Microsoft Word Монография-2023 тайер


-  умумий ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий беқарорлик;  -


Download 0.93 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/44
Sana22.06.2023
Hajmi0.93 Mb.
#1649694
TuriМонография
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   44
Bog'liq
2. Монография-2023 тайер 21.02


умумий ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий беқарорлик; 

ҳуқуқий асоснинг такомил эмаслиги ва барқарор эмаслиги; 

бозор инфраструктурасининг яхши ривожланмаганлиги; 

бюрократизм ва коррупция. 


62
Россияга инвестиция киритиш учун ўзига жалб қилувчи асосий омиллар эса 
қуйидагилар эди: 

йирик ички бозор; 

арзон хом ашё ва энергия ресурслари; 

малакали ва нисбатан арзон ишчи кучи; 

фойдаланилмаётган илмий потенциал; 

олим ва юқори малакали мутахассис кадрларнинг нисбатан арзонлиги; 

ҳарбий-саноат комплексининг қудрати ва замонавий потенциали. 
Россияда эркин иқтисодий зона яратишнинг асосий хусусияти – иқтисодиётга 
зарар ҳолда унинг сиёсатлашганлигидир, зона яратиш масаласи ҳеч қандай меъёрий-
ҳуқуқий асоссиз амалга оширилган эркин иқтисодий зона Россиянинг кўпгина эркин 
иқтисодий зоналарида асосан уч мақсадни кўзлаб, саводсизларча ишни бошлашган: 

хорижий инвестицияларни қўлга киритиш, 

федерал бюджетдан инвестицияларга эга бўлиш, 

бошқалар ҳисобидан минтақа учун имтиёзлар олиш.
Эркин иқтисодий зона масаласида Россия раҳбарияти 90 йилларнинг бошида тар-
тибсиз ҳаракат қилди. У гоҳида зоналарнинг босими остида имтиёзларни тарқатса, 
гоҳида умумдавлат фойдасига асосланиб уларни тортиб оларди Натижада 1990 йиллар-
нинг бошида ташкил қилинган кўпгина эркин иқтисодий зоналар амалда илгари бе-
рилган афзалликлардан маҳрум бўлишди. Янги эркин иқтисодий зонани яратиш қарор-
лари ҳеч қандай асоссиз қабул қилинмоқда ва уларни амалга ошириш механизмига эга 
эмас эди. Шу билан бирга жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, эркин иқтисодий зона 
ташкил қилиш иқтисодиётни кўтариш ва барқарорлаштириш, федерализмни қўллаб-
қувватлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни ва халқаро алоқалар соҳасидаги муаммолар-
нинг ҳал қилишига туртки бўлади. Лекин ҳар ҳолда эркин иқтисодий зонани яратиш ва 
фаолиятини таъминлаш учун ишончли ҳуқуқий базанинг, ҳукуматда эса Россиянинг 
ўтиш иқтисодиёти даврида эркин иқтисодий зона аҳамияти тўғрисида аниқ концепция-
нинг йўқлиги зоналар тўғрисидаги масаланинг жорий сиёсатда муҳим масала бўлишига 
йўл қўймайди.
Эркин иқтисодий зоналарни яратиш аниқ белгиланган қонун билан амалга 
оширилиши керак, аммо ҳар замонда ўзгариб турувчи ҳукумат қарорлари билан эмас. 
Эркин иқтисодий зона тўғрисидаги асос федерал қонунсиз, зона тўғрисидаги ҳар 
қандай ҳуқуқий қарорлар (хоҳ президент фармони, хоҳ ҳукумат қарори, ва ҳатто, 


63
парламент актлари бўлсин) хўжалик фаолиятини тартибга солишнинг умумий 
қоидаларига асосланаверади. Бундай қонуннинг қабул қилиниши эса эркин иқтисодий 
зона бўйича қабул қилинган кўплаб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш 
имконини беради, шундай қилиб, федерал қонунчиликда янги бўлим - эркин иқтисодий 
зона бўлимини очиш, шунингдек қонунчиликда махсус бўлимларни яратиш керак 
бўлади, буларсиз зона амалиётни юритиб бўлмайди (солиқ, божхона, валюта, банк ва 
бошқалар). Шундай қилиб, эркин иқтисодий зоналар тўғрисида федерал қонуннинг 
қабул қилиниши, эркин иқтисодий зона биносининг муваффақиятли “қурилишига” асос 
бўлиб хизмат қилади. 1990-1991 йилларда Вазирлар Кенгаши ёки Россия юқори 
кенгаши ҳар бир зона бўйича алоҳида низом белгилади, бу унинг ҳуқуқий – иқтисодий 
мавқеини белгилади. Қабул қилинган қарорлар зоналарга хорижий капитал оқимини 
сал-пал таъминланган бўлса-да, улар, амалга ошириш нуқтаи назаридан ҳам, 
оқибатлари жиҳатидан ҳам охиригача ўйлаб кўрилмаган эди. Бунинг сабалари: 
- Биринчидан, кўзда тутилган зоналар масштаби, улар унчалик катта бўлмаган 
зонани эгаллаганда ҳам, кенг жойларни эгаллаганда ҳам ҳақиқатга яқин эмасди, чунки 
улар жуда катта капитал қўйилмаларни талаб қиладилар ва катта зоналарда алоҳида 
божхона муомаласига риоя қилинган қатор муаммолар бор эди. 
- Иккинчидан, аниқ бир қирраларга эътибор бермасдан алоҳида зонаий 
бирликларга зонаий афзалликни бериш, янги зонаий тузилмалар тўлқинининг вужудга 
келишига туртки бўлди (шаҳар, вилоят, денгиз порти, илмий марказ ёки чекка бир 
зона). Улар ўзларига мувофиқ мавқенинг юқоридан тасдиқланишини талаб қилиб 
чиқдилар. 
Россия раҳбарияти юқори босим остида қолди: 1991 йилда 150 та минтақа ўз 
майдонида эркин зоналар ташкил қилинишига ҳаракат қилди. Маҳаллий ҳокимият 
ўзининг фаоллиги билан ҳар хил муаммолардан чегараланиб қолишни назарда тутарди. 
1991 йил охири-1992 йиллар бошида Россия раҳбарияти уни мувозанатлаштириш 
мақсадида иқтисодиётни кенг очиб қўйиш йўлини тутди ва алоҳида зоналар 
даражасида тадбиркорлик муҳитини танлаб либераллаштириш кўп жиҳатдан ўз асл 
моҳиятини йўқотиб қўйди. Ўша даврда Россия Федерациясида қабул қилинган ташқи 
иқтисодий фаолиятни тартибга солиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий актларда зоналарга 
нисбатан алоҳида талабларни назарда тутмасди. Зоналарда фаолият юритувчи ҳуқуқий 
мавқеи низомларни ҳеч ким ўзгартирмаган бўлсада, солиқ инспекцияси уларни ўз 
кучини йўқотган, деб ҳисоблашди ва амалда илгари зоналарга берилган имтиёзларнинг 
маълум бир қисмини йўққа чиқарди.


64
1992 йилнинг бошида ҳамдўстлик мамлакатларида истеъмол товарларининг нархи 
эркин қўйиб юборилган эди. Бу шароитда Россиянинг марказий Ҳукумати эркин 
иқтисодий зоналарнинг имтиёзли тартиби бозор қатнашувчилари учун тенг бўлмаган 
шароитни яратади деб ҳисоблади ҳамда Россияда “супер зона” ва уларнинг 
имтиёзларини бекор қилиш йўлига ўтиб олди. Бундан кўзланган мақсад - давлат 
бюджетини барқарорлаштиришдан иборат эди. 
1993 йил бошига келиб, ҳукуматда “суперзона” ларни ликвидация қилиш устун 
турарди. Россияда “Эркин зоналар тўғрисидаги” тайёрланган қонун лойиҳаси 2 та 
турлича микрозоналарда эркин божхона зоналарни ва экспорт ишлаб чиқариш 
зоналарни шакллантиришни кўзда тутарди. Зоналарни танлашда уларнинг географик 
ҳолати, инфратузилмасини қайта қуришдаги харажатларнинг камлиги тамойили асос 
бўлди, у зонаий лойиҳада янада реалроқ ёндашувнинг зарурлигига асосланди.
1993 йил июнда қабул қилинган қарорлар олдин яратилган зоналарнинг 
ёпилишига сабаб бўлди. Зоналарга берилган божхона имтиёзларини камайтириш 
қонуни ва навбатдаги солиқ имтиёзларини ўзгартиришга олиб келди. Хорижий 
инвесторларга президент фармони билан 3 йил давомида илгари фаолият шартлари 
сақлаб қолиниши тўғрисида кафолат берилган бўлсада, зоналар устида истиқболсиз 
муҳит осилиб қолди. Воқеаларнинг бундай ривожи, авваламбор, ҳукуматнинг у ёки бу 
зоналарни миллий иқтисодий эркин зона мавқеи учун кўрилган зона доирасида сақлаб 
қолишга ҳаракатини намойиш қилди. Минтақаларнинг таъсири остида Россия 
Ҳукумати 1993 йилда эркин иқтисодий зоналар тўғрисида қонун лойиҳасини 
тайёрлади, аммо у қабул қилинмай қолиб кетди. Маҳаллий Ҳукуматлар таваккал қилиб, 
нуқтавий ва локал зоналарни яратишга киришдилар. “Находка”, “Шереметьево”, 
“Гавань” (Санкт-Петербург) кабилар анча муваффақиятга эришдилар.
Натижада 1994 йил кузига келиб, Россия зонал сиёсатнинг қуйидаги хусусиятлари 
кўриниб қолди:
- Эркин тадбиркорларнинг нисбатан йирик комплексларини қуришга турли 
тўсиқлар қўйилди ва яратиладиган эркин иқтисодий зоналарнинг майдонини 
қисқартиришга (1-2 кв. км. гача) олиб келди. 
- Бир қатор зоналар мувофиқ қонуний қарорларни кутмасдан божхона зоналарида 
маҳаллий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишларни жадал бошлаб юбордилар. 
(зоналарни қайта янгилаш, ривожланиш компаниясини яратиш ва бошқа). Улар зарур 
бўлган бошланғич маблағларни тўплай олдилар ва бу уларнинг яқин келажакдаги 
муваффақиятини белгилаб берди. Бу йўл билан биринчи бўлиб “Находка” эркин 


65
иқтисодий зона борди: ўз зонаида божхона зоналарини яратиш имконияти тўғрисидаги 
ҳукумат қарорига, шунингдек шу мақсадлар учун Молия вазирлиги томонидан 
ажратилган бюджет кредити (1995 йил, март) га асосланиб, у 1995 йил ёзига келиб 
биринчи шунақа зонани яратди. Худди шу йўналишда, лекин федерал давлатнинг 
қўллаб-қувватлашисиз Москва вилоятининг ҳукумати (“Шерризон” эркин иқтисодий 
зона лойиҳаси, Шереметьство аэропортида), Санкт-Петербург мерияси (“Гавань” эркин 
божхона зонаи), Ульяновск маъмурияти шаҳар аэропорти зонаида худди шу 
номлардаги зоналар ҳаракат қилди. 
Аксинча, бошқа йирик зоналар уларга илгариги зоналарни қайта яратишни 
кафолатловчи янги индивидуал афзалликларга эга бўлиш ҳуқуқини берувчи ҳукумат 
қарорини олдинга суриш ҳаракатини кучайтиришди. Шуни таъкидлаш жоизки, ҳукумат 
ўзининг маҳаллий эркин иқтисодий зонасини ташкил қилиши билан бирга, бу босимга 
берилди. Калининград вилояти чегарасида божсиз савдо режими тикланди, 1994 йил 
июлида Ингушетияда иқтисодий қулай зона яратилди, бу - «умум қабул қилинган 
стандартлардан узоқ, оффшор зонанинг ўзига хос модели» эди. Ишламай ёпиб 
қўйилган эди (Аммо, Ингушетиянинг президенти Мурат Зязиков 2005 йилнинг 
биринчи сентябридан республикани эркин иқтисодий зона деб эълон қилди. У 
республикада қулай бизнес муҳити мавжуд деб ҳисоблайди, бунинг учун зарурий 
қонунлар қабул қилинган, етарли миқдорда меҳнат ва табиий ресурслар мавжуд. 
Президент М. Зязиков республикани мусаффо бўлишига кафолат ҳам берган). 1995 йил 
март ойида Россияда барча индивидуал божхона имтиёзларини расмий деб эълон 
қилди, лекин зоналарнинг алоҳида афзалликлар учун кураши тўхтамади. Калининград 
вилояти ҳам 1995 йил ноябрда Россия Федерация Давлат Думаси томонидан 
«Калининград вилоятида алоҳида иқтисодий зона тўғрисида» ги федерал қонуннинг 
қабул қилинишига эришди, бу унга божхона режимини қайтарди.
Айрим иқтисодчилар шундай зоналар яратишмоқчиларки, зона маҳсулотининг 50 
% ини экспортга чиқаришмоқчи. Бу маҳсулотлар албатта, рақобатбардош, юқори 
технологияли бўлади, деб ҳисобланади. Ҳолбуки, ўша давр Россия экспортининг 1,5% 
игина юқори технологияли маҳсулотлар эди, холос. Шунинг учун мамлакатнинг 
шарқида жойлашган эркин иқтисодий зоналардан хом ашё ва ярим фабрикатларни 
экспорт қилишни ҳисобдан чиқариш оқилона эмас. 1996 йилда Россиянинг жойларда 
янги эркин иқтисодий зоналарни яратиш бўйича қарорлари ва кўрсатмалари чиқди. 
Россияда ХХ асрнинг 90-йилларида эркин иқтисодий зоналар яратиш жараёнига 
қуйидаги омиллар салбий таъсир этди: 


66
-мамлакат раҳбарлари ва минтақа лидерларида ўтиш иқтисодиёти шароитида 
эркин иқтисодий зоналарнинг моҳияти, мақсад ва вазифалари ҳақида аниқ тушунча йўқ 
эди. Оқибатда жуда кўп миқдорда ҳилма-хил зоналарни номигагина яратишга олиб 
келди; 
-халқ 
хўжалигининг 
устувор 
тармоқларида 
инвестиция 
жараёнларини 
рағбатлантириш, бундан ташқари хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича 
давлат сиёсатида тартибсизлик ва беқарорлик мавжуд эди. 
-эркин иқтисодий зоналарни ташкил этишнинг муолажа масалалари яхши йўлга 
қўйилмаганди. Бунинг салбий оқибатлари «Ингушетия» эркин иқтисодий зонасида 
яққол намоён бўлди. Бу зона бутун Россиянинг солиқ тўлашдан қочишга интилаётган 
фирмаларнинг ишлаб чиқариш, хўжалик фаолияти олиб бориш учун рўйхатдан ўтиш 
жойига айланди. 
Россияда 
эркин 
иқтисодий 
зона 
ташкил 
қилишда 
шошма-шошарлик, 
дабдабачилик, катта - катта режалар ишлаб чиқиш хос эди. (Масалан, ҳеч қандай 
тажрибага эга бўлмай туриб, Олтой вилоятида бирданига 300 та экспорт ишлаб 
чиқариш ва 100та махсус зоналар қуриш режалаштирилган). 
Хулоса қилиб айтганда, Россиянинг эркин иқтисодий зоналари инвесторларни 
жалб қилишда ва умуман эркин иқтисодий зоналар фаолиятини юритишда ҳали кўзга 
кўринадиган ютуққа эриша олишмади. Россияда фаолият юритган эркин иқтисодий 
зоналарни таҳлил қилиш асосида бунинг сабаби қуйидагилар деб ҳисоблаймиз: 
- давлат миқёсида эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш дастурини амалга 
ошириш аниқ стратегияси ва тактикаси йўқ; 
- Россия давлатининг марказий ҳукумати пухта ўйланган зонал сиёсатга эга эмас 
эди; 
- эркин иқтисодий зоналарнинг молия-кредит механизмлари тўлиқ яратилмаган; 
- хорижий инвесторлар учун кафолат механизмлари яратилмаган; 
- эълон қилинган эркин иқтисодий зоналарнинг ҳаммаси ҳам қулай географик 
шароитга эга эмаслиги, уларнинг анчагинаси мамлакатнинг ички минтақаларига 
жойлашган; 
-жуда йирик минтақаларга эркин иқтисодий зона мақоми берилган (90- 
йилларнинг бошида Россиянинг 11 минтақага - Новгород, Кемерова, Калининград, 
Чита, Сахалин, Алтай, Яҳудий автоном вилояти, Санкт-Петербург, Зеленоград, 
Находка, Ленинград областининг Виборг тумани ЭИЗ мақоми берилган). Бу 1 млн. кв. 


67
км. ҳудуд (мамлакатнинг 7 %), 18,5 млн. киши аҳоли (бутун аҳолининг 13%и) эди, 
кейин уларнинг сони 18 тага етди.); 
- зонани оқилона ихтисослаштириш тўғрисида ҳамда минтақа иқтисодиётини 
ривожлантириш ва мамлакат иқтисодиёти таркибини такомиллаштиришда уларнинг 
роли тўғрисида аниқ бир тушунча йўқ; 
- давлат органлари томонидан қаттиқ назоратнинг бўлмаганлиги туфайли эркин 
иқтисодий зона майдонида имтиёзларни ва бошқа устунликларни сушстеъмол қилиш 
анча кўпайиб кетганлиги; 
- ишлаб чиқариш режаларининг жуда ҳам катталиги; 
- зарур чораларни амалга оширишда тартибнинг йўқлиги; 
- хўжалик структураларининг янги шароитга тайёр эмаслиги, уларни тайёрланма-
ганлиги; 
- бозор ислоҳотларини амалга оширишда шижоатнинг етишмаганлиги, 
тадбиркорларга имтиёз бериш механизмининг аниқ эмаслиги; 
- кўп ҳолларда экологик муаммоларнинг мураккаблиги; 
- потенциал инвесторларнинг асосий қисми пухта ўйланмасдан танланган; 
- зонани яратиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва кўриб чиқиш муолажаси 
тартибга солинмаган; 
- давлат бюджетидан зона инфраструктурасини такомиллаштиришга етарли 
миқдорда маблағ ажратилмайди; 
- федерал ва маҳаллий ҳукуматлар ўртасида солиқ тизими масаласида зиддиятлар, 
ечилмаган муаммолар мавжуд; 
- зонани бошқаришда маъмурий ёндашув устунлик қилади; 
- мулкка эгалик қилиш ва тасарруф қилиш масалаларида эркин иқтисодий зона 
маъмурияти билан маҳаллий ҳукумат ўртасида ҳуқуқлар тақсимотида аниқлик йўқ; 
- эркин иқтисодий зонанинг инфраструктурасини қуришда ҳам соф маъмурий 
шаклга катта эътибор берилган (жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, бу йўл билан 
замонавий инфраструктурани яратиш қийин). 
Ҳамма жойда умумий гап ва декларация, мана шунинг ўзи мамлакатда эркин 
иқтисодий зона яратишдек самарали ишни барбод қилди. Аниқ бўлмаган мақсад ва 
вазифалар қўйилади, бошқариш функциялари умумий ҳолда эътироф этилади. Эркин 
иқтисодий 
зона 
йўналиши, 
хўжалик 
фаолияти 
структураси 
аниқланмаган. 
Молиялаштиришнинг 2 манбаси-давлат ва маҳаллий бюджет умумий тарзда 
кўрсатилган. Қоғозда, гапда эркин иқтисодий зонани яратишади, бир-икки йил ўтмай 


68
уни ликвидация қилишади. Россия ҳукумати томонидан ташкил этилган эркин 
иқтисодий зоналардан биронтаси ҳам ишни бошлай олмади (кўпчилиги бошлай 
олмасди ҳам), чунки бутун бир вилоятлар (Кемерова, Олтой, Чита каби) эркин 
иқтисодий зона деб эълон қилинган. Бундай катта майдонда мамлакатдан фарқ қилувчи 
махсус тартибни яратиш жуда қийин ва жуда катта маблағ талаб қилади. Бу ҳақда 1992 
йилда АҚШ нинг “Джорнэл оф коммерс” журналига Россия эркин иқтисодий зоналар 
ассоциацияси раиси П. Горбунов берган интервъюсида хабар берган. Худди шу сабаб 
туфайли беш миллионли Петербургда ҳам эркин иқтисодий зона яратиб бўлмайди. 
Бизнинг фикримизча, Россиядаги муваффақиятсизликнинг энг муҳим сабаблари 
қуйидагилар:
-хорижий мамлакатлар тажрибаси чуқур ўрганилмаган (биринчи навбатда 
тоталитар жамиятдан бозор иқтисодиётига ўтаётган давлатлар тажрибасини ўрганиш 
керак эди); 
- зарур чораларни амалга оширишда тартибнинг йўқлиги; 
- хўжалик структураларнинг янги шароитга тайёр эмаслиги, уларни тайёрланма-
ганлиги; 
- зонал сиёсатнинг деярли йўқлиги; 
- бозор реформаларини амалга оширишда шижоатнинг етишмаганлиги
.
XX асрнинг 90 йиллар бошидаги «эркин иқтисодий зона - бозор ислоҳотларининг 
майдони» ғояси секин-аста Россияда «дотациядаги, қолоқ минтақаларга махсус мақом 
бериш» ғоясига айланиб кетди. Натижада 1994 йилда Ингушетияда махсус иқтисодий 
(оффшор) зонаи ташкил этилди. 1997 йилгача фаолият юритди, 1997 йилда июнь ойида 
солиқларнинг тушумини ошириш компанияси даврида «Ингушетия» эркин иқтисодий 
зонаси пухта таҳлил қилинмасдан ликвидация қилинди (1995 йилда рўйхатга олинган 
2067 корхонадан 19 таси (0.01%) фаолият кўрсатган, холос). Ингушетиядаги муваф-
фақиятсиз тажриба эркин иқтисодий зоналарнинг оффшор шакли Россия учун тўғри 
келмаслигини билдирмайди. 1999 йилда эса Магадан вилоятига «махсус иқтисодий 
зона мақоми берилди. 2000 йилда эса у бекор килинди. Булар давлат бюджети учун 
«қора тешик, тубсиз тешик» бўлди. Оқибатда эркин иқтисодий зона ғояси Россия учун 
керак эмас, деган фикрлар устун бўла бошлади. Гигант эркин иқтисодий зона яратиш 
амалиёти ҳам «эркин зона» ғояси обрўйини тўкди. 
Нисбатан кичик бўлган «Находка» зонаи қўшни Осиё мамлакатлари ҳисобидан 
инвестиция жалб қилишда арзимаган ютуқни қўлга кирита олган. «Янтарь» эркин 
иқтисодий зонаси эса айтган натижани бермади. Жиноятчилик бу зоналар майдонида 


69
Россия бўйича ўртача кўрсаткичдан олти марта кўплиги, уларда иқтисодий фаолиятни 
озгина фаоллашганлиги натижасида кўрилидиган ижобий ютуқдан ошиб тушади. 
Эркин иқтисодий зонаяратиб тезда фойда оламиз, валюта ва инвестиция оқиб келади, 
деб ўйлашган. Хитой ва бошқа мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, арзийдиган 
натижалар, эркин иқтисодий зона ташкил этилгач, камида беш йил ўтгандан сўнг 
кўрина бошлади. 
1990-2000 йилларда Россияда яратилган 42 та эркин иқтисодий зоналардан 
(Находка, Калининграддан ташқари) бирортаси кўзга кўринадиган натижа бермади. 
Нисбатан яхши фаолияти учун ҳам «Находка» зонаи 1994 йилда эркин иқтисодий 
зоналар бўйича жаҳон ассоциациясига аъзо қилиб қабул қилинган эди. Аммо, кейинги 
йилларда Россия иқтисодиётидаги ижобий ўзгаришлар туфайли бу мамлакатга 
инвестиция киритишга тайёр бўлган хорижий компаниялар яна ўсиб бормоқда. Бунга 
1999 йилда қабул қилинган қонун ижобий таъсир қилди. Хорижнинг 40 дан ортиқ 
машҳур компаниялари Россиянинг эркин иқтисодий зоналарига инвестиция киритишга 
тайёр эканлигини билдирмоқда. Улар ичида Hewlett-Packard, Siemens, Sun, Unilever 
кабилар бор. 
Россия техник тадқиқот зоналари яратишда ўзига хос тажрибага эга. XX асрнинг 
30-70 йилларида ҳарбий вазифаларни бажариш учун “ёпиқ” ва “ярим ёпиқ” деб 
номланган илмий ишлаб чиқаришга ихтисослашган шаҳарлар пайдо бўлди. Уларни 
наукоград деб номлашади. Наукоград (илм шаҳарчаси) аҳоли яшайдиган жой сифатида 
Россияда йирик илмий тадқиқот ва илмий ишлаб чиқариш комплексларида 
мамлакатнинг олий ҳукумат органи қарори асосида илмий-техник йўналишнинг давлат 
аҳамиятидаги муҳим вазифаларни ҳал қилиш учун барпо этилган. Улар одатда бир йи-
рик завод ёки илмий - текшириш институти атрофида барпо этилди. Улар фанни олдин-
га суришда катта хизмат қилди. 
Ҳозирги пайтда Россияда наукоградлар сони 70 га яқиндир. Уларнинг айримлари 
муваффаққиятли ишлаяпти («Дубна», «Зеленоград», Уфа ва Омскдаги технопарклар 
шулар жумласидандир). Ломоносов номли Москва Давлат Университетида Россияда 
биринчи илмий парк ҳам ташкил этилган, у ҳам мувоффақиятли фаолият олиб 
бормоқда (Муаллифнинг ўзи 2007 йилда гувоҳ бўлган). Наукоградлар илмий комплекс 
характери ва йўналишига қараб бир тор йўналишли ва мажмуалига бўлинади. 
- Бир тор йўналишлига Оболенск шаҳри мисол бўла олади. У ягона давлат илмий 
маркази амалий микробиология илмий тадқиқот институтини таъминлаш учун ижти-


70
моий ва инфраструктуравий таъминот хизматини ўтайди (Протвино, Кальцово, Красно-
знаменск, Белоозерский, Менделеево, Снежинск шаҳарлари хам шу типга киради). 
- Бир кенг йўналишдаги наукоград илмий-техник фаолиятнинг бир соҳасида бир - 
бирига яқин бир неча профилдаги корхоналари бўлган шаҳарлар киради. Бунга Жуков-
ский шаҳри мисол бўла олади. Бу шаҳарда авиация йўналишидаги бир неча йирик 
тадқиқот ва синов комплекслари мавжуд (Черноголовка, Юбилейний, Краснообск, 
Трехгорнийлар ҳам шу сингари шаҳарлардир). 
- Комплекс характеридаги наукоградга Дубна шаҳри мисол бўла олади. Бу шаҳар-
да бирламчи ядро тадқиқотлари институти, авиакосмик, асбобсозлик, кема қурилиши 
йўналишидаги илмий, конструкторлик ва илмий-ишлаб чиқариш марказлари, халқаро 
университет мавжуд (Реутов, Климовск, Королев, Железнодорожний, Долгопрудний, 
Обнинск кабилар хам комплекс наукоградлардир). Наукорадларга турмуш тарзи одатда 
атрофдагилардан анча яхши бўлган. Уларнинг кўпчилиги пойтахт ёки йирик шаҳар би-
лан яхши алоқага эга бўлган. Бу «ақл оқими»га имкон берган. Кадрлар билан науко-
градлар доимо яхши таъминланиб борилган. 
1992 йилга келиб қонун бўйича уларга “ёпиқ маъмурий-территориал тузилма” 
(русча ЗАТО) деб мақом берилди. Бу мақом аҳолини бюджет билан таъминлаш дара-
жасини, бандликни кафолатлаш, иш ҳақига озгина имтиёзлар берди. Кейинчалик шу 
тузилмаларни техноградга айлантириш устида иш олиб борилди. Бунинг учун қўшимча 
имтиёзлар, инфраструктурани ривожлантириш, ҳудудни кенгайтириш талаб қилинади. 
“Зеленоград”, “Обнинск”, “Заречний” каби ёпиқ шаҳарларда технополислар яратиш 
устида фаолият олиб борилмоқда. 
1990-2000 йилда Россияда илмий тадқиқотларга ички харажатлар 10 марта (айрим 
экспертлар баҳолаши бўйича 30-40 марта) камайган. Федерал бюджетдан фанга қили-
надиган жами харажатлар ҳиссаси 1993 йилда 5,7% бўлган бўлса, 2001 йилда 2% дан 
ҳам камайиб кетган. Бунинг оқибатида Россияда фан кўп талаб қиладиган саноат тар-
моқлари ишлаб чиқариши қисқариб кетяпти, хорижга қараб «ақллар оқими» кучайиб 
кетмоқда. Бундан ташкари, қонунларнинг репрессив характердалиги, ҳукумат вакилла-
рининг агрессивлиги ва масъулиятсизлиги ҳам фан ва фан кўп талаб қиладиган саноат-
нинг ривожига салбий таъсир қилмоқда. Россия мутахассислари бу ҳолатдан чиқиш-
нинг ягона йўли наукоградларга алоҳида иқтисодий мақом бериш керак, деб ҳисобла-
шади.
Россияда эркин иқтисодий зоналарнинг ўзига хос, перспективали шакли, 
“ноополис” бўлиб ҳисобланади, у 1999 йилда “Луговой” номи билан Пенза 


71
вилоятининг Лунин туманида пайдо бўлди. У собиқ қутбшунос, биология фанлар док-
тори П.Х.Зайдфудим раҳбарлиги остида бир гуруҳ ташаббускорлар томонидан барпо 
этилган. Улар академик В.И. Вернадский яратган ноосфера тамойиллари асосида, сўла-
ётган қишлоқ ўрнига фанга ихтисослашган шаҳар ташкил этишга ҳаракат қилишган. 
Ҳозирги пайтда “Луговой” ноополиси халқаро инновацион лойиҳа мақомини олди. 
Хулоса қилиб, Россия ҳукуматининг зонал сиёсатини таҳлил қилсак, эркин 
иқтисодий зоналар яратишнинг биринчи босқичида марказий ҳукуматда аниқ зонал 
сиёсат йўқ эди. Натижада улар “қуйидан”, маҳаллий ҳокимиятлар ташаббуси билан
катта-катта майдонларни “эркин иқтисодий зона” деб эълон қилишдан бошланди. 
Аммо, 1994 йилдан зонал сиёсат шакллана бошлади. Бунинг хусусиятлари 
қуйидагилардан иборат эди: 
-йирик майдонда зона яратишга қатъий тўсиқ қўйилди; 
-яратилажак зона майдони, асосан 1-2 кв. км. гача камайтиришга ҳаракат қилинди; 
-маҳаллий шароит хусусиятларини чуқур ўрганмасдан, хориждаги эркин 
иқтисодий зоналарнинг содда шаклларини киритиш бошланди; 
-“қуйидан” зонани яратишни қийинлаштириб ташланди; 
-зонани бошқариш бюрократик тамойиллар бўйича олиб боришга катта эътибор 
қаратилди.
Аммо, Россияда эркин иқтисодий зоналар яратиш давлатнинг сиёсатидан қатъий 
назар, стихияли тарзда, у ёки бу минтақада пайдо бўлиб бораверди. 
Қатор рус олимлари Россия учун зонал сиёсат келажакда жадал ўсиш марказлари 
тўри сифатидаги барқарор каркасни яратишга қаратилган бўлиши керак, деб 
ҳисоблашади. Жадал ўсиш марказлари (ўсиш қутблари) ғоясини биринчи бўлиб, 1950 
йилда француз олими Перру олдинга сурган эди. У янгиликлар яратиш босқичларини 
иқтисодиётнинг тармоқ таркибида структура силжишлар билан боғлаган эди ва уларни 
хўжалик секторлари доирасида чекланган эди. Кейинчалик олимларнинг янгилик 
яратиши нафақат тармоқларда, балки алоҳида ҳудудларда ҳам йиғилиши мумкинлиги 
гипотезасини ўртага ташлаган эдилар. 
Россиянинг “Сахалин” эркин иқтисодий зонасидаги қўшма корхоналарни 
тузишдан мақсад қайта ишлаш саноатини минтақада ривожлантириш эди, аммо қўшма 
корхоналарнинг қарийб ярми ўз фаолиятида денгиз маҳсулотларини овлаш ва экспорт 
қилиш билан шуғулланади. Бундай эркин иқтисодий зоналар мамлакатининг табиий 
бойликларини талон-тарож қилишнинг катта бир каналига айланиб қолади. Бу каби 
ҳолатлар бўлмаслиги учун ҳам мамлакат миқёсида пухта ўйланган зонал сиёсат зарур. 


72
Бироқ, кейинги йилларда Россиянинг зонал сиёсатида бурилиш кутилмоқда. Чун-
ки президент Владимир Путин «чой ичишни тўхтатиш ва эркин иқтисодий зоналар яра-
тишни» талаб қилди. Бу муаммони президент Новосибирск шаҳрида бўлганда кўтарган 
эди. Эркин иқтисодий зоналар яратишни бош ташаббускори Иқтисодий ривожланиш ва 
савдо Вазирлиги зонал сиёсатда ўзгариш бўлишига умид қилмоқда. 2006 йилнинг 12 
апрелида ҳукуматнинг 211 қарорига асосан “Внешторгимпорт” ташқи савдо 
бирлашмаси “Махсус иқтисодий зоналар” акциядорлик жамиятига айлантирилди ва 
унга қуйидаги вазифалар юкланди:
- махсус иқтисодий зоналар яратиш бўйича лойиҳаларни таҳлил қилиш; 
- махсус иқтисодий зоналар учун инвестицияни жалб қилиш; 
- малакали иш кучига кўмаклашиш; 
- махсус иқтисодий зоналар резидентларига кўмаклашиш; 
- махсус иқтисодий зоналарнинг объектлари ва инфраструктура унсурларини 
яратиш. 
Ҳозирги даврда эркин иқтисодий зоналар яратишнинг мураккаблиги яна шундаки, 
Россия эркин иқтисодий зоналар масаласида салбий тажрибага эга, шунинг учун 
қаршилик кучли бўлиши муқаррардир. Россия ҳукумати биринчи навбатда технопарк-
лар яратишга катта эътибор бериш ниятидадир. Юқорида қайд қилинган Вазирлик 
таклифига биноан эркин иқтисодий зоналарнинг икки хилига эътибор катта бўлади: 
саноат ишлаб – чиқариш (майдони 10 кв.км.гача) ва техник-тадқиқот (майдони 1 
кв.км.гача). Имтиёзлар тадбиркорлик фаолиятининг чекланган турларига берилади. 
эркин иқтисодий зона яратиш бўйича ариза фақат конкурс асосида қабул қилинади. 
Қонунларнинг беқарорлиги туфайли 2005 йилнинг ўрталарига келиб Россияда 24 та 
эркин иқтисодий зона қолган эди. Аммо, 2005 йил 22 июлида “Россия 
Федерациясининг эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. 
Қонун қабул қилингач, фақат иккита - “Калиниград” ва Магадан” эркин иқтисодий 
зоналари қолди. Йил охирига бориб яна олтита Зеленоград, Дубна, Томск, Санкт-
Петербург, Липецк, Елабуга шаҳарларида эркин иқтисодий зоналар танлов асосида 
танлаб олинди.
Хулоса қилиб, шуни айтиш мумкинки, Россия зонал сиёсат борасида, шу 
жумладан, эркин иқтисодий зоналар яратиш борасида тўплаган тажрибаси ва самараси 
контрастларга жуда бойдир. Ўзбекистон учун эркин иқтисодий зоналарни ташкил 
этиш, зонал сиёсатни олиб бориш фаолиятида бу тажриба, ундан олинган сабоқлар 
жуда қўл келади 


73

Download 0.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling