Microsoft Word mvmao uzk doc
Download 2 Mb. Pdf ko'rish
|
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked
- Bu sahifa navigatsiya:
- Аналитик усул
Статистик усул. ёрдамида ўхшаш фаолият билан шуғулланадиган
хўжаликларда кўриладиган зарар, унинг даражалари ва такрорланиб туриш ҳоллари ўрганилади. Эксперт усули ёрдамида тажрибали тадбиркорлар фикри йиғилади ,у қайта ишланади , менежер ва мутахасисларнинг аниқ тижорат операцияларда хавфнинг кутилиш даражалари тўғрисидаги фикрлари таҳлил қилинади. Аналитик усул эҳтимоллар назарияси, ўйинлар (теории игр) назариясидаги математик моделларни қўллашга асосланади. Таваккалчиликни бошқариш фаолияти менежмент соҳасида энг тез ривожланиб бораётган профссионал фаолият ҳисобланади. §арб фирмаларининг штатида айнан шу хафни камайтиришга жавоб берувчи таваккалчилик бўйича лавозим мавжуд (таваккалчи-менежер). Улар фирма рахбарлари билан бир қаторда хавф-тавакалчилик бўйича қабул қилинадиган қарорларда қатнашади ва унинг оқибати учун баббаравар жавоб беради. Таваккалчиликни бошқариш қўйидаги фаолиятларни ўз ичига олади: • Таваккалчиликни аниқлаш,тахлил қилиш ва унинг даражасини баҳолаш; 137 • Таваккалчиликни огоҳлантирувчи тадбирларни ишлаб чиқиш, уни минималлаштириш ва суғурталаш тадбирларини белгилаш; • Таваккалчилик оқибатда кўрилган зарарларни қоплаш ва корхонани тиклаш йўлини излаш. Булардан ташқари таваккалчиликни стратетик бошқариш юзасидан қуйидаги саволларга жавоб топиш зарурдир: • Корхона айнан қайси бир турдаги тваккалчиликни ўз фаолиятига қўллаши керак? • Шу сингари таваккалчиликни бошқариш учун қайси бир усулларни қўллаш маьқул? • Корхона ўз зиммасига қай даражадаги таваккалчиликни олиши мумкин? Аммо таваккалчиликни бошқариш стратегиясини белгилаб олишнинг ўзи етарли эмас. Бундан ташқари шу стратегияни амалга ошириш механизмини,яьни таваккалчиликни бшқариш тизимини ишлаб чиқиш лозим.Бу қуйидагилардан иборрат: • Қабул қилинадиган қарорларни самарали баҳолаш ва уни назорат қилиш тизимини яратиш; • Корхонада таваккалчиликни бошқариш учун махсус бўлимни ташкил қилиш ёки шахсни тайинлаш; • Таваккалчиликни суғурталаш, зарар ва йўқотишларни қоплаш учун махсус маблағлар ва захиралар ажратиш. Амалиётнинг тасдиқлашича,бу тадбирлардан ташқари таваккалчиликни бошқариш бўйича махсус қўлланмаларнинг ишлаб чиқишни тақоза этади. Айнан шу қўлланмада ҳар бир бўлим ва менежерларнинг тваккалчиликка бориш меьёрлари кўрсатилган бўлади. Таваккалчиликни бошқаришда асосан икки усул қўлланилади: • Таваккалчиликни огоҳлантириш ва уни чегаралаш усули: • Зарарни қоплаш усули. Таваккалчиликни пасайтириш усуллари қўйидагилардан иборат: • Қарор қабул қилиш муқобилларини ва таваккалчилик даражасини обдон экспертизадан ўтқазиш; • Таваккалчиликнинг муайян даражасини белгилаш (лимитлаш),яьни муайян қарорни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган харажатлар суммасини ўрнатиш; • Қарздорнинг мажбуриятларини бажарилишини тьаминлаш учун турли туман кафолат ва қарз операцияларидан фойдаланиш: • Таваккалчиликни диверсификациялаш, яьни: → Корхона капиталини турли фаолиятларга-инвестициялаш (12тадан кам бўлган компания тавсия этилади). → Турли кўринишдаги қимматли қоғозларга инвестиция қилиш(8-20 кўриниш маьқул сон ҳисобланади). → инвестиция портфели таркибини оптималлаштириш ( 1/3 катта фирмалар 1/3 ўрта ва 1/3 кичик); 138 → товар етказиб берувчилар (камида иккита, яхши бўларди, агар 3-4 бўлса) кўпайтириш; → бозорнинг бир қанча сегментларига товар ва хизматларни сотиш, яъни истеъмоллар категорияларини, мижозлар ва турли регионларни қамраб олиш. → қадрли молларни турли жойларга саралаш ҳоказо. • юқори даражадаги фойдага мўлжаал олиш таваккалчилик хавфини ошириб юборишни назарида мўлжални олиш; • кутилиши мумкин бўлган зарар олдини олиш ва уни аниқлашнинг самарали назорат қилиш тизимини қўллаш. Иккинчи усул яьни зарарни қоплаш учун қуйидаги тадбирлар амалга оширилади: • махсус захира ва суғурта фондаларини ташкил қилиш • тавакалчиликни суғурта ташкилотларида суғурта қилиш. Таваккалчиликнинг миқдорий ўлчови зарарнинг мутлоқ ва нисбий кўрсаткичлари билан ифодаланади. Мутлоқ ифодаланиш натурал ёки қиймат кўринишда, нисбий ифодаланиш эса қутилиши мумкин бўлган зарарнинг капитал, харажатлар суммаси ёки фойдага нисбати кўринишида бўлади. Таваккалчилик корхонани банкротликка олиб борадими ёки аксигами- бунинг миқдорий ўлчовини билиш ўта зарурдир . Шу мақсадда таваккалчилик коэффициенти ҳисобланади: З К т = ----- ЖМ бу ерда К т -таваккалчилик коэффценти З-максимал имконият даражасидаги зарар ЖМ-жъами маблағлар суммаси. Эмпирик тадқиқотларнинг кўрсатишича таваккалчилик коэффициентининг оптимал даражаси 0,3, корхонани банкротликка олиб борадиган даражаси эса 0,7 ни ташкил қилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling