Microsoft Word Монография-2023 тайер


-  имтиёзли хорижий товар мақоми;  11 -


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/44
Sana22.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1649694
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
2. Монография-2023 тайер 21.02


имтиёзли хорижий товар мақоми; 


11

имтиёзи бўлмаган хорижий товар мақоми; 

ички товар мақоми; 

зона миқёсидаги товар мақоми. 
Товарга мақом бериш муолажаси божхона учун анча ишни талаб килади. 
АҚШнинг эркин иқтисодий зоналар бўйича қўмита маълумотлари шундан 
далолат берадики, 2003 йилда ташқи савдо зоналарининг сони 330 та бўлган. Улардан 
142 таси яхши фаолият олиб бормоқда. 
АҚШнинг икки штати (Делавэр ва Невада) оффшор зона сифатида фаолият 
юритишади. АҚШнинг биринчи штати номини олган Делавэрда ўзининг мослашувчан 
ва содда қонунлари тизими туфайли анча вақтдан бери кўплаб компанияларни 
рўйхатдан ўтишга ундаб келмоқда. Ҳозирги пайтда аҳолиси 600 минглик штатда 200 
мингдан ортиқ компания рўйхатга олинган. Невада штати, биринчи навбатда унинг энг 
асосий шаҳри-Лас-Вегас ҳам кейинги пайтларда компанияларни рўйхатга олишда 
қулай шароитларни таклиф қилмоқда. Бу икки штат қулай корпоратив қонунлар қабул 
қилиб, корпорацияларни ўзига чорлаш учун ҳаракат қилиб келмоқдалар. 
1.2. Япония тажрибаси 
Жаҳоннинг иқтисодий жиҳатдан иккинчи гигант давлати кўп жиҳатдан ўзига 
хосликка эга, шу жумладан, бу давлат зонал сиёсат масаласида ҳам нисбатан ўзига хос 
томонларга эга бўлиб, у қуйидаги мезонлар тизимига таянади: 
-минтақаларнинг чекланган ер ресурсларидан иложи борича самарали фойдала-
ниш; 
-табиий ресурсларнинг нисбатан камбағаллигини ҳисобга олиш; 
-маҳаллий ва марказий маъмурият манфаатларини мослаштириш; 
-йирик шаҳарларда аҳолининг ва саноат ишлаб чиқаришнинг ҳаддан ташқари 
концентрациялашувини кучсизлантириш. 
Япония ҳукумати ҳам зонал сиёсат олиб борар экан, эркин савдо зоналардан иқти-
содиётни жонлантириш усули сифатида кенг фойдаланади. Мамлакат миллий мас-
штабда минтақаларни ривожлантиришни режалаштиришнинг ўзига хос усулларига эга. 
Давлат томонидан режалаштириш ўз ичига ривожланиш режасининг умумий ҳамда 
алоҳида вазирликларнинг қўшма тадбиркорликни турли усуллари бўлган зоналарни ри-
вожлантириш режаларини олади. Японияда эркин импорт зоналари номини олган эр-
кин савдо зоналар кенг тарқалган. Бундай зона “импортни ривожлантириш ва инвести-
цияларни жалб қилиш ҳисобида ривожланиш мақсадида қонунчиликда алоҳида чора-


12
лар”ни ўз ичига олади. Бунга Тоттари префектурасида жойлашган “Сакаиминато” зо-
наи яққол мисол бўла олади. Бу зонанинг ўзига хослиги шундан иборатки, унинг ре-
жаси икки префектура (Тоттари ва Симанэ) мутахассислари томонидан тайёрланган ва 
биргаликда бошқарилади ва у Сакаи портини такомиллаштиришга қаратилган. Ушбу 
эркин импорт зонаини ривожлантириш режаси қуйидаги чораларни ўз ичига олади: 
1.Сакаи портини ғарбий Япониянинг дўстлик ва халқаро ҳамкорлик дарвозасига 
айлантириш; 
2. Информация соҳаси самарали товар айирбошлаш орқали маҳаллий саноатни 
ривожлантириш; 
3. Савдо ва индустрияни ривожлантириш орқали халқаро алоқаларни чуқур-
лаштириш. 
Ушбу зонада тадбиркорликка кўмаклашиш, импорт юклар миқдорини ошириш 
учун қуйидаги имтиёзлар берилган:
- кичик бизнес билан ишловчи япон банклари ва кўмаклашув жамғармаларига 
фоизлар масаласида имтиёзлар берилган; 
- импорт юкларини жойлаштириш билан шуғулланувчи тадбиркорларга фойда ва 
кўчмас мулкдан кўриладиган даромаддан солиқ олишда имтиёзлар берилган; 
- савдо ва транспорт корхоналари учун ускуналарни етказиб берувчиларга ҳақ 
тўлашда имтиёзлар берилган; 
- қайта ишлаш саноати, улгуржи савдо ва транспорт корхоналари ер солиғидан 
озод қилинган; 
- кичик корхоналарга имтиёзли суғурталаш имкони берилган; 
- ярмаркалар ўтказиш, импорт масалаларида маслаҳатлар бериш, ташқи савдони 
ривожлантириш бўйича маълумот олиш бепул йўлга қўйилган. 
Японияда эркин савдо зоналари ёки импортни ривожлантириш зоналари эркин 
иқтисодий зоналарнинг ўзига хос шаклидир. Улар денгиз ва ҳаво портларида ташкил 
этилади, Бу зоналарни тузишдан мақсад:
- бу портларда минтақа миқёсида товарларнинг йиғилиши оқибатида япон 
иқтисодиётининг бутун соҳаларидаги муомала харажатларни оптималлаштиришдан 
иборатдир; 
- Хорижий инвестицияларнинг ўсиб кетаётган шароитда мамлакатда саноат 
базаларини «ювилиб кетиш» жараёнини секинлаштиришдан иборат; 
- қўшни Осиё мамлакатлари билан меҳнат тақсимотини кенгайишига 
кўмаклашишдан иборат; 


13
- тартибга солишнинг янги усулларини синашнинг ўзига хос «полигонларини» 
яратишдан иборат. 
1999 йилда Японияда 22 та импорт зоналари мавжуд эди. Бу зоналар шаҳар ёки 
префектнинг маҳаллий ҳокимиятига бўйсунади. Давлат органлари бу зоналарга жуда 
катта эътибор беради. Улар зонани муваффақиятли ишлаши учун ҳар хил имтиёзлар 
беради ва қўллаб - қувватлайди. Одатда, қуйидаги имтиёзлар берилади: 
1. Импорт қилинадиган товарларни ишловчи фирмаларга ёрдам, масалан, фоизи 
3% дан кам бўлган қарзларни бериш, 
2. Эркин савдо зоналари учун импорт масалалари, кўргазмалар ўтказиш, бизнес-
конференциялар ташкил этиш бўйича маслаҳатлар берувчи маълумот марказини таш-
кил этиш; 
3. Божхона қонунчилигига махсус қўшимчалар киритиш йўли билан зонадаги 
фирмаларга соддалашган божхона тизимини яратиш; 
4. Кичик бизнес учун кредитни суғурталашда махсус шароитларни яратиш. 
Японияда қуйидаги тур эркин савдо зоналари тузиш таклиф этилган: 
-импортга кўмаклашувчи эркин савдо зоналари: экспортга мўлжалланган ўсиш 
даврига оид тартибларни кўриб чиқиш ва ўзгартириш (10 мингга яқин қарорларни 
кўриб чиқиш зарур). Бу зоналар Хитой махсус зоналари ва Тайваннинг экспорт қайта 
ишлаш зоналарига нисбатан ўзаро бир-бирини тўлдирувчи муносабатда бўлиши зарур; 
-ресурсни тежовчи эркин савдо зона. Уларда жаҳон бозорларида конъюнктура 
қулай бўлган даврда сотиб олинадиган хом ашёнинг йирик заҳираларини божсиз 
сақлаш кўзда тутилган. Хом ашёни япон истеъмолчилари ҳам, зонада ишлаб чиқариш 
билан шуғулланувчи хорижий фирмалар ҳам ишлатишлари мумкин; 
-эгизак зоналар, яъни Хитойнинг махсус иқтисодий зоналаридаги меҳнат кўп та-
лаб қиладиган ишлаб чиқаришларни тўлдирувчи зоналар. Бу зоналарда эгизак-
зоналардаги хом ашё ва деталларга асосланувчи капитал кўп талаб қиладиган ишлаб 
чиқаришларни ривожлантириш кўзда тутилган; 
- Океан мамлакатларидаги фирмалар учун “энг қулай” тартибли эркин савдо зона-
лари. Улардаги корхоналар, ҳатто япон технологиясини қўлласалар ҳам, солиқ им-
тиёзларига эга бўладилар; 
-Халқаро савдо билан алоқадор масалалар бўйича маълумот-маслаҳат берувчи 
махсус ташкилотлар тузиладиган эркин савдо зоналари; 
-иқтисодий тараққиёти даражаси паст бўлган мамлакатларга кўмаклашувчи эркин 
савдо зоналар. Уларда ривожланаётган мамлакатлар товарларининг сифат даражасини 


14
кўтариш, Японияда мавжуд маркетинг тўғрисидаги маълумотларни тарқатиш, сифатни 
бошқаришнинг япон тизимини жорий этишга кўмаклашиш ишлари олиб борилади.
Эркин импорт зоналари билан бир қаторда илмий - техник типидаги тадбиркор-
ликни ривожлантиришга мўлжалланган эркин савдо зоналар ҳам мавжуд. Улар 
АҚШнинг технопаркларига ўхшаб кетади, аммо анча фарқ қилади. 
Ҳозирги пайтда бу мамлакатда 50 та эркин иқтисодий зона (28 та технополис, 22 
та эркин савдо зоналари ва импорт зоналари) мавжуд. Японияда илмий-техник 
революциясининг ҳозирги замондаги жаҳон миқёсидаги умумий тенденцияси бўлган 
ресурсларни тежаш, материал сиғимини камайтириш борасида жуда катта ютуққа 
эришилди. 1986-1994 йилларда мамлакатда ишлаб чиқаришнинг умумий материал 
сиғими 22% га, жумладан, хом ашё эса 32% га камайишига эришилган. Бундай ютуққа 
эришишда, экспертларнинг хулосаси бўйича, эркин иқтисодий зоналарнинг бир тури 
бўлган технополисларнинг роли жуда катта бўлган. 1980 йилда Япониянинг ташқи 
савдо ва саноат Вазирлиги «Технополис» концепциясини эълон қилди. 1983 йилда 
Японияда янги фан шаҳарларининг илмий-техникавий архепелаги-технополисларни 20 
йилга мўлжалланган дастури қонун мақомини олди. 
Технополис деганда, шаҳар ва унинг атрофи яхлит бир ҳудуд сифатида қаралиб, 
унда юқори технологияли саноат тармоқлари, илмий муассасалар, олий ўқув юртлари 
(технополис учун илмий ва инженер кадрларни тайёрловчи), ҳозирги замон ишлаб 
чиқариш ва ижтимоий инфраструктура жойлаштирилади. Бу структураларнинг энг 
муҳим фарқ қилувчи хусусиятларидан бири, Япониянинг чекка туманлари 
иқтисодиётини кўтаришнинг бош ричаги сифатида илм кўп талаб қилиши ва қўшилган 
қиймат ҳиссасининг юқорилиги билан ажралиб турувчи илғор, ўзлаштириш босқичида 
ёки ривожланиш босқичида бўлган тармоқлар ва технологиялар танлаб олинган. 
Технополислар мамлакатнинг турли бурчакларида яратилиши ва улар чекка ўлкаларни 
иқтисодий ривожлантиришнинг таянч нуқтаси бўлмоғи зарур. 
«Технополис» дастури қуйидаги мақсадларга эга:
- саноатни марказдан чекка ўлкаларга қайта тақсимлаш; 
-маҳаллий университетлардаги илмий ходимларнинг фаолиятини активлаштириш 
ҳисобидан илмий ишланмаларни интенсивлаштириш; 
- саноатни илм кўп талаб қиладиган ва энергияни тежовчи технологияларга қайта 
мўлжаллаштириш.
«Технополис» дастурини Япониянинг ташқи савдо ва саноат вазирлиги томонидан 
ишлаб чиқилган. Бу дастур бўйича мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан қолоқ префекту-


15
раларида 20 га яқин технополис номини олган илмий – техник зоналарни яратиш кўзда 
тутилган эди (5-иловада Япониянинг биринчи 19 та технополисларининг харитаси бе-
рилган). 
«Технополислар стратегияси» - Японияни умуммиллий кризисдан олиб чиқиш ва 
дунёнинг буюк давлатлар қаторига олиб чиқишга ёрдам берган ишлардан биридир. Бу 
стратегия Япониянинг Иккинчи жаҳон урушида ютқизган, АҚШ армияси томонидан 
оккупация қилинган, ишлаб чиқаришнинг милитаризацияси жуда юқори бўлган даврда, 
миллат камситилган ва тиклаш йўлларини излаган даврда яратилган. “Технополислар 
стратегияси”нинг ишлаб чиқилишида «япон иқтисодий мўъжизаси»нинг отаси, 
кейинчалик Оита провинциясининг губернатори Морихико Хиромацунинг роли жуда 
катта. Эркинлаштириш жараёнини бутун мамлакатда, унинг барча тармоқ ва 
минтақаларида бир вақтнинг ўзида амалга ошириб бўлмайди. Ҳатто, кичик бир 
давлатчада ҳам. Бу занжирли реакцияга ўхшайди: айримлар бошлашади, ижобий 
ўзаришлар бошқа соҳа, тармоқ ва минтақаларга секин - аста тарқалади, ва охири бутун 
мамлакатни қамраб олади. Шунинг учун умуммиллий стратегияда айрим минтақа ва 
тармоқларга куч ҳамда маблағни конценрация қилган мақсадга мувофиқдир. Мақсад - 
илгарилаган минтақаларнинг ҳокимият органлари, аҳоли ва тадбиркорлари ўзларининг 
келажакларини кўра олсинлар. Шунда улар ўз мақсадларини рўёбга чиқаришнинг 
йўлини топадилар, ҳокимият эса фақатгина йўналтиради холос. “Илгарилаган” 
тушунчаси ҳам эътиборни тортади. Морихико Хиромацу учун бу тушунча минтақада 
ўзининг имкониятларини янгича баҳолаш, умумий ҳаракатни ташкил қилиш маъносини 
беради.
Одатда технополис деганда, иқтисодиётида янги технология тадқиқот марказлари 
ва шу технологиядан фойдаланувчи корхоналар асосий роль ўйнайдиган шаҳар 
тушунилади. Лекин, бу таъриф асосий мазмунни ифодаламайди: янги технология 
одамлар орасида, одамлар ва табиат орасида қандайдир муносабат яратишда қурол 
бўлиб ҳисобланади. Биринчи технополислар яратилиши АҚШда бошланди, аммо 
фақатгина японлар технополисларни давлат даражасида шаклланган сиёсатга 
айлантирдилар. Бизнинг фикримизча, бу япон ҳукумати олиб борган зонал сиёсатининг 
кучлилигидандир. XX асрнинг 70-йилларида Японияда асосида япон миллатининг 
сақлаш ва ривожлантириш мақсади ётган, инсоният эришган илмий ва маданий 
потенциални онгли равишда фойдаланиш жараёнини давлат томонидан ташкил 
этишнинг стратегияси ишлаб чиқилди. Бу стратегия “технополислар стратегияси”, яъни 


16
одамларнинг янги яшаш шароитларини ҳокимият, бизнес ва илм билан биргаликда 
ишлаб чиқариш номини олди.
Оита провинциясининг ҳокими тақдим этган маълумотларга эътиборимизни 
қаратамиз. Оита префектураси Кюсю оролида, 630 гектар майдонда, Токиодан 
самолётда бир ярим соат узоқликда жойлашган. Аҳолиси 1 млн. 260 минг киши. 
Морихико Хиромацу 1979 йили ташқи савдо ва саноат вазирлигидаги ишидан 
бўшагандан сўнг ушбу провинцияга губернатор бўлди. Фаолиятининг мақсади 
сифатида у маҳаллий аҳолининг ҳаётини фаоллаштириш ва шу асосда – ҳаёт 
даражасини ошириш ва шундай бир жамият яратишки, унда гўзал табиат, хавфсизлик, 
ҳаёт стабиллиги ва комплексли маиший шароитларга қараб қониқиш олиб бўлсин. 1987 
йилга келиб префектурада яшовчи ҳар бир кишига тўғри келадиган даромад Франция 
ва Канададаги кўрсаткичлардан ошиб кетди.
Қўйилган мақсад қуйидаги 3 йўналишда амалга оширилди: 
а)маҳаллий ресурсларни ишлатиш асосида маҳаллий ҳаётни фаолаштириш. 
б)замонавий технологияни жалб қилиш ва технополисни шакллантириш асосида 
маҳаллий ҳаётни фаоллаштириш. 
в)аҳоли билан иш олиб бориш (“сифатли инсоний ресурсларни тарбиялаш” – 
тўғри маънода). 
Маҳаллий ресурсларни ишлатиш эвазига маҳаллий аҳолини фаолаштириш. Унинг 
асосида 
“Фойдасизликни 
фойдалига 
айлантириш” 
тамойили 
ётади. 
Оита 
префектурасининг муваффақияти уч кит асосида қурилган. Ўзининг ресурсларига 
таяниб, яъни қуритилган қўзиқорин, парникда етиштирилган мандаринлар, геотермал 
манбалар (курорт). Энергоресурсларни асраш. Кенг қамровли ўқитиш системаси ва 
кадрларни қайта тайёрлаш, Токиодан кўра яхшироқ ҳаёт шароитини яратиш. Аҳолини 
жамият ишларига қатнашиш шакли ҳам яратилган. Бу 80-йилларда дунёда тан олинган 
“Бир қишлоқдан бир маҳсулот” ҳаракатидир (унинг издошлари АҚШ ва Францияда 
мавжуд). 
Замонавий технологияни жалб қилиш эвазига маҳаллий ҳаётни фаоллаштириш. 
Ушбу йўналишни технополис яратиш асосида амалга оширилади. Технополисни 
шартли равишда 3 га бўлиш мумкин: ядро, ядро периферияси ва тизим бутунлигини 
таъминловчи алоқа тизими. 
1. “Ядро” (4 элементдан иборат): 
- Замонавий технология ишлаб чиқишни ташкил этувчи тадқиқот маркази (уни-
верситет ёки институт) ва улар билан боғлиқ корхоналар;


17
- хизматчиларни янги технология билан таништириш, малака ошириш курслари; 
- Техник маълумот маркази; 
- Бизнес инкубатор.
“Ядро” 
нинг 
вазифаси-Оита 
губернатор 
белгилаши 
бўйича 
юқори 
технологияларни ва улар асосида маҳаллий тадбиркорлар қўллайдиган локал 
технологияни ишлаб чиқаришдан иборат. 
2. “Ядро периферияси” 3 та катта блокдан иборат тарзда тузилган: 
- аҳоли яшовчи зона ва уларга хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотлар; 
- бизнесни ташкил қилиш учун керак бўлган бозор инфраструктураси зоналари; 
- ишлаб чиқариш зоналари.
Ишлаб чиқариш зонасини таҳлил қиламиз. Префектура ҳудудида жойлашган, ло-
кал технологияларни қўлловчи корхоналар технополиснинг 3 гуруҳига ажратилади: 
- “маринополис” (балиқ саноати институтининг компьютер тизими билан боғлиқ 
денгиз яйловлари): берилган талабларга кўра балиқ ишлаб чиқариш; 
- қишлоқ хўжалиги тузилмаси: қишлоқ хўжалигида замонавий технологияни 
қўллаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш мақсад қилиб олинган 
ишлаб чиқариш ва илмий ташкилотлари бирлашмаси; 
- аэродром атрофида, каттагина мандаринхона ўртасида жойлашган нефть - кимё 
ва металлургия комплекслари. 
Кичик ва ўрта корхоналар тадбиркорларни жалб қилиш ва экологик хавфсизлик
табиатни қўриқлаш учун шарт-шароит яратиш мақсадида кенг миқёсда жалб қилишга 
хизмат қилади. 
3. “Алоқа тизими» блоки ўзида ҳудуднинг инновацион ривожланишиг кўмакла-
шувчи ва бутун минтақавий комплекснинг бутунлигини, уни аҳолига хизмат қилишини 
таъминловчи, мукаммал ишланган ижтимоий иқтисодий механизмни намоён этади. 
Блок икки қисмдан иборат: маъмурий ва иқтисодий механизмлар тизими ҳамда 
рақобат, шунингдек-бутун дунё информацион тизимида мавжуд бўлган барча корхона-
ларни қамраб олган ва жаҳоннинг информацион майдонига қўшилиб кетган мин-
тақанинг ягона информацион майдонини шакллантирадиган информацион алоқалар.
Аҳоли билан иш олиб бориш. Морихико Хиромацу таъкидлашича, фаолиятнинг 
асосий мақсади «сифатли инсоний ресурсларни тарбиялаш» дан иборатдир. Унинг 
ёзишича: «Биз фақатгина ишлаб чиқаришни қўллаб, қувватлаш билан эмас, балки ўзи-
нинг мамлакати билан фахрлана оладиган инсонларни тарбиялаш билан ҳам шуғулла-
намиз». Ушбу фаолиятнинг шиори: «Дунёқарашни кенгайтириш, мукаммалликка доим 


18
интилиш, ўзининг турар жойини ривожлантириш, олган натижаларни амалиётда 
қўллаш ва ўзининг маҳаллий муҳитига “жон куйдириб” яшаш. 
“Ўсиш марказлари”ни яратиш. Кўпгина мамлакатларда уларнинг пайдо бўлиши 
махсус қонун билан рағбатланади (масалан, Японияда 1983 йилдан бери “Технопо-
лислар тўғрисида қонун” амал қилади). “Ўсиш марказлари” ни яратишда асосий мақсад 
минтақада асосий кашфиётларни қабул қила оладиган, уларни илмий-техник ишланма-
ларга айлантириш ва рақобатли шароитни таминловчи илмий-технологик комплексни 
тузиш. Қайта ишланган “ўстириш” услуби мавжуд бўлиб, у беш кетма-кет қадамлардан 
иборат алгоритмидан ташкил топган. Бу услубиёт 2 та хусусиятга эга. Биринчидан, ҳар 
бир қадам ўзидан олдингисидан келиб чиқади ва илгари қилинган ишларга таянади. 
Иккинчидан, у ҳар бир қадамда махсус иқтисодий шаклларни қўллайди: тадқиқот пар-
ки, технологик марказ, грюндер маркази, ишлаб чиқариш парки, технополис. Улар 
лойиҳалаштирилган вазифаларни бажариш учун яратилади. Бунинг учун: 
- Ҳар бир иқтисодий шакл ўзига хос иқтисодий стимуллар тўпламига ва им-
тиёзларга эга; 
- ушбу иқтисодий механизм кўзланган мақсадга эришиш мўлжалланган ҳудудга 
“боғлаб” қўйилади; 
- бу ҳудудда ҳар бири режалаштирилган вазифани бажарадиган корхона ва 
ташкилотларни жойлаштирадилар. Бунақа ташкилотларни иқтисодиётнинг “функцио-
нал ташкил қилувчилар”и деб аташади.
Хулоса қилиб айтганда, давлат ва маҳаллий ҳукумат шунақа бир иқтисодий 
механизм яратиши керакки, у кўрсатилган йўналишда бу ҳудудни ривожлантиришга 
кўмаклашиши керак, шунингдек, “ўсиш нуқталари” ни яратишда ҳукумат органлари 
қатнашиши лозим. 
Иқтисодий механизм қуйидаги стимул ва имтиёзлардан таркиб топган 
“блок”лардан иборат, қайсики улар иқтисодий шаклнинг аниқ хусусиятига мос келади: 
- молиявий ва солиқ стимуллари ҳамда имтиёзлари; 
- экспорт-импорт операцияларда чет эл капитали ва валюта айланмасининг шарт-
шароитларини тартибга солиш; 
- тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари; 
- ҳудуддаги мавжуд жараёнларни бошқаришда махсус тизим яратиш. 


19

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling