Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

*** 
Иккинчи насиҳат: дўст, душман орасида юз қизартирадиган 
нарсаларни ишлашдан ҳазар қилинг, гўзал ҳулқли бўлиш билан шараф касб 
этинг. Тўғри йўлдан бир қарич ҳам айрилманг. Адабсиз тарбиясиз билан 
ошна бўлсангиз, улар сизни ўз йўлларига тортадилар, даражангиздан 
туширадилар. Омонатларингизга хиёнат қиладилар, сирларингизни фош 
этадилар. 
*** 
Учинчи насиҳат: бошқаларнинг айбларини кўрган вақтингизда ўз 
айбларингизни ҳам тушининг, ўз айбини кўрган киши бошқаларнинг айби 
билан шуғулланмайди. Ёлғончилик билан шуҳратланманг, ҳамманинг 
назаридан қоласиз. Ҳар кимнинг даражасини билинг. Билмаган нарсангизни 
билмайман дейишдан уялманг. Ўзингизга керак бўлмаган сўзларга 
аралашманг. 
*** 
Тўртинчи насиҳат: истаган нарсангиз бўлмай қолса, қайғуриб, бетоқат 
бўлманг, сабр қилинг. Келгуси кунларингизни ўйланг. Хоҳ тўғри, хоҳ 
нотўғри бўлган нарса учун сира ҳам қасам ичманг. Очиқ жойда қилиш уят 
бўладиган ишларни яширин жойда ҳам қилманг.
*** 
Бешинчи насиҳат: бир киши учун иккинчи бир киши билан орангизни 
бузманг. улар мабодо дўстлашиб қолсалар, сиз уялиб қоласиз. Гўзал 
ишларни кўриб турувчи кўзлар ва ёзиб турувчи қаламлар бордир. Ақлингиз - 
энг тўғри насиҳатгўй. Нодонликдан бошқа душмандан қўрқманг. Илм 
нурини бузуқлик суви билан ўчирманг. Одоб-аҳлоқ киймидан бошқа гўзал 
кийим топилмайди, буни унутманг. 
*** 
Олтинчи насиҳат: орангизда адоват, гинажўйлик давом этаётган 
бўлса уларни бартараф қилиб дўстлашинг. 
*** 
Еттинчи насиҳат: одамлардан айб ахтариб юрувчи бўлманг, ўзаро 
келиша олмай бир-бирингиздан узоқлашиб кетманг, балки дўстлашинг, бир 


191
оила аъзолари каби бир-бирингизга меҳр-мухаббатли бўлинг. Зарурат 
бўлмаса, бировдан ҳеч нарса сўраманг, унинг миннатини кўтариб юрманг. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling