Microsoft Word Монография-2023 тайер


 Ўзбкистонда зонал сиёсат концепцияси


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/44
Sana22.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1649694
TuriМонография
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   44
Bog'liq
2. Монография-2023 тайер 21.02

5.4. Ўзбкистонда зонал сиёсат концепцияси 
Ўзбекистон ўзининг зонал сиёсатини ишлаб чиқиб, эркин иқтисодий зоналарни 
ташкил этиш ва жойлаштиришнинг аниқ бир дастурига эга бўлиши керак. Бу дастур 
Ўзбекистоннинг жуда қулай иқтисодий-географик жойда, яъни планетанинг иқтисодий 
потенциал жиҳатдан уч гиганти - Хитой, Ҳиндистон ва Европа кесишган жойда 
жойлашганлигидан уддабуронларча фойдалана олишга бўйсундирилган бўлиши керак. 
Ўзбекистонда зонал сиёсат ҳаётга кириши учун мамлакат бўйича қуйидаги чора - 
тадбирларни биринчи навбатда амалга ошириш зарур: 

Зонал сиёсат бўйича давлат фармони; 


137

Зонал сиёсатни юритадиган давлат қўмитасини ташкил этиш; 

Зонал қонунчиликни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, жумладан, 

Зонал бошқариш тизими бўйича, 

Зонал солиққа тортиш тизими бўйича, 

Зонал божхона тизими бўйича, 

Зонал молия ва кредит тизими бўйича, 

Зонал паспорт, виза тизими бўйича, 

Зонал пул ва валюта тизими бўйича, 

Зонал меҳнат, ижтимоий муносабатлари ва бошқа мунособатларни 
тартибга соладиган тизим бўйича; 
- Зонал бошқарув тизимини яратиш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда 
компетенция доираларини белгилаб олиш; 
- Мамлакат бўйича эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш дастурини ишлаб 
чиқиш ва ҳукумат томонидан тасдиқлаш. Дастурда, биринчидан, мамлакатда ташкил 
этиш мумкин бўлган эркин иқтисодий зоналарнинг шаклларини аниқ белгилаб олиш 
керак (юқорида қайд қилганимиздек жаҳонда уларнинг қирқдан ортиқ шакли фаолият 
юритади, Ўзбекистон учун эркин божхона зоналари, эркин савдо зоналари, эркин 
саноат- савдо зоналари, технопарклар, бизнес инкубаторларни ташкил этишдан 
бошлаш керак, деб ҳисоблаймиз). Икинчидан, эркин иқтисодий зоналарга бериладиган 
солиқ, молиявий, маъмурий ва ташқи савдо имтиёзларининг тизими ёритилган бўлиши 
керак. Учинчидан, эркин иқтисодий зоналарни бошқариш тизими ишлаб чиқилиши ва 
унинг ҳар бир бўғинига бўлган талаблар белгиланган бўлиши керак. Эркин иқтисодий 
зоналар фаолиятининг самарадорлигини белгилайдиган услубиёт аниқланиб олинган 
бўлиши керак, яъни эркин иқтисодий зоналарда фаолият юритаётганларнинг ишини 
қайси асосий кўрсатгичлар бўйича баҳолаш мумкинлиги белгиланган бўлиши зарур.
Эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш ва уларнинг барқарор фаолиятини 
таъминлаш учун савдо фаолиятини ҳозиргидан анча эркинлаштириш тақозо этилади. 
Шу билан бирга, эркин иқтисодий зона ичида ва унинг атрофида кенг миқёсдаги 
коррупцияга йўл қўймаслик чораларини ҳам пухта ишлаб чиқиш керак. Эркин 
иқтисодий 
зоналарда 
тадбиркорлик 
оддий 
шакллардан 
мураккабига, 
арзон 
вариантларидан капитал кўп талаб қилувчи ва қиммат вариантларига қараб 
ривожланади. Бунда ишлаб чиқариш функцияси таъминот-сотиш, молиявий, 
инвестициявий, банк, суғурта функциялари билан қўшилиб кетади. Хорижий 


138
мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, кўпгина эркин иқтисодий зоналар ўз 
фаолиятини «монокультура» дан (тармоқлар жуда чекланганлик) бошлаб ўз 
иқтисодиёти структурасини анча диверсификация қилиб борган. Диверсификация 
ишлаб чиқаришдан хизмат кўрсатиш соҳалари (банк, молия, туризм...)га ўтиб, улар 
ҳисобидан бойиб борган.
Хорижий тадбиркорлар одатда, зонага зарурий инфраструктура тайёр бўлгандан 
кейин келади. Инфраструктурага қилинадиган харажатлар эса эркин иқтисодий 
зоналарни яратиш ва фаолият юритиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг асосий 
қисмини ташкил этади. Шунинг учун эркин иқтисодий зонага қилинадиган барча 
инвестициянинг 80% ички манбаларга тўғри келади. Россияда, айрим давлатларда эса 
бирламчи харажатларнинг асосий қисмини хорижий манбалар ҳисобидан қоплаш 
ниятида бўлганлар. Буни хорижий тадбиркорлар тушунмайди, қабул қилмайди ҳам. 
Ўзбекистон ҳам эркин иқтисодий зона яратиш бўйича асосий оғирликни ўз бўйнига 
олган ҳолда ишни бошлаш керак. 
Зонал бошқариш масаласида Хитой катта тажрибага эга бўлган давлат 
ҳисобланади. Бу мамлакатни тажрибасини алоҳида кўриб чиқиб, сўнгра бошқариш 
тизимини муҳокама қилиш мақсадга мувофиқ, деб ҳисобладик. Хитой эркин иқтисодий 
зоналарининг ўзига хос хусусиятларидан бири уларда бошқариш масалалари бутунлай 
провинция даражасига берилган, зонанинг маҳаллий органлари хўжалик сиёсатида ва 
ташқи иқтисодий фаолият масалаларида катта ҳуқуқларга эга. Шуни инобатга олиш 
керакки, 
эркин 
иқтисодий 
зоналарнинг 
бошқариш 
тизимини 
яратиш 
ва 
такомиллаштириш Хитой коммунистик партияси ҳукмронлик қиладиган режали 
ижтимоийистик иқтисодиёт шароитида олиб борилган. Аммо, “Кичик ҳукумат - катта 
жамият” тамойили барча ишнинг асосига қўйилган эди. Бошқариш аппаратини кескин 
қисқартириш ва соддалаштириш орқали ҳукумат функцияларини торайтириш, барча 
мулк шаклидаги корхоналарнинг иқтисодий эркинлигини максимал даражада 
таъминлаш, ташаббускорликни кенгайтириш мақсади қўйилган эди. Хитойда 
бошқаришни қайта ташкил этиш жараёнида бошқарув бўлинмаларини (уларнинг 
сонини, даражасини, ишловчиларини) қисқартириш йўли танланди. “Шэньчжэнь” 
эркин иқтисодий зона маъмуриятини ислоҳот қилиш 1981 йилнинг августида 
бошланди. Бунда, биринчидан, юқори маъмурий аппаратда ишловчилар 19 тадан 8 
тагача, ҳукумат органларининг сони 3 мартага, маъмурий органларда ишловчиларнинг 
сони 3,5 мартага камайтирилди. Иккинчидан, қатор маъмурий органлар хўжалик 
йўналишидаги органга айлантирилган. Масалан, маъмурият қошидаги фан қўмитаси 


139
«Фан ва техникани ривожлантириш маркази» га айлантирилган эди. Учинчидан, 
тармоқларнинг бошқарув органлари тадбиркорлик компанияларига айлантирилди. 1983 
йилнинг декабрида бошқарувни ислоҳот қилишнинг иккинчи босқичи бошланди. 
Қуйидаги жараёнларни давлат томонидан тартибга солиш кучайтирилди: 
-хорижий капитални киритиш; 
-зонада бозор жараёнларини тартибга солишни такомиллаштириш; 
-эркин иқтисодий зоналарда экспортни кенгайтириш; 
-хорижий капитали бўлган корхоналарни мустаҳкамлаш. 
Бунинг учун шаҳарнинг режалаштириш қўмитаси ижтимоий-иқтисодий риво-
жлантириш қўмитасига айлантирилди. Ислоҳотнинг учинчи босқичи 1987 йилнинг 
бошида бошланди. Бу даврга келиб эркин иқтисодий зоналарнинг ташқи бозорга 
мўлжалланган иқтисодий структуралари яратилган ва ишлаб чиқариш фаолияти 
ўзининг биринчи иқтисодий натижаларини бера бошлаган эди. Энди қарор қабул 
қилиш ва уни бажарилишини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш вазифаси 
қўйилган эди. Бошқарув даражалари сони иккитагача камайтирилди. Ташқи савдо 
фаолиятини активлаштириш учун мутасадди ташкилотлар сони камайтирилиб, қайта 
ташкил этилди. Ҳар бир бошқарманинг ҳуқуқлари ва жавобгарлик доираси аниқлаб 
олинган эди. Умуман олганда, эркин иқтисодий зоналарда бошқариш органлари сони 
40 тани ташкил этарди. 1989 йилда ислоҳотнинг тўртинчи босқичи бошланди. Бунда 
партия органлари фаолияти тартибга солинди. Кўпгина иқтисодий органлар бирлашти-
рилди. Бошқаришда маъмурий усуллардан иқтисодий усулларга ўтишга катта эътибор 
берилди. Эркин иқтисодий зоналарнинг маъмурияти бўлган шаҳар ҳукуматида мас-
лаҳат бериш ва назорат қилиш функциялари кучайтирилди. 1992 йилда эркин 
иқтисодий зоналарни бошқаришни такомиллаштириш жараёни давом эттирилди. Бош 
мақсад - бошқариш самарадорлигини кўзга кўринадиган даражада ошириш эди. 
Интизом - инспекция қўмитаси, назорат – ревизия бошқармаси ва иқтисодий 
жиноятларга қарши иш қўзғатиш маркази ташкил этилди. Умуман олганда, эркин 
иқтисодий зоналарда Хитойнинг бошқа минтақаларидаги маъмурий-хўжалик бошқарув 
тизимидаги фарқ қилувчи тизим таркиб топди. Улар анча мустақил ҳамда амалдаги 
бошқарув тизимидан ташкилий жиҳатдан алоҳидадир. 
Масалан, “Шэньчжэнь” эркин иқтисодий зона ҳукуматида қуйидаги бўлимлар 
ташкил этилган: 
-саноат ва транспорт бўлими; 
-молия бўлими; 


140
-режа-статистика бўлими; 
-хорижий иқтисодий алоқалар бўлими; 
-маданият, соғлиқни сақлаш ва маориф бўлими; 
-фан ва техника қўмитаси. 
Бу бўлимлар зона ривожида ўз йўналиши бўйича умумий бошқарув ва назоратни 
амалга оширади. Эркин иқтисодий зона чегарасида аниқ инвестиция лойиҳасини амал-
га ошириш учун махсус компания («Шэньчжэнь Констакшн Компани») ташкил 
этилган. Унинг таркибида режа бўлими алоҳида ўрин эгаллайди. Ягона архитектура 
сиёсатини олиб бориш учун эса архитектура бўлими ташкил этилган. Бу бўлим ходим-
лари барча қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказадилар. Эркин иқтисодий зона 
маъмурияти билан марказий ва провинция ҳукуматлари ўртасида ўзаро муносабатларга 
келсак, уларнинг турли вариантлари мавжуд. «Хайнань» эркин иқтисодий зона бутун 
бир провинция сифатида марказий ҳукуматга бўйсунади, «Шэньчжэнь» эркин 
иқтисодий зоналарнинг маъмурияти эса марказий ҳукуматга ҳам, провинция 
ҳукуматига ҳам бўйсунади. 
Эркин иқтисодий зона маъмурияти марказий ҳокимиятнинг махсус зоналар иши 
бўйича давлат кенгаши концеляриясига бўйсунади. Бу орган эркин иқтисодий 
зоналарнинг аниқ бир маъмурий-хўжалик фаолиятига тўғридан-тўғри аралашиш 
ҳуқуқига эга эмас. Аммо, эркин иқтисодий зоналарнинг иқтисодий потенциали ўзига 
хослиги ва бутун халқ хўжалиги комплексининг ажралмас қисми эканлиги учун 
маълум бир таъсир қилиш ҳуқуқига эга ва таъсир қилади ҳам. Эркин иқтисодий зона 
маъмурияти билан улар жойлашган провинция ҳукумати ўртасидаги ўзаро таъсир анча 
сезиларлидир. 
Аммо, айрим мамлакатларда бу вазифаларни бажариш маҳаллий ҳукуматларга 
бериб қўйилган. Агар Ўзбекистон шу йўл билан борар экан, шу масалада катта тажриба 
йиққан давлатлардаги эркин иқтисодий зоналарни бошқариш тажрибасини ўрганиш 
мумкин. Бу масалада Ўзбекистонга кўп жиҳатдан яқин бўлган Бирлашган Араб 
Амирлигидаги “Джабел-Али» ва Мисрдаги эркин иқтисодий зоналар тажрибаси қўл 
келади. Бу икки мамлакатнинг эркин иқтисодий зоналар муваффақияти зонани 
самарали бошқараётган маҳаллий ҳукуматлар ишига кўп жиҳатдан боғлиқдир. 
Ташаббус билан иш олиб борувчи маҳаллий ҳукумат давлатнинг макроиқтисодий ва 
ташқи иқтисодий сиёсатига зид бўлиши шарт эмас. Бундан ташқари, эркин иқтисодий 
зоналарни минтақа даражасида бошқариш зоналар ўртасида соғлом рақобатни 
келтириб чиқаради. Бу эса зоналар фаолиятига ижобий таъсир қилмай қўймайди. 


141
Эркин иқтисодий зона маъмурий иерархияли маъмурий-буйруқбозлик (тоталитар) 
бошқариш тизимида эмас, ўз-ўзини ташкил этиш тизимида яхши самара беради. Эркин 
иқтисодий зона маъмурий - буйруқбозлик усулдаги бошқариш тизими пойдеворига 
болта уради, у тоталитар тизимнинг тагига сув қўяди, унинг асосларини бузуб 
юборади. Эркин иқтисодий зона ўз ўзини тартибга солиш шароитида яхши самара 
беради, давлат томондан тартибга солиш тизимида эса у унчалик яхши ишлай олмайди. 
Шунинг учун ҳам мамлакатнинг зонал бошқариш тизими буни инобатга олиши зарур. 
Акс ҳолда бу институт самарали ишлай олмайди. Ишлаб чиқарувчи кучлар даражаси 
минтақалар, тармоқлар ва соҳалар бўйича бир хил бўла олмайди. Шунинг учун ҳам 
барча корхоналар, минтақа ҳокимиятлари, вазирликлар, ва бутун мамлакат учун ҳукм 
билан бошқарув ва ўз-ўзини бошқаришнинг оптимал нисбати, бошқариш шакли, 
бошқариш таркиби бир хил бўлиши мумкин эмас. Демакки, юқоридан туриб улар учун 
ҳеч қандай «оптималлик» шаблони таклиф қилинмаслиги керак. Фақат бозор 
муносабатлари бу оптимал нисбатни кўрсатиши мумкин. Бундай оптимал нисбат, шакл, 
таркибни тўғри танлаб билган корхона, бирлашма, вазирлик самарали фаолият 
юритиши, рақобат курашида ғалаба қила олиши мумкин. 
Эркин иқтисодий зона нисбатан автоном минтақавий хўжалик бирлиги сифатида, 
унинг ўзига хослигини ҳисобга олган махсус бошқариш тизимига эга бўлиши керак. У 
марказий ҳукумат ва минтақавий ҳукумат органлари билан ўзаро таъсирни ҳамда 
зонада жойлашган корхоналарнинг бутун комплекс хўжалик вазифаларни ҳал қилишни 
таъминлаши зарур. Ўзбекистонда зонал сиёсатни олиб бориш учун Вазирлар 
маҳкамасида кичик бир қўмитани ташкил этган мақсадга мувофиқдир, деб 
ҳисоблайман. У қўмита қуйидаги бўлимлардан иборат бўлиши керак: 
- эркин иқтисодий зоналар учун макромуҳитни, шу жумладан, инвестицион 
муҳитни такомиллаштириш бўлими; 
- эркин иқтисодий зоналар учун микромуҳитни яратиш бўлими; 
- эркин иқтисодий зоналар тажрибасини ўрганиш ва тарқатиш бўлими; 
- эркин иқтисодий зоналарни бошқариш бўлими; 
- эркин иқтисодий зоналарга тўсиқ бўлувчи унсурларни аниқлаш бўлими; 
- эркин иқтисодий зоналарни молиявий назорат қилиш бўлими. 
Эркин иқтисодий зоналар тизими макроиқтисодий даражада самарали тартибга 
солиниши шарт. 
Қўмита анчагина мустақилликка эга бўлиши ва марказий давлат ташкилотлари 
билан эркин иқтисодий зона маъмуриятлари ўртасида ўзига хос орага кирувчи бўлиб 


142
чиқиши керак. Бу орган ўз ишини маъмурий чоралар билан олиб бормаслиги ўта 
муҳимдир. Эркин иқтисодий зоналарни давлат томонидан тартибга солишнинг ҳуқуқий 
асосини эркин иқтисодий зона тўғрисидаги қонун ташкил этиши керак. 
Қўмитанинг вазифалари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: 
- эркин иқтисодий зоналарни яратилишини бўйича чет давлат тажрибасини 
ўрганиш ва уни Ўзбекистон муҳитида мос келишини ўрганиб чиқиш;
- Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналарни барпо этиш концепциясини ишлаб 
чиқиш; 
- эркин иқтисодий зоналар замонавий бизнесда, шу жумладан, кичик инновацион 
ишбилармонликда қулайлигини ташвиқот қилиш ва унинг жиддийлигини тушунтириш;
- мамлакатда қулай инвестицион муҳитни шакллантириш борасида иш олиб 
бориш; 
- эркин иқтисодий зоналар учун кадрлар тайёрлаш, шу билан етакчи хорижий 
мутахассисларни жалб этиш, бу борада минтақаларда интенсив иш олиб бориш; 
- жамиятда ва иқтисодиётда эркин иқтисодий зоналарга тўсиқ бўлувчи 
унсурларни аниқлаш, эркин иқтисодий зоналар фаолиятига қаршилик қилаётган давлат 
ва нодавлат унсурларини реформация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш устида 
доимий равишда иш олиб боргани мақсадга мувофиқдир. 
Минтақаларда зонал сиёсатни ҳаётга татбиқ этиш учун вилоятлар ҳукуматида 
махсус бошқарув бўғини бўлиши мақсадга мувофиқ. Зонанинг ўзидаги маъмурий 
структура ҳам ташкилий жиҳатдан хилма-хиллиги билан ажралиб туриши керак. Бош 
тамойил-инвесторлар учун ташкилий масалаларни тез ва арзон ҳал қилишнинг қулай 
қуроли бўлиб хизмат қилишдир. Марказий ҳукуматнинг эркин иқтисодий зоналарни 
ривожлантириш дастурини амалга оширишда, хорижий инвесторлар учун кафолат 
механизмини яратишда, эркин иқтисодий зоналарнинг молия-кредит, божхона-валюта 
тизимларини яратишда давлат миқёсидаги стратегияси ва тактикаси бўлиши керак. 
Зонал сиёсатни олиб боришда нафақат марказий, балки маҳаллий ҳокимият 
манфаатдорлигини ҳисобга олиш зарур. Акс ҳолда эркин иқтисодий зона яратиш 
амалиётига қарши жуда кучли тўсиқ пайдо бўлади. Умуман олганда, эркин иқтисодий 
зоналар яратиш маҳаллий ҳокимиятлар манфаатига зид эмас, аксинча эркин иқтисодий 
зона маҳаллий ҳокимиятлар учун жуда жозибалидир, чунки у катта имкониятларни 
очиб беради. 
- Биринчидан, мамлакат ичидаги, минтақалардаги иқтисодий муаммоларни ҳал 
қилишнинг моделини синовдан ўтказиши мумкин. Зонада илғор хорижий тажрибани 


143
ўзлаштириш ва тарқатишнинг, хўжалик юритишнинг янги шаклларини синашнинг 
ўзига хос маркази бўлиб хизмат қилиши мумкин. Кичик бир майдон билан 
чегараланганлиги туфайли бозор механизмларини ишлатишни салбий оқибатларини 
зонани ўзида бартарф этиш нисбатан осон. 
- Иккинчидан, мамлакат ва минтақа иқтисодиётига хорижий инвестициялар 
оқимининг ўсиб кетиш имконияти ошади. 
- Учинчидан, зоналар учун янги техника, илғор технология, “ноу-хау” лар олишга 
имкон туғилади, улар эса Ўзбекистон иқтисодиётини технологик жиҳатдан орқада 
қолишини қисқа муддатда бартараф қилишга имкон беради. 
- Тўртинчидан, зоналар янги турдаги саноат ишлаб чиқаришни ташкил этиш
экспорт потенциалини ўстириш, тайёр маҳсулот ҳажмини ошириш ва валюта 
тушумини кўпайтириш имконини беради. 
- Бешинчидан, зоналардаги экспорт-импорт алоқалари республика бўйича ўртача 
кўрсаткичлардан тезроқ ривожланади. Бу эса мамлакат иқтисодиётини замонавий 
халқаро алоқалар доирасига фаол тортилишга, халқаро меҳнат тақсимотига яхшироқ 
қўшилиб кетишга имкон беради. 
- Олтинчидан, зоналар доирасида илмий кашфиёт, янгиликларни тезроқ жорий 
этишнинг технологик марказларини яратишга имкон беради. 
Бундан ташқари, аҳоли ва ишлаб чиқариш омиллари оқимини тезлаштиради, 
халқаро ҳуқуқ нормалари, бизнес одатлари, ахлоқи, техник стандартлари тезроқ 
ўзлаштирилади ва ҳоказолар киради. 
Зонал бошқаришнинг энг қуйи бўғини учун Ирландия тажрибаси жуда қўл келади. 
«Шаннон» эркин иқтисодий зонасини бошқариш тажрибасига таяниб, Стивен Дъюар 
зона ишини бошқариш учун ярим автоном ҳолдаги ягона ривожланиш ва маркетинг 
агентлигини ташкил этиш универсал чорадир, деб ҳисоблайди. Бу агентликсиз 
потенциал инвесторлар маълум эркин иқтисодий зона тўғрисида етарли маълумотга эга 
бўлмайдилар. Бундан ташқари, агар инвестор (хорижий ёки миллий) бирор-бир эркин 
иқтисодий зона билан қизиқиб қолса, биринчи навбатда зона берадиган имтиёзлар 
ҳамда қуйидаги қулай, фойдали, имкониятли шарт-шароитлар тўғрисида маълумот 
олиши керак:
- зонада етарли миқдорда малакали мутахассис кадрлар борлиги тўғрисида; 
- қандай турдаги кўчмас мулк сотиб олиниши ёки лизингга олиниши мумкин; 
- энергия билан таъминот ишончлими; 
- телекоммуникация линиялари қай даражада ривожланган; 


144
- зонада фаолиятни таъминлаш бўйича қайси тур хизматларни (юридик, 
бухгалтерия, банк, реклама ва б.) кўрсатиш мавжуд; 
- хорижий ходимлар ва уларнинг оила аъзолари яшаши учун туман хавфсизми; 
- темир йўл, магистрал авто йўллар, аэропортлар ва умуман транспорт хизматлар 
ҳолати ва сифат даражаси қандай; 
- атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг қандай қонун ва қоидалари мавжуд; 
- зарурий лицензия ва бошқа ҳужжатларни кимдан ва қандай олиш мумкин; 
- фаолият юритишда қандайдир келишув (маҳаллий ҳукумат, ер эгаси, солиқ 
органлари кабилар билан) талаб қилинадими; 
- маҳаллий қонунчиликнинг ўзига хослиги ва унинг ишлаш даражаси қандай ва б. 
Эркин иқтисодий зона яратишда ривожланиш ва маркетинг агентлиги 
зарурлигини тушунтириб, Стивен Дьюар бу орган молиявий «универсал магазин», деб 
таърифлайди. Агентлик юқори малакали ходимлардан иборат штатлар билан ташкил 
этилган бўлиб, улар ҳар қандай саволга жавоб бера оладиган ёки бу саволларга ким 
жавоб бериши мумкинлигини биладилар. Агентлик одатда инвесторлар билан 
маҳаллий ҳукумат ўртасида муносабатларни ўрнатишга кўмаклашади. Одатда хорижий 
компаниялар ҳукумат билан эмас, профессионал агентлик билан ишлашни маъқул 
кўрадилар. Ихтисослашган агентликлар инвесторлар билан доимий равишда ишлаб, ўз 
мижозларининг эҳтиёжларини кўплаб вазифаларни ечишга мажбур бўлган сиёсатчилар 
ёки давлат хизматчиларига нисбатан яхшироқ биладилар. Бундан ташқари, агентлик 
инвесторларга иложи борича яхши хизмат қилади, келишилган аниқ ишланмаларни 
татбиқ қилишга интилади. Агентлик инвесторни кузатишни давом эттираверади, унга 
келишув муваффақиятли эканлигини ва иш муваффақиятли бошланганлигини эслатади. 
Бу жуда муҳим, чунки бўлажак инвесторлар зонада ишлаб юрганлардан сўраб-
суриштириб, уларнинг тажрибасини ўрганадилар. Агар тажриба муваффақиятсиз бўлса, 
зонадан кетиб қоладилар. 
Жаҳон тажрибасига таяниб, шуни айтиш мумкинки, эркин иқтисодий зоналарни 
бошқариш органлари қуйидаги масалаларда минтақа иқтисодиётини тартибга солиш 
ҳуқуқига эга бўлишлари мақсадга мувофиқдир: 
- зонада ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарларни антимонопол тартибга 
солиш тизимини шакллантириш; 
- коммунал, маиший, ижтимоий транпорт хизматларига, маориф ва солиқни 
сақлашнинг пулли хизматларида баҳо белгилашни тартиблашда; 
- қурилаётган (реконструкция қилинаётган) корхоналарга лицензия, патент бериш; 


145
- корхоналарни ёпиш (рухсат олмаган, тақиқланган маҳсулот ишлаб чиқарган, 
белгиланган тартибни бузган..); 
-минтақавий иқтисодий сиёсатни шакллантиришда. 
Давлат билан эркин иқтисодий зона ташкил этилган ҳудуд маъмурияти ўртасида 
бошқариш функциялари қуйидаги тарзда бўлиш мақсадга мувофиқдир: 
- давлат умумий тамойиллар ва зонани таъсис этиш шартларини белгилайди 
(ташкил этиш ва ликвидация қилиш қоидалари, солиқ солиш, валюта тартиби, ўзаро 
ҳисоб - китоб тартиби, божхона чегаралари). Бўлиши мумкин бўлган негатив 
оқибатларни бартараф қилишнинг иқтисодий механизмини яратади, табақалашган 
солиқ, божхона, кредит, валюта сиёсатлари, хорижий инвесторларни жалб қилишга 
таъсир этиш механизмини ишлаб чиқади; 
- зона маъмурияти эса ўз бўйнига тижорат таваккалини, иқтисодий 
мажбуриятларни олади, у ёки бу корхонани яратишни мақсадлилигини аниқлайди, 
майдоннинг ижтимоий иқтисодий ривожланишидаги «нозик жойларини» бартараф 
этади. 
- эркин иқтисодий зона фаолиятини бошқариш ва тартибга солиш махсус давлат 
органи томонидан амалга оширилади. Бу орган саноат ва савдо вазирлиги (Жануби Ко-
рея) бўлиши ёки махсус, эркин иқтисодий зоналарни бошқариш комитети (Хитойнинг 
Гуандун 
провинциясидаги 
каби) 
бўлиши 
мумкин.Ўзбекистонда 
юқорида 
таъкидланганидек, махсус зонал органини тузиш мақсадга мувофиқдир. У тўғридан 
тўғри президент аппаратига бўйсунган қўмита шаклида бўлиши керак. 
Эркин иқтисодий зоналарни бошқариш органлари на маҳаллий, на марказий 
органлар тазйиқига қолиб кетмаслик чораларини кўриши зарур. Акс ҳолда, бу органлар 
ўз манфаатлари йўлида эркин иқтисодий зоналарда мавжуд бўлган эркинликдан 
фойдаланишлари мумкин. Бу эса бир томондан, эркин иқтисодий зонамаъмурияти ва 
маҳаллий ҳокимият ўртасида, иккинчи томондан эркин иқтисодий зона маъмурияти ва 
марказий ҳокимият органлари ўртасида низоларни келтириб чиқариши мумкин. Бунинг 
учун:
-эркин иқтисодий зонабошлиғига катта ваколатлар бериш керак,
-эркин иқтисодий зона маъмуриятини давлат аппаратининг бошқариш 
иерархиясининг оралиқ бўғинларига бўйсунмаслик чораларини қилиш даркор, 
-мамлакатдаги эркин иқтисодий зоналар манфаатини ҳимоя қила оладиган қўмита, 
катта ҳуқуқларга эга бўлган марказий орган бўлиши зарур, 


146
Ҳозирги Ўзбекистон шароитида эркин иқтисодий зона раҳбарини президент 
томонидан тайинлаган мақсадга мувофиқдир.
Юқорида таъкидлаганимиздек, эркин иқтисодий зоналар яратишда модул 
вариантни қўллаш керак, яъни олдин кичик бир нуқталарни ташкил этиш керак ва бу 
нуқталарда эркин иқтисодий зоналарнинг энг содда шакллари: божхона зоналари, 
бизнес инкубаторлар, савдо зоналари яратилиши керак. Сўнгра тажриба йиғилиб 
борилиши ва
эркин иқтисодий зоналарнинг ҳаёт цикли давом эта бориши билан, 
уларни ривожлантириб, такомиллаштириб, мураккаброқ шаклга ўтиб борилади. 
Кейинги 
босқичларда 
эса 
техник 
тадқиқот 
ва 
сервис 
зоналарини 
ривожлантиришга асосий эътиборни қаратиш керак (Ўзбекистон учун алоҳида аҳамият 
касб этадиган туристик зоналарни ривожлантириш керак). 
Эркин иқтисодий зона яратиш учун микродаражада қилинадиган ишлар қуйидаги 
тартибда олиб борилиши мақсадга мувофиқдир: 
- йирик капиталга эга бўлган, эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш ва фаолият 
юритиш бўйича мажбуриятни ўз бўйнига ола биладиган акциядор жамиятнинг 
ташаббуси; 
- маҳалллий ҳокимият ва ушбу акциядор жамиятнинг эркин иқтисодий зоналарни 
ташкил этиш ва юритиш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаб олиш; 
- эркин иқтисодий зоналарни бошқарув органларини шакллантириш; 
- ички ва ташқи инвестицияларни жалб қилишда кафолат бера оладиган йирик 
инвестиция фондини ташкил этиш; 
- эркин иқтисодий зоналарнинг инфраструктурасини яратиш учун ажратиладиган 
давлат бюджети маблағларини аниқлаб олиш ва давлат бюджетидан олинадиган 
кредитларни олиш; 
- эркин иқтисодий зона маъмуриятига зонал қонунлар асосида, ҳамда уларга 
қўшимча тарзда бериладиган ҳуқуқлар ва мажбуриятларни аниқлаб олиш; 
- эркин иқтисодий зона ташкил этиладиган тумандаги маҳаллий ҳукумат 
органларининг зонал қонунчиликка асосан ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб олиш; 
- эркин иқтисодий зоналарда фаолият юритадиган корхоналарнинг ҳуқуқ, 
мажбурият ва имтиёзларини аниқ белгилаб олиш.
Бизнинг фикримизча, Ўзбекистоннинг зонал сиёсати қуйидаги талабларга жавоб 
берадиган тарзда олиб борилиши керак: 


147
- бутун мамлакат иқтисодиётини, биринчи навбатда эркин иқтисодий зоналарда ва 
унда фаолият олиб борувчи инвесторларни қизиқтирадиган бозорларда иқтисодий 
барқарорлик таъминланиши керак; 
- бутун мамлакат майдонида, биринчи навбатда эркин иқтисодий зоналар 
майдонида инвесторларни кўплаб жалб қила оладиган инвестицион муҳитни яратиш, ва 
унинг жозибадорлигини ошира бориши керак; 
- эркин иқтисодий зоналарда фаолият олиб борувчи томонларнинг манфатлари 
уйғунлигини таъминловчи шарт - шароитларни яратиш ва уни такомиллаштира бориши 
керак; 
- эркин иқтисодий зоналарга хориждан инвестиция оқимларини таъминлашга 
кўмаклашиши керак; 
- эркин иқтисодий зоналарга миллий тадбиркорларнинг фаол қатнашини 
таъминловчи шарт-шароитларни яратиши ва уни такомиллаштира бориши керак
.
Эркин иқтисодий зоналар яратишдан биринчи навбатда маҳаллий ҳукумат ва 
маҳаллий тадбиркорлар манфаатдор бўлиши керак. Чунки минтақада қулай 
инвестициявий муҳит шаклланишида уларнинг роли алоҳида аҳамиятлидир. 
Эркин иқтисодий зоналарни оптимал жойлаштириш нуқтаи назаридан Ўзбекистон 
майдонини шартли равишда қуйидаги беш минтақага бўлиш мумкин: 
1. Шимолий (Тошкент и Сирдарё вилоятлари); 
2. Шарқий (Андижон, Наманган и Фарғона вилоятлари); 
3. Марказий (Самарқанд, Жиззах, Навоий вилоятлари); 
4. Ғарбий (Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон республикаси); 
5. Жануби (Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари). 
Шимолий, Марказий ва Ғарбий минтақаларда яратиладиган эркин иқтисодий 
зоналар ўз эътиборини асосан Россияга (қисман Қозоғистонга) қаратади. Бу 
минтақаларда эркин иқтисодий зоналар яратиш унчалик ҳам мақсадга мувофиқ деб 
бўлмайди. Эркин иқтисодий зоналарни жойлаштиришнинг умумий қонуниятлари 
бўйича пойтахт жойлашган ва мамлакатнинг маркази бўлган минтақаларда эркин 
иқтисодий зоналарни ташкил этиш унчалик ҳам мақсадга мувофиқ эмас. Эркин 
иқтисодий зона яратиш учун энг қулай жой, албатта, ташқи иқтисодий алоқалар қилиш 
имкони бўлган зона ҳисобланади. Шунинг учун эркин иқтисодий зоналарни товарларни 
экспорт қилиш нуқтаи назаридан юк ташиш харажатлари анча кам бўлган чегарага 
яқин минтақаларда ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Аммо, бу минтақаларда ҳам 
Қозоғистон 
билан 
биргаликда 
қўшма 
бизнесни 
рағбатлантириш 
мақсадида 


148
Қозоғистоннинг Чимкент вилояти ҳокимияти билан келишган ҳолда, унинг чегарасида 
эгизак эркин иқтисодий зона яратиш мумкин. Чунки, Ўзбекистоннинг чегардош 
қўшниларидан фақат Қозоғистон эркин иқтисодий зоналар яратишда катта тажрибага 
эга. Эгизак эркин иқтисодий зона яратиш орқали қўшнимизнинг зоналар яратиш 
борасидаги тажрибасини олиш осонроқ, арзонроқ ҳамда маъқулроқ бўлади. Бу эгизак 
зона учун энг қулай жой эса Черняевка, деб ҳисоблаймиз. Бундан ташқари, Тошкент 
шаҳрининг илмий потенциали техник-тадқиқот зоналарни яратишга ҳам имкон беради. 
Бу борада ҳам иш олиб борса бўлади. 
Шарқий минтақада эркин иқтисодий зона яратиш билан биз бир томондан Хитой 
томонга “дераза” очамиз, аммо иккинчи томондан Хитой бизнесменларига 
эшикларимизни очиб берган бўламиз. Бу томонга қаратиб эркин иқтисодий зона 
яратиш унчалик ҳам мувофаққиятли деб бўлмайди, чунки қудратли, Ўзбекистонга 
нисбатан ҳаддан ташқари катта мамлакат бўлган Хитойга секин аста неоколониал 
муносабатларга тушиб қолиш хавфи бор. 
Эркин иқтисодий зоналарни яратишда иқтисодий, ижтимоий ёки бошқа 
омилларни инобатга олиш зарур, аммо, зонанинг территориал потенциалини қуйидаги 
икки геополитик омил энг муҳим роль ўйнайди: 
- ташқи бозорга тез, арзон чиқа олиш имконияти; 
- фаолият йўналишлари диапазонининг кенглиги. 
Бу нуқтаи назардан эркин иқтисодий зоналар яратишда энг оптимал минтақа 
Жануби минтақа ҳисобланади. Чунки фақат бу минтақа орқали келажакда энг кам 
харажат билан жаҳон океанига чиқиш имкони мавжуд. Бу минтақада яратилган эркин 
иқтисодий зона бизнинг бизнесменларга жаҳон океанига (у орқали ўз товарини арзон ва 
тез дунёнинг хоҳлаган мамлакатига) чиқиш имконини берадиган “шлюз”ларга 
айланади. Шунинг учун ҳам эркин иқтисодий зоналарни биринчи навбатда шу 
минтақада яратиш мақсадга мувофиқдир. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи «Ипак 
йўли – 2000» режаси бўйича Кавказорти ва Марказий Осиё мамлакатларини туризмни 
ривожлантиришга интилмоқда. Трасека режаси бўйича эса (Серакс – Теджен - Машҳад 
орқали) темир йўл транспортини ривожлантириш мўлжалланмоқда. Булар ҳам ўз 
навбатида Жануби минтақанинг имкониятларини оширади. Бу имкониятлардан тез ва 
оқилона фойдаланиш учун ҳам шу йўналишда эркин иқтисодий зоналар яратиш 
мақсадга мувофиқдир. Жануби минтақа вилоятлари ичида нисбатан тараққий этган, 
фаолият йўналишининг диапазони кенгроқ, каттароқ илмий, техник, ишлаб чиқариш ва 
бошқа инфраструктура унсурларига эга бўлган ҳамда республиканинг бошқа 


149
вилоятлари билан тузукроқ транспорт ва бошқа коммуникация алоқалари мавжуд 
бўлган вилоят Бухоро вилоятидир. Демак, бу вилоятда эркин иқтисодий зоналарни 
концентрация қилиш мақсадга мувофиқ вариант ҳисобланади. Дастлаб ишни 4-5та 
эркин иқтисодий зона яратишдан бошлаш керак: 
1. Эркин иқтисодий зоналар ташкил этиш ишини Ўзбекистонда ташқи савдога 
ихтисослашган зона яратишдан бошлаган мақсадга мувофиқ. Бундай зоналарни эса 
чегарага яқин жойда (Тошкент, Самарқанд ёки Жиззах каби мамлакат марказида 
жойлашган шаҳарларда эмас) ташкил этиш тўғридир. Чунки ташқи савдо алоқаларига 
мўлжалланган зона чегарага яқинликни талаб қилади. Уларни ташкил этиш арзон 
ҳамдир, чунки йирик капитал маблағларни талаб қилмайди. Уни яратишга жуда катта 
вақт ҳам керак эмас, мураккаб хўжалик механизми барпо этиш ва мамлакатнинг қолган 
қисми билан ўзаро таъсир тизимини яратиш зарурати ҳам унча сезилмайди. Ўзбекистон 
Республикаси савдо - иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги келишувларида 36 мамлакат 
билан қулайлик тартиби бўйича келишилган, 24 давлат билан эса инвестицияларни 
рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида келишилган. Буни эса эркин иқтисодий 
зона яратишда албатта нафи тегади. Бошқа мамлакатларнинг бу борадаги тажрибасини, 
мамлакат иқтисодиётининг ўзига хос томонларини, унинг ривожини сиёсий, 
иқтисодий, ижтимоий, тарихий шарт-шароитларини инобатга олмасдан эркин 
иқтисодий зоналарнинг у ёки бу моделини кўчириш тўғри эмас. 
Бу савдо зоналарининг «эркинлиги» товарлар учун божхона божидан, импорт 
солиғидан, бошқа турдаги молиявий назорат турларидан озод қилиниш деганидир. 
Ишлаб чиқариш, ижтимоий соҳа, жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган турли 
солиқлар, атроф-муҳит муҳофазаси ва хавфсизлиги кабиларга тегишли бўлган бошқа 
қонун, йўриқнома ва қоидалар ушбу зоналарда тўлиқ амал қилади. Эркин иқтисодий 
зоналарга четдан келтириладиган товарлар учун декларация тўлдирилмайди. Ички 
божхона органлари зона ичида назорат ўрнатиш ҳуқуқига эгадирлар. Бундан ташқари, 
Эркин иқтисодий зонага киритилаётган товар турлари учун баъзи чекланишлар 
мавжуд. Бу ерда сўз эркин иқтисодий зона ташқарисида муомалада бўлиши 
тақиқланган товарларни қабул қилувчи томон тўғрисида бормоқда. Кўплаб 
мамлакатлар зонада товарларни намойиш қилиш ва уларни сотиш мақсадида кўргазма 
павильонлари ташкил қилишлари мумкин. Савдо аксарият ҳолларда улгуржи 
кўринишда бўлади

Ташқи савдога ихтисослашган, товарларни мамлакатга божсиз олиб киришга 
мўлжалланган бу каби “эркин божхона зонаи”ни Туркманистон билан чегара жойда, 


150
келажакда жаҳон океанига йўл очиш мумкин бўлган йўналишда, Бухоро вилоятининг 
Олот туманида (Амударё устидаги кўприкка яқин жойда) жойлаштириш энг мақсадга 
мувофиқдир. 
2. Кўпгина тадқиқотларнинг натижаси шуни кўрсатмоқдаки, иқтисодиётнинг ҳар 
қандай соҳасида узоқ муддат талаб қилувчи инвестицияларда капитал оқимига асосий 
тўсиқ бўладиган нарса - мамлакатдаги сиёсий беқарорлик ҳамда хўжалик юритиш 
фаолиятини қонун томонидан тартибга солишнинг беқарорлиги ҳисобланади. Одатда, 
яратилажак эркин иқтисодий зона майдонида бирор муҳим табиий ресурс бўлса, оғир 
саноат корхонаси барпо этиш мумкин, бўлмаса енгил саноат корхоналари ташкил 
этилади. Бизга маълумки жаҳондаги эркин иқтисодий зоналарда фаолият юритувчи 
корхоналарнинг асосий қисми енгил ва қисман озиқ - овқат саноат корхоналаридир. 
Улар тўқимачилик, кийим-кечак, спорт инвентари, мебель, ичимликлар каби 
маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Бунинг учта муҳим сабаби бор: 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling