Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Биринчи босқичда корхона олдида қуйилган мақсадни амалга 
оширишни таъминловчи стратегия белгилаб олинади. Бу ерда энг муҳими шу
мақсадга эришишнинг турли ва кўпроқ муқобиллари ( вариантлари) ишлаб
чиқилади. Бу ишга нафақат юқори бўғиндаги раҳбарларни, шунингдек ўрта 
бўғиндаги менежерларни ҳам жалб қилиш лозимдир. Бундай ёндашув танлаш 
имкониятини кенгайтиради ва энг яхши вариантни танлашга шароит яратади.
Иккинчи босқичда - стратегия қайта ишланади ва корхонанинг 
ривожланиш мақсадига монанд даражага келтирилади. Шу тариқа кўп қиррали 
умумий стратегия шакллантирилади. 
Учинчи босқичда - танлаб олинган умумий стратегия доирасидаги 
муқобил (вариант)лар таҳлил қилинади ва унинг бош мақсадни ечишдаги 
яроқлилик даражаси баҳоланади. Айнан шу босқичда умумий стратегия аниқ
ва янги мазмун билан тўлади. 
Корхоналар аксарият ҳолларда кўп муқобиллик асосида стратегияни
танлашади. Бинобарин, агар корхона бозорда ўзининг салмоғини оширмоқчи 
бўлса, у ҳолда у бундай мақсадга турли йўллар билан эршиши мумкин. Яъни: 
 маҳсулот нархини пасайтириш; 
 товарларни кўп сонли дўконлар орқали сотиш; 
 бозорга товарларнинг янги моделларини чиқариш; 
 реклама ёрдамида товарлар нуфузини ошириш ва ҳоказолар. Ҳар қайси 
йўл турли имкониятларга йўл очиб беради.
Масалан, баҳони жорий қилиш эгилувчан бўлганлиги сабабли осон 
кечади ва рақобатдошлар томонидан осонлик билан ўзлаштирилади. Аммо 
янги технологияга асосланган стратегия эса жуда қийин ўзлаштирилади, лекин
уни жорий қилиш катта харажатларни талаб қилади. Ундан ташқари у унчалик 
эгилувчан (гибкий) эмас. 
Кўриб турибмизки, корхона стратегияни танлашда кўпдан-кўп муқобил 
(алтернатив) вариантларга дуч келиши ва улардан кенг танлаш имкониятига 
эга бўлиши мумкин. 
Аниқланган ташқи хавф ва имконият корхонанинг ички имконияти ва 
кучсиз томонлари билан таққосланади. Сўнгра корхона раҳбарияти “Қайси 
стратегик муқобил (вариант)ни танлаш керак” деган саволга жавоб излашга 


91
киришади. Менежмент соҳасидаги тадқиқотчилар муқобил (алтернатив)нинг 
қуйидаги турларини эътироф этишади: 
чекланган ўсиш; 
ўсиш; 
камайиш(қисқартириш); 
ҳар учала стратегик муқобилни ўзида акс эттирувчи алтернатива. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling