Microsoft Word Монография-2023 тайер


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/44
Sana22.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1649694
TuriМонография
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   44
Bog'liq
2. Монография-2023 тайер 21.02

 
 


36
2.2. Тунис тажрибаси 
 
Европа яқинлиги (бор-йўғи 140 км), араб дунёсида ва Африка қитъасида унинг 
ўзига хос роли борлигини билдиради ҳамда инвестиция қилиш ва бизнесни олиб 
боришда бу мамлакатни ўта жозибадор қилади. Чегарасининг 1300 километри денгиз 
қирғоғи бўлганлиги учун бу мамлакат тарихан ташқи дунёга очиқлиги билан 
характерланади. Тунис ташқи иқтисодий сиёсатининг ўзига хос хусусияти 
мамлакатнинг халқаро иқтисодий ташкилотларга максимал қатнашишидир ва бу ташқи 
иқтисодий алоқалар аввалвм бор, 3 асосий йўналишга мўлжалланган: 
- мағриб мамлакатлари билан интеграция; 
- араб мамлакатлари билан анъанавий алоқаларни ривожлантириш; 
- Европа иттифоқи мамлакатлари билан ташқи иқтисодий алоқаларни 
кенгайтириш. Тунис бу иттифоқ билан 1995 йилда ҳамкорлик тўғрисида битим тузган 
биринчи мамлакатдир (1998 йилда бу битим кучга кирди). 
Иқтисодиётнинг халқаро савдо ва валюта тизимининг либераллашуви хорижий 
инвесторлар учун ўта қулай муҳитнинг яратилишига олиб келди. Бундан ташқари, 
инвесторлар учун ҳаддан зиёд солиқ ва юридик имтиёзлар ҳам мавжуддир. Бу 
шароитда Тунисда эркин иқтисодий зоналарнинг тизими таркиб топди ва 
муваффақиятли тарзда фаолият юритмоқда. Бу эркин иқтисодий зоналарда кўплаб 
хорижий компаниялар ва қўшма корхоналар фаолият юритмоқда. Бу корхоналар 
қишлоқ хўжалиги, туризм, хизмат кўрсатиш, фойдали қазилмалар қазиб чиқариш ва 
саноат 
товарларини 
ишлаб 
чиқариш 
соҳаларига 
ихтисослашган. 
Хусусий 
инвестицияларга миллий капитал ҳал қилувчи (80%) ролни ўйнайди, фақат 20% 
хорижий инвесторларга тегишли. 
Эркин иқтисодий зоналар инвесторларига қуйидаги ҳуқуқлар берилган: 
- агар маҳсулот ишлаб чиқариш бутунлай экспорт қилишга мўлжалланган бўлса, 
корхона оффшор компания мақомининг барча устунликлардан фойдаланади. Бошқага 
айтганда, барча муолажалар солиқдан озод қилинади, даромад ва капитални эркин олиб 
кетиш кафолатланади; 
- қўйилмалар билан тасдиқланмаган ҳолда ҳам капиталга 100% ли эгалик қилиш. 
Фақат икки ҳол бундан мустасно: 
а) ички бозорга хизмат кўрсатишда (агар хорижий капитал ҳиссаси 50% дан 
ошса);
б) қишлоқ хўжалиги ерларини ижарага бериш ҳуқуқи ҳужжатлаштиришда (улар 
узоқ муддатга, аммо 40 йилдан кўп бўлмаган муддатга ижарага олишлари мумкин). 


37
Зона инвесторларига қуйидаги имтиёзлар берилади: 
- биринчи ўн йилликда экспортдан олинган фойда солиқдан бутунлай озод 
қилинади; 
- ўн биринчи йилдан бошлаб чекланмаган муддатда фойда солиғидан 50%га озод 
қилинади; 
- фойда ва даромадлар реинвестиция қилинганда, солиқдан бутунлай озод қили-
нади; 
- фирма ўз бизнесини олиб бориш учун зарур бўлган хом ашё, ярим фабрикатлар, 
хизматлар учун солиқ ва тўловлардан тўлиқ озод қилинади; 
- акция сотишдан тушган даромад ва фойдани эркин кўчиришлари мумкин; 
- кўп томонли ва икки томонли келишув, Нью - Йорк конвенция аъзолиги билан 
кафолатланган ўз манфатларини ҳимоя қилиш, инвестицияни ҳимоя қилиш тўғрисида 
шартнома ва икки маротабали солиқ (қайта) солишни бекор қилиш ҳуқуқига эга. 
Шу билан бирга мамлакатда чет эл инвестицияларини тўғридан-тўғри махсус 
агентлик (FIPA–Foreign Investment Promotion Adency- FIPA-Tunisia), барча маъмурий 
бошқармаларни бирлаштириб инвесторлар учун қулайлик яратиш мақсадида ташкил 
этилган. Мамлакатда фаолият кўрсатаётган 1200 йирик ва ўрта компаниядан 1056 таси 
экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун мўлжалланган ва юқорида келтириб 
ўтилган имтиёзлардан фойдаланади. 
Хорижий инвесторларни мамлакат иқтисодиётига жалб қилиш учун Тунисда янги 
инвестиция кодекси қабул қилинган бўлиб, бу кодекс бўйича инвесторлар 10 йил 
мобайнида фойда солиғидан озод қилинади. Хорижий тадбиркорларни шимолий Тунис 
туманидаги 
Табарка 
шаҳридаги 
янги 
курорт 
маскани, 
меҳмонхоналарни 
хусусийлаштириш бўйича муолажалар, тўқимачилик саноати, машинасозлик ва 
электрон саноати энг кўп қизиқтиради.
Ҳозирги пайтда Тунисда 1700 хорижий ва қўшма корхона бўлиб, улар мамлакат 
экспортининг тўртдан бирини, мамлакатдаги иш жойларининг бешдан бирини беради. 
Ҳар 10 тунисликдан бири қўшма корхонада фаолият юритади. Мамлакатда 5 йил ичида 
(1993-1998йй.) 759 лойиҳа амалга оширилган, шулардан 623 таси саноатда, 67 таси 
туризмда. 
Тунисга киритилаётган инвестицияда Саудия Арабистони - 42,2% ни, Қувайт - 
18,9 % ни, Франция- 11,5 % ни ҳамда бошқа мамлакатлар - 27,4 %ни ташкил этади. 
Инвестиция жалб қиладиган соҳалар: транспорт (7 та аэропорти бор), қишлоқ 
хўжалиги, сайёҳликдир. 


38
1998 йилдан бошлаб, Тунис эркин иқтисодий зоналарни ривожлантиришда янги 
босқични бошлади. Мамлакат энди мўлжални саноат зоналарини яратишга қаратди. 
Қисқа муддат ичида хорижий инвесторлар учун жуда ҳам жозибадор бўлган 62 та 
саноат зоналари ташкил этилди. Уларга яқин келажакда яна 26 та шундай зона 
қўшилиши керак. Тунис Ҳукумати томонидан 4 йил ичида 220 млн. Тунис динорни 
(193 млн. долл.) саноат зоналарини ривожлантириш мақсадида сарф қилинди. Биргина 
Бизерте зонаида 45 гектар майдонда еттита завод ўз ишлаб чиқаришини йўлга қўйди. 
Умуман 30 та фирма ўз филиалларини очиш арафасида. Умумий инвестиция хара-
жатлари 90 млн. долларни ташкил этади. Иккита саноат зонаси божсиз мақомга эга 
бўлиб, улар соф оффшор корхоналарини ўзига жалб қилиши керак. Бу зоналарда 
жойлашган 
корхоналар 
давлат, 
хусусий, 
жамоа 
шаклидаги 
аралаш 
мулк 
корхоналаридир. Бу зоналарни тартибга солиш махсус қабул қилинган қонун асосида 
олиб борилади. 
Тунисдаги ишлаб чиқариш корхоналари давлат томонидан белгилаб қўйилган 
атроф – муҳитни ҳимоя қилишнинг жуда қаттиқ талабларига риоя қилишлари шарт. Бу 
эса зонада фаолият юритувчи корхоналарни мавжуд ресурслардан самарали 
фойдаланишга мажбур қилади. Бунинг оқибатида Тунисда саноат чиқимларини йиғиш, 
асраш, бартараф этиш билан боғлиқ бўлган технологияларга талабни ошириб юборди. 
Атроф - муҳитни ҳимоя қилишни назорат қилиш махсус ташкил этилган агентлик 
томонидан олиб борилади. 
Тунис Европа Иттифоқи билан божхона тўловларисиз савдо олиб боради. Европа 
комиссияси бош директори Мишель ван День Абелль 2010 йилда ЕИ билан Ўрта ер 
денгизи ҳавзасидаги мамлакатлар билан эркин савдо зонасини барпо этиш тўғрисидаги 
фикрини билдирган (1997й.). Шу масалада махсус конференция бўлиб ўтган эди. 1998 
йил Тунис парламенти ушбу конференция қарорини ратификация қилди ва эркин савдо 
зонасини ташкил этишни бошлади. 
Тунисда инвестицияларни жалб этувчи муҳим тармоқ - туризм ҳисобланади. Ту-
ризмни ташкил этиш ва бу тармоқдан келадиган даромад бўйича Тунис Африка 
қитъасида биринчи ўринни эгаллайди. Туризм Тунисда яратилган ЯИМнинг ярмини 
беради. Мамлакатга ҳар йил 4 млн. турист келади. Туризмда 44 минг киши банд, 300 
минг киши туризмга алоқадор соҳаларда банд. Туризмга ихтисослашган зоналарни яра-
тиш мақсадида 1989 йилда "Тунис - эркин иқтисодий зоналари" тўғрисидаги қонуни 
қабул қилинган эди. Бу қонун Греция ва Иорданияларда амал қилаётган қонунлар чиз-
маси асосида ишлаб чиқилган. Бу қонун асосида туризм, озиқ - овқат саноати ва 


39
қишлоқ хўжалиги соҳасида (айниқса, балиқчиликда), электроника ва машинасозлик 
саноати ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида чет эл инвесторларига солиққа тортиш ва 
божхона тўловларини тўлаш соҳаларида бирмунча имтиёзлар берилган. 
Қонун қабул қилингач, иккита эркин иқтисодий зона ташкил қилинганлиги эълон 
қилинди: 
а) мамлакат пойтахтидан унча узоқ бўлмаган халқаро йирик порт - Бизерт шаҳри-
да; 
б) Жарба оролига яқин ва мамлакатнинг жанубида жойлашган Заррис 
шаҳарларида ташкил этилди. 
Бу зоналарда фаолият юритувчи норезидентлар учун қўйилган биргина чекланиш, 
у ҳам бўлса ер сотиб олишга рухсат этилмайди. 
Туристик фаолият учун инвестиция киритмоқчи бўлган инвесторларга давлат 
грантлари қуйидаги тартибда берилади: 
-туристик лойиҳанинг 6 % миқдорида Давлат инвестиция гранти; 
-лойиҳага киритилаётган ташқи инвестициянинг 1 фоизи, лекин 50 минг динордан 
кўп бўлмаган миқдорида. 
Бу грантларнинг берилиш тартиби молия вазирлиги томонидан 3 босқичда амалга 
оширилади. 
1-босқич. Лойиҳанинг бошланғич даврида грантнинг 40% берилади. 
2 - босқич. Лойиҳага қўйилган инвестиция маблағининг 60% ўзлаштирилгандан 
сўнг, яна 40% берилади. 
3 - босқич. Ишлаб чиқариш қуввати тўла ўзлаштирилгандан сўнг, қолган 20 фоизи 
берилади. 
Давлат грантини олиш учун даъвогарлар аризада кўрсатилган тартиблар асосида 
маълумотномани тақдим этишлари шарт. Бу эркин иқтисодий зоналарда 2000 йилда 8 
минг ишчи ўрин ташкил этилди ва экспорт қилинган маҳсулот ҳисобидан 140 млн. 
АҚШ доллари миқдорида фойда олишни режалаштирганлар эди. Бу режалар қисман 
бажарилди. Бу асосан Бизерт шаҳри ҳисобидан бўлди. 
Давлат органлари бўлган туризм Вазирлиги ва туризм бўйича Тунис миллий 
департаменти халқаро майдонда туризмни реклама қилиш буйича муваффақиятли 
фаолият олиб бормоқда. Набель, Ҳаммамет шаҳарлари ва Жарба оролида жуда чиройли 
ва замонавий дам олиш масканлари қурилган бўлиб, ҳозирда туристларга хизмат 
қилмоқда. Шу билан бирга туризмни мамлакатнинг ичкарисига киритиш учун ҳам 
лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. 


40

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling