Microsoft Word Монография-2023 тайер


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/44
Sana22.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1649694
TuriМонография
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   44
Bog'liq
2. Монография-2023 тайер 21.02

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


153
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР 
Эркин иқтисодий зона яратиш мамлакатнинг иқтисодий рақобатбардошлигини 
оширишнинг синалган ва энг самарали қуролидир. Эркин иқтисодий зона- бу 
мамлакатнинг имижи ҳам. Эркин иқтисодий зоналар ҳатто, ёмон фаолият юритган 
тақдирда ҳам мамлакатни либераллашувига хизмат қилади. Эркин иқтисодий зонага 
оқилона ёндашилганда, унинг фаолият юритиш механизмларини чуқур ўрганилганда, у 
мамлакат иқтисодиётини сифат жиҳатдан юқорироқ даражага олиб чиқиш имконига 
эга. Эркин иқтисодий зона маъмурий иерархияли бошқариш тизимида эмас, ўз-ўзини 
ташкил этиш тизимида самара беради. Эркин иқтисодий зона маъмурий - буйруқбозлик 
усулдаги бошқариш тизими пойдеворига болта уради. Эркин иқтисодий зоналар 
фаолияти алоҳида минтақа иқтисодиёти ва бутун мамлакат иқтисодиёти тараққиётини 
жадаллаштиришга қаратилган. эркин иқтисодий зоналар яратиш ишини республикада 
зонал сиёсатни амалиётга киритишдан ҳамда мамлакатда макромуҳитни яхшилашдан 
бошлаш керак. 
Зонал сиёсат ва эркин иқтисодий зоналар масаласида жаҳон тажрибаси таҳлили 
қуйидаги хулосаларни беради: 
1. Эркин иқтисодий зоналар турли иқтисодий даражада бўлган (ҳам ривожланган, 
ҳам 
ривожланаётган) 
мамлакатларда 
кенг 
миқёсдаги 
ижтимоий-иқтисодий 
муаммоларни ҳал қилиш учун қўлланилади. Бироқ, уларни туркумлаш, яратиш 
мақсадлари ва ҳал қилиниши керак бўлган вазифалари ҳар бир мамлакатнинг тараққиёт 
даражасига, амалга оширилаётган иқтисодий сиёсатнинг моҳияти ва мақсадларига 
ҳамда иқтисодий ривожланишнинг устуворликларига боғлиқ. 
2. Зоналар эволюциясининг объектив жараёнида, уларнинг типи ва мазмуни 
мураккаблашиб боради. Ҳозирги даврда эса эркин иқтисодий зоналар тадқиқот ва 
тажриба конструкторлик ишларига анчагина капитал маблағларни ажратиш талаб 
қиладиган юқори технологияли, илм кўп талаб қилувчи ишлаб чиқаришлар, 
информацион 
технологияларни 
ривожлантириш 
учун 
фаол 
фойдаланилади. 
Ривожланган мамлакатларда давлат эркин иқтисодий зоналари минтақавий сиёсатни 
амалга ошириш, алоҳида ҳудудларни ривожлантиришнинг қуроли сифатида 
фойдаланади ҳамда миллий ишлаб чиқарувчиларни у орқали жаҳон бозорларига 
чиқишга кўмаклашади. Эркин иқтисодий зоналар ривожланган мамлакатларда ҳукумат 
томонидан кенг ва ҳар томонлама қўллаб-қувватланади, давлат дастурлари доирасида 
яратилади ва фаолият юритади. 


154
3. Ривожланаётган мамлакатларнинг турли-туманлиги эркин иқтисодий зона 
типини ва унинг фаолият йўналишини танлашда жуда кенг миқёсда ёндашув бўлишига 
имкон беради. Африка ва Лотин Америкаси ҳамда кўпгина Осиё мамлакатларида 
зоналарнинг асосан содда-божхона, савдо, саноат ишлаб чиқариш турлари 
қўлланилади. Бу зоналарни яратишдан мақсад миллий иқтисодиётга хорижий 
инвестицияларни 
жалб 
қилиш, 
экспортга 
мўлжалланган 
ишлаб 
чиқаришни 
ривожлантириш ва шу асосда мамлакатга валюта тушумини оширишдан иборат. 
4. Ривожланган мамлакатларда фаолият юритаётган эркин иқтисодий зоналар 
таҳлили 
шундан 
далолат 
берадики, 
муваффақият 
асосида, 
бир 
томондан, 
ривожланишнинг бошланғич босқичларида пухта ишлаб чиқилган режалар, иккинчи 
томондан эса зонани бошқаришда ўзгариб турувчи шароитда пухта бошқара олишдир. 
Чунки ИТР жадаллашиб бораётган, жаҳон миқёсида трансмиллий корпорациялар 
ўртасидаги рақобат ашаддийлашаётган, турли валюта курсларидаги ҳамда халқаро 
алмашув жараёнларидаги доимий ўзгаришлар ҳозирги замон иқтисодиётини жуда ҳам 
динамик қилиб юборди. Бу шароитда корхоналарни, зоналарни бошқариш эса 
мураккаблашиб, қийинлашиб бормоқда. 
5. Иқтисодий тараққиёт жиҳатдан ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар 
ўртасида оралиқ даражада бўлган Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари, биринчи 
навбатда, техник-тадқиқот зоналарини ривожлантиришга катта эътиборни қаратганлар. 
Эркин иқтисодий зоналар бу мамлакатларда иқтисодий ўсишни жадаллаштириш 
майдонлари вазифасини бажаради, нафақат экспортни, балки илм кўп талаб қиладиган 
ишлаб чиқаришни ривожлантиришга имкон беради. 
6. Собиқ ижтимоийистик мамлакатларда эса эркин иқтисодий зоналар яратиш, 
фаолият юритиш ва ривожлантиришга нисбатан давлат сиёсати аниқланмаган. 
Зоналаштириш 
ҳаракати 
бу 
мамлакатларда 
(Хитойдан 
ташқари) 
бошланғич 
босқичдадир. Бу давлатларда эркин иқтисодий зоналар тоталитар (маъмурий – 
буйруқбозлик) тизимдан бозор иқтисодиётига ўтишнинг синов лабораториялари 
сифатида чиқмоқда, тоталатаризм устунларига болта урувчи қурол вазифасини 
бажармоқда. 
7. Хорижий давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, инвестицион муҳитни 
яратишда конунчилик соҳасидаги пухталик, соддалик ва либераллик солиқ соҳасидаги 
қатор имтиёзлардан муҳимдир. Қонунчиликда ҳамда амалда тижорат ва банк сирини 
сақлаш имкони ҳозирги замон хорижий инвесторларининг муҳим талабларидан 
биридир. Бу талаб криминал элементларнинг талаби эмас, балки жаҳон бозоридаги 


155
ашаддий рақобат кураши шароитида заруратдир. Эркин иқтисодий зоналар 
фаолиятининг мувофаққияти қабул қилинган қонунларнинг пухталигига ҳамда 
уларнинг ишлаш механизмининг ишончлилигига кўп жиҳатдан боғлиқдир. 
8. Эркин иқтисодий зоналар яратишда бир ёки бир неча хил имтиёз бериш билан 
хорижий инвесторларни жалб қилса бўлади, деб умид қилмаслик керак. 20-30 йил 
олдин эркин иқтисодий зоналарни жозибадор қилган нарсалар (яхши йўллар, портлар, 
аэропорт, умуман замонавий инфраструктура ва коммуникация) ҳозирги даврда бизнес 
учун одатий нарса бўлиб қолди. Булар билангина хорижий инвесторларни жалб қилиб 
бўлмайди. Бундан ташқари, эркин иқтисодий зоналар бозорида рақобат шунчалик 
кучлики, жаҳон бўйича бизнес учун, инвестиция киритиш учун жозибадор жойлар 
шунчалик кўпки хориждан Ўзбекистонга катта миқёсда хорижий инвестиция оқиб 
келади, деб умид ҳам қилмаслик керак. Шунинг учун асосий эътиборни ички 
инвестицияга шароит яратишга қаратиш керак. Мамлакат учун қулай инвестиция 
муҳитини яратишда нафақат ташқи ва ички инвестицияга қулай шароит яратишни 
кўзда тутиш керак, балки аҳолининг шахсий жамғармаларини ишлаб чиқаришга 
мобилизация қилишни ҳам инобатга олиш керак. Чунки ҳар қандай миллатни 
мустаҳкам ва абадий оёққа турғизадиган икки муҳим нарса бор, бу-инвестиция ва 
аҳоли жамғармасидир. Аҳоли маблағлари ва бошқа ички ресурслар маблағларини 
инвестицияга айлантириш Ўзбекистон зонал сиёсатининг стратегик вазифаларидан 
бири бўлиши керак. 
9. Эркин иқтисодий зонада ишлар мувофаққиятли бўлиши учун, энг аввало, зона 
майдонида эркин тадбиркорликка шароит бўлиши керак. Эркин тадбиркорлик руҳи 
устунлик қилиши зарур. Хорижий инвесторлар учун бизнес оламида умумий «шаффов» 
бўлиши ва иқтисодий субъектларнинг ҳаракатини олдиндан айтиб бериш имкони 
бўлиши жуда муҳимдир. 
10. Эркин иқтисодий зона яратиш жараёни-эркин иқтисодий зонани ташкил 
этувчи барча таркибий қисмларини жуда пухта ўйлашни талаб қиладиган жараёндир. 
Мақсад ва вазифаларни ишлаб чиқишда кўплаб омилларни: мамлакатнинг иқтисодий 
аҳволини, инвестицион қонунчиликнинг барқарорлигини, солиқ қонунчилигининг 
барқарорлигини, ташқи иқтисодий алоқаларни ва бошқа кўплаб омилларни инобатга 
олган ҳолда, пухта тарзда ишлаб чиқилиши керак. Фақат шундагина у самарали 
ишлаши мумкин.


156

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling