Microsoft Word Монография-2023 тайер
Download 0.93 Mb. Pdf ko'rish
|
2. Монография-2023 тайер 21.02
ISBN 978-9943-9121-6-8 УЎК 338(100) КБК 65.31(0) Р 13 Рашидов, Мэлс Каримович. Жаҳон иқтисодиётига эркин иқтисодий зоналарнинг таъсири [Матн] / М.К. Рашидов. - Навоий : NAVOIY, 2023. – 172 б. 3 КИРИШ Ҳозирги пайтда кўпгина мамлакатлар ўзининг халқаро меҳнат тақсимотидаги ўрнини ўзгартириш, қатнашувини фаоллаштириш учун турли хил усулларга мурожаат қиладилар. Экспорт ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, валюта тушумларини кўпайтириш, янги технологияларга эга бўлиш, мамлакатнинг тўлов балансини яхшилаш мақсадида, алоҳида ҳуқуқий ва божхона иқтисодий мақомга эга бўлиш орқали, хорижий капитални жалб қилиш учун қулай инвестиция муҳитини яратиш учун Эркин иқтисодий зоналарни ташкил этишга интилмоқдалар. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, барқарор иқтисодий ўсишга фақат аҳолининг инвестициявий фаоллигини ошириш ҳамда миллий ва хорижий инвесторларни кенг жалб қилиш шароитида эришиш мумкин. Қатор мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, инвестициявий фаолликни рағбатлантирувчи жуда самарали восита - бу эркин иқтисодий зоналарни яратишдир. Божхона тўловлари, солиқ солиш, субсидиялаш, баҳо белгилаш, валютада алоҳида имтиёзли тартиб ўрнатиш ва ўзига хос механизмларни қўллаш кўплаб миқдорда молиявий, моддий, технологик ва меҳнат ресурсларини ўзига жалб қилади. Бунинг натижасида эса иқтисодий потенциал жадал суръатлар билан ўсади, валюта тушумлари ошади, ички бозор рақобатбардош товар ва хизматлар билан бойийди, экспорт эса кўпаяди. Буларнинг ҳаммаси минтақа, мамлакат тараққиётига ижобий таъсир этади. Эркин иқтисодий зона фаолияти давлат сиёсати ва мамлакатдаги иқтисодий ҳолатдан мустақил равишда, бутунлай автоном ҳолда содир бўлиши мумкин эмас. Эркин иқтисодий зона фаолиятининг муваффақияти давлат ва унинг сиёсати ҳамда иқтисодиётдаги умумий аҳвол билан чамбарчас боғлиқ. Ўзбекистон каби эндигина мустақилликни қўлга киритган мамлакатлар учун эркин иқтисодий зона иқтисодий мустақилликни мустаҳкамлашнинг, бозор муносабатларини ривожлантиришнинг, халқ фаровонлигини оширишнинг муҳим қуроли ҳисобланади. Эркин иқтисодий зоналар яратиш ва ривожлантириш муаммоларини ўрганиш билан жуда кўп муаллифлар шуғулланганлар. Бу муаммонинг турли жиҳатларини европалик, АҚШлик, япон, хитойлик, рус ва бошқа миллат мутахассислари ўрганишган. Монографияни тайёрлашда ушбу базага асосланилган. 4 Монография кириш, 5 боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалар қисмидан иборат. Монографиянинг кириш қисмида танланган мавзунинг долзарблиги ҳамда қисқа тарзда унинг мазмуни ёритиб берилган. Биринчи бобда эркин иқтисодий зоналар фаолиятида ривожланган давлатлар тажрибаси таҳлили кўриб чиқилган, АҚШ, Япония ва Ирландия тажрибаларининг аҳамияти ёритиб берилган. Иккинчи бобда эса Ўзбекистонда тажрибасини қўллаш мумкин бўлган ривожланаётган давлатлар тажрибаси, жамият тараққиётидаги аҳамияти, уларнинг ривожланиш тарихи тўғрисидаги назарий масалаларни ёритилган. Учинчи бобда айрим Европа давлатлари тажрибасини ўрганиш мумкин. Бу давлатлар тажрибасини алоҳида ва чуқур ўрганиш сабаблари келтирилган. Тўртинчи боб, Осиё давлатлари тажрибаси эркин иқтисодий зоналарни яратишнинг методологик асослари: яратиш шарт - шароитлари, тамойиллари, мезонлари, умумий талаблари, яратиш босқичлари каби масалалар ёритиб берилган. Бешинчи боб эса Ўзбекистоннинг эркин иқтисодий зоналар фаолиятидаги ютуқ ва камчиликлари, жумладан, қонунчилик базасини яратиш, инвестицион муҳитни яратиш, жозибадорликни яратиш, имтиёзлар тизимини ишлаб чиқиш, кредит ва молия мунособатларини барпо этиш масалалари баён этилган. Ўзбекистонда зонал сиёсатнинг амалий асослари, эркин иқтисодий зонани ташкил этишнинг ташкилий масалалари ўрганилиб чиқилган. Ўзбекистон учун умумий концепциясини ишлаб чиқишга ҳаракат қилинган. Умуман олганда, ушбу монография мамлакатимизда эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш ҳамда улар фаолиятини барқарор олиб бориш учун тажриба тўплашга хизмат қилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling