Microsoft Word mvmao uzk doc
Бозор иқтисодиёти шароитида бизнес режани ишлаб чиқиш
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
- Bu sahifa navigatsiya:
- Безнес режа
4.4. Бозор иқтисодиёти шароитида бизнес режани ишлаб чиқиш
Бизнес-режа-бу шундай хужжатки, фирманинг унда ўз ишини қандай бошлаши, қандай ишлаб чиқаришини самарали юргизиш ва товарни бозорга олиб чиқиши, қандай технологияни қўллаши, қачон дастлабки даромад олиши, таваккалчилик (риск) ни камайтириши, сарф-харажат даражаси ва фойда олиши, рақобат курашида ютиб чиқиш каби кўрсаткичларнинг лойиҳаси ўз аксини топади. Безнес режа корхона (фирма)нинг ривожланиш стратегиясини белгилаб берадиган асосий ҳужжатлардан биридир. Шу билан бирга фирма тараққиётининг умумий концепциясига асосланади, стратегиянинг иқтисодий ва молиявий жиҳатларини бирмунча батафсил баён этади, аниқ-тайин чора- тадбирларни техник иқтисодий жиҳатдан асослаб беради. Бошқача қилиб айтганда, бизнес-режа тадбиркор учун гўё бир иш қуролидир, аниқроғи, компасдир. У фирманинг иш жараёнини тасвирлаб, фирма раҳбарларининг ўз мақсадларига қай тариқа эришишларини, биринчи галда ишнинг даромаддорлигини қай тариқа ошириш мумкинлигини кўрсатиб беради. Яхши ишлаб чиқилган бизнес-режа фирмага: • ўсиб боришга • бозорда янги мавқеларни қўлга киритишга; • ўз тараққиётининг истиқболларини белгилаб олишга; • янги товарлар ишлаб чиқариш ва янги хизмат турларини яратишга; • янги мўлжалланган амалга оширишнинг мақсадга мувофиқ усулларини танлаб олишга ёрдам беради; Бозор муносабатлари ривожланган сари режанинг аҳамияти тобора ошиб боради. Бирон-бир ишлаб чиқариш, хусусан, тижорат ғоясини режасиз амалга ошириб бўлмаслигини хорижий бизнесменлар аллақачон тушуниб етганлар. Бу ерда гап аввалги беш йиллик режаларимиз ҳақида бормаяпти. Хорижий мамлакатларнинг “Беш йиллик режалари” бутунлай бошқача усулда тузилади. Уларни бизнес-режа деб юритишади. Агар ўз фаолиятингизни бизнес-режасиз бошлайдиган бўлсангиз, тез кунлар ичида инқирозга учраб, синишингиз турган гап! Ҳайрон қолманг, чунки жаҳон амалиётидан бизга маълумки, бизнес-режа ишбилармоннинг ҳаммаси учун жуда зарур, гўёки сув билан ҳаводек. Нега деганда, бизнес-режа-бу шундай нарсаки, унинг ёрдамида сиз кўп ишларни бажаришга қодирсиз. Масалан, сиз ўз лойиҳангизни амалга оширмоқчи ёки сотмоқчисиз. Бунинг учун эса сизга лозим бўлган маблағни банкдан қарзга олиш пайтида банкирни ўзингизнинг бизнес-режангиздан хабардор этишингиз шарт. Бундан ташқари, бу нарса, ўз келажагини билишни хоҳлаган ва ўз вазифасини аниқ ҳамда пухта тушуниш ниятида юрган касбдошларингиз, тўғрироғи ходимларингиз учун ҳам, энг аввало юқорида таъкидлаганимиздек ўзингиз учун ҳам жуда кераклидир. 95 Бизнес режа корхонанинг ички ҳужжати бўлибгина қолмай, балки ундан инвесторлар ва кредиторларни таклиф қилишда ҳам фойдаланиш мумкин. Инвесторлар таваккал қилиб сармоя беришдан аввал лойиҳанинг синчиклаб ишлаб чиқилганига ишонч ҳосил қилишлари ва унинг самарали эканлигидан хабардор бўлишлари керак. Улар сармоя бериш имкониятларини кўриб чиқишдан олдин бизнес-режани синчиклаб ўрганиб чиқишади. Шундан сўнг улар лойиҳани ишлаб чиққанлар билан учрашадилар. Корхона ўз фаолиятини бизнес-режасиз бошлар экан, у албатта инқирозга учраши муқаррар. Муваффақиятли тузилган бизнес-режа корхонанинг ҳолатини чуқур таҳлил қилишга ҳамда унинг истиқболдаги ривожланишига холисона ва объектив баҳо беришга ёрдам беради. У муҳим ҳужжат ҳисобланади. Шунинг учун ҳам уни бегона одамларга, шунингдек корхона бошқарувига алоқадор бўлмаган шахсларга бериш таъқиқланади. Бизнес-режа бозор эҳтиёжини инобатга олган ҳолда фирманинг қисқа ва узоқ муддатга мўлжаллаш, шунингдек зарурий ресурсларни олиш мақсадида тузилади. У тадбиркорга қуйидаги вазифаларни бажаришга, яъни: • фирма фаолиятидаги аниқ йўналишни, мақсадли бозорлар ва у бозорларда фирманинг ўрнини аниқлашга; • фирманинг қисқа ва узоқ муддатли мақсадини белгилаш ва уларни амлга ошириш тактикаси ҳамда стратегиясини ишлаб чиқишга. Ҳар бир стратегия ижросини таъминловчи маъсул, жавобгар шахсларни белгилашга; • товар ва хизмат турларини танлаш ва истеъмолчиларга қилинадиган таклиф таркибини белгилашга, уларни ишлаб чиқариш ва сотишга сарфланадиган харажатларни баҳолашга; • фирма мақсадини амалга ошириш учун мавжуд кадрлар салоҳиятининг ҳамда меҳнат мотивациясининг талаб даражада эканлигини баҳолашга; • бозорни ўрганиш, реклама, сотишни рағбатлантириш, нарх-наво, сотиш шахобчалари ва ҳоказолар бўйича фирма маркетинги фаолияти таркибини аниқлашга; • фирма мақсадини амалга оширишда мавжуд молиявий ва моддий ресурсларнинг мувафиқлигини баҳолашга; • бизнес-режанибажаришга халақит берувчи, кўзда тутилмаган қийинчиликлар, тўғаноқларни олдиндан кўра билишга ёрдам беради. Бизнес-режани назарга олмаган тадбиркор кутилмаган нохушликларга дуч келиши табиий. Бу нохушликлар нафақат тадбиркорнинг ўзига, шу билан бирга унинг бошлаган ёки юргизаётган фаолиятига қаттиқ зарба бериши мумкин. Шу сабабли вақтни аямасдан бизнес-режани тузишга (уни тузишга 200 одам-соатгача вақт талаб қилинади), сўнгра фаолиятни бошлашга жазм этмоқ зарур. Ҳаттоки бозорда ўзгарувчанлик интенсив бўлган ҳолларда ҳам уни тузишдан воз кечмаслик даркор. Фирма фаолиятини бизнес-режа воситасида режалаштириш қуйидаги афзалликларга эга: 96 • фирма раҳбарларини фирма истиқболи билан шуғулланишга мажбур қилади; • фирма мақсадини амалга ошириш учун зарур бўлган ресурсларни аниқ мувофиқлаштиришга имкон беради; • фирма фаолиятини назорат қилиш кўрсаткичларини ўрнатишга ёрдам беради; • фирма раҳбари ва маъсул ходимлар мажбуриятларини янада аниқроқ ўрнатишга, уларнинг жавобгарлигини оширишга мажбур қилади; • фирмани бозор вазиятига ҳар доим тайёрлаб боради. Қисқаси, бизнес-режа тадбиркорга мазкур фаолият учун пул сарфлаш кераклиги, бу сарф даромад олиб келадими, олинган даромад сарфланган харажатни қоплаб фирма рентабеллигини таъминлай оладими деган саволларга жавоб беради. Бизнес-режа қуйидаги ўта долзарб вазифаларни ечиш учун ҳам зарурдир: • мавжуд ва янгитдан ташкил топадиган хусусий ва акциядор фирмаларга кредит олиш учун; • давлат корхоналарни хусусийлаштириш бўйича таклифларни асослаш учун; • янги фаолиятни бошлаш ва фирманинг бўлғуси йўналишни аниқлаш учун; • четдан инвесторларни жалб қилиш учун; • қўшма корхоналарни ташкил қилиш учун; • буюртмачи ёки харидор билан йирик шартномани тузиш учун; • янги малакали ходимларни ўз фирмангизга жалб қилиш учун; • товарингизни ёки хизмат турларини четга чиқаришни асослаш ва ҳоказолар учун. Бу муаммоларни ечиш учун бизнес-режа зарурдир ва у аввалги кўниккан техник-иқтисодий асослаш каби хужжатнинг ўрнини босмоғи даркор. Бизнес-режани менежер, тадбиркор, фирма, фирмалар гуруҳи, консалтинг ташкилоти тайёрлаши мумкин. Бизнес-режани тузиш жараёни тадбиркорлик ғоясидан бошланиб, олинган фойдани унинг иштирокчиларига тақсимлаш билан якунланади. (7.4.1, 7.4.2, 7.4.3) Бизнес-режани тузишда раҳбарнинг шахсан иштироки жуда зарурдир. Шунинг учун ҳам кўпгина хорижий мамлакатлар банклари ва инвесторлари, агар бизнес-режани бошидан охиригача четдан маслаҳатчи ёллаб бажарган ва раҳбар фақат қўл қўйганини билиб қолсалар, бундай бизнес-режа лойиҳасига маблағ беришдан воз кечадилар. Бу дегани бизнес-режани ишлаб чиқишда маслаҳатчилар ҳизматидан фойдаланмаслик керак дегани эмас, аксинча, инвесторлар томонидан эксперт маслаҳатчиларнинг хизматидан бизнес-режани ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкинлиги қўллаб-қувватланади. Гап бу ерда бошқа нарсада. Бизнес-режани ишлаб чиқишда корхона раҳбарининг ёки тадбиркорнинг шахсан ўзи иштирок этиши шарт. 97 Фирма янги ўзлаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни мўлжаллаган бўлса-ю, лекин буларни ишлаб чиқариш учун етарли қувватларга эга бўлмаса, у ё янги қувватларни юзага келтириш учун сармояларни жалб қилиш йўлидан бориши, ёки ишнинг бир қисмини бажариб берадиган шерикларни қидириб топиш йўлига кириши мумкин. Бундай ҳолда бизнес-режа шериклар капиталини инобатга олган ҳолда тузилади. (7.4.2) Бизнес-режани янги ҳиссадорлар, кредиторлар, бизнес соҳасидаги шериклар, маблағ берувчи хомийлар ва чет эл инвесторларини қидириб топишда ҳаммадан кўп фойдаланилади. Бундай шароитда бизнес-режа қачон, ким ва нима учун деган саволларга жавоб олиш учун тузилади. (7.4.3) Тадбиркор учун унинг бизнеси ҳаёт-мамотидир. Банк менежери ёки чет эл инвестори учун тайёрланган бу хужжатлар улар қўлига келиб тушадиган кўплаб хужжатларнинг фақат биридир. Сиз бу режа билан уларни ишонтира олишингиз, ўзингизга жалб қила олишингиз ва пировардда уни қўллаб- қувватлашингизга эриша оолишингиз лозим. Бунинг учун сиз тузган бизнес- режа қуйидаги талабларга жавоб бериши, яъни: • аниқ ва равон; • қисқа ва лўнда; • мантиқан кучли асосланган; • тўғри ва ишончли; • рақам ва фактлар билан ўз тасдиғини топган бўлиши шарт. Аниқ ва равонлик даражаси. Бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатлар фирмалари ўз фаолиятини жуда аниқ режалаштиради ва бизнес-режани ишлаб чиқишда махсус талабларга асосланади. Шуни эсда тутиш лозимки, сизнинг бизнес-режангизни кўриб чиқувчи киши ўта банд унинг олдида бундан бўлак кўплаб муаммолар туради. Хохлайсизми, хохламайсизми у сизнинг ўз фикрингиз ва мақсадингизни қай даражада аниқ ва равон изоҳлашингизга қараб сизга баҳо беради. Шу боис: • содда ва равон ёзинг; • жумлаларни узундан-узун тузманг ва унга ҳаддан ташқари кўп муаммоларни тиқиштирманг; • жумлани шундай тузингки, олдинги таклифларингиздан кейинги таклифларингиз мантиқан келиб чиқсин ва улар ўртасида узвий боғланиш бўлсин. Бири тоғдан, бири боғдан бўлмасин; • қўшиб айтиладиган сўзларни кўп ишлатиб, суиистеъмолликка йўл қўйманг; • жадвал келтирилиши лозим бўлган жойга уларни қўлланг. Бизнес-режа ҳар хил тоифадаги одамларга, ҳатто маҳсулот (хизмат) ва бозор тўғрисидаги билимлари чекланган кишиларга ҳам тушунарли бўлмоғи лозим. Қисқалик ва лўндалик даражаси. Кўпгина инвесторлар мазмуни бир ёки икки бетда баён этилган лойиҳанинг муҳим хусусиятларини ва афзалликларини билиб олишга имкон 98 берадиган бизнес-режани ўқиб чиқишни ёқтирадилар. Албатта, мазмуни қисқа ва лўнда қилиб баён этиш жуда қийин. Қисқа ва лўндалик бу истеъдод меваси. Бу ишни режалаштириш бошидаёқ ишлаб чиқиб алоҳида урғу бериладиган ва қисқача мазмун баёҳнига киритиладиган асосий тадбирлар (битта ёки иккита таклиф) равшан бўлиб қолган маҳалдагина моҳирона уддалаш мумкин. Қисқача баён этилган мазмунда дастлабки ашё бўлиб бўлғуси инвесторнинг шунга қараб фикр юритишини назарда тутиш керак. Қисқа ва лўндалик даражаси бизнес-режа ҳажмини белгилаб беради. Одатда, унинг ҳажмт 40 бетдан ошмайди. Юқори даражадаги рақобатли соҳаларда кўзда тутилмаган ҳолатлар бўлиши мумкин. Бўлганда тўлиқ режанинг муқобили сифатида қисқа варианти қабул қилинади (4-10 бет). Айрим ҳолларда бизнес-режа ўзлари фойдаланиш учун кичикроқ ва каттароқ ҳажмда ташқи варианти (банк, сармоялар, таъминловчи ва истеъмолчилар учун) тузилади. Умуман бизнес-режанинг кимга мўлжалланганлиги ва уни кимлар ўқиши мумкинлигига қараб унда қуйидаги устивор томонларни белгилаш мумкин. (жадвал) 10 бетгача бўлган бизнес-режа одатда фирма ҳали ёш ва ишлаб чиқариладиган маҳсулот тури кам бўлган ҳолларда 3-5 йил муддатга тузилади. Тадбиркорлик томонидан биринчи йилдаги олинадиган самара ойлар сайин батафсил кейинги йили тақвимлар бўйича кейинчалик йил бўйича ҳисобланади. Мантиқан кучли мосланганлик даражаси. Бизнес-режа фирманинг муайян бозордаги фаолиятининг аниқ йўналишини ўрганиш мақсадида ўтказиладиган тадқиқотлар ва ташкилий ишнинг натижаси бўлганлиги сабабли мантиқан қуйидагиларга асосланади: • Муайян товарни ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш)нинг аниқ лойиҳасига янги турдаги буюмлар яратиш ёки янги хил хизматлар кўрсатишга. • Фирманинг заиф ва кучли томонларини аниқлаб, ўзига хос хусусиятларини ва ўзига ўхшаш бошқа фирмалардан фарқларини аниқлаб олиш мақсадида ҳар томонлама ўтказиладиган ишлаб чиқариш хўжалик ва тижорат таҳлилига. • Аниқ вазифаларни амалга ошириш учун қўлланиладиган молиявий техник иқтисодий ва ташкилий механизмларга. Бизнес-режа фирманинг ривожланиш стратегиясини белгилаб берувчи асосий хужжатлардан бири бўлганлиги сабабли у: • Фирма тараққиётининг умумий концепциясига асосланади. • Стратегиянинг иқтисодий ва молявий жиҳатларини бир мунча батафсил баён этади. • Аниқ, тайин чора-тадбирларни техник-иқтисодий жиҳатдан асослаб беради. Стратегияни амалга ошириш техник, ташкилий ва иқтисодий ўзгаришларни маълум вақтгача мантиқан ўзаро маҳкам боғланган бутун бир тизим сифатида тузилган кенг инвестиция дастурларига асосланади. 99 Шундай қилиб, мантиқан кучли асосли бизнес-режани тузиш қуйидаги босқчларни ўз ичига олади: • 1-босқич. Ривожланиш концепциясини ишлаб чиқиш. • 2-босқич. Ривожланишнинг инвестицион дастури. • 3-босқич. Ўртача муддатли даврга бизнес-режа тузиш. • 4-босқич. Бизнес-режани амалга оширишга доир чора-тадбирлар. Тўғрилик ва ишончлилик даражаси. Бизнес-режа фирманинг ички хужжати бўлибгина қолмай, балки ундан инвесторлар ва кредиторларни таклиф қилишда ҳам фойдаланиш мумкин. Инвесторлар таваккал қилиб сармоя беришдан аввал лойиҳани синчиклаб ишлаб чиқилганига унинг албатта самарали бўлишига ишонч қилишлари лозим. Ҳаммадан ҳам бизнес-режа потенциал қарз берувчини, акционер, сармоядорни ҳамда истеъмолчини таъминловчиларни ушбу корхона (ишбилармон) билан тижорат алоқаларидан фойда олишга ишонтириш лозим. Шуни эсда тутингки, ҳеч қачон имкониятларингизни ошириб кўрсатманг. Рақам ва фактларнинг аниқлиги. Рақам ва фактлар инвесторларни ўзига тез жалб қилади. Улар энг аввало сиз келтирган далилларга таянадилар. Сўз, агар у маълумот билан асоаланмаса, инвестор учун таъсирсиз бўлади. Шунинг учун режада келтирилган барча ҳисоб-китоблар, рақам ва фактлар аниқ бўлиши лозим. Қайд қилинган талабларга риоя қилинган шароитдагина сиз ўз инвесторларингизга, кредиторларингизга эриша олишингиз ва фирмангиз равнақига эга бўлишингиз мумкин. Жаҳон тажрибасида бизнес-режани тузиш босқичлари ва унинг бўлимлари аниқ белгиланмаган. У корхона статуси ва катта кичиклигига қараб ҳар хил шаклда ва таркибий тузилишда бўлиши мумкин. Аммо, бизнес-режа мукаммал ёки оддийлигидан катта ёки кичиклигидан қатъий назар ўз моҳиятига биноан қуйидаги бўлимларни ўзида акс эттириши лозим. 1-бўлим. Фирма имконияти (резюме). 2-бўлим. Маҳсулот ва хизмат турлари. 3-бўлим. Товар ва хизматлар сотиладиган бозор. 4-бўлим. Рақобат. 5-бўлим. Маркетинг режаси. 6-бўлим. Ишлаб чиқариш режаси. 7-бўлим. Ташкилий режа. 8-бўлим. Ҳуқуқий режа. 9-бўлим. Риск ва суғуртани баҳолаш. 10-бўлим. Молиявий режа. 11-бўлим. Лойиҳанинг рентабеллиги. Бўлимлар таркибида фирма имконияти (резюме) бўлимига алоҳида аҳамият бериш лозим. Чунки, у билан инвесторлар, менежер ва тадбиркорлар доимо биринчи навбатда танишадилар. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling