Microsoft Word Монография-2023 тайер


 Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/44
Sana22.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1649694
TuriМонография
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   44
Bog'liq
2. Монография-2023 тайер 21.02

5.3. Ўзбекистонда эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш
Эркин иқтисодий зона тушунчаси Ўзбекистон учун бутунлай янги нарса эмас, деб 
ҳисоблаймиз. Тарихга назар солсак, қадимда ва ўрта асрларда аждодларимиз “Буюк 


124
ипак йўли” да жойлашган карвон, саройларда маълум имтиёзларга эга бўлган 
марказларни ташкил этишган. Бу марказлар савдо ишини арзонлаштириш, 
осонлаштириш ва жадаллаштиришга хизмат қилган. Бу марказлар ўз замонасининг 
ўзига хос эркин иқтисодий зоналари ва ҳукумат олиб борадиган ишлар эса ўзига хос 
зонал сиёсат бўлган.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, эркин иқтисодий зоналарни яратиш жараёни 
жаҳон иқтисодиётидаги объектив иқтисодий ҳодиса ҳисобланади. У ривожланиб 
борувчи 
халқаро 
меҳнат 
тақсимотининг 
қонуний 
оқибати, 
илмий-техника 
тараққиётининг омили ва оқибатидир. эркин иқтисодий зона жаҳон хўжалиги 
ривожининг маълум босқичида пайдо бўлади. Аммо, унинг жойланиши мамлакатнинг 
хусусиятига қараб турличадир. Ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда мавжуд 
ёки ташкил этилаётган эркин иқтисодий зоналар тоталитар иқтисодиётдан бозор 
иқтисодиётига ўтаётган собиқ ижтимоийистик мамлакатларда ташкил этилаётган эркин 
иқтисодий зоналардан фарқ қилади. Агар биринчиларида асосан соф иқтисодий 
муаммоларни (ишлаб чиқаришнинг технологик даражасини кўтариш, меҳнат 
унумдорлигини 
ошириш, 
ишсизликни 
камайтириш, 
тармоқ 
таркибини 
такомиллаштириш ва ҳ.к.) ҳал қилиш билан боғлиқ мақсад ва вазифалар қўйилса, 
иккинчиларда эса анча кенгроқ, мураккаброқ мақсад ва вазифалар (хўжалик 
юритишнинг ва менежментнинг бозор усулларини ўзлаштириш, бозор иқтисодиётига 
ўтишни жадаллаштириш, замонавий тадбиркорлик дунёқарашини шакллантириш ва шу 
каби) қўйилади. Бу мамлакатлар миллий, маданийлашган тадбиркорлар синфини 
таркиб топтиришга, ўз мулкидан самарали фойдаланишни биладиган хўжайинлар ва 
ёлланиб ишлаш маданиятига эга бўлган кишиларни таркиб топтириш мақсадида эркин 
иқтисодий зонамеханизмидан фойдаланишлари зарур. Чунки бу маданиятсиз умуман 
ҳозирги замон бизнесини ривожлантириб ҳам бўлмайди, ҳозирги замон жамиятини 
яратиб ҳам бўлмайди. Маданиятга кўп нарса боғлиқ, худди Фрэнцис Фукуямо 
айтганидек, у иқтисодиётнинг она бағридир. Бу заруриятни чуқур ва тўғри англаб, 
кўпгина собиқ ижтимоийистик мамлакатлар эркин иқтисодий зона механизмидан 
фойдаланишга катта эътиборни қаратди. Мамлакат олдида турган кўплаб муаммоларни 
ҳал қилишда хўжалик фаолиятининг турли шаклларига тўғридан-тўғри хорижий 
инвестиция киритиш, шу жумладан, қўшма корхоналар ташкил этиш, 100 % хорижий 
капиталга тегишли корхоналар қуриш йўли билан эришилади. Бунинг учун зарурий 
шарт-шароитлар яратилмоғи даркор. Бу мамлакатларда эркин иқтисодий зоналарни 
яратишда давлат ҳокимиятининг таркиби, аҳоли сони, жамиятдаги ижтимоий-


125
иқтисодий аҳвол, миллий ва ёш жиҳатдан аҳоли таркиби каби омилларни ҳам ҳисобга 
олиш зарур. Хориж тажрибасидан маълумки, чет эл инвестициясини мамлакатга жалб 
этишнинг асосий йўлларидан бири - мамлакат зонаида эркин иқтисодий зоналарни 
ташкил этишдир. Ўзбекистон ҳам шу гуруҳ давлатларга киргани учун эркин иқтисодий 
зоналарни ташкил этиш йўли билан юқорида санаб ўтилган каби кўплаб муаммоларни 
ҳал қилишга кўмаклашилади. 
Эркин иқтисодий зоналарнинг ташкил этилиши эса қуйидаги масалаларни ҳал 
этиш учун шароит яратади: 
-мамлакат иқтисодиётига чет эл инвестициясини, технологиясини, меҳнатни 
ташкил этишнинг илғор шакл ва усулларини жалб этади; 
-халқаро иқтисодий алоқаларнинг кенгайиши учун кредит муносабатлари, 
суғурталаш, транспорт ва ҳисоблаш, телекоммуникация техникаларининг жаҳон 
иқтисодиёти ва мамлакат хўжалик юритиш механизми ўртасида воситачилик 
вазифасини бажарилиши таъминланади; 
- мамлакат экспорт потенциалининг кучайиши содир бўлади ва чет эл валютаси 
тушуми ортиб боради; 
- чет элда татбиқ этилган илмий ихтиролар, “ноу-хау” лар ҳисобига илмий-
техника тараққиёти натижаларининг ишлаб чиқаришга татбиқ этилиши кучайди; 
- халқаро тадбиркорлик фаолиятининг шакл ва усулларини амалиётда ўрганиш 
учун мамлакатдаги мутахассисларга қулай шароит юзага келади. 
Ўзбекистонда эркин иқтисодий зона ташкил этиш самарадорлиги аввалам-бор 
ташкил этишдан аниқ қўйилган мақсад, тўғри танланган имтиёзлар тизимига боғлиқ. 
Агар қўйилган мақсадлар сони кўп бўлса ва аниқ белгиланмаган бўлса, имтиёзларнинг 
асоссиз равишдаиқтисодий фаолиятнинг ҳамма турларига тарқалишига, ва охир-
оқибатда эркин иқтисодий зоналарнинг самара бермаслигига сабабчи бўлади. Эркин 
иқтисодий зоналарни ташкил этишда, биринчи навбатда, ўша минтақа ютади. Эркин 
иқтисодий зоналар жойлашган майдонлар кўрадиган самаралар эса қуйидагилардан 
иборат: 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling