънавий меросни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида 
халқ педагогикасининг қуйидаги йўналишларидан фойдаланиш лозим: 
1. Миллий урф-одатлар. 
2. Халқ оғзаки ижодини ўрганиш (эртак, мақол, топишмоқ ва бошқалар). 
3. Миллий анъаналар. 
4. Диний таълимот (тасаввур таълимоти ва ҳадислар). 
5. Халқ оммавий санъати. 
6. Халқ рақс санъати. 
7. Қўшиқчилик санъати. 
8. Халқ ўйинлари ва ўйинчоқлар. 
9. Миллий ҳунармандчилик ва меъморчилик. 
10. Марказий Осиё мутафаккирлари ва алломалари ижодини ўрганиш. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавият ва маърифат” 
жамоатчилик 
маркази 
фаолиятини 
янада 
такаомиллаштириш 
ва 
самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Фармони асосида (1998 йил сентябрь), 
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 1999 йил 30 июль 115-
сонли буйруғига кўра мактабда маънавий ва тарбиявий ишларни амалга 
ошириш тадюирлари жорий этилди. 

Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling