Microsoft Word men ham namoz uqiyman kr ziyouz com doc


Саҳобалар ўқиган дуолар Абдуллоҳ ибн Масъуднинг (р.а.) дуолари


Download 98.52 Kb.
bet29/44
Sana04.01.2023
Hajmi98.52 Kb.
#1078820
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   44
Bog'liq
men ham namoz uqiyman

Саҳобалар ўқиган дуолар




Абдуллоҳ ибн Масъуднинг (р.а.) дуолари


Аллоҳим! Сендан ортга қайтмайдиган (бақувват) бир имон, туганмас неъмат ва ҳулд жаннатининг энг юқори даражасида Пайғамбаринг ила бирга бўлишликни сўрайман.
Роббан`а аслиҳ байнан`а, ваҳдин`и суб`улал-Исл`ами, ва нажжина миназ-зулум`ати илан- н`ур, васриф аннал-фав`аҳиша м`а зоҳаро, вам`а батана, ва б`арик лан`а фий асм`аъин`а ва абс`орин`а ва қул`убин`а ва азв`ажин`а ва зуррийй`атин`а ва туб ъалайн`а иннака антат- тавв`абур-роҳ`ийму, важъална ш`акирийна, ли неъматика, мусн`ийна биҳа, қо`илийна биҳ`а ва атмимҳ`а ъалайн`а.
Эй Раббимиз! Ораларимизни ислоҳ эт, бизни исломият йўлига ҳидоят айла, бизни зулматдан ёруғликка чиқар. Юзимизни ошкор ва яширин барча ёмонликлардан ўгир. Кўзларимизни, қулоқларимизни, қалбларимизни, ишларимизни ва фарзандларимизни бизга муборак қил, гуноҳларимизни кечир. Шубҳасиз, Сен ўта марҳаматли ва гуноҳларни кечиргувчисан. Бизни неъматингга шукр этувчи, ҳамд айтувчи қил ва неъматингни биздан аяма!
(«Ал-Канз», «Ал-Мунтаҳаб»дан)


Абдураҳмон ибн Авфнинг (р.а.) дуоси


Абу Ҳаййож ал-Асадийдан (р.а.): «Бир куни Байтуллоҳни тавоф қиларкан, бир одамнинг фақатгина тинимсиз: «Аллоҳим! Мени нафсимнинг очкўзлиги (таъмагирлиги) дан асра!» дея дуо қилаётганини кўрдим. Унга яқинлашиб дедим:

  • Аллоҳдан шундан бошқа сўрайдиган нарсанг йўқми? Фақат биргина дуони қайтаряпсан?

  • Агар нафсимнинг очкўзлигидан (таъмагирлигидан) сақлансам, на ўғрилик, на зино ва на бирор гуноҳ қиламан, – деди.

Қарасам, бу одам Абдураҳмон ибн Авф розийаллоҳу анҳу экан.
(Тафсири Ибни Касирдан)


Ҳазрати Алининг (р.а.) дуолари


Аъ`узу бика мин жаҳдил бал`аи ва даркиш-шиқ`а’и ва шаматат’ил аъд`а’и ва аъ`узу бика минас-сижни вал-қойди вас-савти.
Аллоҳим! Бало ва мусибатлардан, омадсизликдан, душманлар билан тортишишдан, ҳибс этилишдан, кишанланишдан ва калтакланишдан паноҳ тилайман.
Алл`оҳумма инн`а зун`убий л`а тазуррука ва инн`а раҳматака ийй`айа л`а танқусука. Аллоҳим! Менинг гуноҳларим Сенга зарар бермайди, Сенинг менга марҳамат қилишинг
Сендан ҳеч нарсани камайтириб қўймайди.



Download 98.52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling