Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Талаб даражасини аниқлаш. Азалдан талаб даржаси нархларнинг 
энг юқори чегарасини кўрсатади, яъни бу чегарадан юқорида товар 
айирбошлаш умуман мумкин бўлмайди. Аммо истеъмолчилар маҳсулотни 
хаёлидаги ягона қатъий нархда излайди. Аксинча, улар қоида тариқасида 
зарурият ва истакни бир хил қилиб тенглаштирадилар, сўнгра нархларнинг 
бирон бир оралиғида ўз талабларини қондиришга интиладилар. Кишилар 
нарх уларга ғоят юқори ёки нарх ғоят паст туюладиган шароитларда ҳам 
харид қилмасликлари мумкин. Нархларнинг бу қуйи чегараси «сифат - 
нарх» ўзаро алоқадорлиги билан боғлиқ бўлиб, истеъмолчилар ғоят юқори 
бўлган нарх сифатни кўрсатади, деган ҳаёлга борадилар. 
Шундай қилиб, бир хил якунга олиб келадиган талабни тадқиқ этиш 
«осмондаги» нархларни ва энг паст нархлар ғоясини аниқлашдан иборат. 
Маркетологнинг вазифаси ҳам бозор бегилайдиган нархлар доирасида
мақбул нархни топиш ҳисобланади. Кўпгина фирмалар бозорлардаги 
турли нархларни тадқиқ этиш ва текшириш, ўринбосар товар нархи 
даражасини рақиблар нархини ўрганиш йўли билан статистик таҳлил 
усули, график эксперт баҳоловчи усулларидан фойдаланиб, талаб 
ўзгаришини ўлчашга интилади. Ҳар қандай ҳолда ҳам муайян маҳсулотга 
ҳақиқатдан ҳам мавжуд талаб даражасини аниқлаш ва нарх ўртасидаги 
нисбатликни ўлчашда катта қийинчиликларга дуч келинади, чунки талабга 
нарх билан боғлиқ бўлмаган рақобатнинг бошқа омиллари ҳам таъсир 
кўрсатиши мумкин. Масалан, реклама, янгича сотиш усуллари ёки қулай 
сервис ўзгармас нархларда ҳам талаб даражасини кўтаради. Шу сабабли 
бозор тури ва рақобат усулларига қараб, талаб ўзгаришларини аниқлашда 
турлича ёндашувлар мавжуд. 
Рақобат нарх маркетинги асосли эканини кўрсатувчи муҳим 
барометр бўлиб хизмат қилади. Иқтисодчилар корхоналарнинг нарх 
сиёсати нарх белгилаш мақсади ва усулларига боғлиқ бўлган тўрт бозор 
турини таърифлайдилар. Соф рақобат бозори ўхшаш маҳсулотни 
сотувчиларнинг кўплиги билан ажралиб туради. Бозорда ўртача бозор 
нархлари шаклланган бўлиб, товар бундан паст ёки юқори сотилмайди. 
Бундай бозорда сотувчилар маркетинг стратегиясини ишлаб чиқишга кам 
эътибор берадилар, чунки маркетинг таддқиқотлари ўтказиш, нарх 
реклама сиёсатини ишлаб чиқиш ва бошқа тадбирлар рақобот курашида 
муҳим эмас. 
Монополистик рақобат бозорида кўп сотувчилар ва товарларни ягона 
нархларда эмас, балки нархлар оралиғида сотиб оладиган харидорлар 
фаолият кўрсатади. Бу бозорда сифати, безатилиши, ўраб-жойланиши, 
хизмат кўсатиши билан фарқ қиладиган турли хил товарларнинг бой 
таклифи мавжуд. Олигополистик бозор бир-бирининг маркетинг 
стратегияси ва нарх маркетингига сезгирлик билан қарайдиган сотувчилар 
сонининг камлиги билан ажралиб туради. Нархни пасайтириш ёки 


313
кўтариш олигополистга узоқ муддатли равнақ бермайди, чунки рақиблар 
жавоб ҳаракатларида янада самарадор моделларни ишлаб чиқиши ёки 
сотиш усулини такомиллиштириши мумкин. Янги даъвогарларга бозорга 
кириб олиш қийинлашади, негаки ҳар бир олигаполист ўз мавқеини 
мустаҳкам сақлаб қолишга интилади. 
Соф монополия шароитларида бозорда ягона сотувчи фаолият 
кўрсатади, рақобатнинг йўқлиги сотувчига нархда ўз амрини ўтказишга 
шароит яратади, ўз мақсад ва ниятларини кўзлаб, истеъмолчи талабини 
инобатга олмайди. 
Шундай қилиб, нарх маркетинги имкониятлари ва муаммолари бозор 
ва рақобат турига қараб ўзгариб боради. Умуман, нархларни ўзгартириш 
йўли билан талабга таъсир кўрсатиш рақобатнинг нарх билан боғлиқ 
усулларини яратади. Маҳсулотга нарх қўйишга рақобат тазийқи муҳим 
таъсир кўрсатади. Корхоналар ўз рақиблари товарларининг нархи ва 
сифатини ўрганади, ўз маҳсулотларига ўхшаш маҳсулотларнинг қиёсий 
таҳлилини ўтказади, ҳар бир товар ҳақида харидор фикрини тадқиқ этади. 
Олинган маълумотлар хусусий нарх белгилашда ўз товари учун 
рақиблар таклифига нисбатан андоза олинадиган таянч нуқта бўлиб хизмат 
қилади. 
Шундай 
қилиб, 
рақобатли 
нарх 
белгилаш 
истаклар 
қондирилишининг муқобил воситаси тарзида нархларни тенглаштиради. 


314

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling