Microsoft Word Меҳнат лотинда о м doc


Download 1.34 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/62
Sana11.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1088526
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   62
Bog'liq
pdf mehnat.docx

3- 
илова 
 
Давлат (акционерлик) корхоналарининг 
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 79-моддасида назарда 
тутилган қариндош-уруғларнинг, агар уларнинг хизматлари улардан 
бирининг бошқасига бевосита бўйсуниши ёки назорати остида бўлиши билан 
боғлиқ бўлса, бирга хизмат қилишларини чеклаш қоидаларидан истисно 
этилиши мумкин бўлган ходимлари 
РЎЙXАТИ 
1. Хориждаги дипломатик хизмат ходимлари. 
2. Давлат қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари, шунингдек, 
қишлоқ жойлардаги қишлоқ хўжалиги бўйича илмий тадқиқот муассаса- 
ларида ишловчи қишлоқ хўжалиги мутахассислари. 
3. Темир йўл транспортининг линия корхоналари ходимлари, шунингдек, 
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акционерлик компаниясининг йўл, 
қурилиш-монтаж ва темир йўлларнинг ихтисослаштирилган трестларининг 
қурилиш-монтаж ва кўприксозлик поездлари, механизациялашган колонна- 
лари ва бошқа ҳаракатланувчи тузилмаларнинг ходимлари, бу корхона ва 
ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари. 
4. Алоқадан фойдаланиш корхоналари ва ташкилотлари ходимлари. 
5. Соғлиқни сақлаш даволаш-профилактика ва санитария-профилактика 
муассасаларининг шифокорлари. 
6. Барча ўқув ва тарбия муассасаларидаги педагог ходимлар, ўқитувчи- 
лар, библиографлар ва кутубхоначилар. 
7. Театрлар, бадиий жамоалар ва студияларнинг артистлари, рассомлари 
ва мусиқачилари. 
8. Илмий муассасалар ходимлари, шунингдек, сейсмик станциялар 
ходимлари. 
9. Гидрометеорология бош бошқармаси тармоқ ташкилотларининг хо- 
димлари. 
10. Дала геология экспедициялари, партиялари, отрядлари ва участка- 
лари ходимлари. 
11. Қишлоқ жойларда ишлайдиган ўрмон ва сув хўжалиги мутахас- 
сислари, халқ таълими ходимлари, тиббиёт ходимлари, маданий-маърифий 
муассасалар ходимлари. 
12. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидан фойдаланишни 
амалга оширувчи йўл ташкилотларининг ходимлари, бу ташкилотларнинг бош 
бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари. 


194 
13. Қурилиш-монтаж ва кўприксозлик қуриш поездлари, механиза- 
циялашган колонналар ва бошқа кўчма махсус қурилиш тузилмаларининг 
ходимлари, бу ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан 
ташқари. 
14. Дарё флоти кемаларининг сузувчи таркиби ходимлари ва дарё 
транспортидан фойдаланиш корхоналари ва ташкилотлари ходимлари, бу 
ташкилотларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари. 
15. Магистраль трубопроводлар қурилиши ҳамда нефть ва газ конларини 
тартибга келтиришни амалга оширувчи қурилиш, қурилиш-монтаж ва бошқа 
ихтисослаштирилган бошқарма ва участкаларнинг ходимлари, бу ташкилот- 
ларнинг бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари. 
16. Ҳавза ва кўллардаги балиқчилик хўжаликлари, балиқчилик завод- 
лари, балиқларга увулдириқ сочиш ва уларни ўстириш хўжаликлари ва 
балиқларни озиқлантирадиган жойларнинг ходимлари, бу корхоналарнинг 
бош бухгалтерлари ва кассирларидан ташқари. 


195 
Вазирлар Маҳкамасининг 
1997 йил 11 мартдаги 
133-сон қарорига 
4- 
илова 
 
Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги қисқартирилган 
иш куни белгиланадиган ходимлар 
РЎЙXАТИ 
Т/р 
Касб-ҳунар ва лавозимлар 
Иш куни муддати, 
соат* 
I. СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВА ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ 
1. 
Амбулатория-поликлиника муассасаларининг 
(поликлиникалар, амбулаториялар, диспансер- 
лар, тиббий хоналар, станциялар, бўлимлар ва 
хоналар) касалларнинг бутунлай амбулатория 
қабулида банд бўлган шифокорлари. 
5,5 
2. 
Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) 
ва тиббий-маслаҳат комиссиялари (ТМК)нинг 
шифокорлари. 
5,5 
3. 
Поликлиникаларнинг стоматолог-шифокорла- 
ри, тиш шифокорлари ва тиш шифокорлари- 
протезистлари. 
5,5 
4. 
Бутун иш вақти давомида 200 ваттдан баланд 
қувватдаги ультрақисқатўлқинли частотадаги 
тиббиёт генераторлари (УҚТЧ)да ишлайдиган 
шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимлари. 
5,5 
5. 
Анестезиология-реанимация бўлимлари (гуруҳ- 
лари) ҳамда реанимация ва интенсив терапия 
палаталарининг шифокори, ўрта ва кичик 
тиббий ходимлар (шифокор-лаборант ва лабо- 
рантдан ташқари). 
5,5 
II . ХАЛҚ ТАЪЛИМИ, ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС 
ТАЪЛИМ ВА ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР 
6. 
1-4 синфлар ўқитувчилари, мактаблар, барча тур 
ва номдаги мактаб-интернатларнинг ўқитувчи-
логопедлари 
ўқитувчи-дефектолог- 
лари; 
гимназиялар, лицейларнинг ўқитувчи- 
лари, логопедлик хоналари мудирлари. 
18 (ЎзР ВМ 
31.10.2002 й. 
375-сон қарори 
таҳриридаги устун) 


196 
7. 
Барча тур ва номдаги мактаблар ва мактаб- 
интернатларнинг 5–11(12) синфлари ўқитув- 
чилари, гимназиялар, лицейлар, мактаблараро 
ўқув ишлаб чиқариш комбинатларининг ўқи- 
тувчилари; ўрта ҳунар-техника билим юрт- 
ларининг умумтаълим фанлари ўқитувчилари. 
20**(ЎзР ВМ 
31.10.2002 й.375-сон 
қарори таҳриридаги 
устун) 
8. 
Ҳунар-техника таълими ўқув юртларининг 
ўқитувчилари 
йилига 800 соат 
(ЎзР ВМ 31.10.2002 й. 
375-сон қарори 
таҳриридаги устун) 
9. 
Ўрта махсус ўқув юртлари, коллежлар, техни- 
кумларнинг барча ихтисосликлари ўқитув- 
чилари. 
йилига 800 соат 
(ЎзР ВМ 31.10.2002 й. 
375-сон қарори 
таҳриридаги устун) 
10. 
Педагогика билим юртлари, курслари ўқитув- 
чилари; тўгараклар, секциялар, студиялар ва 
дарсдан ташқари ва мактабдан ташқари ишлар- 
нинг бошқа шакллари раҳбарлари; чет тили, 
стенография, машинкада ёзиш курслари ўқи- 
тувчилари; мактаблараро компьютер марказ- 
лари ўқитувчилари; ўқитиш муддати беш йил 
бўлган умумий мусиқий, бадиий, хореография 
таълими мактабларининг 3–5 синф ўқитувчи- 
лари; ўқитиш муддати етти йил бўлган санъат 
мактаблари (болалар мусиқий ва бадиий, 
хореография ва бошқа мактаблар)нинг 5–7 синф 
ўқитувчилари; мусиқий ва бадиий ўрта мактаб 
ва мактаб-интернатлар 1–11 синфлари- нинг 
махсус фанлар ўқитувчилари; болалар бадиий 
мактаблари ва ўқитиш муддати тўрт йил бўлган 
умумий бадиий таълим мактаб- ларининг 1–4 
синфлари ўқитувчилари; соғлиқ- ни сақлаш ва 
меҳнат 
ва 
ижтимоий 
таъминот 
муассасаларининг ўқитувчилари, ўқитувчи- 
дефектологлари ва логопедлари; умумтаълим 
мактабларининг бошланғич синфлари ва мак- 
табгача тарбия муассасаларидаги чет тили 
бўйича машғулотлар гуруҳлари ўқитувчилари 
(ЎзР ВМ 06.04.2001 й. 162-сон қарори таҳри- 
ридаги банд). 
18** 


197 
11. 
Эшитиш 
хоналарининг 
ўқитувчи-дефекто- 
логлари, муассасаса ходимлари рўйхатида 
болалар гуруҳига бу лавозим кўзда тутилган 
мактаб-интернатларнинг ўқитувчи-логопедлари 
ва ўқитувчи дефектологлари; яслилар, болалар 
боғчалари ҳамда барча тур ва номдаги болалар 
уйларининг 
ўқитувчи-дефектологлари 
ва 
ўқитувчи-логопедлари; ўқитиш муддати беш 
йил бўлган умумий мусиқа, бадиий, хореог- 
рафия таълими мактабларининг 1–2 синфлари 
ўқитувчилари; ўқитиш муддати етти йил бўлган 
болалар 
мусиқа, 
бадиий, 
хореография 
мактаблари 1–4 синфларининг ўқитувчилари; 
мусиқа раҳбарлари; болалар уйларининг 
логопедлари; концертмейстерлар, аккомпаниа- 
торлар ва маданият ташкилотчилари. 
24** 
12. 
Жисмоний ёки ақлий ривожланишда камчилиги 
бўлган болалар ва ўсмирлар учун махсус ўқув- 
тарбия муассасаларининг тарбиячилари. 
25** 
13. 
Барча тур ва номдаги мактаб-интернатлар ва 
болалар уйларининг, махсус ҳунар-техника 
билим юртларининг катта тарбиячилари; 
мактаблар ҳузуридаги интернатлар, мактаб- 
интернатлар, барча тур ва номдаги болалар 
уйлари, куни узайтирилган мактаб (гуруҳ)лар ва 
мусиқий 
тарбияланувчилар 
мактаблари, 
санатория-ўрмон мактаблари, алоҳида тарбияга 
муҳтож болалар ва ўсмирлар учун махсус 
мактаблар, соғлиқни сақлаш муассасалари, 
вояга етмаганлар учун қабул қилиш-тарқатиш 
жойлари, тарбия-меҳнат колониялари, махсус 
ҳунар-техника билим юртларининг тарбиячи- 
лари; жисмоний тарбия йўриқчилари, эшитиш 
хоналарининг йўриқчилари. 
30** 
14. 
Барча тур ва номдаги болалар яслилари ва 
мактабгача тарбия муассасалари, болалар уйла- 
ри, мактабдан ташқари муассасаларнинг катта 
тарбиячилари, тарбиячилари. 
36** 
15. 
Сил касаллигининг оз ва тўхтаётган шакллари 
билан хасталанган ақлий ривожланишда 
камчилиги бўлган ўқувчилар ва тарбияланув- 
чилар ҳамда марказий асаб тизими руҳияти 
бузилган ҳолда шикастланган болалар учун 
36** 


198 
ўқув тарбия муассасаларининг катта вожа- 
тийлари, ёрдамчи тарбиячилари. 
16. Олий ўқув юртлари ходимларининг ўқитувчи- 
профессорлар таркиби. 
36** 
III. ТЕЛЕВИДЕНИЕ ВА РАДИОЭШИТТИРИШ 
17. Республика телевидениеси ва радиоэшитти- 
риши сухандони. 

18. Вилоят телевидениеси ва радиоэшиттириши 
сухандони. 

19. Телевидение ва радиоэшиттиришдаги овоз 
режиссёри. 

*) Беш кунлик иш ҳафтасида ҳисобланаётган давр (ҳафта, ой, йил) учун 
иш вақти меъёри сақланади. 
**) Иш ҳафтаси муддати, соатларда. 


199 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ 
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИДА РЎЙХАТГА ОЛИНГАН 
29.01.1998 й. N 402 

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling