Microsoft Word Монография-2023 тайер


Польша эркин иқтисодий зоналар самараси


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/44
Sana22.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1649694
TuriМонография
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   44
Bog'liq
2. Монография-2023 тайер 21.02

 
Польша эркин иқтисодий зоналар самараси 
3.1-жадвал 
Т/
ЭИЗ номи 
Реализация 
қилинган 
инвестиция ҳажми, 
млн.долл. 
Инвестиция, 
млн. долл 
Янги иш ўринлари 
сони 
Корхоналар 
сони 

Катовице 
899,3 
2921,7 
10822 
41 

Легницка 
280,3 
1068,2 
2066 
10 

Европарк Мелец 
445,4 
1831,0 
8020 
31 

Валбжихска 
166,1 
388,8 
4381 
20 

Лодзинска 
140,1 
288,5 
1442 
15 

Сувалска 
61,6 
170,6 
2302 
50 

Краков технопарк 
59,6 
134,9 
984 


Костшинско-Слубцка 
95,1 
130,7 
588 
11 

Тарнобжег 
66,9 
101,2 
2646 
18 
10 
Страховицк 
20,3 
69,6 
1031 
10 
11 
Каменногур 
4,3 
28,6 
365 

12 
Слупска 
7,9 
15,4 
437 

13 
Вармино-мазурск 
11,1 
15,4 
449 
11 
Жами 
2258,0 
6164,6 
35533 
236 
Шундай қилиб, Польшанинг эркин иқтисодий зоналари хорижий инвесторларга 
бу мамлакатда бизнесни олиб бориш фойдали эканлигини исбот қилиб берди. 
Польшада ҳозир 17 та эркин иқтисодий зона мавжуд. 1999 йилнинг бошида 
Польшада 15 та эркин иқтисодий зона ва 2 та технопарк фаолият юритган, бундан 
ташқари, 21 та кичик зона бўлган. Польша иқтисодиётида анклав характеридаги иқти-
содий структуралар сони 38 дан ошган. Ҳукумат органлари 150 дан ортиқ фирмага бу 


51
зоналарга ўз филиалларини очишга рухсат берди. Улар 5,3 млрд. злота миқдорида ин-
вестиция киритиб, 24 минг атрофида иш жойларини яратишни мўлжалламоқдалар. Хо-
риждан ҳам гигант корхоналар бу зоналарда фаолият юритиш ниятида: масалан, 
АҚШнинг «Женерал моторс» компанияси Главицк кичик зонаида 2000 иш ўрин, Тиск 
кичик зонада эса япон автомобилсозлари мотор заводини яратмоқчилар. 
Ольшитин, Жарновец, Тжев, Служк, Костржни-Слубице, Каменна Гура, 
Ченстохова, Страховице ва Торнобжег шаҳарлари яқинида яна 9 та янги махсус эркин 
зона ташкил этилмоқда. Энг кейингилари Краков технологик парки, Мозовеск эркин 
зонаи ва Мадлиндаги технопарклардир. Поляк технопаркларида инвесторлар жуда 
кучли танлов ўтказиб, ажратиб олинади. Хорижий инвесторлар биринчи 6 йил 100% 
солиқлардан озод қилинади. Кейинги йиллар эса 50 фоизли имтиёзга эга бўладилар. 
Фақат битта шарт қўйилади - камида 2 млн. евро миқдорида капитал маблағлар 
сарфлайдилар. 
1997 йилнинг октябрида Польша ҳукумати Краков, Катовици ва Мадлинда техно-
логик парк очиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу зоналарда 14-16 минг кишига иш 
ўринлари яратилиши керак. Краков технологик парки юқори вакумли технологиялар, 
юқори босимли техникалар, биологик ва генетик материаллар, микроэлектроника, те-
лекоммуникациялар бўйича замонавий технолгиялар яратиш фаолиятини олиб бораёт-
ган илмий-тадқиқот олиб борувчи марказларни қўллаб - қуввватлашга ихтисослашган. 
У 114 та илмий - тадқиқот маркази, 20 олий ўқув юрти билан саноат корхоналарни 
боғловчи кўприк ролини ҳам ўйнайди. 
Катовици технопарки 1998 йил Пиховице шаҳридаги Сендзимир металургия 
корхонаси яқинида ташкил этилган (Чизинидаги Новая Гути эски аэродром ўрнида). 
Унинг майдони 66 гектарни ташкил этади. Келажак учун намуна сифатида ташкил 
этилган бу поляк технопарки «IВМ», «Интел», «Моторола» каби халқаро концернларга 
қизиқиш уйғотди. Масалан, «Моторола» компьютерларни дастур билан таъминлаш 
марказини яратишни мўлжалламоқда. Биринчи босқичда ўзида 150 млн. доллар 
инвестиция киритмоқчи, ярим ўтказгичлар заводи қурмоқчи. Варшава яқинида 
жойлашган Модлина технопарки 1256 гектар майдонга эга бўлиб, у электроника, 
химия, машинасозлик соҳалари учун юқори технологияларга бўлган талабни 
қондиришга хизмат қилади. 
Аммо, Польшада яратилаётган эркин иқтисодий зоналарда мавжуд принциплар 
Европа иттифоқидаги ҳамкорларни қониқтирмаяпти. Чунки уларда берилаётган 
имтиёзлар Европа иттифоқидаги эркин иқтисодий зоналардан анча устунликларга эга. 


52
Польша Европа иттифоқига кириш учун 5-7 йил давомида ўзининг иқтисодий 
сиёсатини қайта кўриб чиқиб, эркин иқтисодий зоналарни ликвидация қилиш керак. Бу 
зўравонлик ўз таъсирини кўрсатмоқда, оқибатда Польшада янги зоналар очилмаяпти. 
Шу билан бирга, Европа Иттифоқи Польша иқтисодиётини Европа Иттифоқига 
интеграция бўлиши учун чегарада иккита: Костшинь ва Слубицеда махсус иқтисодий 
зона яратишни таклиф этган. Улардан биринчиси Европадаги энг йирик 
технопарклардан бири Берлинда яратилаётган «Виста» илмий – саноат маркази билан 
ҳамкорлик қилиши режалаштирилган.
Умуман олганда, Польшадаги зонал сиёсатнинг ўзига хос хусусиятларидан бири 
шуки, марказий ҳукумат органлари эркин иқтисодий зоналарни ташкил этиш 
жараёнига фаол қатнашмайди, бюджет дастурлари минимумга келтирилган, давлатнинг 
бюрократик аралашуви ҳам минимумга келтирилган. Эркин иқтисодий зоналар жуда 
самарали фаолият юритади. Бу мамлакатга инвестиция киритиб, бизнес қилиш юқори 
фойдалидир. 

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling