Microsoft Word mvmao uzk doc
Фойда олишдан кўзланадиган мақсадлар
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
- Bu sahifa navigatsiya:
- Рақобат соҳасига боғлиқ мақсадлар
Фойда олишдан кўзланадиган мақсадлар. Ишлаб чиқариш ва уни
ташкил этиш билан боғлиқ харажатларнинг муттасил ошиб бориши компанияларни ҳар қандай воситалар билан бўлса ҳам энг кўп фойдани қўлга киритиш йўлида нарх сиёсатидан фойдаланишга мажбур этади. Баъзан фирмалар истеъмолчилар талабига билвосита таъсир кўрсатиш йўли билан фойдани кўпайтиришга эришади. Масалан, айрим фотоаппаратлар деярли ўз таннархида сотилади, фойда эса истеъмолчига фотоплёнкани юқори нархларда сотиш натижасида қўлга киритилади. Бундай ҳолатни соқол олгич ва писка ҳамда бошқа ўзаро бир-бири билан боғлиқ товарлар савдосида ҳам кўп кузатиш мумкин. Аксарият ҳолларда нарх мақсади «инвестицияланган капиталдан кутилган фойда» ҳисобланади, яъни фирма ўзи сарф этган сармоянинг фоиз қийматини олишга интилади. Бундай мақсад қўйилганда фирма операцияларининг тўла цикли учун зарур бўлган воситаларнинг ўртача ҳажмини ҳамда ўз капиталини фойдаланишда киритиладиган компенсация (қоплама)га тенглаштириладиган қисмини хомаки аниқлайди. Бундай нарх белгилаш мақсадлари саноатда етакчи бўлган монополистик фирмаларга хосдир. Рақобат соҳасига боғлиқ мақсадлар. Фирмалар ўз маҳсулотига нархни рақобатга бардош бериш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда белгилайди. Бир қатор тармоқларда ҳамиша аниқ ифодаланган «нархлар етакчиси» бор, бошқа компаниялар ўз маҳсулотига нарх қўйишда шунчаки шу етакчи изидан боради. Айрим ҳолларда компания бозор ҳиссасини ошириш учун бозорга ғоят паст нархлар билан кириб келиши мумкин, ёки қиммат нархларни сақлаган ҳолда доимо моделларни яхшилаш билан шуғулланиши, янги хоссалар билан бойитиб, сифат кўрсаткичлари бўйича бозорда пешқадамликни қўлга киритиши мумкин. Нарх мақсадларини аниқлаш дастлабки нархни ҳисоблаш услубининг биринчи босқичи ҳисобланади. Бундан кейин ҳужжатларни баҳолаш, талабни аниқлаш, рақиб нархлари ва товарлар таҳлили, нарх белгилаш усуллари ва бошқа таркибий қисмлар аниқланади, уларнинг мажмуи нархни ва нарх маркетинги фаолиятини белгилайди. Маълумки, харажатлар ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайиши ёки камайиши билан боғлиқ ҳолда ўзгармаслигига қараб доимий, ўзгарувчан турларга бўлинади. Доимий харажатлар ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳажмига қараб ўзгармайди. Бу харажатлар таркибига қурилма ва асбоб- ускуналар аморатизацияси, мулк солиғи, қўшимча харажатлар ва бошқа 310 чиқим турлари киради. Агар маҳсулот таннархида доимий харажатлар ҳиссаси юқори бўлса, фирма биринчи навбатда, доимий харажатларни қоплашга қаратилган нарх маркетингини амалга оширади, ишлаб чиқариш қувватларини тўла ишга солишни таъминлайдиган маҳсулот сотиш стратегиясини рўёбга чиқаради. Ўзгарувчи харажатлар ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ ҳолда ўзгариб боради, унга хом ашё, материаллар, иш ҳақи ва шу каби харажатлар бандлари киради. Шартли доимий харажатларга бошқариш билан боғлиқ айрим харажатлар, ёрдамчи материаллар олишга кетадиган чиқимлар ва бошқалар киради. Ўзгарувчан харажатлар ҳиссаси юқори бўлганда ишлаб чиқариш ва савдони кенгайтириш эмас, балки меҳнат унумдорлигини ўстириш ва маҳсулот бирлигига тўғри келадиган харажатларни камайтириш фойданинг ҳал қилувчи омилига айланади. Чет эл амалиётида харажатларни ҳисоблашда тўлиқ ва ўртача солиштирма харажатлар алоҳида-алоҳида ҳисобга олинади. Тўлиқ харажатлар жами, доимий ва ўзгарувчан харажатлар йиғиндисидан ташкил топади. Ўртача солиштирма харажатларнинг уч тури фарқланади: ўртача солиштирма, доимий харажатлар тўлиқ харажатларни ишлаб чиқариш ҳажмига бўлиш йўли билан топилади; ўртача солиштирма ўзгарувчан харажатлар тегишлича ўзгарувчан харажатларнинг ишлаб чиқариш ҳажмига нисбати билан, ўртача солиштирма тўлиқ харажатлар ўртача солиштирма доимий ва ўзгарувчан харажатларни кўпайтириш йўли билан топилади. Шунингдек, ишлаб чиқаришни чегараланаган (маржинал) харажатлар ҳам ҳисобланади, бу харажатлар ишлаб чиқариш ҳажми кўпайган (камайган) ҳолларда бир маҳсулот бирлигига тўлиқ харажатларнинг кўпайиши (ёки камайиши)ни ифода этади. Шундай қилиб, фирма харажатлари таркиби, динамикаси, миқдори нарх учун минимал даражани ташкил этади, чунки бу харажатлардан пастроқ нарх ҳеч қандай фойда бермайди. Айрим фирмалар баъзи товарларни умумий харажатлардан арзонроқ нархларда ҳам сотади. Аммо одатда нарх маҳсулотга сарфланган харажатларни қоплаши зарур. Корхона нархни белгилар экан, бир қатор имконияти бор нархларга рўпара келади. Бу нархлар худди шундай яқин товарлар учун жоиздек туюлади. Улар нархни белгилашда харажатларнинг жами манзараси кўриб чиқиладиган, зарар кўрмасликни таъминлайдиган таҳлил усулидан фойдаланади. Бундай таҳлил нархларни белгилашда фойдали восита ҳисобланади, аммо тор ишлаб чиқаришга ихтисослашув жараёнида, ўзгарувчан харажатларни осон ҳисоблаш мумкин бўлган пайтларда уни қўллаш яхши натижа беради. Зарар кўрмасликни таҳлил этишда асосий эътибор маҳсулот сотиш ҳажми нуқтасига, тўлиқ даромад тўлиқ харажатларга тенг бўлган, яъни на фойда, на зарар бўлмаган нуқтага қаратилади. Зарар кўрмаслик нуқтасида маҳсулотнинг ўзгарувчан харажатларини тўлиқ доимий харажатлар билан бирга қоплаш учун етарли даражадаги маҳсулот миқдори сотилган бўлиши керак. Уни топиш учун тўлиқ доимий харажатларни маҳсулот сотиш нархини маҳсулот таннархидан ортиқ қисмига бўлиш ёки тўлиқ домий харажатларни сотиш нархи билан маҳсулот бирлигига тўғри келадиган ўзгарувчан харажатлар ўртасидаги фарққа бўлиш талаб қилинади. Сотиш 311 ҳажми зарар кўрмаслик нуқтасидан кўп бўлганда ўзгарувчан харажатлардан ортиқ маблағнинг жами фойда ҳисобланади. Бундай ёндашув шартли белгиланган нарх ва жами харажатлар маълум бўлишини назарда тутади. Фақат зарар кўрмаслик ҳажми аниқланганидан кейингина ишлаб чиқаришнинг зарурий ҳажмини таъминлаш имкониятлари тўғрисидаги масала ҳал этилади. Энг кўп фойда миқдорини таъминлайдиган нарх узил-кесил жамланади, яъни нарх ва ҳажм энг қулай ва эҳтимолга яқин бўлмоғи керак. Бозорда икки нарх сегменти кўзга яққол ташланади: «нарх» харидори ва «сифат» харидори бор. Кўпгина истеъмолчилар сифатга нисбатан ишонч билдириб, ортиқча пул сарфлайдилар. Юқорироқ нархлар гўё уларга сифат кафолати бўлиб туюлади, бу айниқса нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган маҳсулотлар харидида кўп кузатилади. Болалар овқатлари, парҳез маҳсулотлар, рўзғор ҳимояси товарларига нисбатан бу фикрни дадил дейиш мумкин. Нарх равонлиги истеъмолчиларнинг харид килинадиган товарлар миқдори нуктаи назаридан нарх ўзгаришларига ўта сезувчанлигини белгилайди, Амалда талаб равонлиги уч кўринишда бўлиш мумкин: 1. Равон талаб - нархдаги қисман фоиз ўзгаришлари талаб миқдорида катта фоиз ўзгаришларига олиб келади. 2. Норавон талаб - нарх ўзгаришлари талаб ҳажмига қисман таъсир кўрсатади. 3. Якка (унитар) талаб - онда-сонда учрайдиган талаб бўлиб, нархлардаги фоиз ўзгаришлари сотиладиган миқдорда ҳам тенг фоиз ўзгаришларига олиб келади. Бозор равон талаб вазиятида нархлардаги ўзгаришларга ўта сезгир бўлади. Масалан, автомобиллар, авиабилетлар, дам олишга борганда бошқа товар ва хизматлар кўпгина истеъмочилар учун ўта равон талаб ҳисобланади, нархлар юқори бўлганда истеъмолчи уларни харид қилишни маълум муддатга кечиктиради, яъни орқага суради ёки шундай нарсаларни арзонроқ нархда харид қилади ёки аксинча нархлар арзонлашганда талаб кескин ортиб кетади, бу эса маҳсулот сотишдан келадиган умумий даромадни кўпайтиради. Бозор норавон талаб вазиятида нархлардаги ўзгаришларга етарли даражада сезгирлик кўрсатмайди. Шундай қилиб, ҳақиқатда маҳсулотдан тўлиқ даромад нархларнинг қандай пасайишига қараб қисқариб боради. Норавон талаб туз, сут, ҳатто бензин каби маҳсулотларга кўпроқ хос, уларни истеъмолчилар харид қилишга катта эҳтиёж сезадилар, яъни шуниси ҳам борки, нархларнинг пасайиши ёки ортиши муайян оралиқда талабга таъсир кўрсатмайди. Аммо уларнинг нархи ғоят ўсиб кетса, талаб ҳолати тубдан ўзгаради. Бир товар маркасига содиқ қолиш ҳам норавон талабни туғдиради. Якка равонлик вазияти сотувчилар кўп бўлган, уларнинг бир маҳсулоти ўрнини иккинчисининг маҳсулоти боса оладиган жойларда кўзга ташланади. Бундай вазиятда сотувчилардан биронтаси ҳам нархларга сезиларли даражада таъсир кўрсата олмайди. Кўпгина қишлоқ ҳўжалиги 312 маҳсулотларига талаб якка равонликни акс эттиради. Шундай қилиб, нархлар таклиф ва талабга мувофиқ кўтарилиб-пасайиб туради, маҳсулот ишлаб чиқарувчилар хоҳиши билан нарх белгиланмайди. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling