Microsoft Word mvmao uzk doc


Социал омиллар ўз таркибига


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Социал омиллар ўз таркибига ўзгариб турувчи ижтимоий қадриятлар, 
удумлар, муносабатлар ва феъл атворларни олади. Иқтисодий беқарорлик


87
шароитида айни социал соҳада корхона фаолиятига салбий таъсир қилувчи 
хавфлар туғилади. Уларни бартараф этиш учун самарали таҳлил зарурдир. 
Халқаро омиллар ташқи савдо монополиясига барҳам берилган 
шароитда корхона учун ўта аҳамиятлидир. Зеро, улар халқаро бозорларга
иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Корхона раҳбарлари шундай катта
сегментда содир бўлаётган ҳолатларни кузатиш, улардан огоҳ бўлиш ва
корхона манфаатини кўзлаб ҳаракат қилиши лозим. 
Ташқи муҳит омилларини ҳисобга олиш: 
чет эл рақобатдошларига қарши ҳуқумат ҳимоясини аниқлашга; 
ички бозорни мустаҳкамлашга; 
халқаро муносабатларни фаоллаштириш ва кенгайтиришга имкон 
беради. 
Шундай қилиб, ташқи муҳит таъсири менежерлар томонидан доимо катта 
эътибор беришини талаб қилади, шунинг учун у катта ҳажмдаги ахборотни 
ўрганиш асосида амалга оширилади ҳамда ўз вақтида тўғри қарор чиқариш 
учун аниқликни талаб қилади. 35-жадвалда қайд қилинган омиллар миқёсида 
ташқи муҳит хавфи ва корхона имконияти тўғрисида маълумотлар 
келтирилган. 
Жадвалдаги рақамлардан кўриниб турибдики, мазкур корхона энг кўп 
имкониятга технологик омиллар таъсирида эга бўлиши мумкин. Энг кўп 
хавфни чет эл рақобатчилари туғдириши мумкин. 
Стратегик режалаштириш жараёнида корхонанинг кучли ва кучсиз
томонларини таҳлил қилишдан мақсад қуйидаги иккита саволга жавоб
топишдир: 
ташқи имкониятлардан фойдаланиш учун корхона ўзининг кучли 
томонларига эгами? 
корхонанинг ташқи хавфига бардош бераолмайдиган қандай кучсиз 
томонлари бор? 
Ҳар иккала саволга жавоб топиш учун корхонанинг қуйидаги 
жиҳатларини кузатиш тавсия этилади: 
 Маркетинг; 
 Молия( бухгалетрия ҳисоби); 
 Ишлаб чиқариш; 
 Меҳнат ресурслари; 
 Маданият ва корхона нуфузи. 
Маркетинг - бу бозор ҳолатини асосли ўрганиш ва олдиндан баҳолаш 
билан товарларни ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этиш ҳамда шу йўсинда 
яхши фойда топишни уюштиришга қаратилган фаолиятдир. Америкалик 
иқтисодчи Филипп Котлер ўзининг “Фир-манинг маркетинг бўйича ички
бошқаруви” номли дарслигида маркетингнинг қуйидаги турларини қайд 
қилади. 
Маркетинг функцияларини текшириш жараёнида унинг қуйидаги еттита 
унсурини таҳлил қилишни тавсия қилинади: 
Корхонанинг бозордаги салмоғи ва рақобатдбардошлиги; 


88
Буюмларнинг хилма-хиллиги ва ассортимент сифати; 
Бозор шароитидаги демографик ҳолат; 
Бозорни тадқиқ қилиш ва ишланмалар ҳолати; 
Мижозларга кўрсатиладиган хизматни сотишдан олдин ва сотишдан
кейинги даражаси
Товарлар ҳаракати, реклама ва сотиш самарадорлиги; 
Корхона фойдаси. 
Стратегик режалаштиришнинг маркетинг соҳасидаги параметрлари кўп 
жиҳатдан қайд қилинган унсурларнинг кучли ва кучсиз томонларини тўғри 
аниқланишига боғлиқ. 
Корхонанинг молиявий ҳолатини таҳлил қилиш, ундаги кучли ва кучсиз
томонларини аниқлаш стратегик режалаштириш самарадорлигини янада 
ошириши мумкин. Молиявий тафтишни ўтказишга нисбатан кўпдан кўп 
маъқуллайдиган ва инкор этадиган томонлари бор. Улар қуйидагилардан 
иборат. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling