Ҳазрати Абу Бакрнинг (р.а.) дуолари
Алл`оҳумма ҳаблий ийм`анан ва яқ`ийнан ва муъ`аф`атан ва ниййатан. Аллоҳим! Менга имон, сидқидиллик, соғлиқ, офият ва соғлом бир ният бер.
Алл`оҳуммажъал хойро ъум`урий `ахироҳу ва хойро амали ва хав`атимаҳу ва хойро айй`амий явма алқ`ока.
Аллоҳим! Умримнинг энг хайрлиси, умримнинг сўнги, амалимнинг энг хайрлиси, амалимнинг сўнги ва кунларимнинг энг хайрлиси Сенинг ҳузурингга чиқадиган куним бўлсин».
Ҳазрати Умарнинг (р.а.) дуолари
Алл`оҳумма инн`ий аъ`узу бика ан таъхузан`ий ъал`а ғирратин ав тазаран`ий фий ғафлатин, ав тажъалн`ий-ғ`офил`ийна.
Аллоҳим! Мени ногаҳон ўлимдан ёхуд ғафлатда қолдиришинг ёки ғофиллардан қилишингдан паноҳ тилайман.
Алл`оҳумма таваффан`ий маъал абр`ори, ва л`а тажъалн`ий фил ашр`ари ва қ`иний аз`абанн`ари ва алҳиқний бил-аҳй`ар.
Аллоҳим! Мени яхшилар орасида ўлдир, ёмонлардан қилма, оташ азобидан асра ва яхшилар қаторига қўшгин.
Ҳазрати Билолнинг (р.а.) дуоси
Аллоҳим! Менинг ёмонликларим ва нуқсонларимни кечиргин.
Абу Дардонинг (р.а.) дуоси
Билол ибн Саъддан (р.а.):
Абу Дардо (р.а.) дер эди.:
Аллоҳим! Хаёл тарқоқлигидан паноҳ сўрайман.
Хаёл тарқоқлиги нима? – дея сўрашди.
Кишининг ҳар бир дарада бир нарсасининг бўлишидир, – дея жавоб берди у.
Аллоҳим! Олимларнинг қалбларининг менга лаънат ўқишидан паноҳ сўрайман, – дея дуо
қилган Абу Дардодан сўрашди:
Зайд ибн Собитнинг (р.а.) дуоси
Аллоҳим! Сендан бола-чақам ва қўл остимда менга қараб қолган қулларимни боқишга етгулик бойлик сўрайман. Ва бирор қариндошимнинг қариндошлик ҳақини адо этолмаганим учун мени баддуо қилишидан паноҳ тилайман.
Do'stlaringiz bilan baham: |