Microsoft Word Монография-2023 тайер


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/44
Sana22.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1649694
TuriМонография
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   44
Bog'liq
2. Монография-2023 тайер 21.02

2.3. Малайзия тажрибаси 
 
Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларидаги, жумладан, Малайзиядаги зонал сиёсат 
асосий эътиборни иқтисодий ўсиш анклавлари яратишга қаратган, маҳаллий 
муаммоларни ҳал қилишга эса кам эътибор қилади. 
Зонал сиёсатнинг ўзига хос жиҳатлари қуйидагилар: 
- Хорижий корхоналарни даромад солиғи, ягона савдо-саноат божидан озод 
қилиш; 
- Асосий бино ва иншоотларни қуришда зарур бўладиган техник воситаларни 
импорт қилишда бож тўлашдан озод қилиш; 
- Имтиёзли кредитлар бериш; 
- Ер, бинолар, транспорт воситаларини имтиёзли тарзда ижарага бериш; 
- Банк, информация ва транспорт инфраструктурасининг яхши ривожланганлиги. 
Бу мамлакат хорижий капитални жалб қилишда (биринчи навбатда саноатнинг 
экспорт тармоқларига) жуда катта ва муваффақиятли тажрибага эга. Малайзиянинг 
ўзига хослиги шундаки, хорижий капитал асосан 10 та эркин иқтисодий зоналарга жалб 
қилинар эди (бу ҳолат кўпроқ XX асрнинг 70 ва 80-йилларига хос эди), хорижий капи-
тал асосан шу зоналарга оқиб келар, мамлакатнинг қолган қисмида эса қаттиқ тартибга 
солиш мавжуд эди. 1982 йилда саноат экспортининг ярмини эркин иқтисодий зоналар 
берди, электрон компонентларда эса уларнинг ҳиссаси 90% ни ташкил этди. Малайзия 
эркин иқтисодий зоналарининг яна бир хусусияти шундаки, улар ривожланишнинг 
миллий режаларида кўзда тутилмаган эди, аксинча, алоҳида штатларнинг ташаббуси 
туфайли пайдо бўлди. 
Биринчи эркин иқтисодий зона 1971 йилда Пинанг оролида “Байан Лепас зонаи” 
номи билан ташкил этилди. Кейинчалик шу штатда “Прай” ва “Прай Варф” зоналари 
ташкил этилди. Селангар штатида 3 та зона: «Сунгай Вой» (1972), “Улу Келанг” (1973), 
“Телок Панглима Гаранг” (1975) ишга тушди. Малакка штатида “Бату Беранзам” (1975) 
ва “Тайджунг Келанг” (1975), Жохор штатида “Сегай” ва “Пасир Гуданг” зоналари 
ташкил этилди. Бу зоналар бир марказдан туриб бошқарилмади. Координициялашти-
рувчи марказ бўлмаганлиги ва зоналар сони кўп бўлганлиги учун улар ўртасида ашад-
дий рақобат вужудга келди. “Байан Лепас” эркин иқтисодий зона эса бу рақобатда ли-
дерлик позициясини эгаллаб келмоқда.
Умуман, Малайзияда 12 та эркин иқтисодий зона ташкил этилган. Улар ичида энг 
йириги Пинанг оролида жойлашган бўлиб, у электрон саноатининг марказига айланган. 


41
Шу оролда жойлашган «Баян-Лепас» эркин савдо зонаси хорижий компанияларга 
«рағбатлантирилувчи» тармоқларда фаолият олиб борса, қуйидаги имтиёзларни берган: 
- маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлагандан 5 йил муддатга даромад солиғининг 
40% идан озод қилинади; 
- ривожлантириш солиғининг 5% идан озод қилинади. 
Малайзиядаги Пинанг зонаи нафақат дунёдаги энг муваффақиятли эркин 
иқтисодий зоналардан бири, балки у зоналар ташкил этиш бобида кўпгина 
янгиликларнинг ташаббускори ҳамдир. Бу зонада хорижий инвесторлар билан бирга-
ликда яратиладиган, рағбатлантирилувчи деб номланган тармоқлардаги барча компа-
нияларга “Пионер” мақоми берилади. «Рағбатлантирилувчи» тармоқларга мамлакат-
нинг иқтисодий ва техник ривожланишига олиб келувчи барча иқтисодий фаолият тур-
лари киради. Агар корхонанинг инвестицияси 1,8 млн.доллардан кам бўлмаса ва 
мамлакатнинг 500 дан кам бўлмаган кишисини тўлиқ иш билан таъминлаган бўлса, бу 
мақомни яна 5 йил олади. “Пинанг” эркин иқтисодий зонада хорижий инвесторларни 
маълумот билан таъминлаш мақтовга лойиқдир. Нашр қилинадиган информациявий 
буклетлар инвесторларга мамлакатдаги қонунчилик хусусиятлари, зонадаги имтиёзли 
солиқ солиш ва бошқа имтиёзлар, бу имтиёзларни фойдаланиш шароити тўғрисида 
маълумотлар беради. 
1990 йилда қолоқ туманларни иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш учун 
Калимантанда жойлашган Сабах штатидаги Лабуан оролларида (умумий майдони 91 
кв.км. бўлган бир неча орол) оффшор зонаи ташкил этилган. Бу ороллар Жанубий – 
Хитой денгизида, географик жиҳатдан жуда қулай жойда жойлашган. Бангкок, Гон-
конг, Жакарта, Манила, Куала-Лумпур ва Сингапурдан деярли бир хил масофада жой-
лашган. Малайзия ҳукумати Лабуанда жуда ҳам замонавий инфраструктурани яратган 
ва уни такомиллаштириш учун катта маблағ сарфлаб келмоқда. Ушбу ҳудуд нефтдан 
ташқари барча товарлар учун эркин порт мақомини олган. Лабуанда оффшор компани-
яларни молиялаштириш бўйича ҳеч қандай чеклашлар йўқ, валюта назорати минимум-
га келтирилган, капитал ўсишидан солиқ олинмайди, соф фойдадан эса 3 фоиз солиқ 
тўланади, холос. 
1997 йилда Малайзияда 2005 йилга бориб «Киберджайя» технополисини яратиш 
бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган, унинг асосий фаолият соҳаси замонавий 
технологияларни яратиш ва дастур жиҳатдан таъминлаш. Малайзия ҳукумати АҚШ, 
Япония ва Ғарбий Европанинг йирик концернларини технополис билан ҳамкорликка 
жалб қилиш мақсадида ҳамда «Киберджайя» ўзининг йирик тадқиқот марказларини 


42
жойлаштиришлари учун кўплаб солиқ ва божхона имтиёзларини ўрнатишни таклиф 
қилган-10 йил мобайнида солиқ тўлашдан озод қилиш, зарурий ускуна ва 
материалларни божсиз киритиш, соддалаштирилган виза тартиби (хорижий мутахассис 
ишга рухсатни Малайзияда 24 соатда олади). Умуман олганда, 400 дан ортиқ компания 
бу технополисда ишлашга тайёр эканликларини билдирдилар, улар ичида «Майкро-
софт», «Дойче», «Сименс» кабилар бор. Давлатнинг бу лойиҳани амалга оширишдан 
ўта манфаатдор эканлиги шу билан ҳам тасдиқланадики, ишни координация қилиш 
учун Малайзия бош вазири раҳбарлигида махсус маслаҳат совети ташкил этилган. 
Малайзиядаги зонал сиёсатнинг яна бир ўзига хос хусусияти ишчи кучидан 
фойдаланишини тартибга солишнинг ўзига хослиги: 
- минимал иш ҳақи ва иш куни чегараси масалаларида меҳнат қонунчилигининг 
амал қилиши тўхтатилган; 
- зонада жойлашган корхоналар ижтимоий жамғармаларга тўлов тўлашдан озод 
қилинган; 
- тадбиркорларни ижтимоий ҳимоялаш чекланган ва иқтисодий анклав доирасида 
касаба уюшмалари фаолияти таъқиқланган. 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling