Microsoft Word mvmao uzk doc


Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/214
Sana07.03.2023
Hajmi2 Mb.
#1244360
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   214
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ВА МАРКЕТИНГ Ё Абдуллаев(1)-unlocked

Ҳ у ж ж а т л а р н и 
13.3-схема. Ҳужжатлар билан ишлаш жараёни. 
Корхонага келган ҳужжатлар кириш корреспонденцияси деб аталади. 
Қабул қилинган корреспонденциянинг адрес бўйича келганлиги текширилиши 
ва конвертлар ҳужжатларга зарар етказилмаган ҳолда очилиши керак. Бирор 
шахсга аталган конвертларни очиш тавсия этилмайди.
Қабул 
қилиш 
Қайд
қилиш 
Ижро
этиш 
Жўнатиш
Сақлаш 


117
Корреспонденцияни қайд қилишда журнал ва карточка тизими 
қўлланилади. Журналда ҳужжатлар келиши тартиби бўйича китобчада қайд 
қилинади. Бундай усулни ҳужжат обороти унча катта бўлмаган (бир кунда 10-
15 та хат олинадиган) корхоналарда қўлланиш тавсия этилади.
Карточка усули энг з?монавий бўлиб, энг кам меҳнат сарфлаган ҳолда 
учётга олиш, назорат қилиш ва ахборот-маълумотнома қидирув ишларининг 
пухта тизимини ташкил қилиш, ҳужжатлар обороти вақтини қисқартириш 
имконини беради. 
Иш корреспонденцияси ижро этилиш хусусиятига кўра икки қисмга 
бўлинади. Биринчи қисми корхона рахбарига берилади. У ҳар бир ҳужжат 
бўйича ижро этиш тартиби, муддатлари ва ижрочилар ҳақида кўрсатма беради. 
Қолган корреспонденцияси таркибий бўлинмалар раҳбарларига юборилади. Бу 
ерда ижрочилар ҳақидаги масала ҳал этилади. Ҳужжатларнинг ижро 
этилишини назорат қилишни яхши уюштириш муҳим аҳамиятга эга. Шу 
мақсадда махсус назорат картотекаларини қўллаш ғоят қулайдир. 
Корхонада жўнатиладиган ҳужжатлар чиқиш корреспонден-цияси 
дейилади. Ҳар бир ҳужжатда индекс бўлиши шарт. Бу нарса бошқа муассасалар 
билан ёзишмаларда уларни кўрсатиш ҳамда делоларда ва архивда уларни 
қидириб топиш имконини беради. 
Ижро этилган ҳужжатлар маълум бир тизимда сақланади. Делоларни 
гуруҳларга ажратишнинг энг тарқалган белгилари қўйидагилар ҳисобланади: 
Қайд қилинган гуруҳлаш белгилари бир-бирига мувофиқ бўлиши, яъни 
бир ҳил ҳужжатлар хронологик белгига, бошқалари эса номинал белгига кўра 
делоларда жойлаштирилиши лозим. Бундан ташқари, ҳар бир бўлинмада 
архивга топширилмасдан доимий сақланиши талаб қилинадиган ҳужжатлар 
учун делолар ажратиш керак. 
Ҳужжатлар муайян оқимда ҳаракат қилади. Ҳужжатлар оқими дейилганда 
ҳужжатларнинг белгиланган изчилликда тайёрланган пайтдан 
бошлаб корхонадан жўнатилгунга қадар ёки архивга 
топширилгунга қадар ҳаракати тушунилади.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling