Microsoft Word Монография-2023 тайер
Download 0.93 Mb. Pdf ko'rish
|
2. Монография-2023 тайер 21.02
4.2. Жанубий Корея тажрибаси Жануби-Шарқий Осиё ва Узоқ Шарқ мамлакатлари ичида эркин иқтисодий зонага секин-аста халқ хўжалигига интеграциялашув вазифасини аниқ қўйиб билган ва муваффақиятли бажариб билган, яъни пухта зонал сиёсат юргизиб билган давлат - Жанубий Кореядир. У ички бозорни ҳимоя қилишни ривожланишнинг экспортга мўлжалланган стратегияси билан муваффақиятли қўшиб олиб борган давлатдир. Корея узоқ вақт мобайнида ўз мамлакатига хорижий инвесторларни деярли жалб қилмасдан келган. Мамлакат ҳудудсида хорижий инвесторлар, қўшма корхоналар бўлмаган. Фақат 1960 йил “хорижий инвесторларни жалб қилиш тўғрисида” қонун қабул қилингач, шароит ўзгарди. Бу қонун хорижий инвесторларга қатор имтиёзлар берган эди. Аммо, бу қонун ўз мевасини 10 йилдан кейин бера бошлади. 1970 йилда Жанубий Кореяда биринчи эркин иқтисодий зона яратилди, бу хорижий капитал оқимини жадаллаштириб 96 юборди. Эркин иқтисодий зона яратишдан асосий мақсад мамлакат иқтисодиётида фақат экспорт учун ишлайдиган махсус секторни ташкил этишдан иборат эди. 1969 йилгача Жанубий Корея хорижий инвестициялар олиш бўйича умуман, тажрибага эга эмас эди. Жанубий Кореядаги эркин иқтисодий зоналар 1970 йил 1 январь акти бўйича ташкил этиладиган ва фаолият юритадиган имтиёзли божхона тўловларига эга бўлган туман ҳисобланади. Биринчи эркин иқтисодий зоналарни яратиш мамлакатнинг аграр туманларида, меҳнат кўп талаб қиладиган саноат тармоқларини ривожлантиришга йўналтирилган эди. Эркин иқтисодий зоналаридаги корхоналар экспорт - импорт фаолият билан ҳеч қандай лицензиясиз шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Шундай қилиб, XX асрнинг 70-йилларида Жанубий Кореяда эркин иқтисодий зоналар пайдо бўлди. Улар янги индустриал мамлакатнинг барпо этилишига жуда катта ижобий роль ўйнайди. Буни БМТнинг трансмиллий корпорациялар маркази ҳам тас- диқлайди. “Мамлакатда иқтисодий ўсиш экспорт ҳисобидан эришилган, ички бозор жуда кичик бўлганлиги учун қатор тармоқлар ривожи экспортни қўллаб - қувватлаш орқали эришилган. Жанубий Кореянинг экспорт базаси катта миқдордаги хорижий ин- вестициялар ёрдамида яратилган ва ривожлантирилган. Эркин иқтисодий зоналар эса хорижий капиталларни жалб қилишга кенг йўл очиб берган. Бундан ташқари, зоналар рақобатбардош саноат тармоқларни ривожлантиришга катализаторлик ролини ўтади. Хорижий инвестициялар ўзи билан бирга замонавий менежмент ва бизнес ахлоқини олиб келди”. Жанубий Кореядаги хорижий капитал жалб қилишни рағбатлантириш тизими 2 босқични босиб ўтди. I босқич (1962-1984 йиллар). Барча хорижий инвесторлар қуйидаги имтиёзларга эга эди: - cолиқ имтиёзлари (даромад солиғи, корпоратив солиқ, мулк солиғи 50% га ка- майтирилган); - божхона тўловларидан озод қилиш; - импорт қилинадиган ускуналар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади. II босқич (1984 йил июндан). Фақат юқори технологик тармоқларни ривожланти- ришни рағбатлантирувчи солиқ солиш тизими киритилган. Унга, шу жумладан, қуйидаги имтиёзлар киритилган: -Даромад солиғи. Капитали 100 % хорижий бўлган қўшма корхоналарда ишловчи хорижий фуқаролар бу солиқни тўлашдан озод қилинади. 97 -Корпоратив солиқ. Капитали 100 % хорижий бўлган корхоналар мулк ва корпо- ратив солиқдан озод қилинади. -Дивидендлар. Биринчи беш йил солиқ тўлашдан озод қилинади, кейинги 3 йил эса солиққа 50 % ли имтиёз берилади. -Хорижий инвесторларга дивидендларни хорижга кўчиришда тўлиқ ҳуқуқий ҳимоя қилинган ҳамда ҳеч қандай тўсиқсиз олиб кетиш имконияти яратилгандир. Жанубий Кореяда биринчи эркин иқтисодий зоналар қишлоқ хўжалиги туманларида ташкил этилди. Улар бу туманларда аҳоли нисбатан ортиқча бўлганлиги учун асосан, меҳнат кўп талаб этиладиган тармоқларга ихтисослаштирилди. Эркин иқтисодий зоналарда (шу жумладан, 2 та экспорт ишлаб чиқариш зоналари – “Масан” ва “Ири”) 80-йилларнинг ўрталарига келиб 3.3 мингдан ортиқ корхона жойлашди ва уларда 0.5 млн. дан ортиқ ишловчи банд эди. Жанубий Кореядаги эркин иқтисодий зоналар 1972-1976 йилларда мамлакатга келган хорижий инвестициянинг 45,3% ини, 1977-1981 йилларда 68,2% ини таъминлади. Бу мисли кўрилмаган ютуқ эди. Эркин иқтисодий зоналарни маҳаллий капитал ва маҳаллий бозор билан ўзаро таъсирининг бир неча каналлари мавжуддир: Биринчидан, зонадаги фирмалар маҳаллий компаниялар билан субпудрат муноса- батларини ривожлантириш; Иккинчидан, икки томон иштирокида қўшма корхоналар қуриш; Учинчидан, зонага маҳаллий инвесторларнинг киришига кенг йўл очиш; Тўртинчидан, эркин иқтисодий зона маҳсулотини маҳаллий бозорга сотиш; Бешинчидан, маҳаллий хом ашё, материаллар, ярим фабрикатлар, бутловчи қисмларни эркин иқтисодий зоналаридаги корхоналарда қўллаш. Аммо, эркин иқтисодий зоналаридаги фирмалар, анънавий маҳсулот етказиб бе- рувчиларнинг хизматига мурожаат қилишига ҳаракат қилишади. Маҳаллий фирмалар билан алоқа ўрнатишга интилишмайди, унинг сабаблари қуйидагича: - маҳаллий маҳсулот етказиб берувчилардаги маҳсулот сифатининг пастлиги ва эркин иқтисодий зоналаридаги сифат андозаларига жавоб бера олмаслигидир; - маҳаллий маҳсулот етказиб берувчи етказиш жадвалига доимо ҳам риоя қила олмайди; - маҳаллий хом ашё фирма - харидорнинг технологик стандартларига мос эмас; - маҳаллий маҳсулот етказиб берувчи ўз маҳсулотига юқори баҳо беради. Ҳозирги пайтда Жанубий Кореяда шундай иқтисодий тартиб вужудга келганки, натижада эркин иқтисодий зоналаридаги корхоналар замонавий технологияларни бера 98 олади. Бунинг учун эркин иқтисодий зоналарда жойлашган корхоналар учун пухта ўйланган солиқ имтиёзлари берилган. Мамлакатга катта миқдорда капитал оқиб кели- ши билан, иқтисодиётнинг эркинлашиб бориши билан хорижий инвестицияларга бери- ладиган имтиёзлар камайтириб борилди. Бундан мақсад хорижий ва маҳаллий инве- сторлар ўртасида бўладиган рақобат курашида ҳаммага бир хил шароитни яратишдан иборат эди. Эркин иқтисодий зоналарда жойлашган корхоналарга солиқ имтиёзлари ёки махсус (жадаллашган) амортизация тартибидан бирини танлаш имкони берилган. Капитал кўп талаб қилинадиган фирмалар учун солиқ имтиёзидан кўра жадаллашган амортизация тартиби маъқул ҳисобланади. Хорижий инвесторлар рўйхатга олингандан кейин беш йил муддат давомида мулкка эга бўлганда ёки мулк харид қилинганда солиқ тўламайдилар. Хорижий мутахассислар корхона рўйхатга олинган пайтдан бошлаб, 5 йил муддат давомида даромад солиғи тўлашдан озод қилинади. Бу чора хорижий хо- димларни рағбатлантирувчи муҳим восита сифатида барча эркин иқтисодий зоналарга тарқалган. Жанубий Кореяда инвесторлар мулкини экспроприациядан ҳимоя қилиш тизими ҳам яхши йўлга қўйилган. Фойдани репатриацияси ҳам кафолатланади. Жанубий Кореяда кейинги йилларда имтиёзлар анча камайган бўлса ҳам мамла- катга келувчи инвесторларнинг капитали ўсиб бормоқда (шу жумладан, эркин иқтисо- дий зоналарда ҳам). Уларни ҳали ҳам жалб қилувчи омиллар қуйидагилар: малакали, имтизомли ишчи кучи, ўсиб бораётган ички бозор, технологик ва маҳсулот сифати да- ражаси жиҳатидан ривожланган мамлакатларникидан қолишмайдиган корхоналар би- лан қўшма корхона яратиш имкониятидир. Ҳозирги пайтда бу мамлакат саноатининг фақат 2% хорижий капитал учун берк, қолгани эса очиқ ҳисобланади. 1991 йилдан мамлакат хорижий инвестицияларни тўлиқ рағбатлантириш тизимига ўтди. Ҳозир мамлакатдаги кўплаб хорижий корхоналар, ол- дин фақат эркин иқтисодий зона корхоналари эга бўлган имтиёзларга эга. Экспорт учун ишлаб чиқараётган Жанубий Кореядаги барча корхоналар бож тўловлари, айрим со- лиқлардан озоддирлар. Эркин иқтисодий зоналар билан мамлакатнинг бошқа ҳудудси- даги фарқ борган сари камайиб бормоқда. Корея иқтисодиёти очиқ иқтисодиётга ўтиши билан эркин иқтисодий зоналарнинг ривожланаётган мамлакатларга хос бўлган анклав характердаги турига эҳтиёж қолмади. Жанубий Кореяда хорижий инвесторлар учун 100 минг АҚШ доллари миқдорида минимал биринчи инвестиция миқдори белгиланган. Жанубий Корея ҳукумати кейинги йилларда илмий паркларга ҳам катта эътибор бериб келмоқда. Сеул яқинидаги Ансон шаҳри ва Геонги провинциясида (Ансоу 99 университети базасида) майдони 25 минг кв.м. бўлган илмий парк 1997-2003 йилларда бунёд этилди. Бу илмий паркни “Самсунг” компанияси қўллаб – қувватламоқда. Жанубий Кореянинг энг аҳамиятли эркин иқтисодий зоналари: Биринчи эркин иқтисодий зона – “Масан” зонаи Куонгнам провинциясида жойлашди ва 1970 йилнинг ўзидан фаолият юрита бошлади. “Масан”- Пусан шаҳри яқинида 814 кв.км. майдонда жойлашган (мамлакатнинг жанубий қирғоқ бўйида), зона ўз портига эга. Бу Эркин иқтисодий зоналарни қуриш давлатга 28 млн. долларга тушди, 1991 йилда эса йиллик экспорт маҳсулоти 1.9 млрд долларни ташкил этди. Иккинчиси эса “Ири” 1973 йилдан ишга тушди. У қолоқ, сиёсий беқарор минтақа бўлган Чонбук провинциясида ташкил этилди. “Ири” – Сеул шаҳри яқинда, Кунсан гавани ёнида 319 кв. км. майдонда жойлашган. Ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан эркин иқтисодий зоналар айрим тармоқ ихтисослигига эга. “Масан” асосан кимё саноатига ва тўқимачиликка ихтисослашган, “Ири” эса қимматбаҳо тошлар ва тақинчоқлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Иккала эркин иқтисодий зона ҳам Жанубий Кореянинг ички ҳудудсидан ажратилган бўлиб, маҳаллий бозорга маҳсулот сота олмаган. Зонадаги корхоналар маҳаллий бозорда олди-сотди учун эмас, балки экспорт учун маҳсулот ишлаб чиқаришлари керак бўлган. “Масан” ва “Ири” экспорт ишлаб чиқариш зоналари 240 млн. доллар инвестицияга эга бўлган 100 га яқин корхонани ўз ичига олган (1988 йил охири). Бу корхоналарнинг 75% хорижий капиталга қарашли бўлган. Бу зоналар мамлакатнинг божхона майдонидан чиқарилган. Зонадаги корхоналар қонун йўли билан меҳнат низоларидан (иш ташлаш...) ҳимоя қилинган. Жанубий Кореянинг Масан зонаида экспортдаги қўшимча қиймат ҳиссаси 1971-1979 йиллар орасида 28% дан 52% га чиқди. Шунинг билан бирга маҳаллий саноатнинг техник таъминот даражаси ҳам ошиб борган. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, вақт ўтган сайин, Жанубий Кореянинг ички зо- наларига чет эл инвестицияси оқими кучайди. Ҳатто Эркин иқтисодий зоналардан ички зоналарга капитал ҳаракати ҳам кузатилди. Бундай ҳолат Жанубий Корея (бу гап Тай- ванга ҳам тааллуқли) иқтисодиёти эришган янги даража, унинг халқаро меҳнат тақси- мотидаги янги ўрнидан далолат берар эди. Жанубий Кореядаги зонал сиёсатнинг энг муҳим хулосаларидан бири шуки, у трансмиллий корпорацияларнинг инвестицияларини мамлакатга жалб қилишда Эркин иқтисодий зоналар кучли қурол эканлигини яққол исбот қилиб берди. Download 0.93 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling