Microsoft Word ozik ovkat ma'ruza matni


Download 0.85 Mb.
bet17/79
Sana25.04.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1396063
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   79
Bog'liq
023f729167eee35dae6a84b815f362b0 ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА ОЗУҚА МАХСУЛОТЛАРИ БИОТЕХНОЛОГИЯСИ

СИФАТНИ БАҲОЛАШ


Кўпчилик озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва ташиш жараёнларида, улар Listeria, Salmonella, Campulobacter каби касал қўзғатувчи микроорганизмлар билан захарланишлари мумкин. Шунинг учун ҳам озиқ-овқат ва қишлоқ-хўжалик маҳсулотларини микробиологик назорат қилиб туриш талаб қилинади. Бу эса тегишли асбоб-ускуналар, махсус хоналар ва шароитлар, вақт талаб қиладиган машаққатли жараёндир.
Зарарланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва агробиологик манбаларни биотехнологиянинг замонавий усуллари орқали баҳолаш ананавий усуллардан бирмунча фарқ қилади. Молекуляр биология фани ютуқларидан фойдаланиб, чунончи антителалар детекция тизимидан ёки ДНК- РНК технологиясидан фойдаланиб, манбани микробиологик зарарланганлигини аниқ ва тез кузатиш мумкин. Бу усул шунчалик соддаки, уни хатто ўрганиб олган оддий лаборантлар ҳам бажараоладилар.
Озиқ-овқат саноатига кириб келган яна бир янги усул бу иммун усул. Бу усул ёрдамида маҳсулотларни сифатини назорат қилиш тобора кенгайиб бормоқда. Масалан, озиқ-овқат маҳсулотларидан салмоноллар ажратиш ёки микотоксинларни аниқлаш ананавий усуллар ёрдамида олиб борилганда жуда узоқ вақтни (бир неча кеча-кундузни) талаб қилади. Худди шу анализни аффин хроматография усулида, тегишли антителалар токсин сақланган амалга оширилади.
Ҳозирги вақтда иммун усуллар бактериал токсинлар, антителалар, гормонларни аниқлашда катта самара билан ишлатилиб келинмоқда. Бу усулни яна бир устунлик томони у жуда ҳам кам миқдордаги токсинларни ҳам аниқлаш имконини беради.


Сунъий овқат тайёрлашда замонавий йўналишлар


Ананавий озиқ-овқатга нисбатан, сунъий овқат истъемол қилиш қатор устунликларга эга. Масалан, қанд диабети, баъзи-бир ферментлар биосинтезини пастлиги (панкреатит), витаминлар синтезини бузулиши, крахмал организмда сўрилмаслиги ва бошқа қатор касалликларга дучор бўлган инсонлар сони тобора ошиб бормоқда. Ўз-ўзидан маълум бўладики, бундай инсонларни овқатини таркибини ўзгартирилганда ижобий натижаларга эришиш мумкин. Худди шундай сунъий овқат ёши катталарга ва ёш болаларга ҳам жуда зарур.


Юқори каллорияли овқат спортчиларга, шахтёр, металлург, геолог, чўпон, пахтакорлар учун зарур. Овқат таркибидаги баъзи компонентларни кўпайтириш, баъзиларини (кераксизларини) бутунлай олиб ташлаш ҳисобидан уни функционал самарасини кўтариш мумкин. Масалан, натрий ва калий элементлари етишмаганда нерв импульслари ўтмайди, кальций етишмаганда мушаклар қисқараолмайди, йод етмаганда эса қалқонсимон безни фаолияти ишдан чиқади. Бундай озуқага кам миқдорда қўшиладиган моддалар икки категорияга бўлинади:
кальций, натрий, калийни минерал тузлари, буларни макроэлементлар ҳам деб юритилади;
микроэлементлар: хром, кобальт, цинк, мис ва селен, булар организмда жуда ҳам кам миқдорда учрайдилар.
Бу элементларни танқислиги организм фаолиятида жуда катта ўзгаришларга олиб келади. Масалан, марганецни танқислиги гипогликемия олиб келса, никел, йод, хром ёки рух танқислиги қалқонсимон безни ишдан чиқаради.
Функционал муҳим бирикмаларни иккинчи категорияси – витаминлардир. Булар ҳам организмда ўта кам миқдорда учрайди ва уларни танқислиги организм фаолиятини бутунлай ўзгартириб юборади. қуйида баъзи-бир витаминлар, уларни сақловчи маҳсулотлар ҳамда витаминлар етишмаганда организмда рўй берадиган ўзгаришлар рўйхати келтирилган.
6-жадвал.

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling