194
9-мавзу. Ишлаб чиқариш ва ходимларни бошқариш
9.1. Ишлаб чиқаришни бошқариш
Объектив дунё икки соҳадан: жонсиз ва жонли табиатдан ташкил топган.
Ҳар иккала соҳа доимо ривожланишда ва ҳаракатда бўлади. Шу
сабабли улар
бошқаришга муҳтождир. Шунга биноан бошқарув ҳам иккита асосий турга
бўлинади:
• жонсиз табиатни бошқариш;
• жонли табиатни бошқариш;
Бошқаришнинг бу турларидан ҳар бири, ўз навбатида, бир неча хилларга
бўлинади. Масалан, жонли табиатни бошқариш:
• жамиятни бошқариш;
• жамоат ташкилотларини бошқариш;
• ишлаб чиқаришни бошқариш;
• ходимларни бошқариш кабиларга бўлинади.
Бошқарув ижтимоий ривожланиш маҳсули ва ижтимоий меҳнат
жараёнининг объектив зарурий унсуридир.
Бинобарин, ҳарқандай нисбатан
катта миқёсда амалга ошириладиган бевосита ижтимоий ёки
биргаликда
қилинадиган меҳнат
идора қилувчига маълум даражада муҳтождир. Бу идора
қулувчи якка ишлар ўртасида уйғунлик ўрнатади ва ишлаб чиқариш
организмининг мустақил органлари ҳаракатидан фарқ қилиб, бутун ишлаб
чиқариш организмининг ҳаракатидан келиб чиқадиган
функцияларни
бажаради.
Ишлаб чиқаришни бошқариш деганда ишлаб чиқариш доирасида
амалга ошираладиган раҳбарлик, ташкилотчилик ва
маъмурий характердаги
аълоҳида фаолият тушунилади. Бундай бошқаришда икки томон:
• ижтимоий-иқтисодий;
• ташкилий-техник томонлар фарқ қилинади. Бу ҳар иккала томонлар
ўзаро боғлиқдир, лекин ишлаб чиқаришнинг боришига ижтимоий-иқтисодий
томон ҳал қилувчи таъсир кўрсатади, чунки ишлаб чиқаришни бошқариш энг
аввало,
одамларни, уларнинг меҳнатини бошқаришдир.
Ижтимоий меҳнат тақсимотига кўра бошқарув саноат ишлаб чиқаришини,
қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини,
транспортни, савдони ва ҳоказоларни
бошқаришга бўлинади. Худудий бошқариш даражасига кўра бошқарув туман,
вилоят, мамлакат миқёсидаги ишлаб чиқаришни бошқариш турларига
бўлинади.
Бошқаришга корхона нуқтаи назаридан қуйидагича
таъриф бериш
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: