Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Иқтисодий омилларни таҳлил қилишда ифляция(дефляция) суръати, 
солиқ ставкаси, халқаро тўлов баланси, аҳолининг бандлик даражаси
корхонанинг тўловлик даражаси кабиларга эътибор қаратилади. 


86
Сиёсий омилларни таҳлил қилиш жараёнида: 
мамалкатлараро савдодаги таъриф келишувларига; 
божхона сиёсатида учинчи мамалкатга қарши йўналтирилган
протекционизм сиёсатига; 
мазкур давлат ва унинг етакчи сиёсатчиларининг антимонополия 
қонунига бўлган муносабатларига; 
маҳаллий ҳокимиятларнинг кредит сиёсати, уларнинг ссуда олиш ва 
ишчи кучини ёллаш бўйича чекловлари кабиларга эътибор берилади. 
Бозор инжиқликлари ҳам корхона фаолияти ва унинг самарадорлигига 
ўз таъсирини ўтказмай қўймайди. Уларни таҳлил қилиш корхона
раҳбариятига корхона стратегиясини аниқ билишга ва унинг бозордаги
мавқесини мустаҳкамлашга ёрдам беради. Бу ерда: 
демографик ўзгаришлар; 
аҳоли даромади даражаси ва унинг тақсимланиши; 
тармоқдаги рақобат даражаси; 
корхонанинг бозорда эгаллаган салмоғи; 
бозор қўлами ёки уни ҳукумат томонидан ҳимояланганлиги таҳлил 
қилинади. 
Технологик омилларни корхона раҳбарлари ўз диққатларидан четда 
қолдирмасликлари зарур. Бундай таҳлил: 
ишлаб чиқаришдаги технологиянинг ҳолатини, унинг ўзгариш 
суръатини, замон талабига жавоб бераолишини; 
янги товар ва хизматларни лойҳалаштиришда, ахбротларни йиғиш, 
қайта ишлаш ва уларни узатишда, алоқада замонавий ҳисоблаш 
техникаларининг қўлланилаётганлигини аниқлашга ва режалаштиришга имкон 
беради. 
Рақобат омилларини таҳлил қилиш рақобатдош корхоналарнинг ҳатти-
ҳаракатларини кузатишга, уларни назорат қилишга имкон беради. Бундай 
таҳлил моҳиятини қуйидаги саволларга жавоб топиш орқали билиш мумкин: 
 рақобатдош бозорга нимани таклиф қилаяпти? 
 рақобатдош нима қилаяпти ва нима қилиши мумкин? 
Рақобатдошларни таҳлил қилишда тўртта ташхисий зона ажратилади. 
Булар: 
рақобатдошларнинг келгуси мақсадларини таҳлил қилиш; 
рақобатдошларнинг жорий стратегиясини таҳлил қилиш; 
рақобатдошларнинг истиқболдаги ривожланиш имкониятларини 
таҳлил қилиш; 
рақобатдошларнинг кучли ва кучсиз томонларини таҳлил қилиш. 
Рақобатдошларнинг фаолияти ва ҳатти-ҳаракатларини назорат остига 
олиш корхона раҳбариятига ҳарқандай содир бўлиши мумкин бўлган хавфга
тайёр бўлиб туришига имкон беради. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling