(ушбу мавзуга оид батафсил маълумотлар кейинги мавзуларда берилган)
Сирка кислотаси. Озиқ-овқатда бу кислотани сувли эритмаси ишлатилади. Эритмада унинг миқдори 4% дан кам бўлмаслиги керак. Уксус, одатда вино таркибидаги этанолни бижғитиш орқали тайёрланади. Бижғитиш жараёни Acetobacter лар ёрдамида амалга оширилади.
Лимон кислотаси. Бу кислота озиқ-овқат саноатида энг кўп ишлатиладиган органик кислота ҳисобланади. Лимон кислотаси антиоксидан ва ичимликлар, джем, варений, конфет ва бошқа ширинликлар тайёрланганда консервант сифатида, ҳамда уларга маълум нордонлик бериш мақсадида ишлатилади.
Озиқ-овқат саноатида йилга 100000 тонна тоза лимон кислотаси ишлатилади. Уни Aspergillus niger замбуруғини махсус мутантларини ўстириш орқали ҳамда кимёвий синтез орқали олинади. Охирги йилларни статистик анализи йилдан-йилга микробиологик синтез йўли билан олинадиган лимон кислотасини миқдори ошиб бораётганлигидан далолат беради. Лимон кислотаси ишлаб чиқарадиган бирнеча микробиологик заводлар қурилиб, ишга тушурилган ва фаолият кўрсатиб келмоқда.
Озиқ-овқат саноати учун зарур бўлган органик кислоталарни бошқалари ҳам худди шу йўл билан, яъни микробиологик синтез йўли билан амалга оширилмоқда. қуйидаги жадвалда микробиологик синтез орқали олинадиган, озиқ-овқат саноати учун зарур бўлган органик кислоталар келтирилган.
жадвал.
Озиқ-овқат саноатида ишлатиладиган кислоталар ва уларни синтез қилувчи микроорганизмлар
Кислота номи
|
Углерод манбаи
|
Mикроорганизм -продуцент
|
Сут
|
Крахмал, глюкоза
|
Laktobacillus delbrueckii, Rhizopus
oruzae
|
ёғ
|
Крахмал, глюкоза
|
Clostridium butyricum
|
Пропион
|
Глюкоза
|
Propionibacterium shermani
|
Глюкон
|
Глюкоза
|
Aspergillus niger
|
Вино
|
Глюкоза
|
Gluconobacter suboxydans
|
Сирка
|
Этанол
|
Acetobacter aceti
|
Итакон
|
Глюкоза
|
Aspergillus terreus
|
Янтар
|
Глюкоза
|
Bacterium succinicum
|
Фумар
|
Глюкоза, парафин
|
Rhizopus delemar, Candida
hydrocarbofumarica
|
Олма
|
Глюкоза, парафин
|
Candida hydrocarbofumarica, Pichia
membranalfaciens
|
Лимон
|
Меласса, сахароза
|
Aspergillus niger
|
Do'stlaringiz bilan baham: |