Microsoft Word ozik ovkat ma'ruza matni


чизма. Сирка кислота ишлаб чиқаришнинг технологик чизмаси


Download 0.85 Mb.
bet32/79
Sana25.04.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1396063
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   79
Bog'liq
023f729167eee35dae6a84b815f362b0 ОЗИҚ-ОВҚАТ ВА ОЗУҚА МАХСУЛОТЛАРИ БИОТЕХНОЛОГИЯСИ

чизма. Сирка кислота ишлаб чиқаришнинг технологик чизмаси


Культурал суюқлик бешинчи ферментёрдан сирка кислота миқдори 9% дан кам ва 9,3%


дан ортиқ бўлмаган ҳолда чиқади.
100 л. сувсиз этил спиртидан 75-90 кг сирка кислота олинади. Сирка кислотаси эритмасига тиндириш учун бентонит ва кўп бўлмаган миқдорда лимон кислота қўшилади. Аралаштирилиб
бўлингандан сўнг, тиндирилган сирка кислота эритмаси зич-фильтрга узатилади. Ўзида 9% сирка кислотасини (ошхона сиркаси) сақловчи фильтрат тайёр махсулот йиғиладиган жойга узатилади ва ундан қуйиб олиш мумкин.


ЛИМОН КИСЛОТА ИШЛАБ ЧИқАРИШ




Лимон кислота C6 H8O7 , уч асосий оксикислотадир:
OH

|


HOOC CH 2
C

|


COOH
CH 2 COOH

Сувли эритмалардан рангсиз шаклдаги сувнинг бир молекуласи билан тиниқ, ромбик кўринишидаги кристаллар кристаллизацияланади.


Лимон кислотаси медицинада, озиқ-овқат ишлаб чиқаришда, кимёвий ва енгил саноатда жуда кенг миқёсда қўлланилади. Маълумотларга кўра дунё миқёсида лимон кислотасининг ишлаб чиқарилиш ҳажми йилига 400 минг тоннани ташкил этади.
Лимон кислотасининг бундай катта миқдорда ишлаб чиқарилишига турли хил углерод манбалари, хусусан, углерод ва углеводородлар асосида микробиологик синтезлаш усуллари ишлаб чиқарилгандан кейингина эришилди.
Лимон кислотасининг продуцент микроорганизмлари микроскопик замбуруғлар (Aspergillus niger), ачитқилар (Candida lipolytica, Candida quilliermondii) ва батериялар (Corynebacterium, Arthrobacter) ҳисобланади.
Россияда лимон кислотаси мелассали озиқа муҳитида Aspergillus niger микроскопик замбуруғини ўстириб микробиологик синтез асосида олинади. Лимон кислотасини ишлаб чиқариш жараёни ўзида микробиологик технологиянинг барча асосий босқичларини мужассамлаштиради (4-чизма):

  • Экиш материалини олиш;

  • Меласса - хом ашёларни ферментацияга тайёрлаш;

  • Ҳавони тайёрлаш ва стериллаш;

  • Ферментация;

  • Мицелий-продуцент биомассаларни алоҳидалаш;

  • Культурал суюқликдан лимон кислотасини ажратиш ва уни кристалл кўринишда олиш.

Лимон кислотаси продуцентларини юза қисмга ва суюқлик ичига экиш усулларида ўстириш мумкин. Лимон кислотасини бу усулларда ишлаб чиқаришнинг технологик чизмаси фақатгина ферментация босқичида фарқланади. қолган барча босқичлар бир хилда кечади.



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling