Microsoft Word ozik ovkat ma'ruza matni
Ҳар хил маҳсулотларнинг витаминлар сақлаши
Download 0.85 Mb.
|
023f729167eee35dae6a84b815f362b0 ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА ОЗУҚА МАХСУЛОТЛАРИ БИОТЕХНОЛОГИЯСИ
Ҳар хил маҳсулотларнинг витаминлар сақлаши
У ёки бу элементларни танқислигини, мана шу элементлар сақлайдиган сунъий овқат истъемол қилиш орқали осонлик билан олдини олиш мумкин. Албатта бу моддаларни таблеткалар, капсулалар ва бошқа шаклларда ҳам истъемол қилиш мумкин. Аммо, бу элементларни етишмаслигини ҳамда уларни ичакда сўрилиши қийин кетишини эътиборга олган ҳолда, уларни овқат таркибида истъемол қилиш мақсадга мувофиқ натижаларга олиб келади. Замонавий қарашларга асосан озиқ-овқатни оқсил қисми овқатни асосини ташкил этади. Сунъий тайёрланган овқат керакли (натурал) ингридиентларни композицияси ҳисобланади. Алоҳида компонентлардан тайёрланган овқат рецептураси ҳам маълум. Аммо, кўпроқ бирта ёки бирнеча компонентлардан иборат бўлган овқатга қўшиб истъемол қилинадиган қўшимчалар ишлаб чиқарилмоқда. Бундай қўшимчалар овқатни бойитиш ҳамда организмда етишмайдиган элементларни ўрнини тўлдириш мақсадида ишлатилади. Сунъий озиқа тайёрлаш учун кўпроқ полисахаридлар, оқсил моддалар, нуклеин кислоталар, ёғлар, маҳсулотларни гидролизаторлари, углеводород, ҳар хил витаминлар, органик ва аминокислоталар, хушбўй хид берувчи моддалар, баъзида эса инерт (организмга фойда ёки зарар келтирмайдиган) моддалар ишлатилади. Мана шу ингридиентларни миқдорини, уларни сонини ўзгартириш асосида ҳар хил таркибли. Каллорияли ва хушбўйликгаэга бўлган сунъий озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрланади. Алоҳида ингридиентларни кўп сонлилиги, улар асосида ҳар хил вариантга эга бўлган (каллорияси, кимёвий таркиби, биологик хусусияти ва х.к.) овқатларни кўплаб тайёрланганлиги «Махсус овқат» деган терминни пайдо бўлишига олиб келди. Бундай «Махсус овқат»ларга енгил ҳазм бўладиган, юқори каллориялик, узоқ муддат таъсир этувчи, пархез ва х.к. овқатлар киради. Афсуски, бу йўналишда кўплаб мамлакатларда соҳага оид адабиётлар ёки чоп этилган мақолалар сони етарлича эмас. Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling