Microsoft Word Монография-2023 тайер
Технополис ривожланишининг зинапояси
Download 0.93 Mb. Pdf ko'rish
|
2. Монография-2023 тайер 21.02
Технополис ривожланишининг зинапояси
1-жадвал № т/р Иқтисодий шакл (“ўсиш нуқтаси”) Бажарилаётган вазифалар (фао- лият таркиби) Ҳудудий тузилиш (функцион таркиб) 1 Тадқиқот парки (маркази) юқори технологияларни яратиш; амалий технологиялар Кичик корхоналарнинг уларга хизмат кўрсатувчи ва маҳаллий университет билан боғланган илмий ишлаб чиқариш комплекси жойлашган парк ҳудудлари. планировка ва ускуналарни ўзгартириш учун 2 Технологик парк (марказ) Юқоридагиларга қўшимча: технология яратиш; венчур фирмаларининг пайдо бўлиши. консультатив ва венчур фирма офислари; юридик ташкилотлар 3 Грюндер маркази Юқоридагиларга қўшимча: тадқиқотларни қўллаш бўйича корхоналарга маслаҳат бериш; Ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш ва шерикларни излаш; 4 Саноат парки (маркази) Юқоридагиларга қўшимча: хизматлар комплекси: ижтимоий-маданий; информацион консультация, венчурли молиялаштириш; технологияни, ерни аренда қилиш; банк хизматлари; ходимларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш. меҳмонхона, конференц-зал, ошхона; кутубхона, компьютер маркази; информацион марказ; юридик, менеджер фирмаларнинг офислари; молиявий ташкилотлар; кадрларни тайёрлаш ташкилоти. 5 Технополис Тип “А”: шаҳар-янги технологияларнинг маркази Тип “Б”: Структуранинг асосий компонентлари алоқанинг турли шакллари билан боғланган технологиялар маркази 5.1 “ядро” молиявий блок НИОКР блоки Илмий- технологик марказ бизнес- инкубатор Маркетинг Назорат илмий-технологик тадқиқотлар реклама, маркетинг, партнер излаш. Кичик ва ўрта бизнесда сиёсат холдинг компанияси Саноат блоки 5.2 “периферия” Ишлаб чиқариш Фаннинг ишлаб чиқариш билан алоқаси; Товарларни ишлаб чиқариш Корхоналар комплекси, инженерли ва информацион инфраструктура, 5.1 ва 5.2 блокларга хизмат қилади. 5.3 Иқтисодий сиё- сат Ички ва ташқи механизмлар технополисларнинг фаолият кўрсатиши ва ривожланиши учун хизмат қиладилар. 20 У ёки бу иқтисодий стимулларнинг аниқ қўлланилиши маҳаллий ҳамжамият ҳудудида интенсив тадбиркорлик учун шарт-шароит яратиш, маҳаллий ҳамжамиятнинг имкониятини ўстириш ва маҳаллий муаммоларни ҳал қилишда қўшимча манбалар таъминлаш мақсадида хўжалик айланмасига максимал даражада маҳаллий ресурсларни жалб қилиш билан оқланади. Ҳукуматнинг бевосита таъсири кредит бериш (масалан, ҳукумат технополис яратишдаги харажатлар ҳажмининг 30-40% гача кредит ажратади) ва ҳудуднинг инфраструктураси (йўллар, алоқа восита, ижтимоий шароитлар)ни шакллантиришда намоён бўлади. Маҳаллий имкониятлардан фойдаланиш. Ҳар бир мамлакатда маҳаллий имкониятлардан фойдаланишда катта фарқ қилса ҳам, тўртта гуруҳга ажратиш мумкин: 1. Кадрларни тайёрлаш минтақаал базасини мустаҳкамлаш, илмий марказ ва кор- хоналар учун. Минтақанинг ишлаб чиқариши ва фаннинг ривожланишини инобатга оладиган ҳукумат буюртмасига асосан ҳарбий ўқув ва тадқиқот ташкилотлари, фуқаро- лар технологиясини ишлаб чиқариш ҳамда фуқаролик саноати учун кадрларни қайта тайёрлаш марказлари сифатида қўлланилади. “Магнит мактаблари” яратилади, улар- нинг мақсади минтақадаги битирувчиларни бирлаштириш ва уларда ўзгаришларни ях- ши қабул қилиш, истаган муаммодан чиқиш йўлларини топа олиш каби хусусиятларни шакллантириш. 2. Кичик тадбиркорлик учун шарт-шароит яратиш 2 хил йўналишда амалга оши- рилади. Маҳаллий ҳамжамият ҳудудидаги имкониятдан унумли фойдаланиш масаласи- да стимул ва имтиёзлар системасини ишлаб чиқиш ҳамда уни қўллаш. “Бизнес- инкубатор”ларни ташкил этиш, унинг мақсади тадбиркорларни “ўстириш” ва илмий тадқиқотларни ўзлаштиришда уларга ёрдам бериш. 3. Хўжаликнинг анъанавий тармоқлардан ҳар томонлама фойдаланиш ва модерни- зация қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади: -янги телекоммуникация тармоқларини ҳамда алоқани янги технологиялар асоси- да қуриш ва эскиларини таъмирлаш; -минтақанинг ягона информацион тармоғини яратиш, кейинчалик уни дунё мамлакатлари информацион тармоғига қўшиш; - транспорт тизимини реконструкция қилиш ва уни кенгайтириш, аэропортларни модернизациялаш, керакли миқдордаги юкларни қабул қила оладиган ва қайта ишлайдиган имконияти мавжуд омборхоналар комплекси тизимини яратиш; - қишлоқ хўжалигининг анъанавий ишлаб чиқариш турларини модернизация қилиш; 21 - олдиндан берилган хусусиятларга кўра кимёвий амалиётдан маҳсулот тайёрлаш базаси сифатида фойдаланиш; - ишлаб чиқариш имкониятлари мавжуд бўлмаган жойларда масжид, музейларни таъмирлаш ҳамда кенг туристик бизнес системасини яратиш. 4. Технополисни қўллаб-қувватловчи инфраструктурани яратиш ва лойиҳани амалга ошириш учун ҳукумат билан алоқага, барча ишларни ташкиллаштиришга жа- вобгар бўлган махсус ташкилот яратилади. Аҳоли билан ҳам фаол иш олиб борилади: маҳаллий ва миллий анъаналарни аҳолини дунёқарашини ўзгартириш, уни янги шаро- итларга кўниктириш, “минтақаал миллийчилик” дан халос қилиш. Технополислар япон иқтисодиётини ривожлантиришга хизмат қилиши керак эди ва хизмат қилди ҳам. Уларнинг ёрдамида Япония технологик янгиликларни импорт қилишдан ўзининг миллий ишлаб чиқариш технологияларни ишлашга кўчиришни амалга ошира олди. Агар XX асрнинг 60-йилларнинг бошида ўзининг ишланмалари ишлаб чиқаришга татбиқ этилган бутун патентларнинг 18-24% ни ташкил этган бўлса, 90 йилларнинг бошига келиб технологик янгиликларнинг 80% дан ортиғи миллий ишланмаларидан иборат эди. 1990 йилда Япония «технополис» дастурини амалга оширишнинг биринчи босқичини якунлади. 1998 йилга келиб Японияда 28 та технополис фаолият юритаётган эди, улар учун 2 босқич дастури ишлаб чиқилди. Тажриба шуни кўрсатадики, «технополис» дастури ғоялари иқтисодий ривожланиш даражаси юқори ва ўртача бўлган туманларда муваффақиятли амалга оширилган (масалан, Кюсю, Тюгоку, Хокурику ва б.). Биринчи босқичда умуман, юқори технологияли ишлаб чиқаришлар лидерлик қилган. Ўн йил ичида «Технополис» дастурини ҳаётга татбиқ эта бориб, мамлакатнинг иқтисодий потенциалини келажакдаги ривожланишининг зарурий асоси бўлган янги илмий ишлаб чиқариш ва информациявий инфраструктуранинг таркибий қисмлари яратилди. Бу даврда юқори технологияларнинг тадқиқот марказлари, юқори даражали информацион тизимлари яратилди, илмий тадқиқот фаоллашиб кетди, «Технополис» ларни ривожлантиришнинг маҳаллий жамғармалари ташкил этилди. Бу технополисларни ривожлантиришнинг биринчи босқичининг энг муҳим натижасидир. Япония ҳукумати «Технополис» дастурига мамлакатни XXI асрга ишонч билан киришга имкон берадиган, мамлакатнинг илмий-техник потенциалини жадал суръатлар билан ривожлантира оладиган концепция деб қарайди. Бу дастурда қуйидаги энг муҳим мақсад қўйилган эди: маҳаллий университетлар фаолиятини активлаштириш йўли билан тадқиқотларни, инновацион жараёнларни жадаллаштириш. Бу мақсадга эришиш 22 учун қуйидагиларга таяна олар эди: илмий муассасаларнинг тараққий қилган тизимига, информация алмашув воситалари ва кадрлар тайёрлашга университетнинг мавжудлигига, транспорт билан таъминланганликнинг юқори даражасига, ривожланган инфраструктурага. Япониядаги технополислар йирик хусусий капиталнинг ҳамда давлат (марказий ва маҳаллий) органларининг фаол қатнашувини тақозо этади. «Технополис» лар дастурларини реализация қилишда ҳамма нарса ҳам силлиқ кўчмади. Агар иқтисодий ривожланган туманларда яхши натижага эришилган бўлса, қолоқ туманларда натижа қониқарли бўлмади. Улар иқтисодий ўсиш ва иқтисодиёт структурасини қайта қуришга кам таъсир қилди. Чунки иқтисодий ўсишнинг 60- йилларга киритилган модели давр талабига мос келмай қолди. Юқори даражадаги иқтисодий ўсиш тарихга қолиб кетди. 90-йилларда Япония иқтисодиёти стагнация ҳо- латида эди. Мамлакатни стагнация ҳолатидан чиқаришга қаратилган 3 дастур 240 млрд. долларни ҳазм қилиб, натижа бермади. Жаҳон валюта-молия инқирози, Япония иқти- содиётига жуда катта зарур келтирди. Иенани қутқариш учун 59 млрд. доллар сарфлашга тўғри келди. 100 млрд. доллар зарар келтирган Кобэдаги ер қимирлаш, қисқа вақт ичида 4 ҳукуматини алмашуви-буларнинг ҳаммаси Япониянинг иқтисодий конъюнктурасига салбий таъсир қилди. Ўн йил ичида «Технополис» дастурини ҳаётга татбиқ эта бориб, мамлакатнинг иқтисодий потенциалини келажакдаги ривожланишининг зарурий асоси бўлган янги илмий-ишлаб чиқариш ва информацион инфраструктуранинг таркибий қисмлари яратилди. Бу даврда юқори технологияларнинг тадқиқот марказлари, юқори даражали информация тизимлари яратилди, илмий тадқиқотлар фаоллашиб кетди, «технополис»ларни ривожлантиришнинг маҳаллий жамғармалари ташкил этилди. Шундай қилиб, Японияда технополис номини олган технопарклар ўзининг яшовчанли- гини исбот қилди. 1999 йил бошига келиб Японияда 28 та технополис мавжуд эди, уларнинг кўпчи- лиги «тоза жойда», нолдан бошлаган эди ва ташкил этиш, шаклланиши 10 йил муддат- ни талаб қилди. «Технополис» ларни ташкил этишда Японияда маҳаллий ҳукумат ор- ганлари нафақат молиявий, балки маънавий жиҳатдан ҳам қўллаб-қувватлади. Улар маҳаллий аҳолига технополислар дастурини бажарилиши тўғрисида доимий равишда ахборот бериб турди. Японлар технополисларни XXI аср технологиялари манбалари деб ҳисоблайдилар ва улар мамлакатнинг иқтисодий келажагини белгилаб беради, дейишади. 23 Хулоса қилиб айтганда, технополислар япон иқтисодиётини ўзгариб кетишига катта хизмат қилди. Агар Япония йигирманчи асрнинг 70-80 йилларида дунёнинг энг катта янги технологиялар импортёри бўлган бўлса, тўқсоннинчи йилларда эса энг катта экспортёрига айланди. Бунда технополисларнинг роли жуда беқиёсдир деб ҳисоблашади. Японлар ўзларининг технополислари билан дунёга зонал сиёсатни илмий - техник сиёсат ҳамда минтақаал сиёсат билан уддабуронларча қўша олганликларини исботлаб бердилар. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling