ТОШКЕНТ КИМЁ ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ БИОТЕХНОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ
ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА ОЗУҚА МАХСУЛОТЛАРИ БИОТЕХНОЛОГИЯСИ
ТОШКЕНТ - 2012
Тузувчилар: “Биотехнология”кафедраси доценти , б.ф.н. Н.А.Хўжамшукуров “Биотехнология”кафедраси мудири, проф. х.ф.д. М.С.Тошмухамедов “Биотехнология”кафедраси доценти , б.ф.н. Р.М.Артикова
Маъруза матни «Биотехнология» кафедраси мажлисида муҳокама қилинган ва факультет Илмий-услубий Кенгашида кўриб чиқиш учун тавсия этилган. Баённома № 10, “ 12 ” июн 2012 й.
Кафедра мудири,
профессор М.С.ТОШМУХАМЕДОВ
Маъруза матни «Озиқ-овқат махсулотлари технологияси» факультети Илмий-услубий Кенгашида кўриб чиқилган ва чоп этишга тавсия этилган. Баённома №10 “7” июль 2012 й.
1-мавзу. КИРИШ.
Режа:
Озиқ-овқат ва озуқа маҳсулотлари ишлаб чиқариш биотехнологияси фанининг мазмуни, мақсад ва вазифалари;
Сабзавотларни ферментаия қилиш;
Чой, кофе;
Пишлоқ тайёрлаш
Биотехнология ёки биологик жараёнлар технологияси-биологик агентлар ёки уларнинг мажмуаларидан (микроорганизмлар, ўсимликлар ва ҳайвон ҳужайралари, уларнинг компонентларидан) керакли махсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида саноатда фойдаланиш деган маънони беради.
Биотехнология жараёнларидан микроорганизмлар, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари, улардан ажратилган ферментлар, ҳужайра органнеллалари, уларни ўраб турган мембраналар соф ёки иммобиллашган ҳолатда оқсил, органик кислоталар, аминокислоталар, спиртлар, доривор моддалар, ферментлар, гармонлар ва бошқа моддалар ишлаб чиқаришда ёки баъзи бир органик моддаларни (масалан, биогаз) ишлаб чиқариш, соф ҳолда металл ажратиш, оқова сувларни ва қишлоқ хўжалик ёки саноат чиқиндиларини қайта ишлашда кенг фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |