Microsoft Word Монография-2023 тайер
Download 0.93 Mb. Pdf ko'rish
|
2. Монография-2023 тайер 21.02
2.4. Гонконг тажрибаси
Гонконг 1898 йилдан 1997 йилгача Буюк Британия мустамлакаси бўлган. Унинг майдони 200 кв.км. бўлиб, ундан 78 кв.км.и Коулунь оролига тўғри келади (40 фоиз майдон миллий паркка қарашли бўлиб, у ерда ҳеч қандай иқтисодий фаолият олиб бо- риш мумкин эмас.). Гонконг Хитойга қўшилган бўлса ҳам, мудофаадан ташқари бошқа барча масалаларда автоном ҳолатда ўз сиёсатини юритади. Гонконг эркин иқтисодий зона хоссаларини Британияга мустамлака бўлишдан анча олдин - 1842 йилда олган. Мустамлака бўлгач, Шарқий Осиёнинг энг йирик савдо марказига, портига айланган. Фақат 1965 йилда эркин иқтисодий зона мақомини расман олган. Шу пайтда 9та «Ин- дустриал ривожланиш зонаи» ни яратиш тўғрисида қарор қабул қилинган. Бу зоналар муваффақиятидан илҳомланган ҳукумат яна иккита («Тай По» ва «Юэн Лонг») саноат- ни ривожлантиришга оффшор зоналарни яратди. Лондонда чиқадиган “Offshor Investment” журналининг 1996 йил апрел ойидаги сонида келтирилган маълумотларга кўра, Гонконг тумани жаҳоннинг йирик “Солиқ бандаргоҳ”ларидан бири бўлиб ҳисобланади ва унинг обрўси кундан кунга ортиб бор- моқда. Сянган муҳим аҳамиятга молик туманни “Солиқ бандаргоҳи” деб аталишига асо- сий сабаблар: 43 - барча рўйхатдан ўтган компаниялар бу туманда фақатгина фойда солиғини тўлайдилар. Фойда солиғи ставкаси-16,5 фоизни ташкил этади. Ташқи манбалар асосида олинган фойда учун солиқ тўланмайди; - бу “Бандаргоҳ” да резидентлар ва норезидентлар билан тузилган компаниялар учун айирмачиликлар кўзда тутилмаган; - Гонконг реестрида қайд қилинган корхоналарнинг сони 1997 йилда 0,5 миллион- га етган. Гонконг билан Хитойнинг “Шэньчжэнь” эркин иқтисодий зонаси ўзаро хўжалик ва барча соҳалардаги алоқалар чамбарчас боғланиб кетган, чунки Шэньчжэньда 30 мингдан ортиқ Гонконг компаниялари фаолият кўрсатмоқда. Сянган (илгариги Гонконг) Хитойга тўлиқ қайтариб берилгач (1997 йил 1 июль), бу ерда махсус маъмурий аҳамиятга эга бўлган туман ташкил этилди. Энди бу зона ўзининг молиявий, иқтисодий ўрнини йўқотса керак, деб ўйлашган эдилар, аммо ўзи- нинг мавқеини янада мустаҳкамлади. Гонконг мустамлака йилларидаёқ йирик Кай-Так аэропортига эга эди, бу аэропорт ҳозирги кунда юк ташиш бўйича жаҳонда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Гонконг денгиз порти эса контейнер билан юкларга қайта иш- лов бериш бўйича жаҳонда биринчи ўринни эгаллайди. Портлар “порто-франко” усу- лида ишлаганлиги сабабли, яъни импорт товарларга солиқ тўланмаслиги сабабли, ички бозорнинг ривожланишига сабаб бўлмоқда. Ҳозир бу зона банк муассасаларининг кўплиги жиҳатидан планетада Лондон ва Нью-Йоркдан кейинги, учинчи ўринда тура- ди. Дунёнинг энг йирик 100 банкидан 85 таси бу ерда ўз филиалларига эга. Валюта бо- зоридаги қайд этилган савдоларнинг ҳажми бўйича жаҳонда Лондон, Нью-Йорк, Токио, Цюрих ва Сингапурдан кейинги олтинчи ўринни эгаллайди. Қимматбаҳо металлар сав- доси бўйича Лондон, Нью-Йорк ва Цюрих билан биргаликда “катта тўртлик”ни ташкил этади. Хитой реформалари бошлангандан ҳозиргача мамлакатнинг континентал қисми билан экспорт-импорт айланмасининг ярми Гонконг орқали амалга оширилган. Хитойдаги 40 инвестиция фондларидан 36 таси 1997 йилнинг бошида Сянганда ўз ваколатхоналарини очдилар. Албатта, бу мувоффақиятларни қўлга киритишда Гонконг ҳукуматининг зонал сиёсати ва эркин иқтисодий зоналар жуда катта ҳисса қўшгандир. Гонконг Хитойга қайта қўшилгач (1997), унинг ҳудудида иккита илмий ишлаб чиқариш парки яратилди. Улар электрон техникасининг янги авлодини яратиш бўйича иш олиб боришга ихтисослашган. Учинчи технопарк ҳам қурилмоқда, у денгиздан маълум ҳудудни қуритиб, шу майдонда ташкил этилмоқда. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling