Microsoft Word Монография-2023 тайер


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/44
Sana22.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1649694
TuriМонография
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   44
Bog'liq
2. Монография-2023 тайер 21.02

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


111
V-БОБ. ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАР 
ФАОЛИЯТИДАГИ ЮТУҚ ВА КАМЧИЛИКЛАРИ 
5.1. Ўзбекистоннинг зонал сиёсати тажриба таҳлили 
Ўзбекистон тоталитар иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига қараб ўтиб борар экан, 
кейинги йилларда бу жараён янги босқичга чиқаётганлигини гувоҳи бўлмоқдамиз. Бу 
босқичнинг ўзига хос хусусияти шундаки, бозор механизмлари яхши ишлаб кетиш 
учун иқтисодиётни (жамиятни ҳам) янада эркинлаштириш зарурияти яққол сезилмоқда. 
Бошқача айтадиган бўлсак, Ўзбекистон учун иқтисодиётни либераллаштириш давр 
талаби, фақат иқтисодиётни либераллаштириб, халқимиз учун фаровон ҳаётни 
таъминлаб беришимиз мумкин. Чунки Фрэнцис Фукуямо айтганидек, ҳозирги замонда 
либерализмни ўрнини боса оладиган яшовчан бошқа альтернатива йўқ. Буни Биринчи 
Президентимиз И. А. Каримовнинг кейинги йилларда уч нарсани ривожлантиришга 
катта эътибор бераётганлигидан ҳам кўришимиз мумкин»: 
а) сиёсатда, эркин либерал тадбиркорлар партиясини ташкил этиш ҳаракати; 
б) бошқарувда, маҳаллий бошқариш органлари, ўз-ўзини бошқариш органларини 
кучайтириш; 
в) иқтисодиётда эса кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришдан иборат. 
Аммо, бу жараённи янада тезлаштиришнинг жаҳон тажрибаси исбот қилган, БМТ 
томонидан тан олиниб, эътироф этилган йўлларидан яна бири эркин иқтисодий зонала-
рни ташкил этиш ҳисобланади. Эркин иқтисодий зоналарни яратишнинг аҳамияти 
Ўзбекистон учун, шунинг учун ҳам муҳимки, у мамлакатдаги иқтисодий муҳитни ли-
бераллашувига жуда кучли таъсир этади. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда эркин иқтисо-
дий зоналар яратиш ўзининг бошланғич босқичида, биринчи қадамлар эндигина 
ташланмоқда. Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналарнинг яратилиши хорижий 
капитал (ноу-хау, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг илғор усуллари, замонавий 
илғор техника ва технология, менежмент) билан маҳаллий хом ашё, меҳнат ва илмий-
техник ресурсларнинг қўшилишининг энг оптимал йўли ҳамдир. Эркин иқтисодий зона 
- савдо, ишлаб чиқариш, молиявий, технологик каби муносабатларнинг ўта 
концентрациялашган ўчоғидир. Бу ўчоқ ўзига хос молиявий, маъмурий, солиқ, 
божхона, валюта тартибини ўзида мужассамлаштиради. Бу зона, мамлакатнинг бошқа 
иқтисодий майдонига нисбатан анча эркинлиги билан, давлатнинг кам аралашиши 
билан фарқ қилади. Бу зоналарни яратиш, уларнинг яхши фаолият юритиши учун эса, 
албатта, пухта ўйланган зонал сиёсат керак. Демак, Ўзбекистонда иқтисодий 


112
тараққиётни жадаллаштириш, халқ фаровонлигини тезроқ ошириш учун пухта 
ўйланган зонал сиёсат ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. 
Ўзбекистон ҳукумати зонал сиёсатни олиб борар экан қуйидаги муҳим, интеграл 
мақсадларни қўйиши мумкин: 
- халқ фаровонлигини ошириш;
- миллий технологияларга нисбатан илғор технологияларни иқтисодиётга жалб 
қилиш; 
- хорижий капитални жалб қилиш йўли билан минтақалар ҳамда бутун мамлакат 
иқтисодиёти ривожланишини жадаллаштириш; 
- ички истеъмол бозорини бойитиш; 
- бандлик даражасини ошириш; 
- иш кучи сифатини яхшилаш; 
- иқтисодиётни тартибга макро ва мезо даражада тартибга солишда ҳамда микро 
даражада, яъни корхонани бошқаришда жаҳон тажрибасига эга бўлиш. 
Зонал сиёсатда, эркин иқтисодий зона яратишда, Ўзбекистон учун менимча 
имтиёз бериш муҳим, аммо иқтисодий эркинлик, биринчи навбатда, тадбиркорлик 
фаолияти эркинлигини бериш ўта муҳимдир. Тоталитар жамиятдан тўла қутилмаган 
ҳозирги ўтиш даврида республикада (давлат аппарати катта кучга айланиб кетган, 
таъқиқлар, чеклашлар, ман этишлар, рухсат беришлар ҳали кўп бўлган замонда) 
иқтисодиётда танлаш эркинлиги, фаолият эркинлиги муҳим аҳамият касб этади. Бунда 
Хайекнинг қуйидаги сўзларини келтириш ўринлидир: “эркинлик самарадорлик билан 
тўғридан-тўғри 
боғланган, 
иқтисодиёт 
қанчалик 
эркин 
бўлса, 
кишиларнинг 
ижодкорлиги шунчалик кўп иқтисодий кашфиётларни амалга оширади”. Эркинлик, шу 
жумладан, ресурслар билан маневр қилиш эркинлигининг юқори даражадалиги 
нафақат эркин иқтисодий зона чегарасида, балки ундан ташқарида ҳам тадбиркорлик 
фаолиятини самарали олиб бориш учун кенг диапазонда рағбатларни бериш 
қобилиятига эга. Бу каби эркинликларни бутун мамлакат миқёсида бирданига бериб 
бўлмайди. Бунинг икки муҳим сабаби бор: 
- бутун хўжалик механизмини мамлакат миқёсида тартибга солишни йўқотиш 
имконияти мавжудлиги; 
- жамиятда мавжуд кўпгина институтларнинг инертлиги, консервативлиги. 
Шунинг учун ҳам давлат зонал сиёсат юргизиб эркинлик бериш масаласида қайси 
соҳа, тармоқ ёки ҳудудга берилишини аниқлаб олиб, кейин имтиёзлар ва 
енгилликларни бериш керак. Ўзбекистонда ташкил этилажак эркин иқтисодий зоналар 


113
тадбиркорликни қўллаб-қувватлашнинг бозор механизмларини синаш полигонига 
айланиши зарур, зонани ривожлантириш, солиқ тизимини такомиллаштириш, хорижий 
ҳамкорлар билан ўзаро таъсирни ўрганиш лабораторияси бўлмоғи зарур. 
Хорижий тажриба яна шуни кўрсатадики, кейинги пайтларда эркин иқтисодий 
зона ривожланишида кичик ва ўрта бизнеснинг роли тобора ортиб бормоқда. Шунинг 
учун уларни махсус имтиёзлар билан зонага жалб қилиш мақсадга мувофиқдир. Йирик 
трансмиллий корпорацияларнинг у ёки бу мамлакатда инвестиция киритиши учун 
махсус имтиёзларга унчалик муҳтожлиги йўқ. Бундан ташқари, уларнинг кўпчилиги 
секинроқ, шошилмасдан фаолият юритишни маъқул кўради. Кичик ва ўрта корхоналар 
эса аксинча, маневрли бўлиб, хўжалик юритиш ва бозор талабининг ўзгаришига 
тезгина мослаша олади. Эркин иқтисодий зонага нафақат хорижий, балки маҳаллий 
кичик ва ўрта бизнес жалб қилиниши оқибатида зонанинг анклавлик характери 
камаяди, миллий иқтисодиётга интеграциялашуви осонлашади. 
Республикада ҳукуматимиз олиб бориши зарур бўлган зонал сиёсатнинг 
функционал юкини ошириш ва унинг мақомини кўтариш Ўзбекистоннинг ҳозирги 
даврдаги қуйидаги муҳим муаммоларни ҳал қилишга ёки юмшатишга ёрдам беради, 
деб ҳисоблаймиз:
- мамлакатимиз иқтисодиёти таркибини қайта қуришда маблағ етишмаслиги; 
- инвестиция муҳитини бутун мамлакатда бирданига яхшилашнинг оғирлиги; 
- Ўзбекистондек нисбатан катта (27 млн аҳолиси бўлган) ва миллий иқтисодиёт 
тўла шаклланмаган мамлакатда (эркин иқтисодий зона сингари кичик майдонида олиб 
бориладиган либераллаштиришдек) глобал либераллаштиришни амалга ошириш 
қийинлиги ва жуда хавфлилиги; 
- Республика пойтахти Тошкентда бюджет ва нобюджет мабағларининг анчагина 
қисми концентрация қилинганлиги туфайли, мамлакатнинг ишлаб чиқарувчи 
кучларини жойлаштиришда мавжуд бўлган диспропорцияларни янада кучайиш хавфи 
муаммоси;
- минтақалар, тармоқлар, соҳалар ва корхоналарга аниқ бир тизимсиз ва мақсадсиз 
имтиёзларни тарқатиб, бериб юборилиши; 
- минтақавий, илмий-техник ва бошқа сиёсатлар самарадорлигини кўтариш ва 
бошқ. 
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўзининг зонал сиёсат олиб боришда 
биринчилардан қилиниши зарур бўлган иш қуйидагилар, деб ҳисоблаймиз: 


114
- Эркин иқтисодий зоналар борасида аниқ, ишловчан, ҳам давлат манфаатларини, 
ҳам минтақа манфаатларини ҳисобга олган концепцияни ишлаб чиқиш зарур; 
- Эркин иқтисодий зоналар ташкил этишни ва фаолиятини тартибга солувчи 
норматив - ҳуқуқий базани яратиш зарур; 
- Марказий бюджетдан зона инфраструктурасини яратиш учун етарли миқдорда 
ресурсларни ажрата олиш имконияти ва хоҳиши бўлиши керак; 
- Мамлакат миқёсида бутун эркин иқтисодий зоналар фаолиятини тартибга 
солувчи ва координация қилувчи махсус бошқариш органини ташкил этиш керак. 
Буларсиз зоналар яратиш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. 
Республикамизнинг зонал сиёсати қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: 

зонани 
ва 
унинг 
алоҳида 
бозорларидаги 
иқтисодий 
тизимларни 
барқарорлигини таъминлаш; 
- тарафлар (эркин иқтисодий зоналарнинг бошқарув аппарати, хорижий 
инвесторлар, миллий тадбиркорлар, маҳаллий аҳоли, давлат аппарати) манфаатлари 
уйғунлигини таъминлаш; 
- капитални оқиб келиши учун (биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестиция 
шаклида) шароит яратиш; 
- эркин иқтисодий зоналарда хорижий инвесторларни самарали фаолият юрити-
шини таъминлаш; 
- эркин иқтисодий зоналарда содир бўлаётган иқтисодий жараёнларнинг ўзига 
хослигини ҳисобга олиш. 
Ўзбекистонда зонал сиёсатни юргизишда, бизнинг фикримизча, қуйидагиларни 
амалга ошириш, ёки инобатга олиш, ёхуд эътибор бериш керак: 
1) Мамлакатда барча эркин иқтисодий зоналар учун ягона, соддалаштирилган, 
унификациялаштирилган ташкилий структурадан фойдаланиш мумкин эмас. Ҳар бир 
эркин иқтисодий зоналарнинг ўзига хос мақсадлари, вазифалари, ҳажми, жойлашган 
ўрни, марказ ва минтақа билан, ўзаро таъсир характери ҳисобга олиниши шарт. Бундан 
шундай хулоса келадики, марказий ҳукумат томонидан эркин иқтисодий зоналарнинг 
шакли, унда бўлган имтиёзларнинг тури каби масалаларда шаблон тариқасида умумий 
кўрсатмалар камроқ бўлиши керак. Зонал сиёсат борасида, эркин иқтисодий зоналар 
яратиш борасида маҳаллий ҳукуматлар ва эркин иқтисодий зоналарнинг бошқарув 
органларига ижод қилиш учун кенг имконият яратиб бериш керак.
2) Инвесторларга аниқ бир муддатга реал имтиёзлар берилиши керак (солиқ 
имтиёзлари, “солиқ таътиллари”, божхона имтиёзлари ва преференслари, хорижий 


115
инвесторлар учун соддалаштирилган виза тартиби, имтиёзли ижара ёки кўчмас мулк 
сотиб олиш тартиби, фойдани эркин олиб чиқиб кетиш ва б.). 
3) Эркин иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисидаги қарор, лойиҳалаштириш ва 
техник иқтисодий асослашлар муттасадди кишилар томонидан чуқур таҳлил қилинган 
асосда, конкурс қилиш йўли билан ҳамда экспертизадан ўтказилгандан сўнггина қабул 
қилиниши керак. Эркин иқтисодий зона яратиш лойиҳасини минтақавий ва умумдавлат 
манфаатлари уйғунлиги таъминлаб берилган тақдирдагина ижобий баҳоланиб, эркин 
иқтисодий зоналарни ташкил этишга рухсат берилиши керак. 
4) Эркин иқтисодий зона яратиш ғоясини маҳаллий ва марказий ҳукумат, 
маҳаллий ва хорижий тадбиркорлар томонидан қўллаб-қувватланиши ҳамда улар 
томонидан капитал, хизмат ва бошқа шаклда фаол кўмаклашишга тайёр бўлиши керак. 
5) Эркин иқтисодий зона ўз-ўзидан ривожланувчи, ўз-ўзини тартибга солувчи, ўз-
ўзини ташкил этувчи, ўз-ўзини тозаловчи мураккаб тизимдир. Шунинг учун амалиётда 
бу тенденцияларга қарши қилинадиган ҳар қандай ҳаракат чора-тадбир, сиёсат нафақат 
самара бермайди, балки унинг тараққиётига зарар келтиради. Эркин иқтисодий зона 
каби тузилмаларга ўз-ўзидан ривожланиш, ўз-ўзини тартибга солиш, ўз-ўзини тозалаш 
ва ўз-ўзини ташкил этиш қобилиятини ривожлантириш жуда муҳимдир. Давлат 
миқёсида буни инобатга олган ҳолда зонал сиёсатни юритиш зарур. 
6) Зонал сиёсат юргизишда коммунистик ғоялардан бири «зўрлик-тараққиёт 
мезони» деган ғоядан халос бўлиши керак. Зўрлик ҳеч қачон тараққиётга ёрдам 
бермаслигини тушуниб, ўз фаолиятида уни камайтириш учун иш олиб бориши керак. 
Шунинг учун ҳам маъмурий чораларга камроқ ўрин бериш керак. 
7) Зонал сиёсатда ҳали ёш бола эканлигимизни тан олишимиз керак ҳамда ёши 
катта бўлган илғор давлатлар ҳукуматларининг тажрибасини чуқур ўрганишга катта 
эътиборни қаратиши керак. «Велосипедни қайта ихтиро қилиш» керак эмас. Биз 
ўтмоқчи бўлган йўлни қачонлардир илғор давлатлар босиб ўтган. Биз ҳал қилмоқчи 
бўлган муаммоларни ҳал қилишни илғор давлатларнинг тажрибаси кўрсатиб турибди. 
Бу масалада Ўзбекистонга, айниқса Жануби Корея, Хитой, Ирландия, Венгрия каби 
давлатларнинг тажрибаси асқотади, деб ҳисоблаймиз. 
8) Солиқлар, тўловлар бўйича имтиёз бериш масаласида йиғиш имконияти қийин 
бўлган, асосий қисми давлатга эмас, балки бюрократ чўнтагига қоладиган турларини 
камайтириш масаласида иш олиб бориш керак. Масалан, бозордаги чипталардан 
тушадиган тушум, ҳар хил жарималар ва бошқалар. 


116
9) Инвестицияни киритишда инвестициянинг мультипликатори юқори бўлган 
тармоқларга биринчи навбатда келиши учун шароит яратиш керак. Бунинг учун 
биринчи навбатда, инвестиция мультипликатори юқори тармоқларни аниқлаб чиқиши 
керак, сўнгра уларга имтиёзлар тизимини жорий қилиш керак. Туризм Ўзбекистон учун 
худди шундай тармоқлардан биридир, деб ўйлаймиз.
10) Мулкчилик муносабатлари масаласида зонал сиёсат юргизаётганда “давлат – 
яхши хўжайин эмас” деган аксиомани эсдан чиқармаслигимиз керак, яъни эркин 
иқтисодий зоналарда давлат эмас, балки хусусий бизнес ҳукмронлик қилиши керак. 
Иложи борича давлат мулкини минимумга келтириш, хусусий ташаббусга кенг йўл 
очиш керак. Бу ўринда инглиз олими Ротбардни бир цитатасини келтириш ўринлидир: 
«Давлат мулки ҳажми қанча катта бўлса, жамиятнинг иқтисодий йўқотиши шунча катта 
бўлади”. 
Бундан ташқари, зонал сиёсатни олиб боришда Ўзбекистон минтақаларида 
мавжуд қуйидаги қатор муаммоларни ҳисобга олиш зарур: 
- корхонани очиш, рўйхатдан ўтказиш жараёнидаги расмиятчилик, қоғозбозлик 
иллатларининг мавжудлиги; 
- солиқлар турининг кўплиги, уларнинг даражаси юқори эканлиги (биринчи 
навбатда қўшимча қиймат солиғи, даромад солиғи ва б.); 
- солиқ тизимининг мураккаблиги оқибатида кўп тушунмовчиликлар келиб 
чиқади. Солиққа тааллуқли ўйин қоидалари тез ўзгартирилиши ҳам кўплаб 
қийинчиликларни келтириб чиқаради; 
- давлат ёки акциядор корхоналарга нисбатан кичик ва ўрта хусусий корхоналарни 
камситиш муаммоси (кредит олишда ҳам, ресурс олишда ҳам, фонд олишда ҳам ва б.); 
- кредит, ер, сув олиш ва бошқа масалаларни ҳал қилишда ноқонуний катта 
харажатларнинг борлиги; 
- бож ва божхона харажатларининг юқорилиги оқибатида кичик ва якка тартибда 
бизнес олиб борувчилар экспорт ва импорт муолажалари билан деярли шуғуллана 
олмайдилар; 
- чекка туманларда информациянинг етишмаслиги, бозор институтларининг ёмон 
ишлаши оқибатида, чет эл билан алоқа қилиши деярли йўқлиги туфайли, бу ердаги 
тадбиркорлар ўз минтақаларидаги бозор институтлари билан эмас, балки Тошкент, 
Самарқанд, Бухоро каби марказлардаги ташкилотлар билан кўпроқ ишламоқдалар; 
- тадбиркорлар иш фаолиятини олиб бориш учун ер ресурслари сотиб олиш 
муаммоси мавжуд. Ресурс бозори йўқлиги, жумладан ер бозори йўқлиги ишни анча 


117
қийинлаштирмоқда. Ерни олиш учун тадбиркорлар идорама-идора юриб сарсон 
бўлмоқдалар; 
- нақд пул билан пул кўчириш ўртасидаги 10-20% атрофидаги фарқ 
тадбиркорларга кўплаб муаммоларни келтириб чиқармоқда; 
- банкларнинг камлиги ва танлаш имконияти деярли йўқлиги оқибатида банклар 
зўравонлиги мавжуд; 
- кредит олишда кўпроқ қисқа муддатли кредит таклиф қилинади, узоқ муддатли 
кредит олиш эса жуда қийин. Натижада кредит асосан савдо соҳаси учун олинади, 
тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга кам берилади (ва кам олинади); 
- ўз ишини юритиш учун маблағ топиш муаммоси ва уни излаб топиш бўйича 
тадбиркорларга билим етарли эмаслиги; 
- минтақаларда бизнесга алоқадор информация етарли эмаслиги, уни олиш қийин-
лиги ва ҳ.к. 
Бу каби муаммоларни ҳал қилмасдан пухта, самарали зонал сиёсат юргизишга 
эришиб бўлмайди. Шунинг учун олдин уларни ҳал қилиш ёхуд юмшатиш керак.Ундан 
кейин самарали зонал сиёсат юргизиш ҳақида гап бўлиши мумкин. Бу муаммоларни 
ҳал қилишда эса қуйидаги таклифларни қиламиз: 
- Солиқ инспекциясидан ташқари ҳар қандай бадал олувчи (мажбурий, ярим 
мажбурий равишда) ташкилотларни (тадбиркорлар палатаси, меҳнат биржаси, касаба 
уюшмаси, фермерлар уюшмаси, ҳар хил жамғарма ва бошқалар) 10 йил муддат 
давомида (кичик ва ўрта корхоналарни оёққа туриши учун) ҳеч қандай бадал олмаслик 
бўйича мараторий белгилаш. Агар бу каби ташкилотларни йирик бизнес ёки давлат 
ёрдамида ташкил этиш учун имконият бўлмаса, уларни ҳозирча ёпиш масаласини 
кўриш керак. 
- Корхоналарни очиш, рўйхатдан ўтказиш масаласида илғор мамлакатлар 
тажрибасини ўрганиб, уни жадаллаштириш, соддалаштириш учун иш олиб бориш 
зарур. Эркин иқтисодий зоналарда биринчи навбатда, хорижий капиталга асосланган 
корхоналар ва хорижий капитал қатнашган қўшма корхоналарни рўйхатга олиш 
муолажасини анчагина соддалаштириш мақсадга мувофиқ. 
- Солиқ, патент ставкаларини вилоят маркази, туман маркази ва чекка 
қишлоқлардаги тадбиркорлар учун ҳар хил қилиб белгилаш маъқул. Вилоят марказида 
нисбатан юқори, туман марказида паст, чеккаларда эса анча паст қилиб белгилаш ва бу 
шкалани давлат томонидан ишлаб чиқиш зарур. 


118
- Косиб, ҳунармандларнинг, биринчи навбатда, йўқолиб бораётган турлари ёки 
миллат ғурури бўлган турлари учун солиқ масаласида махсус имтиёзлар тизимини 
ишлаб чиқиш зарур. Бунинг учун махсус дастур ишлаб чиқиш керак. 
- Бозор иқтисодиётида яшаш, ишлаш, тадбиркорлик қилиш бўйича чекка туман 
тадбиркорларига ўқишларни (ҳеч бўлмаганда вилоят марказида) ташкил этиш, ҳуқуқий 
чаласаводликка қарши чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарур. 
- Кичик ва якка тадбиркорлар яратган товарларни чет элларда сотиш масаласида 
давлат томонидан ёрдам бериш бўйича дастур ва чора-тадбирлар ишлаб чиқиш зарур. 
- Банклар сонини ошириш, уларнинг филиалларини кўпайтириш, мижоз учун 
танлаш имкониятини яратиш. Бунинг учун тадбиркорларга 2 ва ундан ортиқ банкка 
аъзо бўлишга рухсат бериш керак. Кичик, хусусий банклар очишга давлат томонидан 
шароит яратиш керак. 
- Хусусий, кичик, якка тартибдаги савдо дўконларида касса аппаратини бўлишини 
мажбур қилиш утопистик фикрдан воз кечиш керак, уларда касса аппаратисиз савдо 
қилишга рухсат бериш керак. Ҳозирча бу (касса аппаратидан фойдаланиш) маданиятни 
қисқа вақт давомида уриб-суриб киритиб бўлмаслигини тушуниб етиш керак.
- Товарларни экспорт ва импорт қилиш тартибини соддалаштириш ҳамда кичик, 
ўрта корхоналар учун имтиёзлар бериш мақсадга мувофиқдир. Чунки улар учун 
ҳозирги шароитда бу муолажалар билан шуғулланиш анча оғирлик қилади. 
- Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, эркин иқтисодий зоналарда ҳар бир кв. м. 
ишлаб чиқариш майдонида ижара ҳақи 4-6 доллардан ошмайди. Инвесторларни 
қизиқтириш учун ижара ҳақини бундан камроқ белгилаш мақсадга мувофиқдир. Акс 
ҳолда, зонага бўладиган инвестиция оқимига салбий таъсир этади. 
- Кичик, якка тартибдаги бизнесга давлат томонидан маркетинг изланишлари 
бўйича ёрдам бериш керак. Чунки уларда бу тадқиқотларни олиб боришда 
имкониятлари чекланган. 
- Бизга маълумки, бозор иқтисодиёти бозорнинг ҳамма турларини (истеъмол, 
ресурс, меҳнат, қимматли қоғоз, интеллектуал товарлар бозори) ривожланишини талаб 
қилади. Ҳозирги шароитда, Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётига қараб боришига 
ресурс бозорининг ёмон ишлаши асосий тўсиқ бўлмоқда. Шунинг учун ресурс 
бозорини жумладан, пахта, ер каби бозорларни шакллантириш учун аниқ фаолиятни 
бошлаш керак. 


119

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling