Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

 
Ахборот-бу маълумот ва хабарлар тўплами бўлиб, мазмунан, янгилик 
унсурларига эга бўлади ва бошқарув вазифаларини ҳал этиш учун ўта 
зарурдир. Ишончли ва зарур ахборотларсиз бошқаришни амалга оишириб 
бўлмайди. Ахборотлар бошқарув негизи ҳисобланади? 
Бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимлар ўртасидаги ўзаро алоқалар 
ахборот воситасида қуйидагича амалга оширилади. 
13.1-схема. Бошқарув тизимидаги ахборот алоқалари. 
Бошқарувчи 
орган 
бошқарилувчи 
объектнинг 
ҳолати 
ҳамда 
бошқарилувчи объект боғлиқ бўлган ташқи муҳит ҳолати ҳақида ахборотлар 
олиб туради. Бу ахборот бошқарувчи орган томонидан қабул қилинади ва шу 
ахборот асосида у бошқарувчи ахборот (қарор, буйруқ) ишлаб чиқади. Шундан 
кейин ахборот бошқарилувчи объектга таъсир ўтказадиган бошқарувчи 
тузимнинг ижроия органига юборилади ва бажарилиши назоратга олинади.
Шундай қилиб, бошқарув тизимида ахборотни узатиш, олиш, қайта 
ишлаш ва бериш жараёни амалга оширилади. Ишлаб чиқаришнинг бориши 
тўбрисидаги ички ахборот бошқарувчи тизимга муттасил келиб тушади. Бу: 
• иш ўринларига х?машёнинг келиб тушиши; 
• станок, ускуналарнинг ишлаши; 
• ишчиларнинг ишлаб чиқариш нормаларини бажариши; 
• тайёрланган буюмлар миқдори ва уларнинг сифати; 
• маҳсулотларни сотиши ҳақидаги ахборотлар. 
Ташқи ахборотлар, яъни: 
• юқори ташкилотлардан олинадиган фармойиш, қарор ва топшириқлар; 
• маҳсулот истеъмолчилари талаблари; 
• бошқа корхоналарнинг илғор тажрибалари; 
• рақобатдошларнинг хатти-харакатлари; 
• бозорлардаги ҳолат, улардаги мувозанат; 
• инфляция ва ишсизлик даражаси; 
Бошқарувчи тизими 
Бошқарилувчи тизим 
Бошқарув буйруғи 
Ташқи 
ахборот 
Ички ахборот 


102
• бюджетга тўловлар ва ҳоказоларга оид маълумотлар шу туркумдаги 
ахборотлар сирасига киради. Булар ташқи муаммолардан келиб 
чиқувчи ахборотлар ҳисобланади. 
Агар корхона ичида ахборот оқимларининг келиши ва ташқи дунё билан
алоқалар бузилса, корхонанинг яшаши хавф остида қолади. 
Бошқаришда фойдаланиладиган ва бажарилиши учун узатиладиган 
ахборотларга қўйидаги талаблар қўйилади: 
• ишончлилик; 
тушунарли, бир маънолилик; 
• тезкорлик; 
• тулиқлик; 
• тежамлилик. 
Ҳозирги даврда раҳбар бошқарув ишларида ташаббус ва омилкорлик 
кўрсатиши, оператив иш олиб бориши, вазият ўзгаришни ўз вақтида пайқаб 
олиш, ресурслар билан маневр қила олиши, ҳар бир ко?крет шароитда мақбул 
қарор қабул қилиши зарур. Бунинг учун раҳбар ишончли ва мазмунли 
ахборот олиб туриши лозим. Ортиқча, бефойда ахборот раҳбар ишини 
қийинлаштиради, ортиқча меҳнат ва вақт сарфлашга олиб келади. 
Ахборот тушунарли бўлиши керак. Чалкаш, бир-бири билан таққослаб
бўлмайдиган кўрсаткичлар тўғри раҳбарлик қилишга ва ўз вақтида қарор қабул 
қилига путур етказади. 
Аҳборотнинг ўз вақтида келиши ва ўз вақтида бажарувчиларга 
юборилиши, яъни тезкорлиги ҳам жуда муҳимдир. У бошқарув жараёнининг, 
бино-барин, ишлаб чиқаришнинг узлуксиз боришига ёрдам беради. Шунингдек, 
дастлабки ахборотни бошқариш турли мақсадлар учун осон ўзгариш, ундан 
бошқарувнинг барча бўғинларида фойдаланиш мумкинлиги, ахборотнинг узил-
кесил ишланиш, қўшимча ишлов бермасдан фойдланиши ҳам катта аҳамиятга 
эга. 
Зарур пайтда керакли натижа берадиган ахборотлар қимматли 
ҳисобланади. Кеч берилган ахборотлар ўз қимматини йўқотади. 
Ишлаб чиариш вазиятига тўғри баҳо бериш ва аниқ қарор қабул қилиш 
учун бошқарув органи ахборот билан тўлиқ таълим этилиши, ахборот ҳажми 
мақсадга мувофиқ бўлиши керак. Ахборот етишмаслиги ёки ҳаддан ташқари 
кўпайиб кетиши тезкор ва тўғри бошқаришга халал беради.
Ва, ниҳоя, бошқариш аппарати ходимлари қанчалик юқори малакали 
бўлса, ахборот қиммати ҳам шунчалик юқори ва тартибга солинган бўлади. 
Бошқариш органлари маълумотлар қабул қилувчи техника воситалари билан 
қанчалик мукаммал таъминланган бўлса, раҳборларга ортиқча, бефойда 
маълумотлар шунчалик кам келиб тушади. Бу эса ўз навбатида ахборот 
оқимидаги тежамкорликни таъминлайди. 
Бошқариш тизимининг муваффақиятли ишлашининг зарур шарти фақат 
тўғри алоқагина эмас, балки тескари алоқанинг ҳам мавжуд бўлишидир. 
Тескари алоқа ҳар қандай даражадаги тизимлар ҳаракатини рослаб туриш учун 
универсал механизм ҳисобланади. 


103
Бошқарилувчи тизимдан бошқарувчи тизимга (бўйсинувчидан бошлиққа) 
келиб тушадиган ахборотни, яъни берилган фармойиш ва буйруқнинг 
натижалари тўғрисидаги ахборотни тескари алоқа деб тушуниш қабул 
қилинган. 
Бошқарув тизими унсурлари ичида мураккаб, кўп томонлама ва хилма-
хил алоқалар мавжудлиги шароитида тескари алоқанинг аҳамияти айниқса 
ортади. Бошқарувчи тизим фармойиш ёки буйруқ (топшириқ) бергандан кейин 
шу фармойиш ёки буйруқ қандай бажарилаётганлиги тўғрисида тескари алоқа 
йўли бўйича ўз вақтида ахборот билан таъминланиб турилмаса, бошқариш 
жараёни бузилади ва бошқарув тизими бутунлай издан чиқади.
Ишлаб чиқаришни ва давлат бошқаришнинг барча даражаларида 
мустаҳкам тескари алоқа мавжудлиги характерлидир. Оддий бир мисол. 
Мамлакатимизнинг иқтисодий ва социал ривожланиши бўйича ишлаб 
чиқиладиган барча қонунлар албатта умумхалқ муҳокамасига қўйилади, уларга 
меҳнаткашларнинг мулоҳаза ва истаклари ҳисобга олиниб, қўшимчалар ва 
ўзгартиришлар киритилади. 
Тескари алоқа ёрдамида ахборотни жўнатувчи билан уни қабул қилувчи 
ўртасида алоқа ўрнатилади. Бу жараёнда ахборотни қабул қилувчи ахборот 
билан ўзаро алмашув жараёнининг барча босқичларини такрорлайди, натижада 
ахборотни юборувчи энди уни қабул қилувчига айланади, яъни ҳар иккала 
томон ўз вазифаларини ўзаро алмашгандек бўлинади. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling