Microsoft Word mvmao uzk doc
Қуйидаги ҳолларда хавф даражаси ортиши мумкин
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
- Bu sahifa navigatsiya:
- Булардан ташқари тижоратга доир қуйидаги хавфлар яъни
- Сиёсатга доир хавфлар
- Иқтисодиётга доир хавфлар
Қуйидаги ҳолларда хавф даражаси ортиши мумкин:
• тўсатдан ва кутилмаганда ўртага муаммо кўндаланг бўлиб қолганида; • банкнинг олдинлари орттирган тажрибасига тўғри келмайдиган янги вазифалар ўртага қўйилганда; • раҳбарият зарур ва шошилинч чоралар кўра олмайдиган ва бу нарса молиявий зарар етказа оладиган маҳалларда; • банк ёки бошқа ташкилот фаолиятининг мавжуд тартиби ёки қонунларнинг номукаммаллиги аниқ вазиятга тўғри келадиган чора- тадбирларни кўришга халал берадиган маҳалларда. Булардан ташқари тижоратга доир қуйидаги хавфлар яъни: • товарларни бозорда сотишга алоқадор хавф; • юкларни ташиш маҳалидаги хавф ёки транспортга алоқадор хавф; • товарни харидор томонидан қабул қилинишга алоқадор хавф; • харидорнинг ҳақ тўлашга қодир-қодирмаслигига алоқадор хавф; • харидорнинг ҳақ тўлашни истамаслигига алоқадор хавф; Сиёсатга доир хавфлар: • харидор мамлакатида импортнинг тақиқланишига алоқадор хавф; • юкларни харидорга ташиб етказиб бериш маҳалидаги иш ташлашлар (уруш, ғалаёнлар)га алоқадор хавф; • валюталарнинг алмашинадиган бўлишига ёки пул ўтказишнинг тақиқлаб қўйилишига алоқадор хавф. Иқтисодиётга доир хавфлар: • пулнинг қадрсизланиши; • ишсизлик даражаси; • солиқ сиёсати; • технологик ўзгаришлар; • хом-ашё базаси билан боғлиқ хавфлар ҳам хавф даражасини ортишига олиб келиши мумкин. Раҳбар, хусусан, хавф бўйича менежер белгиланган рентабеллик даражасини сақлаган ҳолда юз бериши эҳтимоли бўлган хавф даражасини имкон борича қандай камайтиришни билиши керак. Бундан ташқари, у корхона учун жуда нохуш воқеа юз берган шароитларда ҳам хавфнинг салбий оқибатларини камайтириш имкониятларини олдиндан ҳисобга олиб қўйиши лозим. Хавфни бошқарув соҳасидаги ишларни малакали йўлга қўйиши, хавфнинг бир қисмини бошқа ҳамкорларга ўтказиш, бизнесни ва ходимларни суғурта қилдириш орқали анча камайтириш мумкин. Хавфни камайтириш ва рентабелликни оширишнинг бир қанча усуллари мавжуд. Уларнинг баъзиларини келтирамиз: • қўшимча ишчи кучига, бозорнинг аҳволи ва хусусиятлари тўғрисидаги ахборотга, етарлича молиявий маблағлрга эга бўлган корхоналар орасида шериклар ахтариш. 127 • тор соҳаларнинг қайси бирида хавф ҳаммадан кўп бўлса, ўша соҳада ташқи маслаҳатчи-экспертлар хизматидан фойдаланиш; • янгиликларни жон-жон деб қабул қиладиган тайинли истеъмолчилар тоифасини ёки доимий мижозларни кўзда тутиб иш олиб бориш; • хавфни олдиндан билиш, тусмоллаш: тор жойларни ва хавф манбаларини аниқлаб олиш; • ўзини суғурта қилиш учун корхона айланма маблағларининг бир қисми ҳисобига захира жамғармаси тузиш; • бизнесни ва ходимларни суғурта қилиш йўли билан хавфнинг бир қисмини бошқа шахслар ёки ташкилотларга ўтказиш. Сўнгги иккита усул, яъни ўз-ўзини ва бизнесни суғурта қилиш махсус захира фондини ташкил этиш ва зарарларни айланма молия маблағлари ҳисобидан қоплаш билан боғлиқ. Бу усулдан фойдаланиш йўқотилиши мумкин бўлган мол-мулк бутун бизнеснинг мулкий ва молиявий миқёсларга нисбатан жуда кичик бўлган ҳолларда мантиқан тўғри бўлади. Масалан, йирик корпорациянинг кичик бинода жойлшган озгина ускуналарини йирик суғурта компанияси орқали ёнғиндан суғурта қилдириш мақсадга мувофиқ эмас. Суғуртани ўз бўйнига олиш усули корхонанинг бир хил маҳсулоти кўп, уларнинг ишдан чиқиш эҳтимоли кам бўлган ҳолларда ҳам жуда қўл келади. Масалан, юзлаб танкерларга эга йирик нефт компаниялари шу усулдан фойдаланишади. Чунки, фирмага йилига битта танкерни йўқотиш (бу юз бермаслиги ҳам мумкин) ҳамма танкерлар учун суғурта солиғи тўлашдан кўра арзонга тушади. Хежир (йўқотишлардан сақланиш) қилиш деган суғурта шакли ҳам бор. Унинг моҳияти шундайки, айтайлик, хамашёни қайта ишлашга ихтисослашган фирма кутилаётган даромадларининг хавфини бошқа томонга ўтказиш орқали суғурта қилади. Хежирлашда сотувчи (хардор) фьючерс келишуви тузиш билан айни бир вақтда ўз савдосига тенг келадиган фьючерс, шартномаларини харид қилади (ёки сотади). Хежирлаш томонлар кўрадиган эҳтимолдаги зиённи камайтириш имконини беради. Товар нархи ўзгариши билан кўриладиган зарар фьючерс бўйича олинадиган ютуқ билан қопланади. Банк, биржа, тижорат амалиётида валюта хатарини суғурта қилишнинг турли усуллари ҳам хежирлаш деб юритилади. Хежир- бу баҳо бўйича таваккалчилик суғуртаси; фьючерс шартномаси. Қуйидаги омиллар хавфдан холи бўлишига ёрдам беради; *миллий валютадаги қатъий баҳолар ёки чет эл валютасининг миллий валютага нисбатан курсининг олдиндан белгиланиши; * экспорт ва импорт хавфини ўзаро мослаштириш; *ўз миллий банкларидан фойдали шартлар билан қарз олиш; *банклар билан маълум муддатга мўлжалланган махсус валюта битимлари тузиш ва ҳоказо. Download 2 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling