Microsoft Word mvmao uzk doc


Транспорт билан боғлиқ таваккалчилик


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Транспорт билан боғлиқ таваккалчилик-бу автомобил, темир йўл, 
денгиз, хаво транспортларида юкларни ташиш жараёнида эҳтимол (таваккал) 
қилинадиган зарарлардир. 
Тижорат билан боғлиқ таваккалчилик-бу хўжалик субъектларининг 
тадбиркорлик фаолияти оқибатида эҳтимол (таваккал) қилинадиган 
зарарлардир. Бундай турдаги таваккалчилик ўз навбатида ишлаб чиқариш, 
савдо ва қисман молия билан боғлиқ бўлган таваккалчиликларга бўлинади. 
Ишлаб чиқариш билан боғлиқ таваккалчилик-бу ишлаб чиқариш 
жараёнинг тўхтаб қолиш ёки бир маромда ишламаётганлиги, технологиянинг 


129
бузилиши, сифатсиз хомашё оқибати ёки ходимларнинг сифатсиз ишлашлари
эвазига эҳтимол (таваккал) қилинадиган зарар ёки қўшимча харажтлардир. 
Савдо билан боғлиқ таваккалчилик-бу ўзаро тўловларнинг 
кечиктирилиши, шартнома шартларининг бажарилмаслиги оқибатида эҳтимол 
(таваккал) қилинадиган зарар ёки олинмайдиган даромад. 
Молия билан боғлиқ таваккалчилик-бу эҳтимол қилинадиган
молиявий зарарлар бўлиб, у ўз навбатида инвестиция ва пулнинг сотиб олиш 
қобилияти билан боғлиқ бўлган, охиргиси эса ўз навбатида 
*инфляция ва
*валюта билан боғлиқ бўлган таваккалчилик турларига бўлинади. 
Инфляция билан боғлиқ таваккалчилик- бу олинган даромадларнинг 
қадри юқори инфляция оқибатида тезроқ қадрсизланишини билдиради. 
Валюта билан боғлиқ таваккалчилик- бу чет эл валютаси курсининг 
ўзгариши оқибатида кўриладиган катта зарарни билдиради. Бу таваккалчилик 
экспорт-импорт операцияларини, шунингдек, валюта операцияларини 
баҳолашда ўта зарурдир. 
Инвестиция билан боғлиқ таваккалчилик қуйидаги турларга бўлинади. 
Тизимли таваккалчилик - бу, у ёки бу бозорда коньюнктуранинг 
ёмонлашиши ёки тушиб кетиши оқибатида эҳтимол қилинадиган зарар. Бу 
таваккалчилик инвестицияни аниқ бир объектга эмас, балки муайян бозор 
(масалан, валюта бозори, қўзғалмас мулк бозори ва бошқалар) учун барча
қуйилган маблағ бўйича таваккалчиликни ифодалайди. Бунда инвестор катта 
зарар етказмасдан туриб ўз маблағини қайтараолмайди. 
Тизимли таваккалчилик усулида инвестицияни қайси бир активга 
(айтайлик, қимматли қоғозларгами ёки кўзғалмас мулкка) таваккал қилиб 
сарфлаш мақсадга мувофиқлиги аниқланади. 

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling