НАМОЗНИ БУЗАДИГАН ҲОЛЛАР
намоз пайтида гаплашиш;
бирор нарса ейиш ёки ичиш;
ўзи эшитадиган даражада кулиш (ёнидаги эшитадиган қилиб кулса, таҳорат ҳам бузилади);
бировга салом бериш ёки саломга алик олиш;
қибладан бошқа томонга бурилиш;
дунёвий бирор ташвиш туфайли «уф» тортиш, «оҳ-воҳ» дейиш ва йиғлаш (гуноҳларига тавба қилиб, Аллоҳдан кечиришликни сўраб йиғласа бўлади);
атайлаб йўталиш;
бир рукнда уч мартадан ортиқ бегона ҳаракат қилиш (масалан: кийимни тўғрилаш,
қашиниш ва ҳоказо);
намозда ўқиладиган оятларни маъноси бузиладиган даражада янглиш ўқиш;
намоз ўқилаётган пайтда таҳоратнинг синиши.
сажда ҳолида иккала оёқни ердан кўтариш.
НАМОЗНИНГ САВОБИНИ КАМАЙТИРАДИГАН ҲАРАКАТЛАР
Бармоқларни қисирлатиш, уст-бошни ўйнаш;
кўзни юмиш, у ёқ-бу ёққа аланглаш;
рукуда «Субҳана роббийал ъазийм»ни уч мартадан кам айтиш ёки умуман айтмаслик;
саждада «Субҳана роббийал аъла»ни уч мартадан кам айтиш ёки ҳеч айтмаслик;
қибла, ўнг томон ва саждагоҳда жонли нарсалар суратининг бўлиши;
йўл устида эгаси рози бўлмаган бир жойда намоз ўқиш;
сажда ҳолида бир оёғини ердан кўтариш.
НАМОЗНИНГ ВОЖИБЛАРИ
Қиёмда Фотиҳа сурасини ўқиш.
Фарз намозларининг аввалги икки ракати, витр ва нафл намозларининг ҳар ракатида Фотиҳадан кейин зам сура ўқиш.
Уч ва тўрт ракатли намозларда иккинчи ракатдан ке-йин ўтириш.
Имомнинг бомдод, ҳайит, жума намозларида, шом, хуфтон намозларининг аввалги икки ракатида Фотиҳа ва зам сурани овоз чиқариб ўқиши. Пешин ва аср намозларида эса, имомнинг ҳам, якка ўзи ўқиётган намозхоннинг ҳам овоз чиқармай ўқиши.
Витр намозида Қунут дуосини ўқиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |