Microsoft Word Монография-2023 тайер
Download 0.93 Mb. Pdf ko'rish
|
2. Монография-2023 тайер 21.02
-
даромад солиғи; - қўшимча қиймат солиғи; - транспорт воситаларига солиқ; - кўчмас мулк муолажаларига солиқ; - акциз; - божхона тўловлари; - қўшма корхоналар хизматларидан шахсий даромад солиғи. Қуйидаги имтиёзлар Хитойнинг эркин иқтисодий зоналарида кўп учрайди: - Камида 5 йил муддатда ўз фойдасини Хитойга қайта инвестицияга айлантирган хорижий инвесторларга реинвестиция қилинган улушга мос равишда тўланган даромад солиғининг 40% қайтариб берилади; - Паст рентабелли ёки иқтисодий чекка ва қолоқ туманга ўз капиталини киритган тадбиркорлар 11 йилдан бошлаб, (10 йил имтиёз давридан кейин) даромад солиғини 15- 30 фоизини мукофот тарзида чегирилади; -5 млн. доллардан ортиқ инвестиция киритган ёки замонавий технологияни тақдим этган ёхуд айланма капитали секин айланадиган корхона солиғидан қисман ёки тўлиқлигича озод қилиниши мумкин; -Божхона зоналарига божхона - саноат солиғи ҳамда божхона тўловларини тўла- масдан, хоҳлаган маҳсулотни киритиш мумкин. Бу товарларни ички бозорда олиб ки- ритилаётганда эса солиқ ва тўловлар тўлиқ ҳолда олинади. Хитойнинг турли хил эркин иқтисодий зоналардаги маҳаллий ҳукуматлар қўшма корхоналар учун маҳаллий бюджетга алоқадор бўлган солиқлар бўйича қўшимча им- тиёзлар бериши мумкин. Молиявий имтиёзлар субсидияларнинг турли хил шаклларини 79 ўз ичига олади. Бу субсидиялар паст нархлар тизими орқали коммунал хизмати учун, участкалардан ва ишлаб чиқариш хоналаридан фойдаланиш учун ижара тўловини арзонлаштиришга, шунингдек бюджет дотациялари ва давлат кредитлари бўйича берилади. Маъмурий имтиёзлар инвесторларни инфраструктура воситалари билан таъминлашга, қайд қилиш ва божхона муолажаларини соддалаштиришга тегишли, шунингдек, бизнесга кўмаклашаётган турли хил хизматларни кўрсатишга тегишлидир. Хитой эркин иқтисодий зоналарни яратиш, фаолият юритиш ва ривожлантириш амалиётида юқори натижаларга эришилганлигининг қуйидаги сабабларини таъкидлаш мумкин: 1. Эркин иқтисодий зона ташкил этишнинг пухта ўйланган ҳуқуқий - норматив база яратилганлиги; 2. Эркин иқтисодий зоналардаги иқтисодий, молиявий ва бошқа имтиёзларнинг тури ва даражаси маҳаллий шароит, қўйилган мақсад ва вазифаларни ҳисобга олган ҳолда пухта равишда табақалаштирилган. Бундан ташқари, ҳар бир эркин иқтисодий зона ўзида йиғилган солиқнинг бир қисмини минтақада транспорт, алоқа ва энергетикани ривожлантиришга сарфлаш ҳуқуқига эга. 3. Зоналарда мослашувчан инвестиция сиёсати амалга оширилади. Хорижий инве- стицияларни жалб қилишда асосий эътибор хориждаги диаспорага (Хуацяо) қара- тилган. Бу диаспора маблағини Хитойга келтириш учун турли хил усуллардан фойда- ланилади: А Хитойдаги кўпгина эркин иқтисодий зоналар хусусиятларининг тарихан яшаган минтақалари ёки ҳозирги даврда ўрнашиб олаётган провинцияларида ташкил этиш; В Хўжалик юритишнинг нисбатан имтиёзли тартибини қўллаш. Масалан, қўшма корхоналарни даромад солиғини тўлашдан 5-6 йил озод қилиш ва кейинги 10-15 йил 20-40 фоизли имтиёзли бериш, мамлакат ичида товар сотишда нисбатан катта эркинлик бериш, қўшма корхоналар капиталида улушини ошириш ҳуқуқи берилади. Бунинг оқибатида хуацяо хорижий инвестицияларининг 80 фоизини берди. 4. Эркин иқтисодий зоналар, асосан ўз ичига ишлаб чиқариш, илмий тадқиқот базаси ва савдо-сотиқ тизимини олган қайта ишлаш саноатини комплекс ривожлантиришга қаратилган. 5. Катта миқдорда нисбатан арзон бўлган ишчи кучининг мавжудлиги. Масалан, “Шэньчжэнь” эркин иқтисодий зонасидаги “Шэньчжэнь кайфа технолоджи” заводи ишчисининг ўртача ойлик иш ҳақи 1000 юань (125 доллар), мутахассисники эса 2000 юань (250 доллар). Бу иш ҳақини АҚШдаги ойлик билан солиштирсак, 20 марта кам, 80 аммо Пекиндаги ойликдан 2 марта кўп, Хитойнинг Ўрта ва Ғарбий туманларидаги ишчилар оладиган ойликдан эса 10 марталаб кўпдир. Шу туфайли Хитойнинг Эркин иқтисодий зоналарига ишга жуда катта конкурс асосида ишга олинади. Бу эса уларнинг ишга бўлган масъулиятини оширади. Бундан ташқари, Хитойнинг ишчи кучи қатор махсус сифатларга эга: тартиб интизомларга қатъий риоя қилиш, берилган вазифани пухта бажариш, ўқишга ва бегона тажрибани олишга интилиш кучли, зарурият бўлган пайтда ҳар қандай ишни қилиш, бизнесга мойилликдир. 6. Эркин иқтисодий зоналарнинг экспорт учун реал ишлаш имкониятининг мавжудлиги, авваламбор, АҚШ учун масалан, “оқ йиғим” компьютерларда “келиб чиқиши сариқ” бўлган детал ва қисмлар кенг қўлланилмоқда. 7. Эркин иқтисодий зоналар ривожланишини давлат томонидан кенг тарзда қўллаб - қувватлаш. Бу сабаблардан ташқари, яна бир муҳим нарсани эътиборга олиш керак. Хитойда эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш жадал суръатлар билан бораётган умумий иқтисодий ислоҳотлар шароитида содир бўлмоқда. Ислоҳотлар муваффақияти зоналар ривожига ижобий шарт - шароит яратмоқда ва аксинча. Хитойда эркин иқтисодий зона яратиш жараёнида қуйидаги камчиликлар, хатолар кўзга кўриниб қолди: -Зоналар тез орада хорижий валюта киримининг йирик манбаи бўла олмади; - инфраструктура яратиш вазифаларнинг мураккаблиги ва миқёсининг катталиги- га тўғри баҳо берилмаган эди; - эркин иқтисодий зоналар дарров замонавий технологияларни олишмади. Эркин иқтисодий зона ташкил этиш ва фаолият юритишнинг Хитой тажрибаси шуни кўрсатадики, зоналар кейинги ўн йилликларда мамлакат сиёсатида ва ислоҳотида муҳим роль ўйнади. Хитой эркин иқтисодий зоналарида инвестицияни ҳужжатлаштириш одатда, зона маъмуриятлари томонидан амалга оширилади. Хитойдаги эркин иқтисодий зоналарнинг имтиёзлар тизими инвесторлар учун жуда самаралидир. Масалан, тадбиркорлардан олинадиган даромад солиғи мамлакатда 55% бўлса, эркин иқтисодий зоналарда 15 % ни ташкил этади. Барча солиқ ва молиявий тушумлар эркин иқтисодий зона маъмурияти ихтиёрига қолади. Меҳнат ҳақини тартибга солиш эркин иқтисодий зона маъмурияти томонидан амалга оширилади. Ёлланма ишчиларга тўланадиган ҳақ эса Гонконгдан ташқари Хитойнинг қолган барча зонаидагидан юқори бўлиши керак. 81 Эркин иқтисодий зонада яратилган маҳсулотни ички бозорда сотишнинг шартлари қуйидагича: - юқори технологик маҳсулот; - Хитойда етмаётган ва импортдан қарам бўлган маҳсулот; - ишлаб чиқаришда асосан Хитой хом ашёси ва ярим фабрикатидан фойдаланиладиган маҳсулот; - сифат жиҳатдан Хитойда ишлаб чиқариладигандан устун маҳсулот. Хорижий инвесторларнинг зонага кириш ва чиқиш соддалаштирилган, кўп ҳолларда бир йиллик виза расмийлаштирилади: инвесторларга эркин иқтисодий зонага келиши билан хат ёки телеграмма орқали маъмуриятга сўров берса, зонага киришда чегарада виза берилади. Хитой суғурта компанияси сиёсий таваккал учун хорижий инвесторларни суғур- талашни ўз бўйнига олган. Хитойдаги эркин иқтисодий зоналарнинг мамлакатга келтирилган хорижий инве- стициялардаги ҳиссаси (1990 йилда энг юқори чўққига чиққан) 88,5 фоизни (4,9 млрд. долл.) ташкил этди. Шундай қилиб, эркин иқтисодий зоналарнинг ривожланиши натижасида хорижий капитал асосий инвестиция манбаи бўлган, ривожланишнинг ва экспорт маҳсулот ишлаб чиқаришнинг асосий таянчи бўлган соҳани-саноатни риво- жлантира билган, санот эса ташқи дунёга ўз нигоҳини қаратган иқтисодиётнинг асоси бўлди. Эркин иқтисодий зоналар ва иқтисодиётнинг очиқлиги Хитойга доимий равишда хорижий инвестициялар оқимини таъминлайди. 1993 йилда бу буюк мамлакат хорижий инвестициялар миқдори бўйича дунёга АҚШдан кейин иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, ҳозир биринчи ўринга чиқиб олди. Ўтган аср охиридаги Осиёдаги молиявий инқироз ҳам Хитойга инвестициялар оқимини ўсишини тўхтата олмади. 1999 йилда хорижий инвестицияларнинг умумий ҳажми Хитойда 770,8 млрд. долларни ташкил этди. Хорижи капитали бўлган корхоналар (уларни сони 100,0 мингга яқин) нинг 78 фоизи савдо, савдо - саноат фаолияти билан шуғулланади. Йигирма йил ичида Хитойда 20 мингга яқин машинасозлик корхоналари ташкил этилган. Енгил саноатда 35 млрд. доллар, энергетикада 15 млрд. доллар реал хорижий капитал қўйилган. Энди эса Хитой ўз корхоналари филиалини хорижда ташкил этиш бўйича дастур қабул қилган. Устувор минтақалар Жанубий - Шарқий Осиё, Марказий Осиё, Ўрта Шарқ, Жанубий Африка ва Лотин Америкаси ҳисобланади, 130 мамлакатда 6 минга филиал- лар ишлашади. 82 Хитойда ички провинциялардан эркин иқтисодий зоналарга инвестиция қилиш даражаси ҳам юқори (23%). Бунинг сабаблари қуйидагича: - Ички туманларга нисбатан анча юқори даражадаги фойдани қисқа муддат ичида олиш имконияти ҳамда олинган фойдани ўз туманларига инвестицияга сарфлаш. - Денгиз портларида жойлашган эркин иқтисодий зоналар орқали жаҳон бозорига чиқиш. - Ички туманлардан номаълум муддатга мўлжалланган иш бўйича шартнома асосида ишга олинган ишчи ва хизматчилар замонавий касблар олиш ёки малакани ошириш ғарб менежерлари раҳбарлиги остида реал бозор шароитларидаги амалиётда ишлаш усулларини ўзлаштириб олиш имконига эга бўлдилар. Хитойдаги эркин иқтисодий зоналарнинг яратилиш тарихини таҳлил қилар эканмиз, эркин иқтисодий зона учун борган сари катта майдони берилиши ва эркин иқтисодий зонанинг хорижий капитал учун очиқлиги ошиб бориши тенденцияларини кўришимиз мумкин. Хитойда яратилган биринчи эркин иқтисодий зоналар, кейинчалик махсус иқтисодий туманларга айланиб кетган. 1992 йилдан бошлаб 13 чегара олди шаҳар ҳам “ташқи дунёга очиқ” мақомини олди, бу дегани улар ҳам чегара олди иқтисодий ҳамкорлик зонаини яратиш ҳуқуқига эга. Бу зоналарда денгиз бўйи зоналаридек имтиёзлар қўлланилиши мумкин. Хорижий капиталларнинг оқиб келишига зоналарда яратилган эркин валюта тартиби ҳам ёрдам беради. Хитойнинг марказий ҳукумати эркин иқтисодий зонанинг ҳукумат структураларга хўжалик фаолиятини тартибга солишга нисбатан автономлик ҳуқуқларини берган. Зона маъмурияти амалга оширишга мўлжалланган хорижий инвесторларнинг лойиҳаларини қаттиқ назорат қилади, фақатгина мамлакатнинг устувор тармоқларини ривожлантиришга жавоб берадиганларини тасдиқлайди. Маъмурият зонадаги корхонага ишловчиларни йиғишда маҳаллий халқ вакилларидан олишга ҳаракат қилади. Маъмурият эркин иқтисодий зоналарда иш кунини Хитойнинг бошқа минтақаларига нисбатан узоқроқ ва интенсивроқ қилган. Белгиланган муддатдан ташқари ишлаш жуда кенг тарқалган. Эркин иқтисодий зоналарнинг муваффаққиятини таъминлаган сабаблардан бири шуки, Хитой ҳукумати махсус иқтисодий зоналарда бир қатор сиёсий тадбирлар олиб борди. Қуйида улардан фақат олтита энг асосийлари келтирилган. 1. Чет эл инвесторлари учун имтиёзли солиқ тизими махсус иқтисодий зоналарда, шунингдек, иқтисодий ва технологик тараққиёт зоналарида чет эл капитали иштирокидаги корхоналардан олинадиган даромад солиғи 15 % қилиб белгиланган 83 (бошқа зоналарда эса чет эл капиталига эга корхоналар учун ушбу кўрсаткич 30 % га тенг). Иқтисодий ва технологик тараққиёт зоналаридан ташқарида фаолият юритадиган корхоналар учун даромад солиғи 24 % қилиб белгиланган. Даромад солиғини 15% га тушириши учун ушбу корхоналар катта ҳажмдаги технологик сиғимни талаб қилиши ёки уларнинг капитали 30 млн. доллардан кам бўлмаслиги ва қоплаш муддати узоқ муддат бўлиши ёки улар энергетика, коммуникация, порт объектларини қуриш билан шуғулланаётган бўлишлари зарур. Махсус иқтисодий зоналар ва иқтисодий ҳамда технологик тараққиёт зоналарида экспорт учун ишлаб чиқариш билан шуғулланаётганларга ҳам солиқ имтиёзлари берилади. Улар учун солиқ ставкаси 10 % га тенг. Илғор технологияга эга корхоналар ўз даромад солиқларини солиқ таътиллари тугагандан сўнг кейинги уч ярим йилда тўлашлари мумкин. Чет эл капитали иштирокидаги корхоналар томонидан импорт қилинган машиналар, жиҳозлар, эҳтиёт қисмлар, қўшимча материаллар, хом ашё, транспорт воситалари ва бошқалар, шунингдек, ушбу корхоналар экспорт қиладиган маҳсулотлар божхона божидан ҳамда умумий саноат ва савдо солиғидан озод қилинади. 2. Даромад солиғи тўланганидан сўнг чет эллик инвесторларнинг қонуний даромадлари Хитой валюта қонунчилигига асосан чет элга чиқарилиши мумкин. Экс- портга йўналтирилган ва юқори технологик корхоналарда чет эллик инвесторлар даро- мад солиғидан озод қилинадилар. 3. Маҳаллий ҳукумат махсус иқтисодий зоналарни бошқариш соҳасида кўплаб ва- колатлар билан таъминланган. Зоналар маъмурияти чет эллик инвесторлар томонидан таклиф қилинаётган, қиймати эса 30 млн. доллардан ошмайдиган инвестицион лойиҳа- ларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш ҳуқуқига эга. Бунда асосий шарт лойиҳа буйича ишлаб чиқариш шароити давлат томонидан умумий балансни талаб қилмаслиги ва ишлаб чиқариладиган маҳсулот квоталар ҳамда лицензиялар жиҳатидан муаммо туғдирмаслиги кераклигидир. Давлат аралашуви талаб қилинадиган лойиҳалар билан бир қаторда зоналар маъмуриятига ноишлаб чиқариш лойиҳаларини (маданият, таълим, муниципал, соғлиқни сақлаш соҳаларида) кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ҳуқуқи ҳам бе- рилган. Бошқа зона ва шаҳарларга нисбатан махсус иқтисодий зоналар маъмурияти чет эл валютасини ишлатишда катта эркинликка эга. Шэнчьжэнь ҳукуматининг ижроия қўмитаси ҳатто, иқтисодиёт соҳасида ўз қонунларини қабул қилиш ваколатига ҳам эга. 4. Махсус иқтисодий зоналарда чет эллик инвесторлар учун ердан фойдаланишда ҳам имтиёзлар мавжуд. Қонунчиликка кўра, чет эллик инвесторлар ердан фойдаланиш 84 ҳуқуқига эгадирлар. Лекин, уларга ерни сотиб олиш, сотиш, эгалик ҳуқуқини бошқа кишига бериш ёки ерни ижарага бериш тақиқланган. Лойиҳалар бўйича ердан фойда- ланиш муддати ушбу лойиҳалар қайси соҳага тегишли эканлигига, лойиҳа турига ва инвестиция қилинган капиталнинг ўзини қоплаш муддатига боғлиқдир. Ердан фойда- ланишнинг максимал муддати тижорат, чорвачилик ва қишлоқ хўжалигида лойиҳалар учун 20 йил, саноат ва туризм лойиҳалари учун 30 йил, қурилиш, фан ва техника, соғлиқни сақлаш лойиҳалари учун 50 йил қилиб белгиланган. Ердан фойдаланиш ҳақи лойиҳа амалга ошириладиган ер участкаларининг жойи ва ердан фойдаланиш муд- датларига кўра белгиланади. Таълим, фан-техника, тиббиёт, шунингдек, ижтимоий соҳа билан боғлиқ бошқа лойиҳалар учун имтиёзли тартиб амал қилади. Илғор технология қўлланадиган лойиҳалар учун эса ҳеч қандай ижара ҳақи олинмайди. Ердан фойдала- ниш ҳақи ҳар уч йилда кўриб чиқилади. 5. Чет эллик инвесторлар ўз корхоналари фаолиятини юритишда ва уларни бошқаришда кенг ҳақ-ҳуқуқлардан фойдаланадилар: а) инвесторлар инвестиция киритиладиган соҳа ва тармоқни танлашда эркиндир- лар. б) инвестиция қилишнинг турли-туман шакллари мавжуд: Хитой - чет эл хусусий корхонаси, Хитой - чет эл кооператив корхонаси, тўлиқ чет эл корхонаси, шўъба кор- хонаси ва бошқалар. в) чет эллик инвесторлар инвестиция ҳажми, нисбати ва кўламини белгилашда ан- ча эркиндирлар. г) чет эл капитали бўлган корхоналар ишчи кучи ёллашда ўз режаларига эга бўлишлари, шунингдек, ишлаб чиқариш ва бошқарувдаги эҳтиёжга кўра ишчи- хизматчиларни ишдан бўшатиш масалаларини ўзлари ҳал қилишлари мумкин. Улар чет эл фуқароларини, Гонконг, Макао ва Тайвандаги хитойликларни, чет эллардаги Хитой фуқароларини ишга қабул қилишлари ҳамда иш ҳақи ва мукофот тўлашда ўз тизимла- рини жорий қилишлари мумкин. Хитой ҳукумати томонидан белгиланган қонунчилик- ка риоя қилган ва солиқларни мунтазам тўлаб борган ҳолларда чет эллик инвесторлар ўз корхоналари муаммоларини ҳал қилишда катта эркинликлардан фойдаланадилар. 6. Марказий ҳукумат ва махсус иқтисодий зоналар маъмуриятлари томонидан ўзларида ушбу зонанинг хусусиятларини акс эттирувчи бошқариш тизими ишлаб чиқилган. а) Бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда, марказий ҳукумат махсус иқтисодий зоналар устидан бошқарувни давлат режалари воситасида, махсус иқтисо- 85 дий зоналар раҳбарияти эса ушбу зонани ижтимоий иқтисодий тараққиётни бошқаришни ўз режалари асосида амалга оширадилар. Бундай бошқарув ўз таркибига тегишли зарурий қонунчилик ҳужжатларини, барча турдаги иқтисодий ва маъмурий чоралар қоидаларини ҳамда амалга ошириш тартибини олади. б) Махсус иқтисодий зоналарда умуман олганда, эркин нархлар амал қилади. Сув ва электроэнергия таъминоти, уй - жой тўловлари, коммуникация, медицина хизмати ва саноат ёқилғисининг асосий турлари учун режали нархлар белгиланади. Нархларни бошқариш департаменти нарх шаклланиши устидан самарали текширув ва назорат ўр- натган. в) Марказий ҳукумат ва махсус иқтисодий зоналарнинг молия ҳамда солиқ орган- лари зоналардаги иқтисодий фаолиятни тартибга солишга сезиларли таъсир кўрсатади. г) Махсус иқтисодий зоналарда ишга ёллашнинг шартнома усули ва ишга ҳақ тўлашнинг янги тизимлари амал қилади. д) Капитал қурилишларни бошқаришда янги тизим жорий қилинган бўлиб, у лойиҳалар сифатини баҳолаш, шартномаларнинг бажарилиши ва сифат устидан назорат қилиш, савдога рухсат беришни қамраб олади. Махсус иқтисодий зоналарнинг бу типи чекка туманларда замонавий хорижий технологиялар ва илғор тажрибаларини «ўсиш нуқталари» сифатида аниқланган. Улар- нинг яна бир муҳим тараққиёт йўналиши – аграр соҳадир, яъни қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишдир. Бунинг натижаси сифатида эркин иқтисодий зонари бўлган туманлар иқтисодий жиҳатдан тез ривожланади ва аҳолининг ҳаёт даражаси юқори бўла бошлайди. Хитой ҳукумати иқтисодий ва технологик ривожланиш зоналарига ҳам жуда кенг миқёсда солиқ имтиёзлари белгилаб берган. а) Ишлаб чиқаришдан кўриладиган, тадбиркорликдан, ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи қўшма корхоналар, кооперативлар, хорижий корхоналар (зона ҳудудси- да қонун бўйича фаолият юритувчи) томондан кўрилган бошқа даромадлардан 15% миқдорда солиқ даражаси ўрнатилган. Агар корхона 10 йилгача муддатда шартнома тарзида фаолият юритса, фойда кўрадиган йилдан бошлаб 2 йил солиқ таътили берила- ди, 3 –5 йиллар эса 50% камайтирилган миқдорда солиқ беради. б) Зонада фаолият кўрсатувчи корхонадаги хорижий инвестор корхона кўрган фойдасидаги ўз улушини репатриация қилса, даромад солиғидан озод қилинади. 86 в) Даромад солиғи бўйича имтиёз ёки таътил даври тугагач ривожланиш зо- наидаги корхона ўз маҳсулотининг 70 ва ундан ортиқ фоизини экспорт қилса, қонун бўйича солиқни 10% миқдорда камроқ тўлайди. г) Даромад солиғи бўйича имтиёз ёки таътил даври тугагач, зонадаги корхона за- монавий технологияга эга бўлса, кейинги 3 йил мобайнида қонун бўйича 10% миқдорда солиқни камроқ тўлайди. д) Имтиёзли 10 фоизли даромад солиғи қонун бўйича солиқдан озод қилинган ҳолдан ташқари ҳолатда, зонада доимий вакилликка эга бўлмаган хорижий инвестор оладиган дивиденд, фоиз, рента тўловлари, роялти ва бошқа даромадлардан ҳам оли- нади; е) Ривожланиш зонаидаги корхонадан олинадиган маҳаллий даромад солиғини камайтириш ёки ундан озод қилишни зонанинг маҳаллий ҳокимияти ҳал қилади. ж) Корхона ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиладиган қурилиш материаллари, ишлаб чиқариш ускуналари, хом ашё, эҳтиёт қисмлари ва ёрдамчи материаллар, бутловчи қисмлар, транспорт воситалари ва офис жиҳозларини импорт қилганда, улардан саноат - савдо солиғи олинмайди. З. Хом нефть, қайта ишланган нефть ва қонун бўйича белгиланган айрим маҳсу- лотлардан ташқари зонада ишлаб чиқарилиб экспортга мўлжалланган маҳсулотлардан саноат - савдо солиғи олинмайди. 1984 йил Сариқ, Шарқий Хитой ва Жанубий Хитой денгизлари қирғоғида жой- лашган 14 порт - шаҳар очиқ деб қарор қабул қилинган эди. Бу шаҳарлар жойлашган ҳудуд ўзининг 200 млн. аҳолиси билан мамлакатнинг муҳим қисми ҳисобланади. Улар нисбатан илғор туманлар эди. Бу туман Хитойнинг бутун саноат маҳсулотининг 23 %ини, мамлакат экспортининг эса 40%ини берар эди. Бу минтақа портларининг қувва- ти эса мамлакат портларининг 97 фоизини ташкил этар эди. Хулоса қилиб айтганда, бу эркин иқтисодий зоналар Хитойнинг индустриал қисмида ташкил этилган эди. Хўжалик фаолиятида имтиёзли тартибга эга бўлган очиқ туманларда хорижий ка- питал билан биргаликда замонавий технологиялар ишлаб чиқувчи технопарклар жой- лашган, экспортга мўлжалланган ишлаб чиқарувчи корхоналари фаолият юритади, савдо корхоналари фаол ишлайди. Булар эркин иқтисодий зоналарнинг комплекс типи- нинг амалиётда бир кўринишидир. Хитой ҳукумати бу ҳудудларни ободонлаштириш, инфраструктурани ривожлантириш учун жуда катта миқдорда маблағ сарфлади. Айрим маълумотларга қараганда зонанинг ҳар бир гектарига 15-17 млн. доллар миқдорида давлат ва нодавлат маблағини сарфлаган. 87 Денгиз бўйида жойлашган бу очиқ шаҳарлар Хитойнинг қирғоқ бўйи ва ички ту- манларини ривожлантиришга мўлжалланган. Айрим олимлар бу туманларни халқаро эркин иқтисодий зоналар деб айтишади. Улар жаҳон иқтисодиётига «очиқ эшиклар» ролини ўйнади ва замонавий хорижий технологиялар билан боғловчи бўғинлар бўлди. 14 порт шаҳар ва Янцзи, Чжунзян дельталаридаги туманларнинг солиқ имтиёзла- ри қуйидагилар: а) бу хорижий инвесторлар билан биргаликда ташкил этилган қуйидагилар 15 фо- изли даража билан даромад солиғини тўлайди: - интенсив технологиялар билан банд бўлганлар; - камида 30 млн. доллар инвестиция қўйган хорижий инвесторлар; - узоқ муддат хизмат қила оладиган; - энергетика соҳасидаги; - транспорт соҳасидаги; - гавань қуриш бўйича лойиҳалар (булар молия вазирлиги томонидан қўллаб - қу- вватланиши керак). б) юқоридаги имтиёзни ола олмайдиган қуйидаги тармоқ корхоналари эса даро- мад солиғини 80% миқдоридаги даражада тўлайди: -машинасозлик ва электроника; -металлургия, кимё саноати, қурилиш материаллари саноати; -енгил, тўқимачилик саноати; -фармакология ва ускуналари ишлаб чиқариш; -қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, аквамаданият маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уни қайта ишлаш тармоқлари; в) қонун бўйича солиқдан бутунлай озод қилган ҳоллардан ташқари барча ҳо- латларда Хитойда доимий вакилликка эга бўлмаган хорижий инвесторларнинг зона майдонидаги фаолияти натижасида оладиган дивиденд, фоиз, рента тўловлари, роялти ва бошқа хилдаги даромадидан имтиёзли 10% даражали даромад солиғи олинади. г) корхонанинг ўз эҳтиёжи учун импорт қилинаётган қурилиш материаллари, офиснинг тижорат, ишлаб чиқариш ускуналаридан саноат - савдо солиғи олинмайди. д) зонада экспорт маҳсулот ишлаб чиқариш учун импорт қилинаётган хом ашё, эҳтиёт қисмлар ва ёрдамчи материаллар, компонентлар ва қадоқлаш материалларидан саноат-савдо солиғи олинмайди. 88 е) қонун бўйича алоҳида ҳолатга эга бўлган хом нефть ва бошқа маҳсулотлардан ташқари, порт шаҳарлар зонаида ишлаб чиқарилган ва экспорт қилинадиган маҳсулот- дан ҳам саноат-савдо солиғи олинмайди. 1983 йил октябрида Хитой ҳукумати Хайнань маъмурий зонаини баъзи ваколатлар билан таъминлади. Хайнань махсус иқтисодий зонаидан кўзланган мақсад - экспортга мўлжаланган иқтисодий комплекс яратиш ҳамда саноат, қишлоқ хўжалиги, савдо ва туризмнинг мувофиқлаштирилган тараққиётига эришишдир. 32000 кв. км. майдонни эгалловчи Хайнань провинцияси ҳозирги кунда Хитойнинг энг йирик махсус иқтисо- дий зонаидир. 1988 йилнинг апрелида орол Гуяндун провинциясидан ажратилиб, алоҳида провинцияга айлантирилди. Орол индустриал жиҳатдан анча ривожланган ту- манда жойлашган 14 шаҳардан фарқли ўлароқ, Хитойнинг энг қолоқ туманларидан би- ри эди. Бу йирик, аммо, қолоқ тумандаги эркин иқтисодий зонага инвестицияни жалб қилиш учун қуйидаги имтиёзлар тизими ишлаб чиқилган эди: - тоғ ва ўзлаштирилмаган участкаларни ижарага олган пайтда кам ҳақ тўлаш (5- 10%); - юқори технологик лойиҳаларни амалга оширганда (5-10%); - транспорт инфраструктураси, кўмир шахталари, электростанциялар, сув омбор- лари, таълим ва маданият муассасалари қурилишида (10-15%); - қишлоқ хўжалик лойиҳаларини амалга ошираётганда ва қишлоқ хўжалиги учун тоғ ва ўзлаштирилмаган участкаларни ижарага олган пайтда (10-15%). Хитойлик диаспорадан бўлган инвесторлар учун қўшимча имтиёзлар берилади. 1988 йилдан 1994 йилгача Хитойнинг Хайнань оролида эркин деб 112 та туман, шу жумладан, туризм бўйича 31 туман эьлон килинган. Бу зонани яратишда Хитой ҳукумати зонал сиёсатда анча олдин кетиб қолди. Бу ўзига хослик қуйидаги йўналишларда кўринар эди: - «кичик ҳукумат, катта жамият» тамойили; - мулк шакллари турли-туман; - капитал, товар, хорижий фуқаролар ҳаракатида максимал либераллик; - янги, ўзига хос пулни яратиш; - ер ўзлаштиришга хорижий фуқароларга рухсат бериш; - капитал маблағлар ва лойиҳаларни амалга оширишда маҳаллий ҳукуматларга катта ҳуқуқлар бериш. 89 Агар комплекс характердаги зоналар ўзининг қонунчилигига ва маъмурий жиҳат- дан алоҳида чегарага эга бўлса, очиқ портлар мамлакатнинг умумий, маъмурий ва ишлаб чиқариш алоқалари тизимида қолдирилган. Бироқ, улар иқтисодий сиёсатни юритишда анчагина эркинликни олдилар. Улар хорижий капитал оқимини тартибга со- лиш билан боғлиқ бўлган қонуний актларни қўшимча қабул қилишда эркиндирлар ҳамда қиймати 5 млн. долл. дан 30 млн. долл. гача бўлган хорижий капитали бўлган қўшма корхоналар лойиҳасини тасдиқлаши мумкин. «Очиқ» портлар жойлашган туманнинг Хитой иқтисодиётида ўрни жуда катта, (бу зоналарда мамлакат аҳолисининг 8 фоизи яшаса ҳам) улар мамлакат ишлаб чиқари- шинг 25 фоизини, экспортининг бешдан икки қисмини ва денгиз портлар юк обороти- нинг деярли 100 % ини бермоқда. Бу ерда меҳнат унумдорлиги ўртача Хитой дара- жасидан 60-70% юқоридир. Яна шуни таъкидлаш керакки, эркин иқтисодий зоналар нафақат эскирган ишлаб чиқариш технологиясини ўзгартирмоқда, балки анъанавий Хитой архитектура усулини ҳам ўзгартирмоқда, шаҳарлар кўринишини ўзгартирмоқда. Ғарб ўзининг капитали би- лан бу буюк мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларига кириб бормоқда. Кенг кўламда олиб борилаётган Хитой ислоҳотлари эркин иқтисодий зоналарнинг барча турларини пайдо қилди. Иқтисодий ислоҳотларнинг 1990 йилда бошланган учинчи босқичида янги «Пудун» ривожланиш зонаи ташкил этилди. У мавқеи жиҳати- дан эркин иқтисодий зонага яқин бўлган, аммо Шанхай шаҳрининг таркибий бир қисми эди (майдони 350 кв.км.). Унинг таркибида эркин савдо зонаи, саноат, илм ва молия - савдога ихтисослашган туманлар мавжуд эди (кейинчалик бу каби божсиз савдо зона- лари 15 тага етди). Пудунда 468 метрли телеминора қурилди, кейинчалик у Шанхай- нинг фахрига айланди. Ҳозир бу минтақада дунёнинг 56 мамлакатидан 500га яқин қўшма корхона, шу жумладан, 60 ТМК фаолият олиб боради. Зонада 1996 йилдан хиз- мат кўрсатишнинг «ягона эшик тизими» ишлай бошлади: Пудундаги бир бинода «Ин- вестицияларни жалб қилиш маркази» фаолият юритади, унда ҳукуматнинг 15 бошқармаси бир бино ичида жойлашган бўлиб, инвесторларга хизмат қилади. Инве- сторлар барча маълумот ва ёрдамни бир жойдан тез ва сифатли ола биладилар. Аризани кўриб чиқиш ва тасдиқлаш бошқа минтақалардагидек икки ойда эмас, балки 10 кунда амалга оширилади. XX асрнинг 90-йилларида Хитой ҳукуматини зонал сиёсатининг ўзига хос томонларидан яна бири шундан иборат эдики, энди асосий эътибор Россияга 90 қаратилган эди. (олдин ҳукумат илғор мамлакатлардан илғор технология ва молиявий ресурс келиши илинжида ҳаракат қилган бўлса, энди бу мамлакатдан арзон хом ашё олиш ва халқ истемоли товарларини сотиш илинжида эди). Россия билан чегарадош туманларда эркин иқтисодий зоналар тизимини яратила бошланди. 1992 йилда 13 чегара олди шаҳарларни очди. Бу масалада ҳатто Россия ҳукумати билан келишиб ҳам олди. Хитойда технологияларни ривожлантиришни Марказий ҳукумат томонидан бел- гилаб берилади. Марказий ҳукумат стратегиясига нафақат технологияларни ривожлан- тириш киради, балки қайта такрорланишни олдини олиш ҳамда технологиялар ўртаси- да кооперация алоқаларини ўрнатиш, технологияларни янада чуқурроқ ихтисослашуви ҳам киради. Хитойда юқори технологиялар зоналарини ташкил этиш 1985 йилда, яъни Хитой Халқ Республикаси Фанлар Академияси раёсати томонидан Пекин шаҳрига яқин бўлган Чжунгуонцунда “Электрон кўчалар” деб аталган зона ҳамда Шэньчжэнда илмий-техник саноат зонаининг ташкил этилиши билан асос солинди. Ҳозирги кунда бундай зоналарнинг барчаси, ўз-ўзини маблағ билан таъминлаш, иқтисодий мустақиллик тамойиллари асосида ташкил этилган. Бу зоналарга ҳам чет эл инвестицияларининг киритилиши муҳим аҳамиятга эгадир. Хитой жаҳон даражасидаги юқори, ҳамда техника соҳасида муносиб ўз ўрнини эгаллаши учун ўзининг янги технологияларини ривожлантириши керак, деган шиорни Дэн Сяопин ташлагач, 1986 йилда юқори фан ва техникани ривожлантиришнинг давлат дастури ишлаб чиқилди. Унинг устувор йўналишлари қуйидагилар эди: Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling