Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Таваккалчилик- бу ресурс ёки даромаддан тўла ёки қисман йўқотиш 
хавфи. 
Таваккалчилик- бу ноаниқлик щароитида ҳарқандай довюрак менежер 
учун табиий ҳолат, вазият. Таваккал ботирнинг иши. 
Таваккалчилик- бу омадсиз оқибатнинг миқдорий баҳоланиши. 
Эртанги кун ёки бўлажакда нима бўлишини олдиндан аниқ башорат 
қилиб бўлмас экан, барча қабул қилинадиган қарорлар таваккалчилик билан 
боғланган. Шу сабабли таваккалчиликдан қочмаслик керак, балки уни 
олдиндан кўра билиб туғилиши мумкин бўлган хавф даражасини пасайтиришга 
ҳаракат қилиш лозим. 
Бизнеснинг барча ташаббускорлари таваккалчиликка боришлари зарур. 
Бугунги кунда адабиётларда таваккалчилик билан боғлиқ бўлган 
эҳтимолликни турлича тушунчаларда, яъни:
*Хавф; 
*Хатар; 
*Хавф-хатар ибораларида ифода этилаяпти. Шунчалик турли ёндошувлар 
мақсадга мувофиқмикин? Уларнинг қайси бирини қўлласа маъқул бўларди? 
Яна ўзбек тилининг изоҳли луғатига мурожаат қиламиз. Унда бу 
иборалар қуйидагича талқин этилган: 
Хавф- бирор кўнгилсиз ҳодиса ёки фалокат юз бериш эҳтимоллиги; 
хатар; қўрқинч.
1)
Хатар- бирор бахтсизликкка, фалокатга олиб келиши мумкин бўлган 
шароит; хавф;
2) 
тахлика. 
Хавф-хатар- хавф ва хатар, бирор нарсадан қўрқиш. 
1)
Кўриб турибмизки, хавф тушунчаси эҳтимоллик билан боғланилаётган 
бўлса, хатар иборасида эса асосий урғу шароитга, вазиятга берилаяпти. 
Учинчисида ҳар иккала тушунча бир хил маънода талқин қилинаяпти. 
Бизнинг фикримизча, бошқаришда, хусусан, таваккалчиликда хавф 
тушунчасини қўллаш маъқулроқдир. Чунки айнан бу тушунча эҳтимоллик, но 
аниқлик тушунчалари билан ўзаро ҳамоҳангдир. Масалан, янглишиш хавфи, 
режанинг бажарилмаслик хавфи ёки эҳтимоллиги, компьютернинг ишламаслик 
хавфи, қарор қабул қилишда йўл қўйилиши мумкин бўлган хавф, 
таваккалчиликдаги хавф ва ҳоказо. 
Албатта, бу ерда янглишиш хатари ёки режанинг бажарилмаслик хатари 
ва ҳоказо юқоридагидек пур маъноликни бермайди ва у эҳтимоллик даражаси 
билан эмас балки аниқ бир шароит, вазият билан чамбарчас боғланган ҳолда 
қаралади. Шундай қилиб, таваккалчилик бир бутун жараёндир. Уни 
қуйидагича тасвирлаш мумкин. 
Таваккал даражаси иккига бўлинади: ҳавф даражасига ва эҳтимоллик 
даражасига. Булар ўз навбатида фойда ёки зарар даражасига чиқадилар. 
Тадбиркорнинг ёки раҳбарнинг таваккалчилик даражасига қараб хавф ва 
эҳтимоллик даражаси, шунингдек фойда ёки зарар даражаси турлича бўлади. 
1)
Қаранг. Ўзбек тилининг изоҳли луғати. М., “Рус тили” наширёти 11-том, 1981, 310-бет. 
2)
Ўша ерда, 319-бет


122
Шу сабабли хавфдан холи ёки қисман холи бўлиш учун таваккалчилик 
даражаси билан хавф даражаси ўртасидаги энг мақбул нисбатни танлаб олиш 
керак. 
Раҳбар ёки ишбилармон фаолиятида дуч келадиган хавфнинг турли 
кўринишлари мавжуд. Улар суғурта билан боғлиқ бўлган ва уни суғурта қилиб 
қўйиш мақбул бўлган турларга бўлинади.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling