Мен ҳам намоз ўқийман
www.ziyouz.com кутубхонаси
34
Қабр зиёратида ўқиладиган дуо
Ассал`аму ъалайкум й`а аҳлал-қуб`ур. Яғфирулл`оҳу лан`а ва лакум, антум салафун`а ва
наҳну бил-исри.
«Ассалому алайкум, эй қабр аҳли. Аллоҳ бизни ва сизларни мағфират этсин. Сизлар биздан
олдин келганлардансиз, биз ҳам сизларнинг орқаларингиздан келамиз».
Ҳожатхонага киришдан олдин...
Алл`оҳумма инн`ий аъ`узу бика минар-рижсил-хоб`исил-мухбиси минаш-шайт`онир-
рож`ийм.
«Аллоҳим, ифлос ва ёмон нарсалар билан қувилган шайтоннинг ёмонлигидан
Сенинг
паноҳингга қочаман».
Ҳожатхонадан чиққанда...
Алҳамдулилл`аҳиллаз`ий азҳаба анний м`а-йуъз`ин`и ва амса-ка ъалаййа м`а йанфаун`ий
субҳ`анака ғуфр`онака роббан`а ва илайкал-мас`ийр.
«Мендан
азият берувчи нарсани кетказиб, фойдалисини қолдирган Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Аллоҳим, Сени номингни поклаб ёд этаман ва мағфиратингни сўрайман. Эй Роббимиз,
қайтишимиз Сенгадир».
Уйдан чиқаётганда...
Бисмилл`аҳи тавакалту ъалалл`оҳи, ва л`а ҳавла ва л`а қуввата илл`а билл`аҳ.
«Аллоҳ номи ила, Аллоҳга таваккал қилган ҳолда... Куч ва қувват фақат Аллоҳдандир»
(Абу
Довуд. «Адаб», 5094-ҳадис).
Do'stlaringiz bilan baham: