Microsoft Word Монография-2023 тайер
IV-БОБ. ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИ ТАЖРИБАСИ
Download 0.93 Mb. Pdf ko'rish
|
2. Монография-2023 тайер 21.02
IV-БОБ. ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИ ТАЖРИБАСИ
4.1. Хитой тажрибаси Хитойдаги эркин иқтисодий зоналар иқтисодий ислоҳотларнинг жадал суръатлар билан боришида жуда катта аҳамият касб этади. Хитой иқтисодиёти катта муваффақиятларни қўлга киритиб, жаҳоннинг АҚШ ва Япониядан кейин учинчи гигантига айланди. Хитой кўмир, пахта, тўқимачилик, пўлат эритиш, дон етиштириш, телевизор каби маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича дунёга биринчи ўринда туради. Ташқи савдо обороти бўйича 1997 йилда жаҳон давлатлари ичида биринчи ўнталикка кирди (325,1 млрд. дол.). Бунда эркин иқтисодий зонанинг ҳиссаси 20 % ни ташкил этади. Бутун инвестициянинг 15 фоизи эркин иқтисодий зоналарга тўғри келади. Хорижий инвестицияларни эса 12 фоизи эркин иқтисодий зонага тўғри келади. 1970- 1987 йилларда хорижий инвестициялар миқдори 22 млрд. долларни ташкил этган. Хитойда саноат маҳсулоти ишлаб чиқаришда давлат корхоналарининг улуши 1978 йилда 80 % бўлган бўлса, 1998 йилда 34 % ни ташкил этган. Хусусий корхоналарнинг ҳиссаси жуда тез ўсиб бормоқда, 2002 йилга келиб уларнинг ҳиссаси 31 фоизни ташкил этган. Хитой иқтисодиётида 108 мамлакатдан инвесторлар фаолият олиб бормоқда. Жаҳоннинг 500та энг йирик трансмиллий корпорациясининг 200таси ўзларининг ваколатли корхоналари орқали инвестиция киритган (шу жумладан, Шанхайда 130 таси). Хитой Осиёнинг собиқ ижтимоийистик мамлакатлари ичида биринчи бўлиб эркин иқтисодий зона яратиш тўғрисида қарор қабул қилди. Хитой ҳукумати шундай тажриба базасида миллий иқтисодиётни қайта қуришни амалга оширмоқчи эди. Агар тажриба муваффақиятли чиқса, бутун Хитойга тарқатилади, муваффақиятсиз чиқса, фақат зона доирасида чегараланиб қолади. Хитой иқтисодчилари сўзи билан айтганда, XXI асрда бутун Хитой яшаши керак бўладиган иқтисодий модель эркин иқтисодий зоналарда синовдан ўтиши керак эди. Хитой олимлари эркин иқтисодий зоналарни яратишдан олдин АҚШ, Япония, Гонгконг, Сингапур, Тайванларни тажрибасини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиб чиқишди. Эркин иқтисодий зоналар яратишдан Хитойда қуйидаги мақсадлар кўзланган эди: 1. Хорижий капитални жалб қилиш. Хитой кўпгина ривожланаётган мамлакатлар қатори ўз иқтисодиётини ривожлантириш учун капитал етишмовчилигини ҳис қилиб, хорижий инвесторларга имтиёзлар беради ва шу йул билан капитал етишмовчилигини ҳал қилишга интилади. 74 2. Ривожланган мамлакатлардаги илғор технологияни ва менежмент тажрибасини қабул қилиш. 3. Самарадор иш жойларини яратиш йўли билан нафақат аҳоли бандлиги дара- жасини кўтариш, балки аҳолининг турмуш даражасини ошириш, мамлакатдаги ижти- моий муҳитни барқарорлаштиришга эришиш. 4. Экспортни кўпайтириш йўли билан валюта тушумларини ошириш. 5. Зоналарнинг Гонконг, Макао ва Тайванга географик жиҳатдан яқинлигидан фойдаланиш, чет эл капиталидан энг унумли тарзда фойдаланиш. 6. Халқаро иқтисодий ва технологик ҳамкорлик даражасини ошириш, иқтисодий ва технологик ахборотни йиғиш, хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик ва ташқи савдо соҳасида банд бўладиган кадрларни тайёрлаш. 7. Ижтимоийлашган кенг масштабда ишлаб чиқаришни бошқаришдаги хориж тажрибасини ўрганиш. 8. Замонавий саноат корхоналар турини яратиш. 9. Янги тур маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни халқаро кўламда рақобатбар- дошлигини таъминлаш. 10. Ички саноатга эътибор берган ҳолда, асосий эьтиборни ташқарига йўналти- рилган иқтисодиётни қуришдир, саноат, савдо ва қишлоқ хўжалиги интеграцияси, чо- рвачилик, балиқчилик ва туризмни бир вақтда ривожлантиришдир. 11. Махсус иқтисодий зоналарда аҳоли жон бошига даромад миқдорини жадал ошириш. Зона учун жой танлашда эса қуйидагиларга эътиборни қаратиш керак эди: - эркин иқтисодий зоналарда ташқи бозорга мустақил равишда чиқишини таъминлай оладиган йирик порт бўлиши керак (ёки бундай порт қурилиши керак); - зона жаҳоннинг йирик молиявий иқтисодий марказларига яқин, қулай жойлашган бўлиши керак (биринчи навбатда Гонконг, Сингапур ва Япония шаҳарларига); - зона аҳоли зичлиги унчалик юқори бўмаган, нисбатан эркин, бўш майдонларга эга бўлган жойларда жойлашиши керак (янги саноат объектларини қуриш ва катта миқдордаги янги ишловчиларни жойлаштиришга имкон бўлиши учун); - зона мамлакатнинг нисбатан ривожланган туманларга ҳам яқин жойлашиши керак (уларнинг энергетика, хом ашё, меҳнат ресурслари базасидан фойдаланиш қулай бўлиши учун). 75 Хитой олимларининг назарий ишланмалари бўйича эркин иқтисодий зоналар мамлакатнинг кам ўзлаштирилган денгиз бўйи минтақаларида яратилди. Уларни таркиб топиши жараёни 3 босқичдан иборат бўлиб, 20-25 йилни ўз ичига олади. Хитойдаги эркин иқтисодий зоналар ўз ривожида қуйидаги босқичларни босиб ўтиши керак эди: 1-босқич (10 йилгача). Бу даврда бирламчи инфраструктура шакллантирилади, хорижий капитални (биринчи навбатда қўшма корхоналар яратиш механизми орқали) жалб қилиш бошланади, хорижий компаниялар билан ҳамкорликни олиб бориш учун ҳуқуқий пойдевор яратилади. 2-босқич (8 йилгача). Эркин иқтисодий зона асосан хорижий инвестицияга таянган ҳолда ўз маҳсулотини ташқи бозорга сотишни йўлга қўяди. Зона иқтисодиёти таркибида структуравий силжишлар содир бўлади: кичик саноат ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалик ва маҳаллий савдонинг ҳиссаси камаяди, йирик саноат билан ташқи савдонинг улуши ўсади. Инвестициянинг 50-60%и хорижий капитал ҳисобидан амалга ошириш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг камида 70 фоизини экспортга йўналтириш мўлжалланади. 3-босқич. Меҳнат кўп талаб қилинадиган ишлаб чиқаришдан илғор технологияларга асосланувчи техника, илм кўп талаб қилувчи ишлаб чиқаришларга ўтиш амалга оширилади. Хитойда эркин иқтисодий зоналарга инвесторларни жалб этувчи макродаражадаги муҳим омиллардан бири - ерга нисбатан паст нархдир. Бу ердаги ҳолат меҳнатга ҳақ тўлаш вазиятидаги каби ривожланган мамлакатлардаги инвесторлар учун жуда жозибали ҳисобланади. Таҳлил қилинаётган омиллар гуруҳида инвестицион иқлимнинг яна бир унсури мавжуд. Бизнинг фикримизча, унга мутахассислар кам эътибор бермоқдалар. Ҳозирги вақтда дунёдаги хорижий тадбиркорлик операцияларининг жиддий сабабларидан бири бегона ижтимоий-иқтисодий муҳитга ёмон мослашувчанлиги ҳисобланади. Хуацяо сармояси ва авваламбор, Гонконгликларнинг сармояси эркин иқтисодий зоналарга чет эл қўйилмаларининг асосий массасини ташкил этди. Бундан ташқари, Хитойда шаклланган «Битта давлат иккита тузум» концепцияси эркин иқтисодий зоналарнинг аҳамиятини қайта баҳолаш учун асос яратди. Шу йўл билан давлат томонидан зоналарни фаол, шу жумладан, иқтисодий қўллаб - қувватлашишига ёрдам берди. Ташқи ва ички сармоянинг оқиб келиши эркин иқтисодий зоналарнинг иқтисодий ўсишини нисбатан юқори динамикасини белгилади. Айниқса, Гонконгга яқин жойлашган Шэньчжэнь тез ривожланди. Шундай қилиб, этник омил Хитой эркин 76 иқтисодий зоналари фаолиятининг барча йўналишлари-иқтисодий, сиёсий ва методологик соҳалари бўйича ютуқларининг асосида ётади. Микродаражага тегишли бўлган омиллар гуруҳига ўтадиган бўлсак, авваламбор чет эл инвесторларига бериладиган турли хил имтиёзлар: божсиз ишлаб чиқариш товарларининг экспорт ва импорти, паст солиқ ставкалари ва солиқ кредитлари, фойдаларни репатрияциялаш имконияти. Бу барча афзалликлар чет эл сармоясининг чегараланмаган оқиб келишидан мамлакат иқтисодиётини ҳимоялайдиган тўсиқларни қисман йўқотишдан ҳосил бўлади. Инвестицион иқлимнинг энг муҳим унсурларидан бири-нафақат эркин иқтисодий зоналар, балки бошқа мамлакатлар учун инфратузилманинг ривожланиш даражаси ҳисобланади. Юқори даражада ривожланган инфратузилма-хориждан қўйилмаларни жалб этишнинг энг фаол воситасидир. Бунга янги индустриал мамлакатлар тажрибаси яққол мисол бўла олади. Инфратузилма бу шундай омилки, у давлатдан зоналарни яратиш бўйича асосий қўйилмаларни талаб қилади ва ўз навбатида, улар фаолият юритишининг макроиқтисодий самарадорлигини белгилайди. эркин иқтисодий зона инфратузилмасининг ривожланишига Хитой ҳукуматининг қўйилмалари хорижий эркин иқтисодий зона ларнинг кўрсаткичларидан олинади. Бунда эркин иқтисодий зонага шу соҳага кўпгина чет эл қўйилмаларини ҳам ҳисобга олиш даркор. Чет эл сармоясини инфратузилмасининг ривожига жалб қилган Хитой зоналарнинг ўзига хослиги шундан иборат. Ҳозирги вақтда эркин иқтисодий зоналарни капитал қурилишда чет эл сармоясининг иштироки барча қўйилмаларнинг 20-25%, деб баҳолаш мумкин. Бу кўрсатгич жуда баланд ва чет эл сармояси эркин иқтисодий зоналарда замонавий инфратузилманинг шаклланишига жуда катта таъсир кўрсатади. Эркин иқтисодий зоналарда инфратузилманинг шаклланиши «олтита қўйилиш, битта текислаш» шиори остида кетмоқда. Йўлларни, сув, газ қувурларини, коммуника- цияни, иссиқлик, электр узатиш линияларини қўйиш ва шунингдек ер участкаларини текислаш. Бундан яхши кўринадики, қурилиш деярли нолдан бошланган. Бу соҳадаги қийинчиликлар Хитойда бошида тахмин қилганларидан ҳам жуда мураккаб экан, аммо улар енгилди, забт этилди. Хитойда қисқа пайт ичида иқтисодий ўсишни таъминловчи қулай инвестициявий муҳит яратилган эди. Буни яратишда қуйидагилар асос бўлди: 1. Мамлакатда махсус зоналар ривожланишида ўзгарувчан шароитга қараб реализация қила олиши ва эгилувчанлиги билан ажралиб турувчи пухта ўйланган узоқ муддатли стратегиянинг мавжудлиги. Хитойда 10 йил ичида тадқиқот йўли билан 77 олдин (1979 йил) махсус минтақавий иқтисодий зоналар яратилди ва улар реал фаолият юрита бошлади, кейин (XX асрнинг 80-йиллар ўрталарида) ўзининг техник иқтисодий ривожланиш зоналари билан очиқ шаҳарлар ҳамда очиқ минтақалар яратилди. Бунинг натижасида Хитойнинг қирғоқ бўйи провинциялари ва асосий йирик шаҳарларида хорижий капитал учун Хитойнинг ички бозорига кириш, миллий капитал қўйувчилар учун хорижга чиқиш каналларини таъминлаш имкони бўлган қулай ташкилий муҳит шаклланди. 2. Миллий манфаатларга хорижий инвесторларнинг манфаатлари мос тушиш даражасига қараб хорижий инвестицияларни жойлаштириш шароитини табақалаштириш. Энг қулай имтиёзли тартиб ҳудудни етарли даражада инфраструктурасини яратиб, унча катта бўлмаган иқтисодий махсус зоналарда ҳамда ташқи иқтисодий ислоҳотларда тажрибаларни қўрқмасдан ўтказишга имкон берувчи юқори технология, саноат экспорти марказлари тарзида яратилган айрим техник - иқтисодий ривожланиш зоналарида яратилди. Бошқа очиқ шаҳар ва минтақалар майдонида мамлакатнинг қолган қисмидан анча жозибадор, аммо, сал камроқ имтиёзларга эга бўлган муҳит яратилди. 3. Зона бўйича ва зона ичидаги тармоқ, соҳага қараб хорижий инвесторлар учун имтиёзлар очиқ қилиб белгилаб қўйилган ва бу шароитлар, имтиёзлар билан зонанинг маълумот марказида осон танишиш мумкин. 4. Хитой раҳбарияти зоналарни инвесторлар учун қабул қилишга пухта тайёргарлик кўрди, зонани лойиҳалаштириш ва дастлабки инфраструктура объектлари учун - кўра била туриб, катта молиявий харажатлар қилди. Аммо, бунда дотация тарзидаги эмас, балки имтиёзли кредитлар шаклидаги молиялаштиришга эътиборни қаратди (7-10 йилга 4 % ли давлат банк заёмлари ёки тижорат банклари ресурслари шаклида). Зоналарнинг кўпчилиги 5-8 йил ичида қатнашувчи корхоналарнинг солиқ тўловларини ўз бюджетларида аккумляция қилиш ҳуқуқларини олишди. 5. Барча зоналар ва махсус туманлар макро даражада ҳам, зонани ўзида ҳам самарали бошқарилади. Ташкилий жиҳатдан хилма-хил бўлишидан қатъи назар зоналарнинг маъмурий структуралари асосий тамойилга-инвесторларнинг барча ташкилий масалаларини тез ҳал қилишнинг қулай қуроли бўлиб хизмат қилишга содиқдирлар. Эркин иқтисодий зоналарда хўжалик тартибининг асосий элементи имтиёзлар ҳамда рағбатлантиришлар тизими ҳисобланади. Улар тадбиркорлик, ва авваламбор, чет эл сармоясининг оқиб келишини рағбатлантиришга йўналтирилган. Солиқлар зонада 78 солиққа тортилишининг хусусиятларини белгилаб, инвесторларнинг хатти-ҳаракатини ёки фаолиятининг аниқ турларини рағбатлантириши билан боғлиқдир. Имтиёзлар қуйидагиларга тегишли бўлиши мумкин: -ҳар хил солиқлар бўйича солиққа тортиладиган базага (фойда ёки даромад, мулк қиймати, келишувлар ва товарнинг нархи); - ҳар хил солиқларнинг турлари бўйича солиққа тортиладиган базанинг турличалигига (амортизация муносабатлари, ишлаб чиқариш харажатлари, шу жумладан, иш ҳақига харажатлар, транспортга сарфлар, йўқотишларнинг ҳисоби); - солиқ устамаларининг даражаларига; - солиққа тортилишдан доимий ва вақтинчалик озод бўлиш масалалари. Хитойнинг эркин иқтисодий зоналарида турли хил солиқлар қўлланилади: Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling