Microsoft Word Монография-2023 тайер
Download 0.93 Mb. Pdf ko'rish
|
2. Монография-2023 тайер 21.02
1.3. Ирландия тажрибаси
Бу давлатнинг зонал сиёсати алоҳида аҳамиятга эга. Чунки у ўзининг ушбу сиёсати туфайли жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнини топа олди. Жаҳоннинг эркин иқтисодий зоналар тизимида Ирландиянинг «Шаннон» зонаи алоҳида ўрин эгаллайди. Бу зонанинг ўзига хослиги шундаки, у урушдан кейинги йилларда жаҳон мамлакатлари учун шундай намунавий модель бўлдики, қайсики, унинг тажрибаси намуна сифатида ўрганилади, барча қитъаларнинг мамлакатларига кўчиришга ҳаракат қилинади. Чунки бу зона Ирландия иқтисодий ривожланишнинг генератори бўлди. Бу зона эркин иқтисодий зона ҳал қиладиган роль ўйновчи, ҳозирги замон инфраструктураси ва қўшма тадбиркорликка асосланувчи очиқ иқтисодиётнинг ривожланишига муваффақиятли мисол деб, ҳисоблаш мумкин. Шунинг учун «Шаннон» эркин иқтисодий зоналар яратишнинг асосида нима ётганлигини ва зонаини ривожланиш эволюциясини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Ҳозирги замон саноат-экспорт зонаи, асосан «Шаннон» эркин иқтисодий зоналарда биринчи маротаба ишлаб чиқилиб, қўлланилган тамойилларга таянади. Ирландия ҳукуматининг эски «Эркин савдо зонаи» концепциясини «эркин саноат - экспорт зонаи» концепциясига трансформация қилдириш ғояси ўша даврда революцион аҳамият касб этган. Ҳозирги замонда «Шаннон» эркин иқтисодий зонаси жаҳон эркин иқтисодий зоналари ичида энг нуфузли ва энг яхши муваффақиятларга эга бўлган зоналардандир. 1935 йилда Шаннон аэропорти атрофида ривожланган инфраструктуралар бунёд этиш бошланган эди. Бу эса минтақа орқали икки қитъа ўртасида пассажир оқими ва юк оқимини ошиб кетишига ҳамда кўпайишига олиб келди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин авиацияда ривожланиш туфайли самолётларнинг тўхтамасдан учиш узунлигининг ошишига олиб келди ва трансатлантик рейслар Ирландия (Шаннон) га тўхтамасдан амалга ошириш бошланди. Шаннон аэропорти ўзининг стратегик мавқеини йўқотди. 24 XX аср 50 - йилларининг охирида Ирландия ҳукумати мамлакат иқтисодиётини модернизация қилиш ва уни жаҳон хўжалигига уйғунлаштириш дастурини амалга оширишни бошлади. Бу дастурда муҳим роль Шаннон минтақаини ривожлантиришга берилган эди, чунки бу ерда Европанинг Атлантик ҳаво дарвозалари - йирик халқаро аэропорт жойлашган эди. Аэропорт учун жуда ноқулай аҳвол вужудга келган пайтда ҳукумат ўзига хос, ностандарт қарор қабул қилди. У аэропорт зонаида божсиз эркин зонани яратишни қарор қилди (1947 йил). Бу қарор жуда омадли бўлди ва оқибатда (1957 йилда) Ирландия ҳукумати махсус минтақавий ривожланиш агентлигини ташкил этди. Агентлик масъулияти чекланган компания бўлиб, аэропорт орқали пассажир ва юк транспорти оқимини ошириш, янги иш жойларини яратиш мақсадини ўз олдига қўйди. Аэропорт ёнидан 600 гектар ер олиниб, унга қўшилди ва зонада фойда солиғи 10 % қилиб белгиланди. Бу ҳудуд “Шаннон” эркин иқтисодий зона номини олди. Шанноннинг муваффақиятли ривожланиши арзимаган нарсадан – халқаро туризм ва божсиз савдодан бошланган. 1959 йилда Ирландия парламенти Шаннон аэропорти яқинида экспортга мўлжалланган ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида экспорт-саноат зонаи (саноат парки) яратиш тўғрисида қонун қабул қилди. Бунда инвесторлар бутловчи қисмларни импорт қилиш ва тайёр маҳсулотни экспорт қилишда имтиёзлардан ҳамда аэропорт хизматларидан фойдаланиш имконига эга бўлишди. “Шаннон” зонаини яратишда биринчи кўрилган чоралар қуйидагилар бўлди: - аэропортга яқин бўлган тумандаги меҳмонхона хўжаликлари реконструкция ва модернизация қилинди; - авиабилетларга, багажни сақлашга ва меҳмонхоналарда яшашга имтиёзлар киритилди. Ҳукумат, келиб чиқиши асли ирландиялик бўлган хорижда яшаётган бизнесмен- ларга Шаннонда тўхтаб, таътилнинг бир қисмини Ирландияда ўтказишларини илтимос қилди. Шу билан бирга аэропорт яқинида саноат корхоналари учун бино ва иншоотлар қуришни бошлади. Бу бино ва иншоотларни экспорт учун ишлаб чиқаришни ҳамда аэропортдаги пассажир ва юк оқимини ошишига хизмат қилувчи корхоналарни йўлга қўймоқчи бўлган хорижий компанияларга имтиёзли шароит бера бошлади. Зонани кор- хоналар билан тўлиши аввалига жуда секин борди, чунки мамлакат бизнес оламида яхши обрўйга эга эмас эди, унинг иқтисодиёти Буюк Британияга анча қарам эди. Эркин иқтисодий зона маъмурияти хорижий капитални жалб қилиш мақсадида инвесторларни хоҳиш-истагига тезда жавоб бериш тактикасини ишлаб чиқди – иш жойига номзодни 25 танлаш, уларни ўқитишдан тортиб хорижий персоналнинг турли хил маиший муаммо- ларигача тезда, жойида ҳал қила бошлади. «Шаннон» эркин иқтисодий зонадаги компаниялар қайси мамлакатга тегишли бўлишдан қатъий назар ўз фаолиятини амалга ошириш учун қатор имтиёзлар олишди: солиқ имтиёзлари, ишлаб чиқариш бинолари ва ер учун пасайтирилган ижара ҳақи. Бу имтиёзлар зонада ишлаб чиқариш харажатларини бошқа минтақаларга нисбатан арзон қилишга қаратилган эди ва қўйилган мақсадга эришилди ҳам. Ирландия иқтисодчиси Стивен Дьюарнинг сўзлари бўйича, танланган стратегия шунчалик муваффақиятли эдики, икки йил ичида кичкинагина ҳудуд (Шаннон туман) бутун ирланд экспортнинг 25% фоизини бера бошлади. Бу экспорт учун товар ишлаб чиқаришда мавжуд имтиёзлар берадиган устунликлардан манфаатдор бўлган хорижий компанияларнинг фаолияти туфайлидир. 1966 йилда бу кўрсаткич 32 % ни ташкил эт- ди. “Шаннон” эркин иқтисодий зона, умуман Ғарбий Ирландия иқтисодиётини риво- жланишига олиб келди. 1968 йилда Ирландия ҳукумати бу агентликка бутун 5 графликни (бутун Шаннон ҳудудини) берди. Эркин зонага Ирландияни индустриялаштиришнинг муҳим воситаларидан бири сифатида қаралди. Зонани яратишга қуйидаги омиллар ёрдам берди: қулай иқтисодий-географик ҳолат (Европа ва Америка ўртасидаги энг яқин йўл), халқаро аэропортнинг мавжудлиги, божсиз савдога рухсат, нисбатан арзон иш кучи, ҳукуматининг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши. Лойиҳани амалга ошириш учун, «Шэннон Фри Аэропорт Деволэпмент Компани» давлат компанияси тузилган эди. Бу компанияда бошқариш икки даражали бўлган: а) ривожланиш стратегиясига жавоб берувчи хусусий фирмалар ва вазирликлар вакилларидан иборат директорлар правленияси; б) ишлаб чиқаришнинг амалий масалалари билан шуғулланувчи ижро этувчи дирекция. Агентлик ўз олдига қўйилган мақсадларни ҳаётга татбиқ этиш учун: - 1978 йилда кичик ва ўрта маҳаллий бизнесни ривожлантириш ва қўллаб - қувватлаш бўйича биринчи лойиҳа учун ҳукуматдан зарурий ресурсларни олиб, ишлаб чиқариш майдонлари, офисларни қура бошлади, корхоналар учун субсидиялар бера бошлади. - 1984 йилда лойиҳани давоми сифатида миллий технологик паркнинг ташкил то- пиши содир бўлади. - Агентликнинг бундай муваффақиятли фаолият юритишини кўрган Ирландия ҳукумати 1988 йилда минтақа туризмини ва транспорт инфраструктурасини 26 ривожлантириш бўйича ҳуқуқларни унга берди. Ҳозирги пайтда “Шаннон” эркин юқори даражада ривожланган саноат маркази бўлиб, унда асосан юқори технологияли корхоналар фаолият юритади. Зонада 110 дан ортиқ хорижий фирмаларда олти мингдан ортиқ киши ишлайди. Улар ҳар йили 1 млрд. доллардан кўпроқ маҳсулот экспорт қилади. “Шаннон” эркин иқтисодий зонаси ҳозир ҳам хорижий инвесторлар учун юқори жозибалидир, чунки қуйидаги имтиёзлар кафолатланган: - 2010 йилгача фойдадан 10 % ли солиқ олиш; - Ирландия 20 дан ортиқ мамлакат билан келишилган, икки маротабали солиққа солишни инкор этувчи шартномали тартиб мавжуд; - Фойдани репатрияция қилишда ҳеч қандай тўсиқ йўқ. “Шэннон Фри Аэропорт Диволопмент Компани” туризмни ривожлантириш билан шуғулланган ҳамда мамлакатнинг шу қисмини ривожлантиришни ташкил этиш ролини бажарган. “Шаннон” эркин иқтисодий зонаси муваффақиятли ташкил этилиши, фаолият юритиши, ривожланиши тажрибаси унинг имтиёзли тартиб элементларини бутун Ирландияда амал қилишига олиб келди. Ҳозирги пайтда бутун Ирландия ҳудуди хорижий инвесторлар учун эркин иқтисодий зона бўлди. Имтиёзлар тизими ҳар бир тармоққа ва минтақада ўзига хос бўлиб шаклланди. Ирландия ҳукумати хорижий инве- стициялар оқимини айниқса аграр секторга, алоқа тизими ва телекоммуникацияга жалб қила билди. Мамлакатнинг аграр сектори нисбатан қолоқ ҳолатдан юқори даражада ри- вожланган даражага чиқа олди. Мамлакат ҳозирги замон бизнеси учун жуда катта аҳамиятга эга бўлган юқори сифатли алоқа тизими ва телекоммуникацияларни яратиб билди. Ирландия ҳукумати миллий валютанинг барқарорлигини таъминлаш ва инфля- ция даражасини пасайтириш масалалари билан ҳар доим шуғулланади. Бунинг оқиба- тида: - Ирландия Европа Иттифоқи мамлакатлари ичида инфляция даражаси энг паст - 2 % дан кам; - Европа Иттифоқи мамлакатлари ичида ҳар бир бирлик капитал маблағларга тўғри келадиган фойда энг юқори - 25% ни ташкил этади (бу ўртачадан икки марта катта). Бундан ташқари, ҳозир Ирландияда 1000 дан ортиқ йирик хорижий компаниялар (улардан 370 таси АҚШ компаниялари) фаолият олиб бормоқда. Кейинги 20 йил ичида Ирландия Европанинг юқори даражада ривожланган мамлакатларидан бирига айланди. Бу муваффақиятларга эришишда ҳукуматнинг хорижий инвестицияларни жалб қилиш 27 бўйича олиб борган иши, деярли барча омилларни ҳисобга олувчи комплекс ёндашув- нинг аҳамияти каттадир. “Шаннон” эркин иқтисодий зона тараққий қилиб бориши билан, нафақат ўз майдонида, балки параллел равишда бутун Ирландияда аҳоли бандлиги ўсиб борган. 1968 йилда компания минтақанинг асосий шаҳарларида саноат паркларини яра- тишни бошлади. Бундан ташқари, экспорт учун қайта ишлашда имтиёзларнинг катта пакетини берувчи зоналар ғоясига асосланувчи ривожланиш дастурини бошлади. Бо- шида зоналарининг ривожланиши секин борди, фақат кичик фирмалар инвестиция қилди. Аммо, 80-йиллардан аҳвол яхшиланди, бу йилларда 400 хорижий компания рўй- хатдан ўтди. 1978 йилда Ирландия ҳукумати «Шаннон» компаниясига Ўрта Ғарб мин- тақаида кичик ирланд корхоналарини ривожлантиришнинг алоҳида мажбуриятини юклади. 1979-1986 йилларда, яъни етти йил ичида кичик корхоналарда бандлик 76% га ўсди, бу жуда катта муваффақият эди. Маҳаллий секторни ривожлантириш дастури иккита муҳим унсурни ўз ичига олар эди: - янги корхоналар қуриш, мавжудларини кенгайтиришга кўмаклашишга қара- тилган фаолият; - бошқариш структураларини кучайтиришга қаратилган тадбиркорлик хизматлари кўрсатувчи фаолият. Европа Иттифоқи ўзининг ягона бозорга қараб ҳаракатини бошлаганда (XX аср- нинг 80-йиллари) «Шаннон» зонаи ўз ривожининг янги босқичига кирди. Чунки Евро- панинг ягона бозори, бир томондан, иттифоққа аъзо бўлган мамлакатларда компания- лар учун савдо муносабатларини соддалашишига, арзонлашишига олиб келса, иккинчи томондан, бу иттифоққа кирмаганлар учун, аксинча, каттароқ импорт божлари туфайли савдо муносабатларини мураккаблашишига, қимматлашишига олиб келди. Шунинг учун «Шаннон» эркин иқтисодий зонаси ҳорижий инвесторлар учун, биринчи навбатда, Европа Иттифоқига кирмаган икки давлат – АҚШ ва Япониялик инвесторлар учун жо- зибали жойга айланди. 1998 йилга келиб, Шаннонда 100 дан ортиқ корхона бир йилда 165 млрд. дол. миқдоридаги маҳсулотни экспорт қилди. Агар Шаннонда эркин иқтисодий зона фаоли- ят юритмаганда эди, бундай натижага эришиб бўлмасди. Бунда, яна шу хусусиятни ҳам таъкидлаш керакки, Ирландия бутун экспортининг ҳажми мамлакат ЯИМининг 70 % ни ташкил этади, бу Европа Иттифоқининг бошқа кичик давлатларидан 2 марта юқори 28 кўрсаткичдир. Шаннон аэропортида дунёда биринчи бор “duty free shop” типида йирик магазин очилган. 1983 йилдан бошлаб «Шаннон» эркин иқтисодий зонасида миллий технологик парк яратиш бўйича фаол иш олиб борилди. “Плэсси” технологик парки Лимерик Мил- лий Университети базасида яратилган. Парк қисқа пайт ичида халқаро мавқеига эга бўлди ва у Ирландиядан илмий парклар халқаро ассоциациясида ягона аъзоси эди. Ли- мерик шаҳридаги университет технопарк маркази ва илмий тадқиқотлар ҳамда мин- тақада саноатини ривожлантириш учун халқаро даражадаги муҳим илмий ресурс ман- баи бўлди. Университет юқори технологияли ишлаб чиқаришни, жумладан, машина- созлик ва электроникани ривожлантириш учун ўта муҳим роль ўйнайди. Лимерик мар- кази илмий ишларни олиб бориш, инновацияларни татбиқ этиш ва зона учун кадр тай- ёрлаш билан шуғулланади. Плэсси технопарки «Шаннон» компаниясининг қиз компанияси бўлиб, тўлиқли- гича унинг мулки ҳисобланади. 1994 йилда технопаркни ривожлантириш бўйича кўплаб чоралар (саноат ва тадбиркорлик жойларини кенгайтириш, қўшимча хусусий капитални жалб қилиш) амалга оширилди. «Шаннон» эркин иқтисодий зонасида туғилган кўплаб муҳим ташаббуслар кейинчалик Ирландиянинг иқтисодий сиёсатида бутун мамлакат бўйича қўллаш учун олинди. Эркин иқтисодий зона- Ирландия ҳукума- тининг мамлакат иқтисодий ривожланиш сиёсатини ишлаб чиқишда марказий ўрин эгаллайди. «Шаннон» эркин иқтисодий зона минтақани индустриал жиҳатдан ривожла- нишига асосий эътиборни қаратган. Қишлоқ хўжалигининг ривожига деярли таъсир этмас эди. Фермер хўжалигини ва қайта ишлаш саноатини ривожлантиришни рағбат- лантириш учун ҳукумат «Шэннон Деволэпмент» компаниясига озиқ - овқат саноатида ташкил этилган кичик ва ўрта корхоналарни рағбатлантириш учун маҳаллий табиий ресурсларни қабул қилишни топширди. Бу вазифа асосида ишлаб чиқилган дастур икки муҳим таркибий қисмдан иборатдир: а) озиқ - овқат хом ашёсини қайта ишлашга мос муҳитни ривожлантириш, жумла- дан: - Шаннон зонаида мавжуд ва янги фирмалар фойдалана олиши мумкин бўлган қайта ишлаш саноатининг имкониятларини аниқлаш; - талабга эга бўлган, шу билан бирга Европа Иттифоқи талаблари билан чегара- ланмаган муқобил фермер хўжаликларини ривожлантириш. б) дастурни қўллаб қувватлаш учун минтақада озиқ овқат маҳсулотларини риво- жлантиришнинг миллий марказини ташкил этиш. Ушбу марказ озиқ овқат маҳсулотла- 29 рини ишлаб чиқарувчи компаниялар учун махсус қурилган ва жиҳозланган юқори си- фатли биноларни беради. Шуни таъкидлаш керакки, «Шэннон Деволепмент» компанияси 1959 йилда, яъни эндигина ташкил этилган вақтдан бери туризмга тортилган эди. Компаниянинг мақсад- ларидан бири Шимолий Америка ва Европа ўртасида саёҳат қилувчи туристларни жалб қилиш учун аэропорт яқинида меҳмонхоналар ва туристик иншоотларни ривожланти- ришдан иборат эди. Энг биринчи лойиҳалардан бирида минтақадаги ўрта аср қасрлари- ни реставрация қилиш ва уларни ўзига хос, ноёб туристик иншоот, Ирландия ошхонаси ва анъанавий ўйинларни таклиф этувчи ўрта аср банкетларини ўтказиш мўлжалланган. Бундан ташқари, Банратти қўрғони яқинида фольклор парки ташкил этилган эди. Парк Ирландия тарихининг турли босқичларидаги ҳаётни ва маданиятни намойиш этар эди ва ҳар йили 1 миллионга яқин туристларни ўзига жалб қилар эди. Булар ҳозирги пайтда ҳам Ирландиянинг туристик иншоотлари ичида энг йириги ва машҳури ҳисобланади. «Шаннон» компанияси хусусий ва ижтимоий секторлар билан стратегик ҳамкор- ликка даъват этувчи қатор лойиҳаларни яратди. Бунинг оқибатида Шаннон аэропорти орқали минтақага кела оладиган жуда катта миқдордаги туристларни бутун Шаннон минтақаи бўйича жалб қилиш учун муҳим туристик лойиҳалар пайдо бўла бошлади. «Шаннон» компанияси ўз фаолиятининг бошидан Шаннон аэропортига келган ту- ристлар маҳаллий саноат ривожланишида наф кўрмайдиган Ғарбий Ирландиянинг ки- чик шаҳар ва қишлоқларида бўлишлари учун ҳаракат қилди. Кичик қишлоқ меҳмонхо- наларини қуриш, коттежларни ижарага бериш, дам олиш учун барча қулайликларни ярата бориш йўли билан туристларни бу жойларда бир неча кун келиб кетишини ҳара- кат қилдилар. «Шаннон» компаниясининг 40 йиллиги юбилейини нишонлаётганда, 1999 йилда зона фаолиятини ўтган давр бўйича якунлаб ирланд иқтисодчи Стивен Дьюар шундай деган эди: «Эркин иқтисодий зона ғояси бутун дунёда иқтисодий ривожланиш қуроли эканлиги тан олинди». Аммо эркин иқтисодий зона иқтисодий ривожланишнинг, хориж инвестициясини жалб қилишнинг ягона йўли ҳам эмас. Бутун мамлакат миқёсида инве- стиция кириши учун қулай шароит яратиш, турли хил имтиёзлар бериш йўли билан ҳам иқтисодиёт тараққиётини жадаллаштириш мумкин. Буни кўпгина мамлакатлар, жумла- дан, Ирландия ҳукумати тушуниб, инвестицияни рағбатлантириш учун турли хил стра- тегик чора-тадбирларни амалга ошира бошладилар. Хорижий инвесторлар учун жози- бали бўлиш учун ирланд ҳукумати хилма-хил имтиёзлар, жумладан, солиқ имтиёзлари- ни бутун мамлакат бўйича ўрнатди, бунинг оқибатида кўплаб ишлаб чиқариш, хизмат 30 кўрсатиш корхоналарининг очилишига олиб келди. Ирланд компаниялари ўз маҳсулот- ларини хорижга реализация қилсалар, фойдадан камроқ солиқ тўлай бошладилар. Чун- ки кичик мамлакат учун (ички бозори кичик бўлгани учун) иқтисодий ўсишни таъмин- лаш мақсадида йирик бозорни қидириш вазифаси ҳаётий, ўта муҳимдир. Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, зонал сиёсат деганда фақат эркин иқтисодий зона яратишнигина тушуниш керак эмас, балки мамлакатда бизнес қилиш учун умумий муҳитни яхшилаш устида ҳам иш олиб бориш керак. Стивен Дьюар сўзлари бўйича, эркин иқтисодий зона ижтимоий-иқтисодий наф олиш, иш жойлари сонини ошириш, ишлаб чиқаришни ўстиришга ёрдам берувчи инвестицияларни жалб қилиш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш учун ишлаб чиқилган ривожланиш стратегиялардан биридир. Эркин иқтисодий зона қуролини инвесторларни жалб қилишда бошқа қуроллар билан биргаликда қўллаш керакдир. «Шаннон» эркин иқтисодий зонани ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан бири олдиндан мавжуд бўлган концепцияни такомиллаштиришдан иборат бўлиб, у маҳаллий устунликка асосланган кўплаб махсус зоналарни пайдо бўлишига олиб келди. Бунга Шанноннинг Авиация бизнес парки яққол мисол бўла олади. Эркин иқтисодий зона учун олдин берилган майдонни кенгайтириш ҳисобидан аэродинамик тадқиқотлар, конструкторлик ишланмалар ишлаб чиқариш муолажаларини олиб бориш йўли билан авиация технологияси бўйича жаҳон лидерларини қизиқтириш мақсадида бу парк ташкил этилган. Шу билан бирга Шаннонга яқин бўлган илмий-техник фанларни ўрганишга катта эътибор берилаётган Лимерик университетида эркин иқтисодий зона корхоналарида ишлаш учун авиация саноати соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш дастури киритилди. «Шаннон» эркин иқтисодий зона, махсус зоналар ва технопаркларга параллел равишда мамлакатнинг қарама қарши томонида, яъни Ирландиянинг шарқий томони, Дублинда молиявий хизматлар бўйича халқаро марказ очилди. Бу марказни тузишдан мақсад бу орол мамлакатнинг қуйидаги тўрт муҳим устунлигидан фойдаланиш эди: 1. Дублин жойлашган соат минтақаси молия бозорида қатнашувчиларга АҚШнинг бош молия марказларини эрталабки иш куни бошланиш пайтида ва Шарқий Осиё мамлакатлари бозорлари иш куни охири пайтида топиш имкониятини беради. 2. Ирландия жуда катта имкониятларга эга бўлган, жаҳон молия тизими учун жуда зарур бўлган телекоммуникациянинг янги тизимини ривожлантириш учун катта маблағларни сарф қилган. 31 3. Ирландия жаҳоннинг молия компанияларида жон деб олинадиган молия соҳасидаги катта миқдордаги мутахассисларга эга. 4. Халқаро молия тили деб жаҳонда тан олган инглиз тили ирландлар учун она ти- лидекдир. Энди Ирландияда молия хизматларининг халқаро маркази фаолият кўрсатмоқда. Бу Дублиндаги жадал ривожланаётган молиявий марказ барқарор бўлиб, яхши обрўга эга. Унда 400 халқаро молия ташкилотлари бор. 90 - йилларнинг бошида марказнинг молиявий хизматлари 3,1 млрд. фунтни ташкил қилган бўлса, ўн йиллик охирида 40,0 млрд. фунтдан ошиб кетди. «Шаннон» эркин иқтисодий зона ривожланишнинг яна бир муҳим йўналиши: эркин иқтисодий зона ташкил этиш ғоясининг машҳурлиги шунчалик катта эдики, ир- ланд ҳукумати «Шаннон» эркин иқтисодий зона тажрибасини тарқатиш учун махсус компания – «Шэннон Деволепмент» ни ташкил этди. Бу компания ҳар йили дунёнинг кўпгина мамлакатларидан эркин иқтисодий зоналарнинг бошқарув ҳодимлари учун уч ҳафталик ўқув курсларини ташкил этади. Кўпгина бу курсларни эшитувчилар ватанла- рига қайтиб боргач, ўзларининг маҳаллий эркин иқтисодий зоналари маъмуриятида раҳбар ходим бўлишди. Бу ўқув дастурларининг муваффақиятли якунлари жуда муҳим бир тенденцияни аниқлади: турли мамлакатларнинг эркин иқтисодий зоналари инвестицияни «ютиш» мақсадида бир-бири билан рақиб бўлдилар. «Шаннон» фаолиятининг яна бир йўналиши турли мамлакат ва компанияларнинг буюртмаси бўйича эркин иқтисодий зона лойиҳаларини ишлаб чиқишдан иборатдир. У Осиё, Африка ва Лотин Америкасидаги кўпгина экспорт - саноат зоналари лойиҳасини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда қатнашиб келмоқда. Шундай қилиб, кичик бир мамлакатнинг эркин иқтисодий зонаси жаҳон мактаби номини олди, «яшил орол» иқтисодиёти эса гуркираб ривожланиш поғонасига чиқиб олди. Яқиндагина Европа Иттифоқи ичидаги 15 мамлакатнинг энг қолоқларидан бири бўлган мамлакат, энг юқори суръатлар билан ўсиб, Германия даражасига чиқиб олди. Ирландия «кельт йўлбарси» (Осиё йўлбарсларига қиёс қилиб) номини олди. Масалан, Ирландия ЯИМ 1994 йилда 10,6 %, 1995 йилда 11,2%, 1996 йилда 8,6 %, 1997 йилда 8,6 %, 1998 йил 8,3% суръат билан кўпайган. Бундай ўсишга Европа Итифоқи берган 50 млрд. доллар миқдоридаги ёрдамлар, ҳукуматининг «очиқ эшиклар» сиёсати, мамлакатда қабул қилинган немисларнинг ижтимоий келишув иқтисодий модели, қулай солиқ тартиби, аҳолининг юқори маълумотлиги ва албатта, «Шаннон» эркин иқтисодий зонаси сабабчи, деб ҳисобланади. 32 Юқорида санаб ўтилган сабаблар туфайли XX асрнинг 60-70 йилларида “Шаннон” эркин иқтисодий зона тажрибаси БМТнинг халқаро ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқувчи мутахассислар эътиборига тушди ва эркин иқтисодий зона тараққиётга таъсир этишнинг тан олинган халқаро институционал шакли мақомини олди. Аммо “Шаннон” эркин иқтисодий зона каби зоналар ривожланган мамлакатларга кенг тарқалмади, фақат кейинчалик унинг айрим элементлари қўлланилди (масалан: “duty-free shop”лар). Ривожланаётган мамлакатларда бу тажриба кенг қулоч ёйиб, тарқалди. 80- йилларнинг ўрталарига келиб қарийб 50 та мамлакатда бу каби зоналар бор эди. Ривожланаётган мамлакатларда бундай кенг тарқалишга қуйидагилар сабаб бўлди: - ўз кучига таяниб, тараққий қилиш кўп кичик ва ўрта давлатлар учун мақбул эмаслиги маълум бўла бошлади. Саноатлаштириш учун хорижий капитални жалб қилиш зарур эди; - Кўпгина мамлакатлар экспортга мўлжалланган ишлаб чиқариш йўлини танлаган эди. (мақсад: ўз товарларини жаҳон бозорларига сотиш, жаҳон бозорларида ўз ўрнига эга бўлиш, валюта ишлаш). Аммо, инвестицияни жалб қилиш учун мамлакатда қулай шароит яратиш керак эди (замонавий инфраструктура, банк, суғурта тизимлари..); - бундан ташқари, улар ҳеч қандай тажрибага эга ҳам эмас эди, бизнес оламида эса обрўга эга эмас эди. Кичик, локал ҳудудда бу шароитларни яратиш нисбатан осон, арзон ва тезроқ бўлар эди. Шунинг учун бу типдаги эркин иқтисодий зона яратиш йўли танланди. Эркин иқтисодий зонани яратиш маҳаллий товар ишлаб чиқарувчилар билан хорижий мамлакатларнинг фирмалари ўртасида кучли рақобатни келтириб чиқармас эди. Бундан ташқари, эркин иқтисодий зона оммавий тарзда ишчи кучи оқимини рағбатлантирмайди. Хулоса қилиб айтганда, “Шаннон” эркин иқтисодий зонасида кичик бир бизнес режадан бошланган лойиҳа жаҳон аҳамиятидаги зонал сиёсатга айланди. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling